Telegram Web Link
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи ўлимдан қочганидек ризқидан қочса ҳам, ўлим уни топиб олгани каби, ризқи ҳам топиб олади».

Абу Нуъайм Жобирдан ривоят қилган.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
141🔥1
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
8 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:09
ҚУЁШ -    06:27
ПЕШИН - 12:16
АСР -        16:09
ШОМ -      17:57
ХУФТОН -19:
09

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).


📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кузнинг яна бир сокин тонги муборак!


Инсон кузнинг замирида нега яшаётгани, қандай яшаши кераклигини қайта қайта англайди. Бир зумда ўтиб кетадиган қисқагина ҳаётда, бугунни муҳим ва такрорланмас кунга айлантирмоқ жоиз.

Чунки кеча бизга сабоқ бериб ўтиб кетди...
Эртага ҳали келмади.

Демак бугун биз учун энг муҳим кун!
Кунингиз файзу баракали ўтсин!


🍂🍂🍂🌿🍂🍂🍂🌿🍂🍂🍂

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍64🔥1
#Субҳаналлоҳ

ТУЯ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Туя шўр сувни хам ичаверади. Хатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.

Туя тиканларни хам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади. Агар саҳрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.

Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа-шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Саҳрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.

Туя тана ҳароратини ҳам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, ҳароратини кўтаради. Жазирама иссиқ саҳрода бўлса, танасидаги ҳароратни пасайтиради.

"Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми?"
( Ал-Ғошия; 17 оят)

🐫🐫🐫🐫🐫🐫🐫🐫

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍216🔥1👏1
#Ҳикмат

СИНОВЛАРДАН ҚАЙҒУРМА...

«Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир.

Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…»

Жалолиддин Румий


📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍154🔥1
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
9 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:10
ҚУЁШ -    06:28
ПЕШИН - 12:15
АСР -        16:08
ШОМ -      17:56
ХУФТОН -19:07


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).


📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
4👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

😊😊😊
Ўтаётган кунларимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик - қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли...

Тилагимиз, шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда фақат мамнун бўлайлик!

Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!


🌿🌿🍂🍂🌿🌿🍂🍂🌿🌿🍂🍂🌿🌿

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍85🔥1
ТАСБЕҲ ИШЛАТИШДА РИЁКОРЛИК
#тасбеҳ

1884-САВОЛ: Ҳозирги кунда электрон тасбеҳлардан ҳамма фойдаланади. Менинг бир ўқитувчим тасбеҳимни кўриб "ҳамма ўзи учун зикр қилади, бунақа ҳаммага кўрсатиб юриш керак эмас, одамларни кўзи учун бўлиб қолади", дедилар. Тасбеҳ олиб юриш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Динимизда ҳар бир амал ниятга боғлиқдир. Агар кимдир тасбеҳни одамлар уни "тақводор" деб мақташи учунгина олиб юрса, бу қилинган зикрдан фойда йўқ. Бу ҳақда Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Зийнатул фикр фи субҳатиз зикр” асарида шундай деганлар: “Агар тасбеҳни тутиш риёга (хўжакўрсинликка) олиб келса, ундан сақланиш лозимлигида шубҳа йўқ. Шунингдек, ҳар қандай нафл ибодат ёки амал риёга олиб борса, ундан тийилиш вожибдир ва бу борада баҳсга ўрин йўқ”.
Булардан маълум бўладики, асосий муаммо тасбеҳнинг ўзида эмас, балки уни ишлатишдаги ниятдадир. Агар ният холис Аллоҳ учун бўлса, тасбеҳ зикр саноғини аниқ ҳисоблаш ва фикрни жамлаш учун хизмат қиладиган фойдали воситадир. Шунинг учун электрон ёки оддий тасбеҳдан фойдаланиб, ёлғиз ҳолатда ҳам, одамлар орасида ҳам риёдан сақланган ҳолда зикр қилиш мумкин ва бунда ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки кўп ададда айтиладиган зикрларни тасбеҳсиз айтиш қийинчилик туғдиради.
Демак, амалингиз фақат Аллоҳ учун бўлса, уни бошқалар кўриши сизга зарар етказмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍72🔥2
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍41🔥1
#Маърифат_соати

ИНТИЗОМЛИ ИМОМ ИБРАТДИР БАРЧАГА

Бугун, 2025 йил 9 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида Маърифат соати бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Дастлаб Абдуқаҳҳор домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан шу йил 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар юқори савияда ўтказилгани алоҳида эътироф этдилар.
Анжуманда тарғибот ишларини тизимли олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва янгича ёндашувлар билан ўртоқлашилганини айтиб ўтдилар.
Маърифат соатида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Абдулвосит Ҳомиджонов ҳам иштирок этиб, ўзларининг зарур таклиф ва тавсияларини бердилар.
Кун тартибидаги масалалар, хусусан, имомларнинг фуқаролар билан ишлашлари, ижро интизоми, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, масжидларнинг озодалигини таъминлаш юзасидан зарур йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.
Маърифат соати сўнгида имомларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️

📷 Instagram
™️Facebook
📺YouTube
👍61🤩1🏆1
2025/10/23 09:22:12
Back to Top
HTML Embed Code: