Telegram Web Link
#Сайёр_йиғилиш

ХАЛҚҚА НАФ КЕЛТИРИШНИНГ АЖРИ УЛУҒ

Бугун, 13 октябрь куни пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги «Ракат» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни  Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этди.
Дастлаб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов кун давомида амалга ошириладиган ишлар кўлами, Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатиблар ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари хусусида йиғилганларга тушунчалар бердилар.
Шундан сўнг тумандаги масжидлар имом-хатиблари ҳожилар билан биргаликда ҳудуддаги маҳаллаларга чиқиб, юздан зиёд хонадонга киришди.
Абдуқаҳҳор домла ҳам ҳудуддаги ёши улуғ, бемор, боқувчисини йўқотган онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашдилар.
Онахонлар жуда мамнун бўлдилар
Тадбир доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.
Адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшлар билан ҳам яккама-якка суҳбатлар олиб борилди.
Тадбир иштирокчилари яна «Ракат» жоме масжидига қайтиб, амалга оширилган ишларни ўртага ташлаб, келгусидаги режаларни белгилаб олдилар.
Бундай тадбирлар кишига Алишер Навоий ҳазратларининг
Нафъинг агар халққа бешакдурур,
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур
, деган мисраларини эслатади..

  Улашинг | @MuslimShosh
2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

ХАЛҚҚА НАФ КЕЛТИРИШНИНГ АЖРИ УЛУҒ

Бугун, 13 октябрь куни пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги «Ракат» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни  Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этди.

🌙

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍41🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО_РОЛИК

👍52
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
14 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
СЕШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:15
ҚУЁШ -    06:34
ПЕШИН - 12:14
АСР -        16:00
ШОМ -      17:48
ХУФТОН -19:0
0

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍51🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром

🕌 БУЮК ЗАКОВАТ СОҲИБИ 🕌

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида бўлган воқеа

Шартли талоқ тушаётган бир пайтда жуда гўзал ечим бердилар

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

🌙

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
4👍21🏆1
НАМОЗДА ЗАМ СУРАНИ ЎҚИЙ ОЛМАСЛИК
#намоз

1889-САВОЛ: Зам сура бошлангандан кейин бир оятга етмаса намоз бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бузилмайди. Чунки зам сура ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Унутган ҳолда бирор вожибни тарк этиш намозни бузмайди, балки саждаи саҳвни вожиб қилади. Шу боис намозхон зам сурани унутиш туфайли ўқий олмай қолса, саждаи саҳв қилади.
   Аммо зам сурани ўқиганда битта узун оят ёки уч қисқа оят ўқигандан кейин қолгани эсга келмай, рукуга кетиб қолса, вожибни бажаргани учун намози тугал бўлади ва саждаи саҳв ҳам қилмайди. Бундан оз миқдорда ўқиб, рукуга кетиб қолса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
3👍21
#Биласизми

НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. "Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатини Мусҳафга қараб қилиш.
13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатини маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
22. Намоз асносида ҳушидан кетиши.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍421
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
15 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:16
ҚУЁШ -    06:35
ПЕШИН - 12:14
АСР -        15:59
ШОМ -      17:46
ХУФТОН -18:
58

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍511
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Омонликда ғойибона дийдорни насибимизга ёзганига шукр!

😊 😊 😊

Аллоҳим, ҳар бир
қилаётган хайрли
ишингиздан босган
ҳар бир қадамингиздан
рози бўлсин!!

🤲 🤲 🤲

Кунингиз баракали ўтсин!!!

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍96🕊2😍1🏆1
МАЙЙИТНИ ЎПИШ МУМКИНМИ?
#жаноза

1891-САВОЛ: Маййитни ўпиш мумкинми? Яқинда шундай ҳолатга гувоҳ бўлиб қолдим. Бир отахон вафот этганида фарзандлари ўпиб, видолашишди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзандлар марҳум ота-онасини, ота-она ҳам марҳум ўғил ё қизини ушлаши, ўпиши жоиз.
   Шунингдек, эркак эркак маййитни ва аёл аёл маййитни ўпиши жоиз.
   Лекин эр вафот этган хотинини ушлаши ва ўпиши жоиз эмас. Чунки хотиннинг ўлими сабабли эр ва хотин ўртасидаги никоҳ тугайди.
   Аммо эр вафот этганда хотини уни ушлаши ва ўпиши дуруст бўлади, чунки то идда тугамагунча улар ўртасида никоҳ боғланиши сақланиб туради.  Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍10😢42🔥2
#Дуо

⚡️Дуо қилар экансиз асло шошилманг ва асло ижобат бўлишида шубҳа қилманг!

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Ҳар бирингизнинг дуоси: "Дуо қилдим-у, ижобат бўлмади", деб шошилмаса, албатта ижобат бўлади».

Термизий ривояти

Умар розияллоҳу анҳу дейди:

"Аллоҳга дуо қилсам ижобат қилишида шубҳа қилмайман. Менга дуо қилишимни илҳом қилган экан, демак, ижобат қилади".

🤲🌿🤲🌿🤲

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍1151🔥1
2025/10/20 15:49:06
Back to Top
HTML Embed Code: