‼️‼️‼️‼️‼️
ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ
«Ўқитувчи» деган сўзни эшитган киши кўз ўнгида ўқиш ва ёзишни ўргатган устозлар, келажак бунёдкорлари гавланади. Бу зотларни қанча эъзозласак – кам.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов мактаб давридаги синф раҳбарлари – Ўлмас ҳожи она Қаҳҳорова, устозлари Мадина ҳожи она ва Ёқутхон опани байрам билан самимий қутлаб, уларга эсдалик совғаларини топширдилар.
Шунингдек, турли жабҳаларда фидокорона хизмат қилиб, юртимиз равнақига, халқимиз турмуши фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган, айни пайтда оила даврасида кексалик гаштини сураётган азиз устозларга байрам муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан Ташаккурномалар тақдим этилди.
Устоз ва мураббийларга эсдалик совғалари топширилди.
Эъзоз, эътибор ва эҳтиромдан руҳланган устозлар кўзда севинч ёшлари билан азиз инсонларни алқашди, ҳақларига хайрли дуолар қилишди.
📚
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

❤4👍2⚡1
❤2👍1