Telegram Web Link
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍4
Жорий йилнинг 17 октябрь куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар отинойилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Тошкент шаҳар ва туманлар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда барча отинойилар учун “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича Қўмита раиси ўринбосари фалсафа фанлари доктори профессор М.Қаҳҳорова, Дин ишлари бўйича Қўмитанинг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи профессор И.Ахмедова, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, ЎМИ хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Эгамова, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходимаси Н.Иргашева иштирок этдилар.
Тадбирни Абдуқаҳҳор домла Юнусов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурлари ҳамда дуолари билан бошлаб бердилар.
Шунингдек, тадбир доирасида Дин йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган Юнусобод тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ш.Умарова, Олмазор тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Д.Хабирова, Яшнобод тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Т.Масаитова ҳамда Яккасарой тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Комиловага Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва ҳадялар билан тақдим этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — Тошкент шаҳрида ажримларнинг олдини олиш, отинойиларнинг 9 ойлик фаолиятини таҳлил қилиш, диний-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ҳамда фахрий ёшдаги отинойиларнинг фаолиятини қадрлашдан иборат бўлди.
Шунингдек, тадбир давомида муҳтарама Муҳиба Саййид Ҳасан қизнинг “Биби Орифа бону ва нақшбандий момолар” асари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Асар орқали отинойиларнинг тарихий илдизлари ва маънавий мероси ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Тадбир самимий ва кўтаринки руҳда якунланди.


🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️

📷 Instagram
™️Facebook
📺YouTube
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🕌 АЛЛОҲГА ВА ЖАННАТГА ЯҚИН БЎЛИШ СИРИ 🕌

Имом Термизийдан бугунги кун учун аҳамиятли ҳадис

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов


📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
9👍4🔥1
ҲАЁТ НИМА?

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термулдилар. Термулдилар ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.


🍂🍂🍂🌿🍂🍂🍂🌿🍂🍂🍂

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
😢61👍1🕊1
ЕНГ ШИМАРИЛГАН ҲОЛДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

1897-САВОЛ: Енгни шимарган ҳолда намоз ўқиш макруҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, енгни шимариб намоз ўқиш макруҳ саналади. Бу ҳолат намознинг одобларига ва хушусига зиддир. Мўътабар фиҳқий манбаларда намозга киришдан олдин енг шимариш худди намоз ичида енгил ҳаракат билан енг шимариш каби макруҳлиги баён қилинган.
   Макруҳ бўлган шимаришлик миқдорини айрим фақиҳлар тирсаккачча бўлишини таъкидлаб, ундан пастроққача шимарилганнинг зарари йўқ дейишган. Шунингдек, бир одам енгларини шимариб, таҳорат олиб, енгини тушурмай, шу ҳолатда намозга кирса ҳам макруҳ бўлади, деганлар.
   Демак, намозхон намозга киришдан аввал либосини тартибга солиб олиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍43
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
20 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
ДУШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:22
ҚУЁШ -    06:40
ПЕШИН - 12:13
АСР -        15:52
ШОМ -      17:39
ХУФТОН -18:
51

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).


📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍41
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

#Кун_ҳикмати

Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ османг...
Ҳар сўз берган сўзида турар деб ўйламанг...
Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
Ҳеч кимга ҳақ этганидан ортиқ ишонч берманг...

Янги ҳафта, янги кун муборак бўлсин!
Бугунингиз файзу баракага тўлсин!


🍂🍂🍂🍂🍂🍂

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
5🎉51🔥1👏1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТЎЙЛАРИМИЗ ХУСУСИДА

✔️ Пайғамбаримиз ﷺ қизларининг тўйида қандай жиҳоз берганлар?

✔️ Бугунги кундаги тўйларимизнинг ҳолати, бу борада нотўғри тушунчалар ҳам бор

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан


🌙

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍21
2025/10/20 06:24:33
Back to Top
HTML Embed Code: