Telegram Web Link
#ЗИКР

• Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай деди:
- Дарҳақиқат, жаннат ҳовлилари зикр билан бино қилинади. Агар зокир зикрдан тўхтаса, малоикалар ҳам бино қуришдан тўхтайди.

@FotihaUz
"ЖАННАТГА ЯҚИНЛАШИНГ ВА ДЎЗАХДАН УЗОҚЛАШИНГ"



Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб:
«Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзаҳдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди.
«Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».

@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🙋‍♂️ Ҳаж 2025: Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган юртдошларимизга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

#xabar #haj2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ҚУРБОНЛИК ВАҚТИ ҲАҚИДА
#қурбонлик

CАВОЛ: Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар – Зулҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Яъни, Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунининг қуёш ботгунича.

Қурбонликнинг вақти ҳақида “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:

وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ

“Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда сўйилса – Қурбон ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.

Қурбон ҳайити намози ўқилмайдиган саҳро ва чўл жойларда қурбонликни Қурбон ҳайити куни тонг отиши билан сўйиш мумкин. Аммо Қурбон ҳайити ўқиладиган жойларда ҳайит намози ўқилгандан кейин қурбонликни сўйиш бошланади. Бундан олдин сўйишни бошлаш мумкин эмас. Шунингдек, ҳайитнинг эртаси куни ҳам тўлиқ қурбонлик сўйилади ҳамда унинг эртаси куни қуёш ботишидан озгина муддат олдингача сўйиш жоиз. Аммо Қуёш ботиши билан қурбонлик вақти тугайди. Валлоҳу аълам.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Мўминмисиз?

Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам бир куни саҳобалар йиғилган мажлисда сўради¬лар:
- “Сизлар мўминмисиз? Мажлис аҳли сукутга чўмди.
Шунда ҳазрат Умар р.а. жавоб берди:
- “Ё Расулуллоҳ, мўмин¬миз.
Расулуллоҳ соллал¬лоҳу алайҳи ва саллам савол бердилар:
- “Имонингизнинг аломати нима?.
Ҳазрат Умар р.а. дедилар:
- “Неъматларга шукр, балога сабр қиламиз, қазойи қадарга рози бўламиз”.
Расулуллоҳ соллал¬лоҳу алайҳи ва салам:
- “Каъбанинг Раббига¬ қасам, сизлар бу сифат¬ларин¬гиз билан ҳақиқий мўминсизлар”.
(Имом Табароний ривояти)

@FotihaUz
Расулуллоҳ дуолари

Мўминлар онаси Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар:
- “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши бир кайфиятда кўрган пайтим:
- “Ё Расулаллоҳ! Менинг ҳақимга дуо қилинг” - дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Эй Аллоҳ! Ойшани аввалги ва охирги, ҳамда махфий ва ошкора қилган гуноҳларини мағфират айла” - деб дуо қилдилар. Ойша онамиз хурсанд бўлганларидан кулавериб, бошлари Расулуллоҳнинг муборак кўксиларига қадар эгилиб қолди. Расулуллоҳ:
- “Ҳақингизга қилган дуойим сизни хурсанд қилдими?” – дедилар. Ойша онамиз:
- “Сизнинг дуойингиздан қандоқ ҳам хурсанд бўлмай ё Расулуллоҳ!?” - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Аллоҳга қасамки, бу дуо ҳар намозимда умматимнинг хақига қиладиган дуойимдир” - дедилар.
(“Саҳиҳ ҳадислар силсиласи”)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nabiy alayhissalomning istig’forlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz
Мўминмисиз?

Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам бир куни саҳобалар йиғилган мажлисда сўради¬лар:
- “Сизлар мўминмисиз? Мажлис аҳли сукутга чўмди.
Шунда ҳазрат Умар р.а. жавоб берди:
- “Ё Расулуллоҳ, мўмин¬миз.
Расулуллоҳ соллал¬лоҳу алайҳи ва саллам савол бердилар:
- “Имонингизнинг аломати нима?.
Ҳазрат Умар р.а. дедилар:
- “Неъматларга шукр, балога сабр қиламиз, қазойи қадарга рози бўламиз”.
Расулуллоҳ соллал¬лоҳу алайҳи ва салам:
- “Каъбанинг Раббига¬ қасам, сизлар бу сифат¬ларин¬гиз билан ҳақиқий мўминсизлар”.
(Имом Табароний ривояти)

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
ҚАНДАЙ ҲАЙВОНЛАРДАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИ?

Қурбонлик уч хил ҳайвондан қилинади.

Ушоқмол (қўй, эчки).
Қорамол (сигир, ҳўкиз, қўтос).
Туя.
Эчкининг бир ёшлиси, қўйнинг бир ёшга тўлгани ёки 6 ойлик бўлса-да, бир ёшлидай жуссали бўлиб, семириб, катта бўлгани қурбонлик қилинади.

Туя камида 5 яшар бўлиши, қорамолнинг эса камида 2 ёшга тўлгани сўйилиши керак. Агар қурбонлик қилинадиган ҳайвонларда шу шартлар бўлмаса ёки жониворнинг бирор аъзосида нуқсон бўлса ёхуд чўлоқ бўлиб, қурбонлик қилишга ярамаса, бундай жониворларни қурбонлик қилмаган маъқул.

Юқоридаги ҳайвонларнинг эркагини ҳам, урғочисини ҳам қурбонлик қилиш жоиз.

Ваҳший ҳайвонлар, товуқ ва курка каби паррандаларни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Товуқ, хўроз ва курка каби паррандаларни қурбонлик ниятида сўйиш мажусийларнинг одати бўлгани учун таҳримий макруҳдир.

Қурбонлик қўй ва эчкидан бир ёшни тўлдирган (икки ёшга қадам қўйган), қорамолдан икки ёшни тўлдирган (уч ёшга қадам қўйган), туядан эса беш ёшга тўлгани бўлиши керак. Фақат қўй олти ойлик бўлиб, етти ойга қадам қўйган, семиз ва бир ёшли қўйлардек жуссали бўлса, қурбонликка ярайди (эчкида мумкин эмас).

Қўй ва эчки қанчалик катта бўлмасин, фақат бир киши учун қурбонлик қилинади. Қорамол ва туя етти ва ундан кам кишилар учун сўйилади. Қиймати тенг бўлса, бир қўй сўйиш бир қорамол ва бир туянинг еттидан биридан афзалдир. Агар йирик ҳайвон (туя ёки қорамол) нинг еттидан бири қийматлироқ бўлса, у афзалдир.

Қурбонликка аталган ҳайвон сўйилишидан аввал болаласа, унинг боласи ҳам биргаликда сўйилади (“Сунани Абу Довуд” 10/455).

Айримлар боласи сўйилмайди, садақа қилинади, дейишган. Боласини тириклайин садақа қилиш мустаҳабдир.

Қурбонликка аталган ҳайвон шохли ёки шохсиз бўлиши, шохининг синганлигида ҳеч қандай монелик йўқ, қурбонлик қилинаверади. Чунки шох ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Айрим фақиҳлар шохнинг бири ёки иккаласи ҳам тубидан синган бўлса, жоиз эмас дейишган. Ёшлигида шохлари атайлаб синдирилган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз. Сунъий урчитилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилса бўлади.

Қурбонликка аталган ҳайвоннинг ғилай, қўтир бўлиши, қорни тўйгандан сўнг ўйноқлаши, қийшайиб қолиши, йўтал, қисир, қулоқлари тешилган, эн солинган, жунлари қирқилган бўлишининг зарари йўқ. Лекин бундай нуқсонли ҳайвонларни қурбонликка сўйиш макруҳи танзиҳийдир.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

Эртага, 5 июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

🌙
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🌙
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

🤲
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

💬Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
​​ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ АЛМАШТИРИШ
#қурбонлик

САВОЛ: Онамнинг қон босими бор. Қўй гўшти ея олмайдилар. Ўзимиз қурбонликка сўйган қўй гўштининг бир қисмини, қассобга бериб, мол гўштига алмаштирсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Чунки, уни бошқа гўштга алмаштириш сотиш ҳисобланади. Уламолар қурбонлик ҳайвонининг териси ва гўштини сотиб бўлмаслигини, сотиб қўйган бўлса, пулини садақа қилиш лозим бўлишини айтишган. Аммо узоқ муддат хизмат қиладиган ашёлар (қозон, ўчоқ кабилар)га алмаштиришни жоиз дейишган.
Онангиз қўй гўшти ея олмасалар, мол гўшти олиб келиб беринглар ёки етти ва ундан кам киши тўпланиб, қорамол сўйинглар. Шунда сиз айтган муаммо келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
💐 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини бундай табриклашарди:

"Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан қабул қилсин".

🤲 Аллоҳ таоло қилаётган барча солиҳ амалларингизни қабул этсин.

@FotihaUz
Ҳақиқат

Душманлар ҳеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини енга олмаган, шу сабабли румликларнинг мағлубияти ҳақидаги хабар Антиохияда Ираклийга етиб борганда, у ўз одамларидан сўради:
- “Ҳолингизга вой! Сиз билан жанг қилаётган бу одамлар ҳақида менга гапириб беринг, наҳотки улар сиз каби одамлар эмас?”.
- “Ҳа” - жавоб беришди улар.
- “Улар сиздан сон бўйича устунлик қилдиларми?”.
- “Биз сон бўйича улардан ҳамма жойда устун эдик”.
- “Унда нимага қаерда учраган бўлсангиз, доим уларга мағлуб бўлдингиз?” – савол берди Ираклий. Уларнинг орасида энг ёши улуғи ва ҳурматлиси жаовб берди:
- “Чунки улар тунлари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутадилар, берган ваъдалари ва аҳдларини бажарадилар, яхшиликка амр қиладилар ва ёмонликдан қайтарадилар, улар адолатлилар ва ўзаро эркинлар. Биз эса шароб ичамиз, зино қиламиз, гуноҳ қиламиз, шартномаларни бузамиз, ўғирлик қиламиз, одамларга зулм қиламиз ва адолатсизлик уруғини сочамиз, Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларга амр қиламиз ва унга ёқадиган нарсаларни тақиқлаймиз”.
Бунга Ираклий жавоб берди:
- “Сен ҳақиқатни айтдинг”.
(Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ)

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NAMOZDA VASVASA BO’LIB QOLGANMAN…?

@FotihaUz
​​МАСЖИДДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
ХОТИРА
Хотира бу – ҳодисалар такрор содир бўладиган макондир.

@FotihaUz
2025/07/06 02:41:09
Back to Top
HTML Embed Code: