Telegram Web Link
Афсус ота...


Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.
Маҳалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош овқатларини ҳам, кирларни ҳам, супур сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар ахилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз дегандек хабар олиб турамиз.

Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиза? Йўқ фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир хафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота, ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайдида десак. Ўғлим уришади кирманглар дейдилар. Маҳалла раиси ўғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овқат олиб чиқиб юрманглар деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростанам ўғли олиб кетибдида, инсоф киргани рост бўлсин деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан кўланса ҳид кела бошлади. Ўтган кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик...
Кириб не кўз билан кўрайликки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни қўшнилар югур югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб ҳам келдик. Хуллас отани ерга қўйдик...

Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди.
Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган уғил ҳар куни шу ерда..

@FotihaUz
😢34👍15💔3🥰1
Кўзлар - мақсадни сўзлар!

Кўз фақат кўриш учун яратилмаган.

Кўзлар бор: гапиради, йиғлайди, ошиқ бўлади, хиёнат қилади, паст санаб кибр қилади...

Айман Ёғий

@FotihaUz
👍38💔4🔥1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ERIM FARZANDLARIMIZDAN VOS KECHGAN…?

@FotihaUz
😢9💔42🕊2🔥1
#Siyrat

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Bir kishi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib: «Ey Allohning Rasuli, kim yaxshilik qilishimga haqliroq?» dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?» dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?»  dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?» dedi. «Otang», dedilar».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

@FotihaUz
👍30😢112
Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

👉
@FotihaUz
👍27😢5
Она

Онасидан бошқа кимсаси йўқ қизга совчи келди. Қиз сўраб келган йигитлар билан учрашганда:
- Онамни мендан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Тўйдан кейин ҳам биз билан яшашларига рози бўлсангиз, мен сизни рад этмайман, - дерди. Албатта бундай талаб ҳаммага ҳам ёқмасди. Лекин, улардан бири рози бўлди.

Тўйлари бўлди. Қиз ва куёв оналарига беназир хизмат қилишди. Орадан бир неча йиллар ўтиб волидалари вафот этди. Қиз кўзёши тинмай йиғларди. Ҳожаси:
- Бу дунёга келишимиз бордек, кетишимиз ҳам бор. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз, - деди.
Аёл:
- Аллоҳ бу дунёдаёқ менга жаннатдан бир эшик очган эди! Энди у йўқ! Онам менга муҳтож эмасдилар. Уларни Аллоҳ ташлаб қўймасди. Менсиз ҳам яшаб ўтишлари мумкин эди... Онамга мен муҳтожроқ эдим. Уларга хизмат қилиб, савоб қозониш менга керак эди! - деди.

Эри аёлидаги лутфни кўриб, Аллоҳга беадад шукр айтди. Чунки, у ўз онасига меҳрибон бўлмаган фарзанд бошқаларга ҳам марҳаматли бўлмаслигини биларди. Аллоҳ уларга икки ўғил ва икки  қиз  ином этти ва улар хам солиҳ  ва  солиҳа  фарзандлар бўлиб  улғайишди.

Хулоса. Ота - оналарнинг борлиги жаннатга калитдир.

«Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади» (Марям: 32).

Ким бахтсиз бўлса, ота - онасига бўлган муносабатига назар солсин! «Ота-онангизга яхшилик қилинг!» (Анъом: 148).

Соатлаб қўлида телефон титиб, ҳар хил номаҳрамлар билан пул сарфлаб гаплашиб, ўз ота - онасига қўнғироқ қилиб ярим дақиқа гаплашиш эсига келмайдиганлар бор. Аллоҳ асрасин!

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
(Исро: 23).



Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
👍42😢168🥰3
ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

مَرَّ رَجُلٌ بِغُصْنِ شَجَرَةٍ عَلَى ظَهْرِ طَرِيْقٍ، فَقَالَ: وَاللهِ لَأُنَحِّيَنَّ هَذَا عَنِ الْمُسْلِمِيْنَ لاَ يُؤْذِيْهِمْ، فَأَدْخُلُ الْجَنَّةَ
"Бир киши йўл устида турган дарахт шохининг ёнидан ўтиб қолди ва уни қолган йўловчиларга озор бермасин деб олиб ташлади. Натижада, шу иши туфайли жаннатга киритилди" (Имом Бухорий ривояти).

@FotihaUz
👍5914🥰7🕊2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UNASHTIRILGAN QIZ NOMAHRAMMI?

@FotihaUz
👍36😢3🕊1
Отам

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...

Сизчи, қадрдон? "Отангга рахмат" деган сўзга қачон сазавор бўлдингиз?

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
😢47👍313💔2
Инфоқ

📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам: «Аллоҳ бирортангизга яхшилик (мол-мулк) ато этса, (уни инфоқ қилишни) ўзи ва аҳли оиласидан бошласин», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

@FotihaUz
👍4014🥰1
Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча!

1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
👍47😢199🔥2
Ислом нима?

Мулойим сўзлаш: «Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

Тўғри юриш: «Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

Кўзни тийиш: «Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

Қулоқни тийиш: «Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

Тўғри ейиш: «Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

Тилни тийиш: «Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

@FotihaUz
👍5916🔥7😢4
​​МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ШАХСЛАР БИЛАН САВДО ҚИЛИШ
#савдо

CАВОЛ: Мен юртимизга чет элдан баъзи маҳсулотларни импорт қилиш билан шуғулланиб келаман. Яқинда бир танишим: "Бу ишинг жоиз эмас, Чунки сен кофирлар билан савдо-сотиқ қиляпсан", деб қолди. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Чунки динимизда савдо битимини тузувчилар мусулмон бўлишлари шарт қилинмаган. Бу борада “Фиқҳул-буюъ” китобида шундай дейилган:
لَا يُشْتَرَطُ لِصِحَّةِ الْبَيْعِ إسْلاَمُ الْمُتَعَاقِدَيْنِ. فَيَصِحُّ الْبَيْعُ وَ الشِّرَاءُ مِنْ غَيْرِ مُسْلِمٍ, سَوَاءٌ أَ كَانَ ذِمِّيًّا, أَمْ حَرْبِيًّا, أَوْ مُسْتَأْمِنًا.
яъни: “Савдо битимининг дуруст бўлиши учун битим тузувчиларнинг мусулмон бўлишлари шарт қилинмайди. Шунга кўра, мусулмон бўлмаган шахс билан олди-сотди қилиш жоиз бўлади. Бунда унинг зиммий (мусулмонлар юртида доимий яшовчи бошқа дин вакили) бўлиши ёки мусулмонларга қарши уруш қилаётган ёхуд ислом юртида вақтинча яшаб турган номусулмон бўлишининг фарқи йўқдир” (“Фиқҳул-буюъ”).
Бу масала ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилган:
اَلْأَصْلُ أَنَّ تَصَرُّفَاتِ غَيْرِ الْمُسْلِمِيْنَ مَعَ الْمُسْلِمِيْنَ وَغَيْرِهِمْ صَحِيْحَةٌ
яъни: “Шаръий қоида шуки, номусулмонларнинг мусулмонлар билан ёки бошқалар билан ўзаро алоқалари дурустдир” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя ал-кувайтийя”). Валлоҳу аълам.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
👍242
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alloh hech narsadan so‘ralmaydi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz
👍20😢21🕊1
Синов

Бир киши Имом Шофиъий роҳматуллоҳи алайҳдан сўради:
– Эй Абу Абдуллоҳ, инсон учун қай бири яхши: имкон берилишими ёки синалишими?
- Имом Шофиъий дедилар:
– Синалмагунча имкон берилмайди. Чунки Аллоҳ Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Муҳаммад алайҳиссаломларнинг барчаларини синади, сабр қилишгач, уларга имкон берди.
- Ҳеч ким менга ҳеч ҳам мусибат етмайди, деб ўйламасин.
(“Ал-Фавоид”)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
👍43😢64
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SAVDODA QAYTIMI KERAK EMAS…?

@FotihaUz
👍276💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Kim yaxshi amal qilsa…»

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz
20👍15
Ислом маърифати!


1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.

2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори

3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.

4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.

5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.

12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.

13.Қанча сура бор?
114 та.

14. Қанча оят бор?
6.666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.

17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.

20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.

26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.

27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.

31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси

32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.

33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.

37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо.

40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
👍6615🔥4🕊1
ҚИЁМАТ КУНИ ЎҒЛИНГИЗ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ТУРИБ:
— Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
— Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
— Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, — деб даъво қилмайди.

ЛЕКИН ҚИЁМАТ КУНИ:
— Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
— Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
— Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! — деб даъво қилиши аниқдир.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
👍60😢3742🔥2
2025/07/12 10:51:20
Back to Top
HTML Embed Code: