Telegram Web Link
• Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар бир замон яқинлашиб одамлар ғалвирдан ўтказилиб, одамларнинг сарқитлари қолганда, уларнинг аҳдлари ва омонатлари пароканда бўлганда нима қилар экансизлар-а?! Улар ихтилоф қилишади ва шундай бўлишади», деб бармоқларини бир бирига киргиздилар. “
«Агар ўшандоқ бўлса биз нима қиламиз?» дейишди.
• У зот:
«Диндаги таниган нарсангларни ушлайсизлар, танимаган нарсангларни тарк қиласизлар. Хосларингизни қабул қилиб, авомларингиз ишини тарк қиласизлар», дедилар.

©️ Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти

@FotihaUz
УМРАДА ТАЛБИЯ (ЛАББАЙКА) ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ?
#Ҳаж_умра #лаббайка
#талбия

CАВОЛ: Умра қилаётган киши талбияни қачон тўхтатади? Мен бу борада турли ҳар-хил гапларни эшитдим. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Умрада талбия тавофни бошлашдан аввал тўхтатилади.
Талбия айтиш борасида одамлар орасида турли гап-сўзлар тарқаб қолган. Баъзилар Масжидул ҳаромга кириш билан тўхтатади, деса, яна айримлар Каъбага кўз тушиши билан тўхтатади, дейди. Аммо бу борада барча фиқҳий манбаларимизда умра қилаётган киши талбияни тавофга киришишдан аввал тўхтатишини таъкидланган. Яъни умра қилувчи шахс мийқотдан эҳромга ният қилиб, талбия айтишни бошлайди. Йўлда токи Ҳарами шарифгача ҳар сафар ҳолати ўзгарганда: тепаликка чиққанда, пастликка тушганда, одамларни учратганда талбия айтиб келиш суннатдир. Масжидул ҳаромга кириб, Каъбани кўрганда такбир ва таҳлил айтади ва хоҳлаган дуосини қилади. Кейин Ҳажарул асвад олдига келиб, талбияни тўхтатади ва тавофни бошлайди. “Жавҳаратун наййира” китобида шундай дейилган:

قَوْلُهُ وَيَقْطَعُ التَّلْبِيَةَ إذَا ابْتَدَأَ بِالطَّوَافِ يَعْنِي عِنْدَ اسْتِلَامِ الْحَجَرِ لِأَنَّ الْمَقْصُودَ مِنْ الْعُمْرَةِ هُوَ الطَّوَافُ فَيَقْطَعُهَا عِنْدَ افْتِتَاحِهِ

“Умра қилаётган шахс тавофни бошлаётган вақтда, яъни Ҳажарул асвадни истилом қилиш вақтида талбияни тўхтатади. Чунки умрадаги асосий мақсад тавофдир. Шундай экан тавофни бошлаш чоғида талбияни тўхтатади”. “Ҳидоя”, “Мабсути Сарахсий”, “Баҳрур роиқ” каби китобларда ҳам шу маънодаги гаплар айтилган.

Умрадан фарқли равишда ҳаж ибодатини қилаётган ҳожи биринчи кундаги тош отишдан аввал талбияни тўхтатади. Унгача талбияни айтиб юради.

وقطع التلبية حين يرمي جمرة العقبة

“Ҳожи Жамратул ақабага тош отиш вақтида талбияни тўхтатади”. (“Мабсути Сарахсий” китоби). Валлоҳу аълам.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
ҲАЖДА ЎЗГАНИНГ ЎРНИГА ТОШ ОТИШНИНГ ШАРТИ ВА КАЙФИЯТИ
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Қандай ҳолатда ҳожининг номидан бошқа одам тош отиши мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шайтонга тош отишда ҳар бир ҳожи қодир бўлса, ўзи отиши вожибдир. Агар бемор бўлса, узрли ҳисобланади ва бошқа кишини ўз номидан вакил қилиб тош оттириш мумкин. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
وَسَوَاءٌ رَمَى بِنَفْسِهِ أَوْ بِغَيْرِهِ عِنْدَ عَجْزِهِ عَنْ الرَّمْيِ بِنَفْسِهِ كَالْمَرِيضِ الَّذِي لَا يَسْتَطِيعُ الرَّمْي لِأَنَّ أَفْعَالَ الْحَجِّ تَجْرِي فِيهَا النِّيَابَةُ
“Тош отишда ўзи қодир бўлса ўзи отади. Агар ота олмайдиган даражада бемор бўлса бошқага оттиради. Чунки ҳаж амалларида ўз номидан бировни ўринбосар қилиш бор”.
“Ал-Фиқҳул исламий ва адиллатуҳ” китобида бундай дейилган:
وتجوز الإنابة في الرمي لمن عجز عن الرمي بنفسه لمرض أو حبس، أو كبر سن أو حمل المرأة، فيصح للمريض بعلة لايرجى زوالها قبل انتهاء وقت الرمي
“Беморлик, маҳбуслик, кексалик, ҳомиладорлик каби ҳолатлар туфайли тош ота олмаса, ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин. Тош отиш вақти чиқиб кетишидан олдин тузалишидан умид йўқ бўлган касалликка чалинган бемор ҳам ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин”.
Бундай ҳолатдаги кишилар ўзининг номидан тош отишни бошқа ҳожига тайинлаши керак. Бирор ҳожи беморга айтмай, унинг номидан тош отиши ҳисобга ўтмайди.
Тош отиш кунларида беҳуш ва ақлидан айрилиб қолган ҳожининг номидан унинг изнисиз ҳам бошқалар тош отишлари мумкин.
Тош отишга вакил бўлган инсон ҳайитнинг биринчи куни аввал ўзи номидан еттита тош отиб, кейин узрли кишининг номидан отади. Кейинги кунларда эса, аввал ўз номидан учта жойда отиб, кейин узрли кишининг номидан отиши суннатга мувофиқ бўлади. Лекин ҳозирги кунда ҳожи ўзининг тошини отгач, ўзганикини отиш учун ортга қайтиши издиҳом (тиқилинч) ва ташкилотчилар талабига зид келиши сабабли имконсиз. Агар ташқарига чиқиб айланиб келмоқчи бўлса, шу катта масофани босиб ўтиш ва қаттиқ машаққатга сабаб бўлади. Мана шу машаққатларни эътиборга олиб, ҳар тош отиладиган жойда биринчи ўзиникини, кейин узрли кишининг номидан отса ҳам, вожиб адо бўлади ва ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
• Ер юзида қанча-қанча эътибордан четда қолган инсонлар бор-ки, улар осмонларда юксак эътибор соҳибидирлар.

© Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@FotihaUz
МАНФААТЛИ ИЛМ ТИЛАШ ВА МАНФААТСИЗИДАН ПАНОҲ СЎРАШ

اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумманфаъний бимаа аълламтаний ва аъллимний маа янфаъуний ва зидний иълман. Алҳамдулиллаҳи аълаа кулли ҳаалин ва аъузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наари.

Маъноси: Аллоҳим, менга таълим берган нарсанг ила манфаат бер, менга фойдали нарсани таълим бер ва илмимни зиёда қилгин. Барча ҳолат учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан дўзах аҳлининг ҳолатидан паноҳ сўрайман.

(Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

@FotihaUz
• Душман керакми?!
👉 Дўстларингдан ўзиб кет!
• Дўст керакми?!
👉 Дўстларинг сендан ўзиб кетишига имкон бер!

©️ Ғолиб Сафо

@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ne’matlar qanday qadrlanadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz
Айрим фактлар

Бегемотнинг вазни бир ярим тоннадан ошса ҳам инсондан тез югура олади.

*****
Тарихда энг кўп сотилган мобил телефон Нокиа 1100 бўлиб, 250 миллион нусхада сотилган.
*****
ТВояга етган фил кунига ўртача 136 кг овқат ер экан.
шса ҳамКреветка (майда қисқичбақа)нинг юраги бошида жойлашган.
ҳам инсАгар инсон кўзини рақамли камера деб эътибор қиладиган бўлсак, у 576 мегапиксел бўлади.
****
ТаАгар Қуёшнинг ичига Ерни жойлаштириш имкони бўлганда, унга 1 миллион 300 мингта Ер сиққан бўларди.
а энг кЧекиладиган бир дона сигарет инсон умрини тахминан 11 дақиқага озайтиради.
ура олаҲар йили чивин чақиши сабабли 725 минг одам вафот этса, шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этади.
энг кўпМумбай шаҳрида бир кун нафас олиб яшаш 100 дона сигарет чеккан билан тенг экан.


@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
RUHAN TUSHKUNLIKGA TUSHGAN PAYTDA…?

@FotihaUz
• Ё дўст бўл ёки душман...
• Ҳаргиз дўст кўринган душман бўлма!

@FotihaUz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиладиган ҳол ва жойлар

1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.
2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.
3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа хутбаларда.
5. Муаззиннинг азонига жавоб бераётганда.
6. Иқомага жавоб берилаётганда.
7. Дуо пайтида.
8. Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
9. Сафо ва Марвада.
10. Одамлар тўпланганда ва тарқалганда.
11. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда.
12. Лаббайка тамомланганда.
13. Ҳажарул Асвадни истилом – қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора қилиб ўпганда.
14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ёнида.
15. Бозорга ёки бирор жойга чиққанда.
16. Кечасидаги уйқудан турганда.
17. Қуръони Каримни хатм қилгандан кейин.
18. Жумъа куни.
19. Мажлисдан турганда.
20. Масжидларни кўрганда ва уларнинг олдидан ўтганда.
21. Ғам-ғуссага ботганда.
22. Бошга мушкул иш тушганда.
23. Мағфират сўралганда.
24. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ёзилганда.
25. Одамларга илм етказилганда.
26. Наҳорнинг аввали ва охирида.
27. Гуноҳдан кейин каффорот исталганда.
28. Фақирлик ва ҳожатмандликка тушганда ёки уларнинг хафви бўлганда.
29. Совчилик қилинганда.
30. Акса урганда.
31. Таҳорат қилиб бўлганда.
32. Манзилга кираётганда.
33. Аллоҳнинг зикрига жамланиладиган жойларда.
34. Унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда.
35. Ҳожатмандлик ориз бўлганда.
36. Қулоқ шанғиллаганда.
37. Намозлардан кейин.
38. Сўйиш сўйганда.
39. Садақага моли йўқ одам саловат айтса, садақа бўлади.
40. Уйқудан олдин.
41. Аҳамиятли гапни бошлашдан олдин.
42. Ийд намози жараёнида.
43. Таяммум ва ғуслдан кейин.
44. Тонг отгандан ва кун ботгандан кейин.
45. Тонгги намозга турганда.
46. Таҳажжуд намозини ўқиб бўлганда.
47. Мактуб ёзганда ва бошқалар.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NAMOZ O’QIGIM KELMAYAPTI…?

@FotihaUz
قال الإمام عبدالله بن المبارك رحمه الله:
"حقٌّ على العاقل أن لا يَستخفَّ بثلاثة:
العلماء، والسلاطين، والإخوان،
فإنه من استخف بالعلماء ذهبت آخرته،
ومن استخف بالسلطان ذهبت دنياه،
ومن استخف بالإخوان ذهبت مروءته".
[‏سير أعلام النبلاء- للذهبى ١٧ /٢٥١]
__________________________

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Оқил киши уч тоифа инсонларга беписандлик қилмаслиги лозим:
Уламолар, бошлиқлар ва биродарларга.
Кимки олимларни менсимаса, охирати куяди. Ва кимки султонларни менсимаса, дунёси кетади. Ва кимки биродарларини менсимаса, муруввати йўқолади».

(Имом Заҳабийнинг "Сияр аълом ан-Нубало" китоби)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
CHAP QO’L BILAN OVQAT YESAM…?

@FotihaUz
КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!


@FotihaUz
ҲАРАКАТ ҚИЛ!


Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Авқос бўйни елкаси ичига кириб кетган, елкалари туртиб чиққан киши эди. Бир куни онаси унга:
- Ўғлим! Қаерда ўтирсанг инсонлар устингдан кулишади, масхара қилишади. Сен илм ўқишинг керак. Илм сени албатта кўтаради! - деди.
Муҳаммад ибн Абдурроҳман онасининг маслаҳатига амал қилиб илм ўқиди, ҳаракат қилди. Натижа шу бўлдики, у Маккага 20 йил қозилик қилди хусуматгўйлар унинг ҳузурида ўтиришса, то туриб кетгунларича тиззалари қалтираб турар эди!

@FotihaUz
ЭҲРОМДАГИ ОДАМ КАМАР ТАҚСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Ҳаж ва умрага борган одам, эҳромга кирганда изорни ушлаб туриши учун камар тақса бўладими? Ридосини тушиб кетмайдиган қилиб магнит ёки шунга ўхшаган нарсалар билан маҳкамлаб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги одамга бир нечта тақиқланган ишлар бор. Ўша тақиқланган ишлардан бири — эҳромда тикилган кийим кийиш. Оддий камар, гарчи тикилган кийим бўлмасада, бироқ унга ўхшаб изорни ушлаб туради. Шунинг учун агар изорни маҳкам ушлаш мақсадида камар тақса, макруҳ. Лекин камарда ҳамён бўлса ва унга нафақа (пул) солиб белига боғлаб олса, буни зарари йўқ.

“Эҳромдаги одам ўзининг нафақаси ёки бошқа кишининг нафақаси солинган ҳамёнли камар тақишининг зарари йўқ. Шу ўринда камар илгакли ёки чарм тасмали бўлсин фарқи йўқ. Оиша онамиздан эҳромдаги одам ҳамёнини қандай олиб юриши ҳақида сўралганида: “Нафақангни (белингга) маҳкам боғлаб ол”, дедилар. Бу жойда Оиша онамиз ҳукмни мутлақ айтдилар, тафсир қилмадилар.

Ибни Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдаги одам нафақа солинган ҳамёнини белига боғлашига рухсат бердилар.

Бу гапга тобеъинлардан Саъид ибни Жубайр, Ато, Товус разияллоҳу анҳумлар юрганлар. Чунки ҳамён ва камарнинг ўралиши изорнинг ўралгани каби бўлади (яъни тикилган кийим кийишга ўхшамайди) (“Бадоъус-саноиъ” китоби).

“Эҳромдаги одам ридосини тугмаласа, гуноҳкор бўлади. Эҳромдаги одам изорини бирор ип ва шунга ўхшаш нарсалар билан боғласа ҳам, ридосини тугмалагани каби бўлади ва бу тикилган кийимни кийишга ўхшаб қолади. Чунки тугмалаш сабабли изорни ечилиб кетишидан сақлаб туришга ҳожат қолмайди. Ҳамённи белга боғлаш бунга ўхшамайди. Чунки ҳамён одатда изорни ичидан боғланади. Шундай экан ҳамённи белга боғлаш: ундаги нафақани сақлаш учун, изорни маҳкам ушлаш учун эмас. Изорни ичидан ёки устидан ҳамёнда пулини сақлаш ниятда боғласа буни зарари йўқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром кийган кишининг изорини устидан ип боғлаб олганини кўриб: “Бу ипингни ташлагин”, деганлар (“Раддул муҳтор” ва “Мабсут” китоблари).

Хулоса: Эҳромдаги одам камар тақишдан мақсади, ундаги ҳамёнга нафақа солиш ва уни ўзи билан эҳтиёт қилиб юриш бўлса, буни зарари йўқ. Бироқ камар тақишдан мақсад изорни маҳкам ушлаб туриш бўлса, макруҳ бўлади, лекин қон вожиб бўлмайди.

“Муҳрим изор ва ридосини тугмаласа, ёки тўғнагич билан маҳкамласа, ёки изорини боғлаб олса гуноҳкор бўлади. Лекин унга қон вожиб бўлмайди (“Дуррул- мухтор” китоби).

Муҳрим ридосини тўғноғич билан жамламайди (“Мабсут” китоби).

Хулоса: Муҳрим эҳромдалик ҳолатида ридосига ҳар хил тугма ва шунга ўхшаш кийимни гўё тикилгандай маҳкам ушлаб турадиган нарсалар билан маҳкамлаш макруҳдир. Лекин бу ҳолат қон чиқаришни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ne’matning shukri qanday ado qilinadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz
2025/07/07 08:27:37
Back to Top
HTML Embed Code: