Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
@FotihaUz

Расулуллоҳ буюрганлар
Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:
1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
7. “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган”.
(Имом Аҳмад “Муснад”)

ЖАННАТГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?
4- حديث طَلْحَةَ بن عُبَيْد الله قال: جاءَ رجلٌ إِلى رسولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ من أهل نجْدٍ ثائرُ الرأسِ يُسْمَعُ دوِيُّ صوتِهِ ولا يُفْقَهُ ما يقول، حتى دنا فإِذا هو يسأَل عن الإسلام؛ فقال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خمسُ صلواتٍ في اليومِ والليلةِ فقال: هل عليّ غيرُها قال: لا إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ قال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وصيامُ رمضانَ قال: هل عليّ غيره قال: لا إِلاَّ أَن تَطَوَّعَ قال، وذكر له رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الزكاةَ قال هل عليَّ غيرُها قال لا إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ قال فأَدبر الرجل وهو يقول: والله لا أزيد على هذا ولا أَنْقصُ قال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ
4- Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Нажд аҳлидан сочлари тўзғиган бир киши келди. Унинг ғўнғиллаган овози эшитиларди-ю, нима деяётгани тушунилмас эди. Яқинлашиб, бирдан Ислом ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: (Ислом) бир кеча ва кундузда беш (вақт) намоз (ўқиш)дир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Менинг зиммамда бундан бошқа яна (намоз) борми?” деди. “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл ўқишинг мумкин”, дедилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам (сўзларини давом этдириб: “Яна Ислом), Рамазон рўзаси(ни тутмоқлик)дир”, дедилар. У: “Менинг зиммамда бундан бошқаси борми?” деди. У зот: “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл рўза тутишинг мумкин”, дедилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам яна унга закотни айтдилар. У: “Менинг зиммамда бундан бошқаси борми?” деди. У зот: “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл садақа беришинг мумкин”, дедилар. Шундан кейин халиги киши шундай деганча ортига қайтди: “Оллоҳга қасамки, бунга зиёда ҳам қилмайман, камайтирмайман ҳам”. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар рост айтаётган бўлса, у (жаннатга) эришди”, дедилар.
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi

Telegram
FotihaUz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

• Дунё уч кундан иборат:
- кеча;
- бугун;
- эрта.
• Кечани яшаб бўлдик, энди у қайтмайди;
• Бугунни яшаяпмиз, у давомли эмас, тугайди;
• Эртага эса қаерда бўлишимиз аниқмас.
• Шундай экан юракни кенг қилинг!
• Барчага бағрингизни очинг!
• Халойиқнинг ишларини тафтиш қилавермай, уларни Холиқнинг Ўзига топширинг!
• Мен, сиз, у, улар - барчамиз кетамиз, Роббимиз ҳузурига борамиз.
• Ўзи шундоқ ҳам оз бўлган фурсатни фитналар, жанжаллар, ҳийлаю, озорлар билан зое қилманг!
• Сизга ёмонлик қилганларга яхшилик, сизни ғийбат қилганларнинг ҳаққига дуо қилинг, сизга хиёнат қилганларга адолатда бўлинг!
• Сизни севганни севинг, нафрат қилганни кечиринг!
• Куфрга, нифоққа, зулмга қарши тик туринг!
• Иймонингиз қадрини билинг!
• Бу уч кунлик дунёда иймондан ортиқ неъмат бўлмайди.
«Агар дуоларингиз (яъни иймонларингиз) бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас... деб айт!»
• Фурқон сураси, 77-оят.
• Аллоҳим!
• Сенга қараб бормоқдамиз.
• Иймонимизни жамолингни кўргунимизга қадар Ўзинг муҳофаза айла!
• Омин!

Ҳар бирининг яҳшиликка ваъда бор!
Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60)
Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33)

ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛИШ
#тавоф #ажр #ҳадис
❓CАВОЛ: 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу борада Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ خَمْسِينَ مَرَّة خَرَجَ مِنْ ذُنُوبه كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمّه (رَوَاهُ التِّرْمِذِيّ)
“Ким байтни эллик бор тавоф қилса, онадан янги туғилган кунидагидек гуноҳларидан чиқади” (Имом Термизий ривояти).
Элликта тавоф деган сўзни элликта айлана деб тушунмаслик лозим. Чунки етти айлана битта тавоф ҳисобланади. Мана шу етти айланадан эллик марта қилинади. Чунки бир айлана қилиш билан тавоф ибодати қилинган бўлмайди. Қолаверса, имом Ибн Абу Шайбанинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятида “خمسين أسبوعا – Элликта етти айланиш”, деган ибора билан келган. Тўлиқ етти айлананинг ўзи битта тавоф ҳисобланади. Масалан, умрага борган инсон бир марта умра қилса, битта тавоф қилган бўлади. Кейин яна умра қилса ёки нафл тавофнинг ўзини қилса, иккинчи тавофни қилган бўлади.
Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган эллик марта тавофни бир мартада ёки битта сафар давомида қилиш шарт эмас, бутун умр давомида қилиши мумкин ("Файзул қодир" китоби).
Мазкур тавофларни қилишда етти айланиб, бир тавофни тугатгач, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракатли тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимасдан кейинги тавофни қилиш макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳар тавофдан кейин тавоф намозини ўқийди, кейин янги тавофни қилади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан, Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
ويصلى لكل أسبوع ركعتين في الوقت الذى لا يكره فيه التطوع ويكره الجمع بين أسبوعين من غير صلاة بينهما عند أبى حنيفة ومحمد
“Зиёратчи ҳар етти айлана қилиб бўлгач, нафл ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракат тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимай, иккинчи тавофни қилиш имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳлар наздида макруҳдир”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ЭРКАК ВА АЁЛЛАР САФЛАРИНИНГ АРАЛАШИБ КЕТИШИ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра #намоз
❓CАВОЛ: Бугунги кунда Маккадаги Масжидул-ҳаромда баъзан эркак ва аёллар намозда бир сафда ёнма-ён туришлари учрамоқда. Ушбу ҳолатда намоз бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак ва аёл битта намозни ўқиётган бўлишса, улар ўртасида тўсиқ бўлмаса, имом аёлларга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркак ёнидаги аёлга орқага ўтишга ишора қилмаган бўлса ва ёнма-ён туриш камида бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) давом этса, эркакнинг намози бузилади.
Мана шу ҳолатда имом аёлларга имомликни ният қилмаган бўлса ёки эркак аёлга орқага ўтишга ишора қилганда ҳам ортга ўтмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Эркакнинг ёнида 9 ёшдан кичик қизча туриб қолса, ёки эркак ва аёл бошқа-бошқа намозларни ўқиётган бўлишса, ё улар ўртасида камида бир зироъ (46 см) баландликдаги тўсиқ бўлса, эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам намози бузилмайди.
Бу ҳақида Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ حَاذَتْهُ مُشْتَهَاةٌ فِي صَلَاةٍ مُطْلَقَةٍ مُشْتَرَكَةٍ تَحْرِيمَةً وَأَدَاءً فِي مَكَان مُتَّحِدٍ بِلَا حَائِلٍ فَسَدَتْ صَلَاتُهُ إنْ نَوَى إمَامَتَهَا
“Агар муштаҳот (9 ва ундан катта ёшдаги хотин-қиз) эркак билан такбири таҳрима ва адоси бир бўлган мутлақ намозда (яъни руку ва саждали битта намозда) бир жойда ҳеч бир тўсиқсиз ёнма-ён турса ва имом аёлга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози бузилади” (“Ал-Баҳрур роиқ” китоби).
Ушбу матндаги "мутлақ намоз"дан мурод рукуъ ва саждаси бор намозлар бўлиб, жаноза мутлақ намоз саналмайди. Чунки унда рукуъ ва сажда қилинмайди. Жаноза намозида ёнма-ён турсалар, уларнинг ҳеч бирининг намози бузилмайди.
Шунингдек, имомга иқтидо қилмай, ёлғиз намоз ўқиётган бўлсалар ҳам, эркак ва аёлнинг намози бузилмайди.
لَوْ كَانَا فِي مَكَان مُتَّحِدٍ إلَّا أَنَّ بَيْنَهُمَا أُسْطُوَانَةً لَا تَفْسُدُ صَلَاتُهُ .
هَكَذَا فِي الْكَافِي وَأَدْنَى الْحَائِلِ قَدْرُ مُؤَخَّرِ الرَّحْلِ وَغِلَظُهُ غِلَظُ الْأُصْبُعِ وَالْفُرْجَةُ تَقُومُ مَقَامَ الْحَائِلِ وَأَدْنَاهُ قَدْرُ مَا يَقُومُ فِيهِ الرَّجُلُ كَذَا فِي التَّبْيِينِ .
“Агар эркак ва аёл бир жойда турсаю, лекин ораларида устун бўлса, эркакнинг намози бузилмайди (“Кофий”). Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг қоши миқдорича ва қалинлиги эса бармоқ йўғонлигича бўлмоғидир. Эркак ва аёл орасида бўш жой қолса, ҳам тўсиқнинг ўрнига ўтади. Бўш жойнинг энг ози бир киши сиғадиган миқдордир (“Табйин”, “Фатовои оламгирийя” китоби).
Шунга кўра, бугунги кунда хаж ва умрага борган зиёратчи эркаклар Ҳарамдаги намозларда аёллар билан бир сафда ёнма-ён турмаслиги лозим. Аёллар сафининг орқасида туриш ҳам шу ҳукмдадир.
Ўз ўрнида аёллар ҳам эркакларнинг сафида ёки уларнинг олд томонида турмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ сиздан нимани сўрайди?
•Аллоҳ сиздан қандай машина ҳайдаганингизни эмас, шу улов ёрдамида неча кишининг мушкулини осон қилганингизни сўрайди.
•Аллоҳ сиздан уйингиз катта бўлган-бўлмаганини эмас, унда неча кишини меҳмон қилганингизни сўрайди.
•Аллоҳ сиздан кийим жавонингизда қанча либосингиз бўлганини эмас, қанча одамни кийинтирганингизни сўрайди.
•Аллоҳ сиздан мулкингиз қанчалигини эмас, шу мулкнинг қанчасини ҳақ йўлда сарфлаганингизни сўрайди.
•Аллоҳ сиздан қанча маош олганингиз ёки бойлик тўплаганингизни эмас, уларни қандай йўл билан топганингизни сўрайди.
•Аллоҳ сиздан эгаллаган лавозимингизни эмас, бурч-вазифангизни қандай адо этганингизни сўрайди.
•Аллоҳ сиздан дўстларингиз нечталигини эмас, неча киши сизни дўст санаганини сўрайди.
•Аллоҳ сиздан қай даражада нотиқ бўлганингизни эмас, ҳақ сўзни гапирган-гапирмаганингизни сўрайди.