Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг:
@FotihaUz
У менинг биродарим


Абу Дардо розияллоҳу анҳу гуноҳ иш қилиб қуйган бир одамнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар уни сўкишарди. У киши одамларга қараб:
- “Агар у қудуққа тушиб кетса, уни чиқариб олмасмидингиз?” - деб сўрадилар. Улар:
- “Чиқарардик” - дейишди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
- “Биродарингизни сўкманглар, уни сўккандан кўра сизларни гуноҳдан сақлаган Аллоҳ таолога ҳамд айтинглар” - деди. Одамлар:
- “Бу кишини ёмон кўрмайсизми?” - деб сўрашди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
- “Мен унинг қилган амалини ёмон кўраман, лекин бу ишини ташласа, у менинг биродарим” - деб жавоб бердилар.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/FotihaUz
Quran
Raad Al_Kurdi رعد الكردي
Раъд Муҳаммад ал Курдий қироати


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/FotihaUz
ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА-БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда намоз дуруст бўлади. Лекин афзали хутбани ҳам, жума намозини ҳам бир киши ўқишидир. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ
“Жума намозини хутба қилган кишидан бошқаси ўқимаслиги керак. Чунки жума намози билан унинг хутбаси битта нарса кабидир. Шундай экан уларни икки киши адо қилмаслиги керак. Бордию хутба билан жума намозини бошқа-бошқа кишилар ўқиб қўйса ҳам жоиздир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

T.me/FotihaUz
Қабр азоби


Нофеъ роҳимаҳуллоҳга ўлим соати келганида йиғлади. Шунда унга:
- “Нега йиғлаяпсиз?” - дейишди.
- “Саъдни ва қабр сиқишини эсладим, яъни Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Қабр сиқиши бор, агар ундан бирор киши нажот топганида, Саъд ибн Муоз нажот топган бўларди” - дедилар - деди.
(“Сияру аъламин нубала”)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/FotihaUz
MUJOMALA

 Yoqtirmaydigan insoningdan uzoqlash. Unga yolg‘ondan chiroyli muomala qilma. Xijolat bo‘lganingdan u bilan muvofiq ekaningni ko‘rsatma. Alloh senga bu nafsni azob berishing uchun bermagan!

 
Shayx Sha’roviy

@FotihaUz
​​ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз

CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон

T.me/FotihaUz
МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ
#жаноза

CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган:
"ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح "
“Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@FotihaUz
Cоғлом қалб



Олти дарддан холи бўлган қалбни соғлом қалб деб аталади:

1. Ширкдан холи бўлса.
2. Жаҳолатдан холи бўлса.
3. Такаббурликдан холи бўлса.
4. Ғафлатдан холи бўлса.
5. Дунё муҳаббатидан холи бўлса.
6. Ёмон хулқлардан холи бўлса.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/FotihaUz
Bazan siz cho'kayotgan kema bo'lishingiz kerak!
Sababi barcha kalamushlar sizni tark etishi uchun...

@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
JANNAT VA DO’ZAX BORLIGINING ILMIY ISBOTI BORMI?

@FotihaUz
3 нарса



Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:

Уч нарса хусусида ўй-фикрга чўмма:

1. Камбағаллик хусусида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр ғазабинг бардавомликка юз тутади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрни зое қиласан ва амал қилишни ортга сурасан.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/FotihaUz
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ
#намоз

CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган:
والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه
“Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.


@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NAMOZ O’QIYOTGANDA BEIXTIYOR ESNOQ KELADI…?

@FotihaUz
Yangi kiyim olib kiymagan,
Bolam derdi, nima qilsa ham
Sochlarini qorasi qolmay,
Ellik yoshda ishlagan Otam.

@FotihaUz
Кафолат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Олтита нарсага кафолат беринглар, мен сизларга жаннат кафолатини бераман:
• Гапирсаларинг рост сўзланглар;
• Ваъдани устидан чиқинглар;
• Омонатни адо қилинглар;
• Зинодан сақланинглар;
• Кўзларингни тийинглар;
• Қўлларингни (ҳаромдан) тортинглар”.
(Аҳмад, ибн Ҳиббон ривояти)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BOLALAR KICHIK BO’LSA NAMOZ O’QIMASLIK KERAKMI…?

@FotihaUz
Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

• Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади;
• Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий;
• Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш;
• Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
• Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан;
• Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
• Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади;
• Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади;
• Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан;
• Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир;
• Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал;
• Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
• Ҳозир, ҳатто, душманларинг очларча китобларни варақламоқда;
• Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/FotihaUz
2024/05/16 16:24:09
Back to Top
HTML Embed Code: