Telegram Web Link
Forwarded from Xorazm.uz
Шакаржон Хўжаниёзова хотираси қалбимизда мангу яшайди

Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 1-2 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида кўп йиллар давомида эл-юрт учун фидокорона хизмат қилган давлат ва жамоат арбоби Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда хотирасини абадийлаштириш бўйича топшириқ берган эди. Бугун 12-июнь – Шакаржон Хўжаниёзова таваллуд топган санада вилоятимизда юртимизнинг ардоқли фарзанди хотирасига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Боғот туманидаги “Толли бобо” қабристонида Шакаржон Хўжаниёзованинг қабрини зиёрат этиб, Қуръон тиловат қилдилар. Шундан кейин чинакам ўзбек аёли тимсоли бўлган, фидойи ва матонатли раҳбар Шакаржон Хўжаниёзова яшаб ўтган хонадонда уй музейи очилди. Музейдан Шакаржон Юсуповнанинг ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар ўрин олган.

Шунингдек, Боғот тумани асосий кўчаларидан бирига ва туман спорт мактабига қарашли гимнастика марказига Шакаржон Хўжаниёзова номини бериш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан, вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Шакаржон Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танловини ўтказиш, ғолибларни давлат идоралари учун раҳбар кадрлар заҳирасига тавсия этиш механизми ишлаб чиқилди ва мазкур танловни юқори савияда ташкил этиш бўйича жараёнлар давом этмоқда.

Хотира тадбирларининг асосий қисми Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, Шакаржон Юсуповнанинг Ватан ва халқ олдидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталдилар. Тадбирда Шакаржон Хўжаниёзованинг серқирра фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари, расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Eslatma

⭕️ Hurmatli fuqarolar kunning jazirama vaqtida to‘g‘ridan-to‘g‘ri quyosh nuri tushuvchi joylarda qoldirilgan avtomobilingiz old oynasi ostida tez yonuvchi, quvvatlovchi va plastik mahsulotlarni qoldirish tavsiya etilmaydi.

📌Ushbu videorolik orqali barchasini bilib olishingiz mumkin.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
👍21
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман  кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибият мудири Машъал Ваисов олиб борди.
Сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди. Сессияда тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
5👌3
"Eng yaxshi axborot xizmati"ni aniqlashda ishtirok eting!

Tanlov 2 ta yo‘nalish, 3 ta bosqichda tashkil etiladi:

📌1-yo‘nalishda respublika darajasidagi tashkilot va idoralar, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari axborot xizmatlari;

📌2-yo‘nalishda hududiy tashkilotlar, tuman va shahar hokimliklari axborot xizmatlari o‘zaro bellashadi.

1-bosqichda axborot xizmatlarining 2024-yildagi faoliyati samaradorligi asosida hujjat topshirgan 125 ta tashkilot saralab olindi. Tanlovning 2-bosqichi 15-iyunga (15 iyun kuni ham) qadar davom etadi va eng ko‘p ovoz to‘plagan 10 ta tashkilot axborot xizmatlari 3-bosqichga o‘tkaziladi.

Tanlov haqida batafsil maʼlumot

📌Ro‘yxat (2-yo‘nalish). Xorazm viloyatining Hazorasp, Xiva, Tuproqqal'a, Gurlan va Yangiariq tumanlari hokimliklari.


Qaysi axborot xizmati finalga chiqishini sizning eʼtirofingiz belgilab beradi. Gʻoliblarni aniqlash jarayonida oʻz ovozingiz bilan ishtirok eting!

➡️Ovoz berish

🧠aokaxorazm.uz | 🌐Facebook | ✈️Telegram |📸Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5
#Сайёр_қабул

Бугун туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаевнинг Жуворхос маҳалла аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабули 2-сонли умумтаълим мактаби биносида ўтказилди.

Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ва маҳалла аҳолиси иштирок қилди.
Фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар газ, электр таъминоти, ичимлик суви, моддий ёрдам ва шу каби бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир қилинган мурожаатни ўрганиб, ижросини бажариш бўйича соҳа мутахассисларига топширилди ва ижроси  назоратга олинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.
3
2025/07/08 23:17:12
Back to Top
HTML Embed Code: