Telegram Web Link
#Долзарб_90_кун

Ҳазорасп туманидаги умумтаълим мактабларида “Долзарб 90 кун” доирасида бир қатор амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирлар таълим сифати, тарбия самарадорлиги ҳамда ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Хусусан, 1-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Темур Собиров ва Бекзод Собировлар иштирок қилиб, тадбир жараёнлари билан танишдилар.


"Долзарб 90 кун" тадбирлари тумандаги барча умумтаълим мактабларида давом этмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.
2👍1
Бугун тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида "Долзарб 90 кун" тадбири доирасида иш билан банд бўлиш истагидаги ёшлар учун  “Бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди.

Туман ҳокимлиги, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ярмаркада ёшлар бўш иш ўринлари билан танишиб,  ўзларига маъқул бўлган  иш ўринларига эга бўлдилар.
Ўтказилган ярмаркада туман ҳокими ўринбосарлари Т.Собиров ва Б.Собировлар иштирок қилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.
2👍2🎉1
Бугун туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаев Ҳазорасп тумани “Саноат” маҳалласида амалга ошрилиши режалаштрилаётган “Саноат комплекси қурилиши” лойиҳаларини жойлаштириш ташкил этиш учун танланган ер майдонининг Мастер режаси таклиф лойиҳаси билан танишди ва бу борада ўз таклиф, тавсияларини берди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.
3🤔2👍1💯1
2025/07/08 18:30:56
Back to Top
HTML Embed Code: