Telegram Web Link
00:00 гача машинада бемалол чиқиб, шаҳар айланишингиз мумкин. Кўпчилик заправкада бўлиши керак.

Эшитдиларизми, эртадан метан нархлари тушяпти экан, тепага қараб...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
"Зар қадрини — заргар билади" деганларидай, етти мингдан ошиқроқ заргарларга ассалому алайкум!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Бу иккинчи рақамли каналимизга 18 майдан буён 100к дан ошиқроқ одам йиғибмиз. Икки ярим ой дегани сал кам. Телеграмни нонини ейиш осон иш эмас. Баъзи бир осонроқ йўллари ҳам бор, ёшлар кўпроқ ўша йўлдан кетишмоқда. Бизга ўзимизни йўналиш яхши, ўзини текстида, озроқ қийинчилик бўлсада...

Ёмғирли кунлардан кейин албатта қуёш чарақлайди, шуни унутманг. Биринчи ўриндаги мақсад ўтмишни ёнига шерик қилиш, яъни 200к дан ошириш. У ёғини иштаха овқат пайти келади деганларидек...Яна маслаҳат қиламиз!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Дунёнинг ишлари қизиқ-да. АҚШнинг Луизиана штатида электр энергиясини тежаган фуқароларни жазолаш масаласи кўриб чиқмоқда. Маҳаллий ҳукумат штат аҳолисининг электр истеъмолини тежаши оқибатида компанияларнинг йўқотилган даромадларини қоплаб беришга мажбурламоқчи.

Нимўляпти ўзи, кимдир тушунтириб бера оладими? Токда ишлайдиган каттакон танишлар бўса, шиндей личкасига))

🗣"А лаббай", деб қўямиз!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Ўзбекистонда ғийбат ва туҳмат учун жарима 20 миллион сўм.

Ғийбат ва туҳмат тарқатганлик учун 20 миллион сўмгача жаримага тортилиш мумкин. Туҳмат - бу бировнинг шаъни ва обрўсига путур этказадиган ёлғон маълумот.

Э ҳаа, бунақада ҳалқда пул қомайдию, бизни энг севимли машғулотимиздан айиришмоқчилар. Инстаграмда ибратли роликлар оладиган бир инимни гапи бор, сўз охирида "тегиб кетдими", деб қўяди...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Дзюдочиларимиздан иккинчи медал!

🇺🇿⚡️БРОНЗАААА!!! Музаффарбек Тўрабоев Париж Олимпиадасининг бронза медали соҳиби!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Янги Зеландияда итига ҳаддан ташқари кўп овқат бериб, семиртириб унинг ўлимига сабабчи бўлган аёл 2 ойлик қамоқ жазоси ва 1220 АҚШ доллори миқдорида жаримага тортилди.

Қўрқманг! Сизда бундай жазога тортилишиз хавфи бир фоизгаям тенг эмас. Бизи кучуклар бунчалик семирмайди, бир махал овқат билан семиришни иложиси йўқда чунки...

Ғалати дунё фуқароларига ассалому алейкум!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Бугун якшанба бўса, Исроил Мадримов иштирокидаги йил жангини бекор ётиб ўтказиб юборасизми энди?
Жангни қаерда кўришни билмай ўтирганлар учун маҳсус:
➡️Азиз Тўхтамуродов⬅️

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Стол тенниси бўйича АҚШ терма жамоаси аъзолари.

Ўзларингда пинг-понг ўйнайдиган одам қомадими, дейманда!😅

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Американи туб аҳолисини қўйиб турайлик, бугундан чилла чиқяпти экану, салқинлаш вақти яқин менимча...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Қўқон шаҳрини энг ёққан томони дарахт кўплиги бўлди. Ҳеч қачон машинангиз қуёшда қолиб кетмас экан. Ундан ташқари кўчаларда машина кам, пик вақтлариям пробка бўлмас экан деярли.

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Айтишадики, Японияда ташкилот (корхона) иши юришмаса, биринчи бўлиб раҳбар ўз маошини қисқартирар экан. Агар ишлар яхшиланмаса, яна биринчи бўлиб раҳбар истеъфо бераркан, оддий ходимлардан бошлаб иш жойларини қисқартиришмас экан.

Японлар “ёмон аскарлар бўлмайди, ёмон генераллар бўлади” деб ўйлашади шекилли...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Бундан буён Ўзбекистонда байрам календарь дам олиш кунига (шанба ёки якшанба) тўғри келса, кейинги иш куни (душанба) ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади.

Айтайлик, агар 8 март якшанба кунига тўғри келса, у ҳолда расмий байрамлар 8 ва 9 март кунлари бўлади. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилди.

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Замонавийлашиб кетди. Бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда, икки кун ичида ҳужум қиламиз, бир кун ичида, мана ҳужумни бошладик, қаранглар, биз отяпмиз. Чота нимадир ғалатиёв шу болларни орасида...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Инсон қанча эскирар, унга шунча эс кирар.

®Румий

Катталар билан кўпроқ суҳбатда бўлаверинг, тезроқ улғаясиз...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Тейквандочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматовлар ўз йўналишларида тенгсиз деб топилдилар. Навбатдаги олтин медаллар шодаси терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйилди. Ўйлаймизки бу охиргилари эмас. Умумжамоа ҳисобида 18 ўриндамиз.

Ҳозирча ёмон эмас-а, ер сайёраси бўйича қараганда...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Шунчаки исмини ёзиб қўйишсаям спортчи операторни судга бервормасди, менимча...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
2025/07/07 05:15:42
Back to Top
HTML Embed Code: