Telegram Web Link
Биринчи синфга чиққан қизимни эрталабдан мактабга ўзим олиб бордим. Подездда тушиб боряпмиз, қўлида сув солиб юрадиган идиши бор. Мактабда овқатланишига ҳозирча беш минг сўм берамиз. Қизим беш минг пулингни олдингми десам, дада олти минг дейди. Нега десам, кеча апачамга идишни бир кунга бериб тургандим. Минг сўм бераман деганди, шуни берди дейди. Шунга бугун олти минг ишлатаман. Мазза қилиб деб қўяди. Апачаси олтида ўқийди. Апачасигаям бор эди, шунчаки йўқотиб қўйганлар.

Ишбилармон қизим, маладес боплабсан деб қўйдим...


www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Флорида штатига яқинлашиб келаётган тўфон сабаб аҳоли ҳудудни тарк этмоқда. Автомашиналардан бири эса негадир тескари йўналиш бўйлаб ҳаракатланяпти.

Фойдаланувчилардан бири томонидан қолдирилган изоҳ кайфият бағишлайди: менимча у телефон қувватлагичини унутиб қолдирган.

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
2024 йилнинг дастлабки 9 ойида 70 ёшдан ошган 33 нафар ота фарзандли бўлган

60 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони эса анча кўп — 439 нафар. 50 ёшдан кейин 15 нафар она фарзанд кўрган.

Жинсий дорилар рекламаларини олаётган телеграм канал админларини мақташ керакмикан, ё урушиб қўйиш керакмикан, билмай қолдию одам...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Уч хил одам бўларкан. Фаросатсиз, фаросатли ва ўта фаросатли. Ҳаммасиданам ўта деганидан қўрқиш керак экан. Ўзларини сайёраси борда уларни. Тилини ўргангунча тамом бўласиз...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Флоридадаги Милтон тўфони миллиардлаб доллар зарар келтирди. Кўп оилалар уйсиз қолишди - улар шунчаки сузиб кетишди.

Бир нарсага ҳайрон қоламанда. Ўзингники оқиб ётибди, яна тиррақи бузоқларга ёрдам бериб ётганига ўлайми, дейдаган одам йўғе...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Ёмғир мазза қилиб ёғиши учун, кузни ярми ўтиши керак эканда, ассалому алейкум!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Янги админмисиз ёки эски бўрими фарқи йўқ. Шу постни яхшилаб ўқиб фикр қилинг, ўзингизга ҳулоса қилиб олинг. Албатта ҳар бир мана шу йўл билан каналларини ривожлантираётган, реклама постларида диний топишмоқлар ва буюк уламо, аҳли илмларни аралаштираётганлар, эҳтиёт бўлинг. Сиз аҳли илм эгаси ёки фатво бўлими эмассизки, бу мавзуда савол-жавоб қиладиган. Баъзи реклама постларини ўқиб одам ҳайрон бўласан. Афсуски, улар орасида неча йиллик мен билан елкама-елка туриб, ижод қилиб канал кўтариб юрган яқинларим ҳам бор. Уларни ҳар бирини личкасига ёзиб чиқишга вақт йўқ рости. Бир неча йиллар диний каналлар юритиб, реклама постларида ҳам фақат диний саволлар орқали ижод қилган бир админни аҳволи ҳозир яхшимас. Ҳам моддий томонлама, ҳам манавий. Кўзим олдида катта бўлган бола. Шунинг учун эҳтиёт бўламиз, бу мавзу хазиллагадиган мавзу эмас. Озгина хатолик кетса, у постни миллионлаб одам кўради, кимдир ишониб эргашади. Жавобига қийналиб қолманг дейман халос. Кўриб, эшитиб, сизниям огохлантириб ўтиш вазифам деб билдим. Шу йўлдан кетаётганлар, агар миянгизни бошқа йўналишда реклама пост ясашга ёқилғиси етмаса, мархамат личкани топиб алоқага чиқинг. Пять минут овозли ёзиб, миянгиз флешкасини Аи-95 га полный бак қибераман. Ҳа айтганча, айёмлар муборак қадрдоним!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видеони бир укахонга бир неча йил аввал мисол сифатида юбориб, анча мазмунли суҳбат қурган эдик. Мана йиллар ўтиб, қадрдон шогирдлардан бирига айланди. Тахминан ой охирларига янгилик бўлиб қолиши керак. Шундай шогирдларни уруғи кўпайсин, илоҳим!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Анор доналарини жой-жойига жойлаган зот, сени қайси қалбга жойлашни сендан яхши билади...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
"Икки қўшни давлат бир-бири билан урушаётганда, билингки Қўшма Штатлар улардан бирига ташриф буюрган."

Нелсон Мандела

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Россия билан Исроил худди бу биринчи ва иккинчи хотинга ўхшайди. Россиядан норози бўлиб, уни ёмон кўрдик ва ажрашиш керак дедик. Иккинчи хотин келиб, ундан баттарини солди инсоният бошига.

Мана синга ризултат...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
🇰🇷 Сеул ёлғизликка қарши кураш учун 327 млн доллар ажратади - CNN

Нашрнинг ёзишича, ҳар йили минглаб жанубий кореяликлар – асосан ўрта ёшдаги эркаклар оиласи ва дўстларидан узилиб қолиб, тинч ва ёлғиз ўлиб кетади. Уларнинг жасадларини топиш учун баъзан бир неча кун ёки ҳатто ҳафта керак бўлади.

Бу ҳодиса корейс тилида “годокса” деб номланади ва у мамлакат бўйлаб кенг тарқалган ёлғизлик ва изоляция муаммосининг бир қисми ҳисобланади. Қайд этилишича, янги ташаббуслар қаторига 24/7 фаолият кўрсатадиган ёлғизлик бўйича маслаҳатчилар, шунингдек, шу каби маслаҳатлар учун онлайн платформа ишлаб чиқиш чоралари киради.

Она ватанимизга кўз тегмасин!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Ғазо имтихон эди. Ундан ғазоликлар ўтди, инсоният эса йўқ.

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Энди Ўзбекистонда йўловчилар ҳам худди ҳайдовчилар каби машинадан чиқиндини ташлаганликлари учун 375 минг сўм жарима тўлайдилар - ЯНГИ ҚОНУН

Ўзи аслида бу қонун қон-қонимизда бўлиши керак. Бизни маданиятли бўлишга мажбурлаб ўргатишаётгани ўзимиз учун ачинарли...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Бугун депутатларни сайлаш куни экан. Сайловда фаол қатнашамиз акалар деб турсам, каттароқ каналимда. Каментария бўлимига биттаси ёзиб қўйибди. Депутат нима иш қилади, улар ким ўзи деб сўрашибди. Жавоб ҳам узоқ куттирмади. Депутатлар бу худди радарларга ўхшайди. Улар сизни кўради, сиз эса уларни йўқ, саломаат!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Нима энди, Реал ютқазди деб сайловгаям чиқмайми?!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
Ассалому алайкум!

Бугун пешин вақтига Арабистоннинг Жидда шаҳрига эсон омон етиб келдик. Умри узоқ бўгур бир укамиз бор, онахон билан бориб келинг деб икки кишига Умрага йўлланма олиб берди. Энди ўйлаб кўринг, устозини шундай қадрлайдиган одамни ота-онаси қандай бахтиёр инсонлар. Бир кун келиб, насиб бўса шогирдлари бунданда зиёда қилиб қайтаришади, омин!

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусниддин Мирзалиев
Video message
Кечани ўзида Мадина шаҳрига етиб келдик. Алайҳиссаломни юртида таксистлар хундайларда юраркан. Мен ҳам шунақасидан омоқчиман.Икки йиллар пул тўплаб насиб...

www.tg-me.com/Husniddin_Mirzaliyev
2025/07/05 12:37:29
Back to Top
HTML Embed Code: