❗️ Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолмоқда эди.

Муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолиб келаётган эди.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|
Бугун Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 78-мажлиси бўлиб ўтди.

Унда томонлар товар келиб чиқишига доир сертификатларни рақамли шаклда алмашишни йўлга қўйиш, товарларнинг эркин ҳаракатланишидаги тўсиқлар ва чекловларни камайтириш, юк транзити ҳаракатини тезлаштириш, товарларни дастлабки декларациялашда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, контрафакт товарларнинг трансчегаравий олиб ўтилишига қарши курашишда ҳамда молиявий операцияларни амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишда ўзаро ахборот алмашиш амалиётини кенгайтириш илгари сурилди.

Мажлис якунида тегишли қарор имзоланди.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|
❗️2025 йил 1 январдан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади — Президент Фармони.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|
Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтган Девид Кемерон Бахтиёр Саидов билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тошкент шаҳрида Британиянинг ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.

“Яна бир бор Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятларимиздан фойдаланишга тайёрлигимизни тасдиқладик”, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм-каналида.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|
Шаҳрисабздаги бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида Ҳисор тоғ тизмаларида жойлашган Мираки маҳалла фуқаролар йиғинига расман "Туризм маҳалласи" мақоми берилди

Маълумот учун, бу тоғли ҳудудда 10 та мана шундай маҳаллалар мавжуд

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook|
🔷Шаҳрисабз-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти 

🔹Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан 25-26 апрель кунлари халқаро форум бўлиб ўтмоқда.

⚡️Форум доирасида амалга оширилган қатор вазифалар, эришилган ютуқлар, шунингдек, режалаштирилган лойиҳалар ҳақида батафсил бизнинг кўрсатувимизда!

🖥️ Бугун, 27 апрель куни, соат 17:20 да “Ренессанс” телеканалида томоша қилинг!

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда нафақат торнадолар балки мана бундай дўл ҳодисалари ҳам кузатилмоқда.

Тинч океани марказидаги Эль—Ниньо фаоллиги июнь ойига қадар давом этиши ойдинлашмоқда. Бу жараён шимолий ярим шарда мавсумий хароратнинг кўтарилиб бориш фонида нам ҳаво оқимларини хаддан ташқари кескинлаштириб юбормоқда.

Натижада, шимолий ярим шарнинг жуда ҳам катта қисмларида ғайритабиий ҳодисалар сони ортмоқда.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook
Тошкентнинг иккита туманида бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг қуйидаги ҳудудларига 29-апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилар: “Темурийлар” МФЙдаги 254 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар: 10 та

Яшнобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилар: Илғор шоҳ кўчасидаги 310 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар: 2 та

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
|
Instagram| YouTube| Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
|
Instagram| YouTube| Facebook
Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади

Биринчи “Она Уйи” ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин. Иккинчи босқичда Она уйи натижалари асосида ҳамда Ўзбекистоннинг маълум бир минтақаси эҳтиёжларига қараб лойиҳани мамлакат бўйлаб кенгайтириш белгиланган.

Она Уйи маркази қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдам беради. Бу ерда уларга маънавий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу ёрдам барча зарур нарсалар, хусусан, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, шунингдек, аёл ва бола учун тиббий ёрдамни ўз ичига олади.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook
Тарихда илк бор Ўзбекистон жамоавий спорт турида Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз Парижда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади!

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқди.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева молодежной сборной команде Узбекистана по футболу

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook
Марказий Осиё аҳолиси 2050 йилгача 90 миллион кишига етиши ҳисобига ҳудудларда сув танқислиги 25-30 фоизга ошади

Шунингдек, яқин 5-6 йил ичида экинларни суғориш учун сувга бўлган эҳтиёж ҳам ортади. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов Жаҳон банки маълуомтларига таяниб, халқаро конференсия вақтида маълум қилди.

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
|
Instagram| YouTube| Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугунги кунда Геология соҳасини ўрганиш ва уни ривожлантириш қанчалик муҳим?
⚡️Геология фанлари университети соҳа бўйича қандай малакали кадрларни етиштирмоқда?
⚡️Бу олийгоҳнинг ўзига хослигини нималарда кўра оламиз?


Мавзу юзасидан барча саволларга жавоб бизнинг кўрсатувимизда!


Кўрсатувни, бугун, 30 апрель куни соат 14:30 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилинг!

Каналга уланиш: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan

Ipressclub.uz
| Instagram| YouTube| Facebook
2024/05/01 00:20:22
Back to Top
HTML Embed Code: