Telegram Web Link
Она уйғонмагунича барча уйлар қоронғу, зулматдир.
Ота қайтмагунича барча уйлар қўрқинчли, ваҳшатдир.

Она меҳрибонлик, ота эса омонлик демакдир.

©arabicuz

@IkromSharif
Одам оиласида бахтни топса, ҳаётининг қолган қисмини ҳам бахтиёр ўтказади. Аммо оиласида бахт бўлмаса, бошқа ҳеч нарса уни чинакам бахтли қила олмайди.

@IkromSharif
Ikrom Sharif
⚡️"Farog'at qasri" oila kursimizning navbatdagi guruh darslari uchun 12-may sanasigacha ro'yxatdan o'tsangiz, 10% chegirmani qo'lga kiritasiz. Undan tashqari bir oiladan qatnashadigan yaqinlar uchun ham maxsus chegirma mavjud!

Eslatib o'tamiz, kurs asoschisi Ustoz Ikrom Sharif boshchiligida siz oilaviy munosabatlarga doir kerakli bilim va ko'nikmalarni uydan chiqmasdan onlayn, jonli formatda o'zlashtirish imkoniga ega bo'lasiz.

Kurs "Insayt" psixologiya va trening markazi rahbari, psixolog Sayyora Azlarova bilan hamkorlikda tashkil etilmoqda.

➡️KURS HAQIDA BATAFSIL
➡️KURS HAQIDA BATAFSIL
➡️KURS HAQIDA BATAFSIL

Ro‘yxatdan o‘tish uchun:
@Insayt_sotuv
📞 +998931085568
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вафот этган яқинингни соғиниш бу — дунёдаги энг чорасиз ҳисдир.

Ҳар нарса вақт ўтиб унутилар, лекин бу соғинч ўлмайди...

Яқинларингизни вақтида қадрланг, яхши кўришингизни кўпроқ айтинг, кўпроқ ёнларида бўлинг.

@IkromSharif
"Сув каби бўл — зийнат эмас, балки ҳаёт учун зарур неъмат бўл."

@IkromSharif
— Бувижон, нега доим бобом билан қўл ушлашиб юрасизлар?
— Йиқилсак, бирга йиқилиш, турсак, бирга туриш учун!


@IkromSharif
Жуфтини тушунишга, уни бахтли қилишга ҳаракат қиладиган эрларга офарин! Бундай эркаклар характерини бироз ўзгартириши керак бўлса, ҳеч иккиланмай ўзгартиради.

Бундай оилада дунё ҳаётининг зийнати бўлган фарзандлар комил ақл-идрокли бўлиб вояга етади. Ҳар қандай характерни ўзгартириш мумкин, фақат бунга хоҳиш керак, холос. «Мен ҳеч қачон ўзгармайман», деган тушунча хатодир!


"Оила — саодат маскани" китобидан

@IkromSharif
Фалончининг яхши хулқли эри балки ўша фалончи билан яшаётгани учун яхшидир.
Фалончининг итоаткор хотини балки ўша фалончи билан яшаётгани учун итоаткордир.

Ўзга боғнинг гули чиройли бўлади, дейди баъзилар. Лекин уни чиройли қилган боғбоннинг меҳнатини, машаққатини, сабрини кўришмайди. У гулни гул қилган қўлигул боғбон эканини инобатга олишмайди.

Эрнинг яхши бўлиши — хотинининг ақл-заковати, сабри ва яхши муомаласи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Хотиннинг итоаткор бўлиши — эрнинг оқилона раҳбарлиги ва меҳрибонлиги туфайли бўлиши мумкин.
Бошқалар бахтли кўринаётган бўлса, буни фақат натижа сифатида баҳоламай, ортидаги саъй-ҳаракат, сабр ва меҳнатни ҳам англаш керак.

Хулоса шуки, ҳар қандай гўзал натижанинг ортида меҳнат, тушуниш, бағрикенглик ва сабр-тоқат бор. Бахтли оила, саодатли турмуш тасодиф эмас, у икки инсоннинг бир-бирига қўшган ҳиссасидир.

@IkromSharif
#оила

Бир яхшиликни минг бор эслаб яшаш, бир хатони минг бор эслашдан яхшироқ.
Қайси бирига кўпроқ эътибор берасиз — шу туйғу устун бўлади.


@IkromSharif
Талабалар кўза эмас, улар шамчироқдирлар, уларни ёқишингиз керак. Уларни ёқиш учун эса, ўзингиз ёнишингиз керак.

@IkromSharif
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга шундай дедилар:
– Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса, қилсин!

Кунлар ўтиб, мусулмонлар Румга қарши жангга чиқишди. Икки томон юзма-юз келгач, Рум қўшинидан бир киши чиқиб, мусулмонлардан бирини яккама-якка жангга чақирди. Мусулмонлардан юзи беркитилган бир киши чиқиб, олишувда уни ўлдирди. Рум қўшинидан яна бир киши чиқиб, яккама-якка кураш учун мусулмонлардан яна бирини талаб қилди. Яна бояги — юзи беркитилган киши чиқиб, уни ҳам ўлдирди. Учинчи румлик чиқиб, яна мусулмонларни яккама-якка жангга чақирди. Юзи беркитилган киши чиқиб, уни ҳам ўлдирди. Ҳамма унинг кимлигини билишга қизиқиб қолди. Мусулмонлар унинг олдига бориб, ниқобини олмоқчи бўлишди, лекин у ниқоб очилиб кетмаслиги учун қўли билан маҳкам ушлаб олди. Шунда Абу Умар унинг юзидаги ниқобини тортиб олди. Қарашса, Абдуллоҳ ибн Муборак экан.
Шунда Абдуллоҳ деди:
– Эҳ, Абу Умар! Мени сен шарманда қиласан деб ўйламаган эдим!
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ бу амалини ўзи билан Аллоҳ ўртасида яширин қолишини, уни ҳеч ким танимаслигини истаган эди. Шунинг учун Абу Умар юзини очса, буни шармандалик деб ҳисоблаяпти. Ундаги ихлос шу қадар эди. У юзлар беркитилмайдиган жойда одамлар кўриб, уни мақтамаслиги учун юзини беркитиб олган эди. Ўзининг бу амали яширин қолишини истаган эди.

«Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса, қилсин!»

Яширин солиҳ амал шундай ибодатки, уни қилганингни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмайди. Сен уни сирлар фош бўладиган Кун учун захира қилиб қўясан.

Яширин солиҳ амал – камбағалнинг қўлига уни суратга туширмасдан, уни видеотасвирга олмасдан берган садақангдир. Уни ҳатто хотинингдан ҳам яширасан.

Яширин солиҳ амал – аҳли байтинг ухлаб ётганида ҳатто уларга ҳам билдирмасдан, тун ярмида туриб ўқиган намозингдир. Унда тўшагингдан шунақанги сирпаниб чиқасанки, буни ҳеч ким сезмайди.

Яширин солиҳ амал – ҳеч ким билмайдиган, одамлар олдида фахр туймайдиган тиловатинг, Қуръондан вирдингдир.

Яширин солиҳ амал – машинангда кетаётиб ёки кундалик пиёда юришингни адо қилаётиб бажарган, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган зикрларинг, тасбеҳларинг, таҳлилларингдир.

Яширин солиҳ амал – Аллоҳнинг азобини эслаб тўккан, сўнгра одамлар кўриб қолмасин дея, дарров артиб олган кўз ёшларингдир.

Яширин солиҳ амалларни кўпроқ қилайлик. Уларни Аллоҳ яхши кўради!

"ПАЙҒАМБАР ИЗИДАН" КИТОБИДАН

@IkromSharif
Кичкина қизча онасидан сўраяпти:
– Ойи, Аллоҳ менинг дуоимни эшитадими?
– Ҳа, қизим, эшитади.
– Унда нега сўраган нарсамни бермайди?
– Табиб биз сўраган дорини эмас, биз муҳтож бўлган дорини беради-да!

"ПАЙҒАМБАР ИЗИДАН" КИТОБИДАН

@IkromSharif
2025/07/01 13:38:48
Back to Top
HTML Embed Code: