Telegram Web Link
Нима учун кичик болаларга қаламда, катталарга эса ручкада ёздиришларини мана энди тушуниб етдим; катталарнинг хатоси ўчирилмас экан!..

@IkromSharif
Ямандан Маккага яёв отланган ҳожилар.
1938-йил.

@IkromSharif
Bir oilaning muvaffaqiyat yoʻli qanday?

Har bitta muvaffaqiyat deb
oʻylaganimiz muvaffaqiyat boʻlavermaydi. Internetda koʻrsatilayotgan muvaffaqiyat:

• Har kun gul koʻtarib keladigan er;
• Hamma ishni doʻndirib, kunda er ob kelgan gullarni “istoriya” ga qoʻyadigan xotin;
• Shirin ovqat, toza uy, dazmollangan kiyimga toʻla uy. Bular aslida ham muvaffaqiyatmi? Ular sizning oiladagi tarozingizga mos tushadimi?

Ushbu muvaffaqiyat mavzusida bugun Abdukarim Mirzayev “Muvaffaqiyat yoʻlidagi zamonaviy tuzoqlar” mavzusida JONLI BEPUL VEBINAR tashkillashtirganlar.

Vebinar vaqti bugun 20:30 da. Albatta, kirishingizni tavsiya qilaman. Chunki ushbu vebinar saqlanib qolinmaydi va hech qayerda koʻrsatilmaydi.

➡️ @Abdukarim_Mirzayev_darslari
➡️ @Abdukarim_Mirzayev_darslari
Фарзандни чеклаш эмас, йўналтириш керак

Айни вақтда аксарият ота-оналар фарзанди телефонга боғланиб қолганидан шикоят қилишмоқда. Аслида гаджетларга қизиқиш ҳар доим ҳам ёмон дегани эмас.

Фарзандингиз қизиқишини тўғри йўналтирмоқчимисиз , унда сизни 30-май куни бўлиб ўтадиган «Нажот Таълим»нинг янги лойиҳаси Роббит академиясининг тақдимотида кутиб қоламиз. Тақдимотда қатнашиш учун қуйидаги линк орқали рўйхатдан ўтинг.

Рўйхатдан ўтиш учун линк

Гўзал келажак тўғри қадамлардан бошланади!
Forwarded from Жамолиддин Муҳаммаджон (Жамолиддин)
Хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, одам иффати билан мафтун қилади. Чунки иффатда покизалик бор, сақланиш бор.

Одам фитрати билан покликни, тоза нарсани яхши кўради.

Юзга суртилган бўёқлар, баданнинг очилган жойлари ва ҳар хил шаҳвоний илмоқли гаплар нафсни фақат бир муддат алдаши мумкин. Бундай нарсаларни кўрган ва истеъмол қилган нафс энди бу билан қониқмайди.

Шу сабабли ким кўзини асраса ва ўзини ҳам кўзлардан асраса, ана ўша тоифа ҳақиқий ором ва сакинат топади. Энг ширин неъматлар ҳам уларга насиб этади.
Ўғлим, оёғинг ҳар қанча чопқир, билагинг ҳар қанча кучли бўлмасин, курашда кўпроқ ақлингни ишлат!

@IkromSharif
Чиройли-а?
Энди гулдан кўзингизни олиб, бугун отган тонг нурига қаранг. Чароғон, кўрдингизми? Қарашнинг ҳам завқи, ҳаловати бора-а? Ҳис қилдингизми?

Шу чирой, шу ёруғликни кўриш бугун баъзиларга насиб қилмаган. Бу тонгда кўзини очмаганлар бор…
Сизга эса, яна бир кун насиб этди. Энди бугунни шу неъматни инъом этган Зотга исён билан ўтказманг.

Хайрли тонг, яхшилар! 💐

@IkromSharif
Аксар одамлар ҳавойи нафслари сабабидан адашадилар, ақллари сабабидан эмас.

@IkromSharif
Қани, менга ер юзида бахтига ҳеч нарса халақит қилмайдиган биргина инсонни кўрсатинг-чи? Фақат телба шундай бўлиши мумкин.

М.С
@IkromSharif
Бир фақир айтади: – Биз узоқ йиллар фақат йиғладик, фақат дард чекдик. Биров эътибор ҳам бермади. Лекин бир марта табассум қилган эдик бизни расмга олиб, унга шундай изоҳ ёздилар:
– «Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шарт эмас»!

@IkromSharif
Инсонларга очиқкўнгиллик ва софдиллик билан муомала қилганингиз учун ҳеч афсусланманг. Сизнинг пок ниятингиз, бошқаларнинг эса чиркин қалблари Аллоҳга аён, шунинг ўзи етарли.
"…Ниятларингизга кўра ризқланасизлар!” нақлини унутманг.

@IkromSharif
Типратикан учадими!?

Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан: "Онаси, типратикан учадими!?" - дейди. Мен эса: "Ҳа, дадаси, албатта учади, лекин сал пастроқ учади…" - дейман.
"Сут-чи, унинг ранги оқми, қорами!?"
"Агар сиз оқ десангиз оқ, қора десангиз қора", - дейман.
Бу сўзлар — менинг яқин дугонамнинг иқрори.

Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди: "Нима, ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга «типратикан ҳам учадими? Сутнинг ранги қора эмас оқ», деб айта олмайсанми?" - дер эдим. У эса: "Эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз: типратиканнинг учмаслигини, сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси", - деди у бир куни.

Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч-тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳожат қолмайди. Бир куни бир дугонам эридан шикоят қилиб қолди. Эшитганларнинг кўпчилиги, ажраш шу эрингдан, қўлингда гулдай ҳунаринг бор, битта ўзинг ҳам эплай оласан рўзғорни, дейишди. Аммо мен уларнинг фикрига қўшила олмадим. Унга ўз фикримни айтиб қўя қолдим: Сенга ажраш, деяётганларнинг ҳаммасининг эри бор, улар эрларидан ажрашиб кўрмаган. Гуёки боши йўқ танага ўхшаб қоласан. Ҳунар эр ёки ота бўлмайди. Биласанми, сен ҳозир манзилни йўқотиб қўйдинг, ўзи шикоят қилишимиз керак бўлган манзил бор. Бир марта эримдан шикоят қилиб беш ой ҳаловатимни, итоатимни йўқотиб қўйганман, ишонавер.

Мен яхши эслайман бобом кўп номаъқулчиликлар қилар эди, аммо кечқурун уйга қайтганларида бувим уларни ювиб-тараб ҳеч нима бўлмагандек яшаб кетаверишарди, дейди воҳанинг бир чеккасидан келган дугонам.

Нима учун аёл эрталаб вақтли туриб эри ва болалари учун нонушта тайёрлайди? Оила бўлгани учун, менимча. Чет эл сериаллари ва киноларида томоша қиламиз, хотин ўзи учун қаҳва тайёрлаб ичади эр ўзи учун.
Хотин бўлиш осонми? Бу – жуда қийин. Бу – ўзини фидо қилиш, дегани. Шунинг учун ҳам Ер шарининг айрим ўлкаларида оила тушунчаси буткул йўқолиб кетмоқда.

Европада яшаб юрган ўртоғим дабдурустдан қайтиб келди. "Нега келдинг, ахир одамлар Европага орзу қилиб ета олмаяпти-ку?" - дедим. У: “Қизим 14, ўғлим 13 ёшга тўлди. У ерда 15 ёшдан кейин болалар ота-онасидан алоҳида яшайди. Болангни тергай олмайсан. Ҳар ҳафта бир марта мактабида сўровнома тарқатишади. "Ота-онанггиз сизнинг эркинлигингизга дахл қилмаяптими, агар шундай бўлса бизга мурожаат қилинг, биз сизни ҳимоя қиламиз", деган мазмунда. Ўша юртда бир ажнабий танишим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, сабаби ўсмир қизининг истакларига қарши чиққани учун”, - деб жавоб берди.

Бир дугонам Кореяда биттаси Туркияда, болалари уйда отаси билан қолган. Эр уйда хонанишин, албатта. Улар ишлаб пул топаётгандир, аммо пулдан-да қимматроқ нарсаларни йўқотаётганига ишончим комил.

Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг турмуш ўртоғи Кибриё Қаҳҳор ўз хотираларида шундай ёзади: "Ҳеч қачон исмимни айтиб чақирмаганлар. Бирга бозорга тушар эдик агар мен одамлар гавжум жойда йўқолиб қолсам, “Қанисиз? Қанисиз?” – деб чақирар эдилар". Мана буни шарқона оила деб атайдилар.

“Аёлнинг ватани — унинг эридир!” дейилади илоҳий китобларимизда. Унинг ватани борми, демак масжиди ҳам бор. Оиласининг энг тўри унинг масжидидир. Масжидим ва ватанимдан айрилмаслик учун бемалол иқрор бўла оламан: Типратикан учади, сутнинг эса ранги қора!

Жаноб Камина саҳифасидан

@IkromSharif
Одоб юзасидан одамларнинг гапига диққат билан қулоқ сол. Эҳтиёт юзасидан эса ҳамма гапларига ишонаверма.

Жуброн Халил Жуброн

@IkromSharif
Охир-оқибат ҳаммамиз хотираларга айланамиз.

@IkromSharif
Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг 1-хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам жуфт танлашда адашма!

Муҳаммад Али роҳимаҳуллоҳ

@IkromSharif
🔹 Эр-хотин бўлишнинг ўзи камлик қилади. Дўст бўлиш даркор, ошиқ-маъшуқ бўлиш лозим. Чунки, ташқаридан мана шу хислатларни қидирмаслик учун.

Жаноб Камина саҳифасидан.

@IkromSharif
Оилада эр раҳбарлигининг битта кўриниши - аёлнинг айтаётган ҳамма гапи ҳам эътиборга молик эмаслигини билмоқдир.

Абдураҳмон Зокир Ҳошимий
*
Яъни, аёлнинг ҳиссиёт билан айтган ҳар гапини "Менга шундай деди-я", деб оғриқли қабул қилавермаслик керак. Мана шу эркакликдан ҳисобланади.

©Устоз Мубашшир Аҳмад

@IkromSharif
Дунё ғами қалбдаги зулматдир. Охират ғами қалбдаги нурдир.

Усмон ибн Аффoн розияллоҳу анҳу.

@IkromSharif
Ҳаёт учун бирор нарса қўшмадингми, демак, ҳаёт учун ортиқчасан!

@IkromSharif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фикрлар, мулоҳазалар, тавсиялар…

Бироз танаффусдан сўнг яна ижодий фаолиятга қайтдик. Янги мавсумда ижтимоий-ахлоқий мавзуларда қисқа ҳикоялар, ҳикматлар, мақолалар ва нақлларни изоҳлаб борамиз.

Бизни Ютуб ва инстаграм саҳифаларимиз орқали кузатинг.

@IkromSharif
2024/06/10 22:16:22
Back to Top
HTML Embed Code: