Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётингизда маҳкам тутишингиз керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Сиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир. Кимлигингизни бошқалардан кўра ўзингиз яхшироқ биласиз, Аллоҳ эса сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади
Шундай экан қилаётган ишларингизни оқлаб, қадру- қимматингизни тушириб юрманг!
🌸
Хайрли тонг қадрлигим..


https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Ёмғир Аллоҳнинг раҳмати!

Битта ёмғир томчиси соатига 800 км тезлик билан ерга тушади. Физика қонунларига кўра, бошимизни тешиб, товонимиздан чиқиб кетиши керак. Лекин ҳар бир ёмғир томчиси бизга ёқади. Бу Аллоҳнинг марҳамати бўлмаса, нима бу?

«Қуръон мўжизалари» китобидан

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Ҳаётингизда рўй бераётган ҳамма воқеаларни ҳам бошқара олмайсиз, аммо бу воқеаларга бўлган муносабатингизни бошқаришингиз мумкин. Сизнинг муносабатингиз – сизнинг тақдирингиздир!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қудуқ Юсуфни ўлдирмади
Олов Иброҳимни куйдирмади
Балиқ Юнусни емади
Денгиз Мусони чўктирмади
Пичоқ Исмоилни кесмади
Аллоҳ билан бирга бўлинг, Аллоҳ сиз билан бўлади…
Жума кечасининг хайри ва барокати сизга бу́лсин Азиз диндошларим.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
• Аллоҳим!
• Сен ҳар нарсага қодирсан!
• Сен истасанг, келмайдиган ҳам келади,
• Кўрмайдиган ҳам кўради,
• Ўлмайди дейилганлар ўлади ва бўлмайдиган дейилганлар амалга ошади.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ.

   🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹

Бугун 17-май, жума
Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингиз тўлдиринг тенгсиз!
Ҳамду санолар айтинг йўлланг бетиним
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!

🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹

🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹

🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
#Тавсия

Баъзан ўз ҳолига қўймоқ лозим ҳар ишни.
Шундай вақтлар келадики, ўз ҳолига ташламоқ ечим бўлади тугунларга.
Унутма, оқимга қарши сузган биринчилардан бўлиб чарчайди ва тез таслим бўлади.

Бўлмаяптими?
Ҳар мушкулни бир “Бўл” билан бўлдиргизадиган Зотга юзлан!
Таваккулни Аллоҳга боғлада, бир чеккага ташлаб қўй.
Сен унутсанг ҳам, Аллоҳ унутишдан покдир.
Мана кўрасан Аллоҳни сенга атагани, сен сўраганингдан гўзалдир.
Ёдда тут-Аллоҳга суянганлар йиқилмайдилар!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Соллалоҳу алайҳи васаллам.

Соллаллоҳу алайка я Росулуллоҳ.

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад.

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад.

Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад.

Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид.

Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онага нисбатан яхши муомала(биррул волидайн)нинг энг латиф кўринишларидан бири, (ортида қолган фарзандлардан бири) токи, отаси ажрда шерик бўлсин учун, унинг вафотидан сўнг Мусҳафини олиб ўқиб юришидир. Бу амалнинг асли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир:
“Банда вафот қилганидан кейин ҳам, қабрида ётган жойида етти
амалдан ажр савоб бориб туради:
1. Илм ўрганган бўлса;
2. Анҳор оқизиб қўйган бўлса;
3. Қудуқ қаздирган бўлса;
4. Хурмо (дарахт) эккан бўлса;
5. Масжид қурган бўлса;
6. Мусҳаф (Қуръон) мерос қолдирган бўлса;
7. Вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса”, дедилар.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадиларки, "Атрофингга боққанингда ҳар ер зулмат бўлса яна бир бора
яхшилаб назар солки, балки ёруғлик ўзингдирсан".
Дунёдан ёруғлик, нур қидирган азизим. Дунёни шундай англангки, сиз атрофингиздагилар, сизга боғлиқ ва сизни ўзларининг хайрли амалларига сабабчи билган ҳар қалб учун НУР, малҳам бўла олинг. Ислом эса қалбимизнинг, ҳаётимизнинг нуридир. Асл саодат ҳам аслида шунда...

Мазмунли ҳаёт кечириш сири янгидан янги ташвишларда эмас, аксинча, фақат чин, ҳақиқий ва муҳим нарсалар ҳақида қайғуришда яширинган,ҳаётни борича қабул қилиб, ташвишларни бепарволик билан енгаётганлар. Кучли бўлинг, сахий бўлинг, кечиримли бўлинг. Албатта ажрини оласиз.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
#Роббим_ила_сухбат

Қаерга қочай бу фитнали дунёдан дедим:?

📖«Бас фақат Аллоҳгагина қочинг »деди

(51)Зарият-50

Жуда ёлғизман дедим:

📖"Мен сенга жуда яқинман" деди

(2)Бақаро-186

Мени кечирасанми дедим:

📖«Аллоҳдан бошқа гунохларни кечиргувчи йўқдир »деди

(3)Оли Имрон-135

Қалбим оғриябди нима қилай дедим:

📖«Ва Роббинг учун сабр қил!» деди.

(74)Мудассир-7

📖« Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур.»деди

(73)Музаммил-10

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Кутмаганингиз, изламаган жойингиздан чиқади.
Ва бу сиз кутиб, излаб юрганингизданда зиёдаси бўлади Биизниллаҳ.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🍃Ушбу Муродбахш ёмґирли кун нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.

🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.
Шанба куни хайрли бўлсин!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧🌧🌧

Хаёт бу - ёмғир.

Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг ҳаётида соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб киради. Ҳаётингизда шундай одамингиз доим бор бўлсин.
   
☝️Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳ учун бериладиган жазоларнинг энг қўрқинчлиси— яширин жазодир.

Масалан, намоздаги хушунинг йўқлиги, вақтни тақсимлай олмаслик, Қуръоннинг устидан тафаккур қилолмаслик, ҳаттоки тунги намозларда ҳам Аллоҳ билан ўртада тўсиқ бўлиши.
Бундай инсонларга бошқа инсоннинг ўлим хабари, насиҳат ва маъвизалар таъсир қилмайди.
У Қуръон оятларини эшитади, лекин маъносини тушунмайди, оятлар унинг қалбига кирмайди.
Намозларини қазо қилиши, яхшиликдан қочиши, эҳсон ва садақаларга енгил қараши.
Кимнингдир ғийбати билан банд бўлиши, ҳасад қилиши, зулм етказиши..
Буларнинг барчаси аслида Аллоҳнинг бандасига берган яширин жазоларидир!
Бандасини Ўзидан, Ўзининг зикридан узиб қўйиши.
Нақадар қўрқинчли...
Гуноҳлар инсонни шу ҳолатга келтиради.
Аввал қийналади, кейин кўникади, кейин одатга киради ва ниҳоят гуноҳ инсонга енгил бўлиб қолади.

Роббим паноҳ берсин!

«Охират ховлиси»

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни ҳеч қачон намози қазо бўлмайдиган уйда яшашингизни тилайман...
🌱
5 нарса 5 нарса билан билинади:

– Дарахт мевасидан билинади.

– Хотиннинг кимлиги эри камбағал бўлиб қолганида билинади.

– Дўст қийинчилик пайтида билинади.

– Мўмин бало пайтида билинади.

– Сахий эҳтиёж пайтида билинади.
🌱
Агар, сенга яхшилик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен вафодор, яхши киши экансан.

Агар, сенга яхшилик қилмаган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен махфийликдаги сахий киши экансан.

Агар, сенга ёмонлик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен соф мўмин банда экансан.

Аллоҳим, бизни ҳидоятда қил!
🌱
Сизга хайрли оқшом тилар эканман доимо гўзал қалб эгаси ва сахий инсон бўлишингизни,бегувчи қўл эгаси бўлишингизни Роббимдан сўраб дуо қиламан қадрлигим...


https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух

Аллохим насиб этган яна бир мунаввар тонг барчамизга қутлуғ бўлсин!!!

Аллохим бошимиздан оёғимизгача,
Ёшлигимиздан бугунимиз Қадаригача, хаётимиздан Мамотимизгача қилган барча катта ва кичик Гунохларимизни ўзинг кечиргин.
⚡️⚡️⚡️

Ҳаётда яшаш осон эмас. Унда ҳақиқий маънода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак... Биз унда йиқиламиз, суриламиз, ёлғиз қоламиз, аччиқ кўзёш тўкамиз, қийналамиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари бизни кучли инсонга айлантиради...

Хайрли кун, азизлар! Якшанба кунингиз мароқли ва мазмунли ўтсин!

Тилимизни зикрдан, Қалбимизни  шукрдан, Ақлимизни фикрдан айирма.

Ўзимизни ва оиламизни ёмонликлардан асра.
Бу дунёда ичган сувимиз замзам,у дунёда кавсар бўлсин.

Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина,у дунёда жаннат бўлсин.
Юборган синовларингга сабр бериб,ёруғ юз билан ўтишликни насиб этгин.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт дарслари сизга қарши эмас, аксинча сиз учун
Ҳаёт нима эканлигини тушунишингиз учун
Сиз тушунмаган вазиятларни тушунишингиз учун
Кўрмай қолган нарсаларингизга назар солишингиз учун
Ҳаёт дарслари сиз ундан дарс ва ибратлар оладиган воқеа ва ҳодисалардир.

Мактабда аввал ўргатиб кейин имтиҳон қиладилар.

Аммо ҳаётчи, ҳаёт аввал сизни имтиҳон қилиб кейин дарс бериб қўяди.

Негадир бу дунё жуда торлик қиляпти-ю,Макка-Мадинага риҳлат истаябди бу кўнгил. Жуда кўп танишларимиз улуғ маконга бориб келишди, аммо биз гуноҳкорга эса ҳали ҳамон насиб бўлмади…

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар Аллоҳ сени яхши кўрмаганида, Ўзини сенга танитмас эди.
Аллоҳ сени яхши кўрмаганида, сени ибодатга йўналтириб, қалбингни очиб қўймас эди.
Агар Аллоҳ сени яхши кўрмаганида, сен ҳожатларни қондиргувчи ягона Аллоҳга иймон келтирмас эдинг.
Агар Аллоҳ сени яхши кўрмаганида, Еру осмонни сенга мусаххар қилиб бўйсундирмаган бўлар эди. Шундай эмасми?!

Алҳамдулиллаҳ Роббим🤲

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
2024/05/19 04:08:21
Back to Top
HTML Embed Code: