Telegram Web Link
Пулини ўғирлатган одам ўғрини топиб ундан пулини қайтариб олиб, қўшимчасига, яъни жарима тарзида ўғридан кўпроқ пул олиши мумкинми?
Anonymous Quiz
77%
Мумкин эмас
23%
Ундирилган жаримани тўлиғича хайрияга йўналтириш шарт билан мумкин
#тафсир

Бир оят тафсири: «Мааъуун» сураси 3 ва 7 оятлар

وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلْمِسْكِينِ
«3. Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайдир.»
Одатда ўзгаларни таом беришга қизиқтирмаган одам ўзи ҳам бермайди. Мусулмонлар эса муҳтожларга доимо ёрдам берадилар. Шу билан бирга, бошқаларни ҳам мискинларга яхшилик қилишга, уларга таом беришга қизиқтирадилар. Эътибор берадиган бўлсак, ушбу ояти каримада мискинларга таом беришга бошқаларни қизиқтирмаслик катта айб сифатида зикр қилинмоқда. Шундоқ бўлганидан кейин, имкони бўлиб туриб, мискинларга таом бермасликнинг ўзи қанчалик гуноҳлигини билиб олаверса бўлади.

وَيَمْنَعُونَ ٱلْمَاعُونَ
«7. Ва мааъуунни ман қиладиганлардир.»
“Маауун”ни баъзи тафсирчилар закот дейдилар, бошқалари эса хўжаликда керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар, дейдилар (демак, “мааъуунни ман қиладиганлар” деганда, закот беришга, бошқаларга хайр-эҳсон, яхшилик қилишга тарғиб қилмайдиган, аксинча бунга тескари иш қиладиганлар деб тушунсак бўлар экан).

@IslomMoliyasi канали
#фойдали

ОМОНАТГА ОИД ҲУКМЛАР

Омонатга оид савол-жавоб ва фатволар билан танишиб чиқиш натижасида чиқарган хулосаларимизни сизларнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

❇️ Омонатга оид баъзи ҳукмлар

▪️Бир киши иккинчисига пулини ёки молини омонат берса, ўша нарса қабул қилиб олган кишининг қўлида омонат ҳисобланади.

▪️Фитналардан сақланиш мақсадида омонатни тилҳат билан (яъни ёзма равишда) сақлаш муддатини, сақлаш шарт-шароитини кўрсатган ҳолда топшириш-қабул қилиш керак (баъзи нарсалар алоҳида сақлаш шароитини талаб қилади).

▪️Омонатни қабул қилиб олган томон омонатни ўзининг молидек сақлаши лозим. Агар бепарволик қилиб, ўзининг молидек сақламаган бўлса ва бунинг оқибатида мол йўқолса ёки унга зарар етса эгасига тўлаб беради.

▪️Омонатни сақловчи томон омонатни ўзининг молидек сақлаган бўлса-ю, лекин омонат табиий офат туфайли талафотга учраса ёки уни ўғри уриб кетса, омонатни сақлаётган одам тўлаб бермайди.

▪️Омонатни сақлаб берган томон бундай хизмат кўрсатгани учун омонат топширган томондан ҳақ олиши мумкин.

▪️Омонатни сақловчи томон, агар омонат берувчи рухсат бермаган бўлса, омонатни ишлатиши мумкин эмас. Агар омонат пул маблағлари бўлса, уни сақловчи томон эгасининг рухсатисиз ишлатиб қўйса, бу омонат эмас, балки унинг зиммасидаги қарзга айланади ва у қарзни тўлаб бериши керак бўлади. Лекин, тўлаб берса ҳам, омонатдан эгасининг рухсатисиз фойдалангани/ишлатгани учун гуноҳкор бўлади.

▪️Шаръий нуқтаи назардан ҳаром саналувчи нарсалар, масалан маст қилувчи ичимликлар ёки қимор учун ишлатиладиган ускуналар мулк ҳисобланмайди, шунинг учун, мусулмон одам ундай нарсаларни омонат сифатида қабул қилиши ва сақлаб бериши мумкин эмас.
Валлоҳу аълам!

@IslomMoliyasi канали
#мақола #крипто

КРИПТОВАЛЮТАЛАР ВА ТОКЕНЛАР ШАРИАТ НУҚАТИ НАЗАРИДАН

Сўнгги пайтларда блокчейн, криптовалюта, биткоин, токенлар ҳақида обуначиларимиздан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Шу доирадаги саволларга жавоб ўлароқ, Баҳрайн марказий банки томонидан лицензияланган шариат маслаҳатчилари кенгаши томонидан тайёрланган бир тадқиқотнинг хулоса қисмини ўзбек тилига таржима қилиб, сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик (Бекзод исмли обуначимиз ушбу тадқиқотни таржима қилишни бошлаган).

↗️ батафсил:
https://islommoliyasi.uz/uz/kripto-8001/

@IslomMoliyasi канали
Халқаро сертификация дастурлари бўйича имтиҳонлар ўтказилди

Ўзбекистонда Ислом молияси соҳасида халқаро сертификация дастурлари бўйича иккинчи бор имтиҳонлар ташкил қилинди. Бу йилги имтиҳонларда жами 13 киши 3 хил сертификация дастурига имтиҳонларни топширдилар.

AAOIFI (Ислом молия муассасалари бухгалтерия ҳисоби ва аудити ташкилоти) ташкилотининг халқаро сертификатлари соҳадаги кўплаб молия муассасалари, назорат қилувчи органлар томонидан тан олинадиган нуфузли сертификатлаш дастурлари ҳисобланади.

AAOIFI ва “Islamic Business and Finance” ўртасида Ўзбекистонда мутахассисларни тайёрлаш, синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича келишув 2022 йилда имзоланганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда бундай синовдан ўтиш имконияти Марказий Осиё бўйича фақат Тошкент шаҳрида мавжуд.

Имтиҳонлар ҳақида батафсил маълумотни @AAOIFI_Uzbekistan каналидан олиш мумкин.

@IslomMoliyasi канали
Тижорат, ризқ ва “Аласту” аҳди

Мусулмон ўз касб-кори / тижоратини ризқ манбаи деб ўйлаб қолмаслиги, балки «Аласту» аҳдини доимо ёдида тутиши лозим.
«Аласту аҳди» – бу Аллоҳ таоло руҳлар оламида барча Одам фарзандларига қарата: «Аласту би Роббикум?» («Мен сизларнинг Парвардигорингиз, ризқингизни берувчингиз эмасманми?») деганида, улар «Бала» («Сенгина Парвардигоримиз, ризқимизни берувчимизсан»), деганларидир.
Демак, бандага бериладиган ризқ-рўз / неъматлар унинг буларга лойиқ бўлгани учун эмас, балки Аллоҳ таоло бандаларини ризқини берувчи ягона Зот, банданинг касб-кор / тижорати эса ризқ борасида сабабчи омиллар эканлиги билан изоҳланади.

Манба: https://islom.uz даги мақола асосида тайёрланди.

@IslomMoliyasi канали
​​#мақола

Сиз “ижодий” иқтисодиёт (creative economy) ҳақида эшитганмисиз? Агар эшитмаган бўлсангиз, унда биз қуйидаги мақола орқали сизларни бундай иқтисодиёт билан таништиришга ҳаракат қиламиз.

ТЎРТБУРЧАК ТАРВУЗ ЁКИ “ИЖОДИЙ” ИҚТИСОДИЁТ

Япония кичик, лекин аҳолиси кўп давлат. Эҳтимол, шунинг учун японлар тинмай ҳамма нарсани имкон қадар мувофиқлаштиришга, қулайлаштиришга ҳаракат қилишади. Айнан шу мамлакатда кайдзен (ёки кайзен) тизими – иш жараёнларини босқичма-босқич кичик кичик янги ўзгаришлар орқали доимий такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилган. Бу тизим корхонадаги самарасиз жараёнларни бартараф этишга, ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш/қулайлаштириш (оптималлаштириш) орқали, маҳсулот ва хизмат сифатини яхшилашга ва шу орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Кўпчилик, айнан Японияда ихтиро қилинган тўртбурчак тарвуз ҳақида эшитган бўлса керак. Бундай тарвуз 1978 йилда(!) график дизайнер Томоюки Оно томонидан ихтиро қилинган...

🟢 давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/8002/

@IslomMoliyasi канали
#мақола

ТЎРТБУРЧАК ТАРВУЗ ЁКИ “ИЖОДИЙ” ИҚТИСОДИЁТ (2 қисм)

Бугун бутун дунёда “ижодий иқтисодиёт” жадаллик билан ривожланиб, аҳоли бандлигини таъминлашга жиддий ҳисса қўшмоқда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, маданий ва ижодий соҳалар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 3,1 фоизини ва жаҳондаги бандликнинг 6,2 фоизини ташкил қилмоқда. Ижодий иқтисодиёт тармоқлари йилига 2 триллион доллардан ортиқ даромад келтириб, бутун дунёда 50 миллионга яқин иш ўрни яратиб улгурган. Иш билан банд бўлганларнинг деярли ярми аёллар бўлиб, бу йўналишда (бошқа соҳаларга қараганда) 15-29(!) ёшдагилар кўпроқ ишлайди. Ижодий соҳалар одамларга ўз ижодкорлик қирраларини очиш ва инновацияларга киришиш, ўз ғояларини аниқ иқтисодий қийматга айлантириш имкониятини тақдим этмоқда.

Давомини ўқиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8003-2/

@IslomMoliyasi канали
Берган қарзининг кафолати сифатида гаров олган томон, гаровдан ҳақ эвазига (яъни гаровга қўйилган мулкнинг эгаси бўлган қарздорга бозор баҳосида ҳақ тўлаб) фойдаланиши мумкинми?
Anonymous Quiz
55%
Йўқ, мумкин эмас, чунки бу рибо бўлиб қолади
45%
Мумкин, муаммо йўқ
#ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар:
Инсонларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби инсонларга манфаатлироқ бўлганидир. Амалларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш, ундан бирор-бир мусибатни аритиш, унинг қарзларидан бирор қарзини тўлаб бериш ёки ундан очликни кетказишдир. Бир биродарим билан бир ҳожат йўлида бирга юришим мен учун ушбу масжидда (Мадина масжидини назарда тутмоқдалар) – бир ой эътикоф ўтиришимдан афзалдир. Ким ўзининг ғазабини тийса Аллоҳ таоло унинг айбларини беркитади. Ошкора қилиб, амалга оширишга қодир бўла туриб, кучли ғазабини яширса қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг қалбини умидларга тўлдиради. Ким ўз биродари билан бир ҳожат ортидан ҳожати раво бўлгунича юрса қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамини собит қилади”.
(Табароний. Мўжамул кабир. 12-ж. 453-б.).
#савол_жавоб

Қарз бериб гаров олган томон қарздор қарзни қайтармаган тақдирда гаровни ўзига олиб қолиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Баъзилар бу саволга, ҳа, чунки гаров айнан қарзнинг таъминоти сифатида берилган, дейиши мумкин. Бироқ, ундай эмас, чунки агар гаров қарз берувчида қолаверса, бу қарз берувчига манфаат келтириши ёки аксинча, унга зарар келтириши мумкин.

Биринчи ҳолатда бу рибо бўлиб қолади, чунки манфаат келтирувчи ҳар қандай қарз рибодир. Иккинчи ҳолатда эса бу қарз берувчига нисбатан адолатсизлик бўлади.

Бу масалани тўғри хал қилиш учун аввал гаровнинг адолатли бозор баҳоси аниқланиши керак, сўнгра шунга қараб иш қилинади. Агар гаровнинг бозор баҳоси берилган қарздан юқори бўлса ўртадаги фарқ қарздорга берилади, аксинча бўлса, қарздор қарз берувчига қўшимча тўлов қилиши керак бўлади (яъни олинган қарз қопланиши керак).

Демак, қарз берувчи гаровни ўзида олиб қолмоқчи бўлса ҳам, уни қарздордан бозор баҳосида сотиб олиши керак. Уни шундоқлигича берилган қарз эвазига ўзида олиб қолиши мумкин эмас экан.

🟢@IslomMoliyasi канали
Кўчада ётган (яъни кимдир йўқотиб қўйган) пул ёки қимматбаҳо буюмни кўриб қолган ҳар қандай балоғатга етган одам олиши керакми ёки йўқми?
Anonymous Quiz
15%
Албатта олиши керак, чунки бу унинг зиммасига вожиб, акс ҳолда улар йўқолиб кетиши мумкин
85%
Агар омонатга ҳиёнат қилмаслигига ишонсагина олиши керак, акс ҳолда уларга тегмаслиги лозим
Ижодий иқтисодиётнинг таркибий қисмлари

Ижодий бизнес – бу даромад олиш учун янги ғоялардан фойдаланадиган ташкилот/корхона. Стартаплар айнан ижодий бизнесга алоқадор.

Ижодий иқтисодиёт воситалари – бу тегишли дастурлар таркиби (“контент”)ни шакллантириш, таҳрир қилиш, тарқатиш ва якунида ўз ташкилотчиларига пул ишлаш (монетизация)га ёрдам берадиган барча турдаги хизматларни ўз ичига олади.

💬 Улашинг: @IslomMoliyasi канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қарздорни қаматиб юборса қарзи соқит бўладими?

Ассалому алайкум! Бир инсон қарзни тўламоқчи бўлсаю лекин хақдор уни устидан ёзиб қаматса, қарздор инсон қамоқдан чиққандан сўнг яна ўша хақдорга қарзини тўлаш керакми? Вахоланки қарздор инсон хақдорнинг аризаси сабаб қамоқда ўтирган бўлса хам.

Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қарзини тўлаши керак. Валлоҳу аълам!

“Ислом молияси”дан изоҳ: Кўпчилигимиз ҳаётимиз давомида гувоҳ бўляпмиз, қарздор ва ҳақдор ўртасидаги муаммоли муносабатлар тобора кўп учрамоқда. Юқоридаги савол-жавобда ҳам шундай ҳолатлардан бири акс этган. Бу ҳолатда қарздорнинг қарзини қайтармай юришидан асабийлашган ҳақдор, шартта ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қарздорнинг устидан арз қилиб мурожаат қилган кўринади. Бунинг қандай ҳолатда юз берганлиги, яъни қарздор ноиложликдан қарзини тўламай юрганми ёки имконияти бўлса ҳам қарзини тўламай юраверганми (бунақалар ҳам кўпайиб кетган) бизга маълум эмас, бу ҳолатда бизнинг чиқаришимиз керак бўлган асосий хулоса – зиммасидаги қарзни қамоқ жазосини ўташ ҳам соқит қилмас экан (хатто у қарз берувчи ҳақдорнинг шикоят-аризаси билан қамалган бўлса ҳам).

@IslomMoliyasi канали
#мақола

ТЎРТБУРЧАК ТАРВУЗ ЁКИ «ИЖОДИЙ» ИҚТИСОДИЁТ (4 ҚИСМ)

🔰Ижодий иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар:

🔹 Оммавий равишда интернет тизимидан фойдаланиш
🔹 Ғояларни “ишлаб чиқиш” ва уларни ”сайқаллаш” жараёнинг осонлашиши
🔹 Ғояларни пуллар (ёки “нақдлаштириш”) усулларининг ортиши
🔹 Бозор етакчиларининг пайдо бўлиши

↗️ давоми 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/ijodiy-iqtisodiyot-4

@IslomMoliyasi канали
​​#мақола

ЯНА БИР БОР МОЛИЯВИЙ ПИРАМИДАЛАР ҲАҚИДА ЁКИ МУСУЛМОН ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК⁉️

Бугун бир обуначимиз янги чиққан бир молиявий пирамида ҳақида бизга ёзиб, одамларни бу бало ҳақида қандайдир даражада бўлса ҳам огоҳлантириш керак, чунки улар динимиз номидан ҳам гапириб одамларни чалғитишяпти деб куюниб ёзибдилар ва ўша пирамида ҳақида баъзи маълумотларни юборибдилар (умматимиз, халқимизни ўйлаб ёзибдилар, у кишидан Аллоҳ рози бўлсин).

Биз ўша юборилган маълумотларни ўрганиб чиқдик...

🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/7573-2/

@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбон хайитида қурбонлик қилаётган кишининг бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик — нисоб миқдорида маблағга эга кишига вожиб. Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қўлидаги маблағдан қарзларини ажратиб ташлайди, қолган пули нисобга етса, қурбонлик қилади, бўлмаса йўқ. Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши аввало қарзини бериб қутилгани мақсадга мувофиқдир. Лекин ҳали тўлаш муддати келмаган қарзлари бўлса, бу қурбонликнинг қабул бўлишига монеъ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

"Ислом молияси"дан изоҳ:
Қурбонлик бизнинг мазҳабда вожиб, бошқа мазҳабларда Суннати муаккада (яъни қилиниши таъкидланган, қатъий тавсия қилинган). Бироқ, қарз масаласи барча мазҳабларда бирдек, яъни инсон зиммасидан биринчи навбатда соқит қилиши керак бўлган молиявий мажбуриятдир. Бўйнида тўланиши керак бўлган қарзи бор одам фарз бўлган закотни ҳам адо қилмайди, ҳажга ҳам бормайди, балки улардан олдин ўша муддати келган қарзини тўлайди
. Зеро, қарз хатто шаҳидни ҳам жаннатдан тўсадиган нарса (бу ҳақдаги машҳур ҳадисни бир неча бор эътиборингларга ҳавола қилганмиз).
Аллоҳ барчаларимизни қарзлардан холи бўлган ҳолатда ибодатларимизни чиройли тарзда амалга ошириб ҳаёт кечиришимизни насиб этсин.
2024/06/13 02:11:01
Back to Top
HTML Embed Code: