Telegram Web Link
Alif финтех (компанияси) орқали ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда автомашини сотиб олиш мумкин

Етакчи "финтех" компанияларидан ҳисобланувчи Alif компанияси BYD (Хитой) автокорхонасининг Ўзбекистондаги расмий дилерларидан бўлган Beni Motors (Самарқанд) билан ҳамкорлик шартномаси имзолади. Ушбу шартномага кўра, Alif мижозлари ислом молияси тамойилларига мувофиқ тарзда расмий етказиб берувчидан автомобил сотиб олишлари мумкин.

Alif мижозлари учун таклиф қилинаётган ушбу хизматнинг афзаллик ва қулайликлари қуйидагилардан иборат:
• жариманинг йўқлиги. Агар мижоз турли сабабларга кўра ҳар ойда тўлов қила олмаса, жарима ундирилмайди;
• қулай гаров тизими. Расмий даромадлардан ташқари, бизнес, кўчмас мулк, нақд пуллар ва бошқа турдаги мол-мулк гаров сифатида қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, учинчи томон кафиллиги ҳам қабул қилинади (албатта ушбу учинчи шахс кафиллик қилиши учун етарли молиявий даромадга эга бўлиши керак);
• қулай ариза топшириш тизими. Мижоз ўзига ёққан автомобилни танлаб, ушбу автомашинани сотиб олиш учун интернет орқали ариза юбориши мумкин. Ходимлар мижоз аризасини тезда кўриб чиқиб тасдиқлаганларидан кейин Alif компанияси автомобил сотувчиси билан автомобилни сотиб олиш тўғрисида шартнома тузади;
• содда ва қулай тўлов тизими. Тўловлар Alif Mobi иловаси орқали амалга оширилиши мумкин. Мижоз онлайн режимда тўлов жадвалини кўради. Шунингдек, тижорат банклари орқали ҳам тўлов қилиш мумкин.

Автомобилни онлайн тарзда муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти ҳам мавжуд. Буни Alif Shop интернет савдо майдончасининг “электромобиллар” бўлими орқали амалга ошириш мумкин (муддатли тўлов асосида автомашина сотиб олмоқчи бўлган биринчи мижоз Alif Nasiya хизматидан фойдаланиб BYD Chazor автомашинасини сотиб олганлигини ва бунда етказиб бериш ва суғурта қилиш харажатларини Alif ўз зиммасига олганлигини компания маълум қилди).

Таклиф қилинаётган хизмат юзасидан alifshop.uz сайтига кириб батафсил маълумот олиш мумкин.

Қўшимча маълумот ўрнида: Тасдиқланган статистик маълумотлар, мамлакатимизда автомашиналарга бўлган талаб доимий равишда ўсиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда 1,69 миллион автомобил сотилган, бу эса 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўпдир.

Манба: https://www.spot.uz/ru/2024/05/22/alif/
#тафсир

Бир оят тафсири: «Такаасур» сураси 1-оят
أَلْهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ
«“Кимники кўп” сизни машғул қилди.»

Эй одамлар, кўп молу дунё тўплашга, мансаб кетидан қувишга, бола-чақа, ёру дўст кўпайтиришга тинмай уриниш сизни Аллоҳ таолонинг итоат ва ибодатидан машғул қилди. Бошқалардан кўра молу дунём кўп бўлсин, деб тинмай уриндингиз, Аллоҳ таолонинг тоатидан машғул бўлдингиз. Бошқалардан каттароқ мансабга эришай, деб тинмай уриндингиз, Аллоҳ таолонинг тоатидан машғул бўлдингиз. Бошқалардан кўра кўпроқ бола-чақа, ёру дўстим бўлсин, деб тинмай уриндингиз, Аллоҳ таолонинг тоатидан машғул бўлдингиз.

🔰 Манба: "Тафсири ҳилол"

📝 Изоҳ: Аллоҳ таоло бизни ҳалол ризқ топиб, ундан закот беришга, хайр-эҳсон ва силаи-раҳм (силаи-раҳмни моддий кўриниши ҳам борлигини инобатга оламиз) қилишга буюрган. Албатта, буларни амалга ошириш учун инсон молиявий жиҳатдан имконияти бўлиши керак. Демак, юқоридаги оятда Аллоҳ таоло бойлик топишни эмас, бойликка муккасидан кетишни, мол-дунё тўплашни ҳаётнинг асосий мақсади қилиб олиб Аллоҳнинг тоат-ибодатини эсдан чиқаришни, ундан машғул бўлишни (чалғишни) қораламоқда.

@IslomMoliyasi канали
ЭМИКДОШ ФАРЗАНД МЕРОС ОЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Биламизки, аёл киши бировнинг гўдагини эмизса, шу бола унинг сут фарзандига айланади. Мазкур аёл вафот этса, шу бола ҳам мерос оладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида бўлади. Лекин эмизган она ёки унинг эри вафот этса, ушбу бола улардан мерос ололмайди. Чунки мерос олиш учта сабабдан бири билан бўлади. Бу уч сабаб қуйидагилар: насаб, саҳиҳ никоҳ ва қул озод қилишдир. Ҳозирда қулдорлик йўқ бўлгани учун фақатгина икки сабаб қолган. Бу сабаблар ичида эмизиш зикр қилинмаган. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
ویستحق الإرث …بأحد ثلاثة: برحم ونکاح صحیح… وولاء
Яъни: “Меросга уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлади: насаб, саҳиҳ никоҳ ва вало (қул озод қилганлик ҳаққи)”. (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, эмиш орқали маҳрам бўлган бола эмизган она ёки унинг эридан мерос ололмайди. Лекин агар мазкур она ёки эри шу болага бирор нарсани васият қилган бўлса, мероснинг учдан бир қисмидан васият адо этилади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#қисқа_савол_жавоблар

Касби ҳалол бўлган одам, динимиз талабларини билмаслиги оқибатида шаръий нуқтаи назардан ножоиз иш қилиб гуноҳкор бўлиши, ризқини нопок қилиб қўйиши ҳам мумкин. Қуйидаги савол-жавоб айни шу ҳақда экан.

Ғайридинларнинг ибодатхонасини лойиҳасини қилиш мумкинми
?

Ассалому алайкум!
Мен архитектор бўлиб ишлайман. Саволим шуки, ғайридинларнинг ибодатхонасини лойиҳасини қилиш мумкинми ёки бу гуноҳ ишми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!

@IslomMoliyasi канали
Мушорака битими асосида фаолият олиб борилаётган бизнес лойиҳада иштирок этаётган шериклардан бири муайян вазифаларни бажариш учун алоҳида шартнома асосида, муайян ҳақ (маош) олиши мумкинми?
Anonymous Quiz
65%
Мумкин, бунда муаммо йўқ
35%
Мумкин эмас, чунки мушоракада шериклар фойдага шерик бўлади
#қисқа_савол_жавоблар

ЎГАЙ ОНАГА ЗАКОТ БЕРИШ


CАВОЛ:
Ўгай онага закот берса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга муҳтож бўлса, яъни нисобга етган маблағи, мулки ёки тилласи бўлмаса, бундай аёлга закот бериш мумкин. Чунки орасида туғилиш ва эр хотинлик риштаси бўлмаган шахсларга закот берса бўлади (яъни фарзанд ота-онасига, ота-она фарзандига, эр хотинига закот бера олмайди). Отасининг аёли, яъни ўгай онада эса бундай алоқадорлик йўқ. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَيَجُوزُ دَفْعُهَا لِزَوْجَةِ أَبِيهِ وَابْنِهِ وَزَوْجِ ابْنَتِهِ تَتَارْخَانِيَّةٌ .
“Закот берувчи шахс закотини отасининг хотини, келини ва куёвига бериш мумкин. “Татархония” китобида шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар

Банкка фоизсиз омонат қўйиш

Ассалому алайкум! Қариндошимнинг мендан маълум миқдорда қарзи бор эди. Шуни қайтармоқчи. Қўлимда у пул турса ишлатиб қўйишим мумкин. Шуни олдини олиш учун, банкдаги “талаб қилиб олингунга қадар омонат” туридан фойдаланиб, банкка пул қўйсам деяпман. Хоҳлаган пайтда ўша миқдор ўзгармаган холда пулни қайтариб олишим мумкин бўлганлиги сабабли у омонат турига фоиз қўшилмайди. Лекин у пулимдан банк қайтариб олгунимга қадар бўлган вақт давомида мижозларга фоизга кредит бериш ва шунга ўхшаш ишларда фойдаланиши мумкин. Мен бу пулни эхтиёж бўлса олиб ишлатишим ёки хатто Умра сафари қилиш имконияти бўлиб қолса шу мақсадда сарфлашим мумкин. Бу пулим халол. Шу ишимга шариат нима дейди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Агар сизга фоиз бермаса, пулни сақлашингиз жоиз.
Валлоҳу аълам!
Ем сотиб олсанг кейин жўжа сотаман дейиш мумкинми?

Ассалому алайкум! Бир ташкилот бройлер жўжа етиштиради ва шу бройлерлар учун ем ҳам ишлаб чиқаради. Жўжа сотиб олиш учун борсангиз шарт қўяди "Агар биз ишлаб чиқарган емни олсанг жўжа сотамиз бўлмаса йўқ" дейди шу жоизми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Бу шарт мутлақо жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байъ ва шартдан қайтарганлар. Яъни юқорида сиз сўрагандек “фалон шартимга кўнсанг молимни сотаман” дейишга ўхшаш. Валлоҳу аълам!

Манба: https://savollar.islom.uz

"Ислом молияси"дан қўшимча маълумот:
1. Юқоридаги саволда тасвирланган ҳолат икки савдони бир савдога жамлаш (яъни бирини иккинчисига тобе қилиш) мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидага тушади (яъни жавобда айтилганидек бу мумкин эмас);
2. Бирор ускуна ишлаб чиқарувчи харидорга, "ушбу ускунага фақат бизни эҳтиёт қисмларни ўрнатсангиз биз ускунага берган кафолат кучга эга бўлади, агар бизни ускунага бошқа ишлаб чиқарувчини эҳтиёт қисмини ўрнатадиган бўлсангиз ўша кундан бошлаб ускунага берилган кафолат тугайди деб ҳисоблаймиз, чунки бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг эҳтиёт қисми бизни ускунага тўлиқ мос келишига биз кафолат беролмаймиз", дейишида эса муаммо йўқ;
3. Иккита молни битта қилиб (яъни комплект кўринишда) сотувга қўйиш ҳам мумкин. Масалан, "агар шу велосипедни сотиб олсанг, мана бу автомашинани сотаман", деб шарт қўйиш мумкин эмас. Лекин, велосипед ва автомашинани битта комплект қилиб, иккисига битта умумий нарх қўйиб сотувга қўйиш ҳам мумкин (мисол учун, шу велосипед ва автомашинадан иборат комплектнинг умумий нархи 100 млн. сўм, деб). Бу ҳолатда ҳам юқоридаги жавобда айтилган байъ ва шарт ҳолати содир бўлмайди.
​​Инвестиция шартномаси ва шариат талаблари

Инвестиция битимининг баъзи шартлари шариат талабларига зид келиб қолиши мумкин ва албатта мусулмон тадбиркорлари бундан огоҳ бўлишлари мақсадга мувофиқдир.

Мана шундай шартларларни қуйида кўриб чиқамиз:

1. Бир томоннинг иккинчи томон олдидаги қарзини инвестиция шартномасига сармоя сифатида киритилиши. Шариат тамойилларига кўра, инвестиция шартномасини тузишда томонлар, амалга оширилиши кўзда тутилаётган инвестиция лойиҳасига хоҳ нақд пул кўринишида бўлсин, хоҳ мол-мулк кўринишида бўлсин, янги сармоя киритишлари талаб этилади.

Бир томоннинг иккинчи томон олдидаги қарзини инвестиция шартномасида сармоя сифатида қайд этилишининг шаръий нуқтаи назардан тақиқланишининг ҳикмати – қарз берувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзланишидадир, чунки қарздор унга (яъни қарз берувчига) олган қарзини тўлиқ қайтариши керак. Лекин олинган қарз инвестиция лойиҳасига тўлиқ ёки қисман сармоя сифатида киритилса, у ҳолда қарз қайтарилмай қолиш хавфи пайдо бўлади (чунки инвестиция лойиҳаси зарарга кириши ҳам мумкин).

2. Инвестиция шартномасини бекор қилувчи сабаблардан яна биттаси томонлардан бирининг иккинчи томонга унинг (яъни иккинчи томоннинг) киритган сармоясини қайтариб олишига ёки қатъий белгиланган фойда миқдорини олишига олдиндан кафолат бериши саналади.

Аммо, бир томон иккинчи томонга ўзининг бепарволиги / лоқайдлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган зарарларни қоплаб берилиши юзасидан кафиллик бериши шаръий жиҳатдан жоиз саналади. Албатта бунда фақатгина бепарволик / лоқайдлик сабабидан келиб чиқадиган зарарларгина қоплаб берилади.

3. Бирор томон ўзи киритган сармоянинг муайян қисмини қайтариб олмагунча барча фойдани унинг бир ўзи олиб туришини кўзда тутувчи шартнинг мавжуд бўлиши ҳам инвестиция шартномасини бекор қилади. Чунки бу, киритилган инвестиция бўйича қатъий фойда берилишини (яъни инвестиция лойиҳаси натижасидан қатъий назар) кўзда тутиш билан баробар бўлади ва бу худди фоиз асосида қарз бериш (яъни рибо ан-насия)га ўхшаб қолади, ва бу иккинчи томонни инвестиция фаолияти натижасида олиниши мумкин бўлган фойдадан улуш олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

4. Инвестиция шартномасининг шариат тамойилларига зид қилувчи яна бир нарса – томонлар ўртасида фойдани тақсимлаш нисбатининг шартнома тузиш пайтида белгиланмаганлиги ва бу масалани фойда тақсимланиши керак бўлган пайтга қадар кечиктириш ҳисобланади.

5. Яна бир жуда муҳим масала: икки томон ҳам сармоя киритган инвестиция лойиҳаси доирасида (масалан, Мушорака ёки қўшма корхона каби) кўрилган зарарни бир ёки иккала томоннинг умумий сармоядаги улуши миқдори билан чеклаш мумкин эмас. Шариат бўйича, томонлар киритилган умумий сармоя қолмагандан кейин ҳам, қолдиқ зарар уларнинг дастлабки киритган сармоялари нисбатига мос равишда қопланиши керак бўлаверади.

https://islommoliyasi.uz/uz/investitsiya-shartnomasi/

@IslomMoliyasi
Тўёнанинг шаръий ҳукми

Тўёнанинг шаръий ҳукми ҳақида ҳар-хил гапларни эшитиб қоламиз. Кейин, у қарзми ёки ҳадями, деган масалалар ҳам кўтарилиб қолади.

Азизлар, тўёна бу қарз эмас, балки, тўй қилаётган яқинлар, ёр-дўст ва қариндошларга имкон доирасида ёрдам бўлсин дея кўнгилли равишда бериладиган ҳадядир.

Бу жуда ҳам гўзал одат. Зеро, Аллоҳ таоло мўминларни яхши ишларда ўзаро ёрдамлашишга чақирган.

Лекин, ўзига тўёна берган инсон тўй қилганда унга ҳам тўёна бериш урф бўлиб қолган. Бироқ, бу қайтариш мазкур тўёнанинг ҳақиқий қарзлиги туфайли эмас, балки маънавий қарзлиги учундир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга исломнинг аввалида кўп саҳобалар ҳеч қандай қарз демасдан эҳсон ва ҳадялар қилишар, яхшиликлар қилишарди, қўллаб-қувватлашарди. Кейинчалик, ислом қувватланиб, футуҳотлар ва ўлжалар кўпайиб, ғаниматлардан У зотга Аллоҳ белгилаган қисм ажратила бошлагандан сўнг, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мана энди, қарзларни қайтарадиган, яхшиликларни мукофотлайдиган кун келди, дея қийинчилик онларида ўзларига моддий яхшилик қилганларга мазкур яхшиликларига муқобил равишда моддий маблағ қайтарганлар.

Худди шунга ўхшаб тўёнани қайтариш бу ҳақиқий, шаръий қарзни қайтариш эмас, балки, маънавий қарзни қайтариш, ҳадяни мукофотлаш ҳисобланади.

Тўёнанинг берилиш шакли ҳам қарз беришга ўхшамайди. Сўрамасдан берилади ва бу ҳадя сифатида қабул қилинади. Лекин, олийжаноб кишилар одати ҳадяларни ҳам мукофотлаш, маънавий қарзларни ҳам қайтариш бўлганлиги учун кўп ҳолатда тўёна қабул қилиб олаётган одам кимлар тўёна берганини эслаб қолади ва кези келганда унга мазкур яхшиликни қайтаради. Ваҳоланки, қайтармаса ҳам у гуноҳкор бўлмайди.

Мана шу одат, яъни тўёналарни қайтариш шаклланиб қолганлиги туфайли баъзилар уни қарз деб ўйлаб қолган. Йўқ, бу қарз эмас, бу ҳадя холос. Шундай экан, тўёна бераётганда холис беринг, қайтишидан умид қилган ҳолда берманг.

Мабодо, тўёна берган одам ҳам тўй қилганда тўёна берилган одам унинг яхшилигини қайтармаса, ундан ранжиш, ниманидир тамаъ қилиш тўғри бўлмайди. Агар кимдир шундай туйғуларга берилаётган бўлса, бу унинг шахсий камчилиги ва заифлиги бўлиб, бу ҳолат тўёна ҳақиқий қарз эканини англатмайди.

Бирор нарса одамлар нотўғри талқин қилиши туфайли ўзгаришга учраган бўлса, бу шундай эгри ёндашув билан муомала қилаётганларнинг айби холос, бу ҳадяни қарзга ёки ҳалолни ҳаромга айлантирмайди.

Умумий маънода жоиз бўлган амалга хос ҳолатда нотўғри нарсалар аралашиб қолса, ушбу хусусий ҳолат туфайли мазкур ҳақиқатнинг умумий мазмуни ўзгариб қолмайди. Хусусан, агар одамлар ҳақиқий қарз билан маънавий қарзни адаштириб қўйганликлари учун тўёнани қарз деб ҳисоблай бошласалар бу билан тўёнанинг моҳияти ўзгармайди.

Шаръий нуқтаи назардан тўёнани ҳеч қанақасига қарз ҳам, дайн ҳам деб бўлмайди. Агар шундай бўлганда эди тўёна берган одам истаган пайти уни сўраб келиш ҳаққи бўларди.

Баъзи-бир ниҳоятда пишиб-қоврилиб кетган одамлар бўлади, ўзи ҳам тўй қилганда тўёналар қайтишини мўлжаллаб тўёна берадиган. Бу уларнинг камчилиги, тўёнанинг қарз эканлиги эмас.

Хулласи калом, масала жуда равшан, бу гаплар ва изоҳларга ҳам ҳожат йўқ, аслида. Лекин, шу масалада ҳам ихтилоф қилиб юрибмиз.

Муаллиф: Алишер Султонхўжаев мақоласи асосида қисқартириб олинди

Манба: @Ziyo_Ashraf

Фото: @Gazetauz_uzb
#тафсир

Бир оят тафсири: Ҳумаза» 2-оят

ٱلَّذِى جَمَعَ مَالًا وَعَدَّدَهُۥ
«(У) мол жамлади ва уни санаб турур.»


Ояти карима хасис бойларнинг одатини фош қилади, яъни молни тўплагандан сўнг, уни тез-тез санаб ҳузурланиб туради. Ҳа, молу дунёга қул бўлиб қолган одам шундоқ ҳолга тушиб қолади. У юрса ҳам, турса ҳам, ҳамма жойда пулни, молни ўйлайди, уни қайта- қайта санайди. Бир сўм бўлса ҳам ошириш, кўпайтириш пайидан бўлади. Молу дунё бандаси, ҳамма нарса пул билан бўлади, деган хаёлга бориб қолади.

@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар

МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО ТАШКИЛ ҚИЛИШ

САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилганмиз. Биз онлайн орқали заказлар қабул қиламиз ва етказиб берувчига мазкур харидорнинг манзили ва қанча маҳсулот олишлари хақида хабар бериб турамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам: биз ҳеч қандай ҳаражат қилмаймиз. Маҳсулотга пул тикмаймиз, фақат телефон ёки телеграм орқали маҳсулот олди-сотдисини ташкил қиламиз. Шунинг ҳисобига фойда (ҳақ) оламиз шу жоизми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз, бир инсон фойда (ҳақ) олиш учун албатта моддий харажат қилиши керак, деб ўйлайсиз. Лекин бу тўғри тушунча эмас. Инсон иш ҳаққи олиш учун албатта моддий маблағ сарфлаши шарт эмас. У жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиб ҳам пул топиши мумкин. Сизнинг ишингиз ҳам шунга ўхшашдир. Сиз қилган хизматингиз учун ҳақ олишингиз шаръан ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар

Закот беришга кечикиш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Устоз мен закотни вақтида беролмадим хозир ҳам берсаб бўлаверадими ёки кийинги йил келадигон рамазон ойида беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бермасангиз ҳамма вақт зиммангизда қарз бўлиб қолаверади. Вафот топгунингизча соқит бўлмайди. Тезда беринг. Валлоҳу аълам!

📝 "Ислом молияси"дан изоҳ: баъзилар закот берадиган пайтда бетоб бўлиб касалхонага тушиб қолиб ёки сафарда бўлиб қолиб зиммаларидаги закотни адо қилолмай қолишади, чунки улар закот берувчи закотни албатта ўз қўли билан бериши керак деб ўйлашади ва шу сабабли касалхонадан чиқишни ёки сафардан қайтишни кутишади. Ваҳоланки бундай ҳолатларда бу ишни бирорта ишончли вакил орқали адо қилиш мумкин.

@IslomMoliyasi канали
​​#Савол

Мошина савдосида айби айтилмаса

Ассалому алайкум! Биз машинамизми бўлиб тўлаш учун сотган эдик, лекин машина урилганини айтмаган эдик. Орамизда маълум бир сумма қолган, сўрасак беришни ҳоҳламаяпди. Алдаб сотганингиз учун бермиман деяпди. Бунда нима қилиш керак? Икки тараф рози ризочилик қилиб ўртани ислоҳ қилайликми? Судга бериб бериб олсак ҳам бўлади, лекин қиёмат кунидан қўрқяпмиз?

💬 Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:


Ва алайкум ассалом!
Сотилган молни айби чиқиб қолса

Бир киши бирор нарсани сотиб олганидан кейин, унинг айби чиқиб қолса ва у айб сотувчининг хузурида ҳам мавжуд айб эканлиги маълум бўлса харидор уни сотиб олаётган вақтда унинг айби бор эканини билмаган бўлса ёки мукаммал билмаган бўлса, сотиб олаётган вақтда айбига розилигини изҳор қилмаган бўлса, икки нарсадан бирини ихтиёр қилиш ҳаққига эга бўлади.
Хоҳласа қийматининг барчасини эвазига молни ўз ҳузурида олиб қолади ёки пулни олиб молни қайтариб беради. Айбининг эвазига қийматидан камайтиришликка ҳаққи йўқ. Лекин сотувчи молни харидорда қолдириб, айбининг эвазига қийматидан кечиб беришликка рози бўлса харидор молни қайтариб бермай айбининг эвазини олиши мумкин.

Мутлоқ (шартлар қўйилмаган) байъ сотилган молни саломат ҳолда бўлишини тақозо қилади. Савдогарлар одатича қийматини тушириб юборадиган камчиликлар молнинг айби саналади. Харидор молни сотиб олаётган ёки қўлга олаётган вақтида молнинг айбини билиб сукут қилса, айбига рози бўлган саналади. Агар харидор (кейинчалик) молни айбини билиб қолса хоҳласа берган пулини барчаси эвазига молни ўзида олиб қолади, агар хоҳласа молни қайтариб беради. Молдаги айб туфайли молнинг қийматини бир қисмини камайтиришга ҳаққи йўқ. Чунки келишув битимини тузиш билан молни баъзи бир сифатлари эвазига қиймат белгиланмайди. Лекин сотувчи ўз ихтиёри билан молнинг нуқсони эвазига пулидан ўтиб берса жоиз.

Харидор молнинг айби чиқиб қолганлиги туфайли сотувчига қайтариб бериш ҳуқуқига эга бўлиши учун бир неча қайдлар мавжуд.

1-сотиб олаётган вақтида айби бор эканлигини билмаган бўлсин. Айби борлигини билатуриб сотиб олиб кейин “айбини тўғрилаб бер” деб қайтариб беришга ҳаққи йўқ.

2-молни қўлга олаётган пайтда айби борлигини билмаган бўлсин.

3-молнинг айби туфайли қайтариб бериши учун айб савдогарлар наздида молнинг қийматини туширадиган даражада бўлсин. Мисол учун кийимга қон ёки доғ теккан бўлиб, уни ювиш ила қиймати тушадиган бўлса, қайтариб бериш ҳаққига эга. Агар ювганидан кейин қиймати ўзгармаса қайтариб бериш ҳаққига эга бўлмайди.

4-харидор молнинг айбини билган захоти молдан фойдаланишни тўхтатади. Айбини билгандан кейин ҳам фойдаланса қайтариб бериш ҳаққи бекор бўлади. Уламоларимиз бунга мисол қилиб, “Бир киши улов сотиб олиб, айбини билганидан кейин уни хайдашда давом этса, ўша нуқсони туфайли сотувчига қайтариб бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Эгасига қайтариб олиб бориш учун хайдаса бундан мустасно” деганлар.

5-ҳаридор молни қайтариб бергунигача ўша молга сотувчи хузуридаги нуқсондан ташқари бошқа, нархини туширадиган нуқсон етказиши керак эмас. Мисол учун тикувчи бир матони олиб, кийим учун бичиб қўйганидан кейин унинг айби чиқиб қолса қайтариб бериш ҳуқуқига эга бўлмайди. Лекин айбни эвазига матога тўлаган нархдан маълум қисмини қайтариб олса бўлади.

Сотувчи бирор молни сотаётган вақтда харидорга уни кўрсатиб “Кейинчалик молни айби чиқиб қолса мен уни зиммамга олмайман” деб сотишлиги шаръан жоиз. Сотувчининг бу сўзидан кейин харидорга молнинг айби маълум бўлса, қайтариб беришга ҳеч қандай ҳаққи бўлмайди. Юқоридаги масалада эса сотувчи ушбу сўзни айтмаган суврат кўзда тутилган.

Ҳадисларда, сотувчи молнинг айбини айтмасдан сотса фаришталар уни лаънатлашлиги зикр қилинган.
“Баҳрурройиқ” китобида : “Молнинг айбини айтмасдан сотишлик ҳаром. Ҳамда бу ишни қилган киши фосиқликка ҳукм қилиниб, гувоҳлиги қабул қилинмайди” дейилган. Баъзилар уламолар эса “Фосиққа ҳукм қилиниб гувоҳлиги қабул қилинмаслиги учун сотувчи билиб туриб қасддан сотган бўлса” дейишган. Валлоҳу аълам!

📖 Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати жавоби асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Dunyoni egallagan O’zbek gilamlari" SAG Kompaniyasiga tashrif!

📈 Bu safar dunyoda TOP-3 talikka kirgan SAG gilamlari biznesiga tashrif buyurdik.

Tashrifimiz davomida ushbu multimillion dollarlik kompaniya asoschisi bilan ham eksklyuziv insaytlarga boy suhbat o'tkazdik

▪️ Kompaniya qanday qilib TOP-3 talikka kirgan?
▪️ Kompaniya asoschisi kim?
▪️ Bunday kompaniyani boshqarish tizimi qanday?
▪️ Ushbu biznes Milliard dollarlik kompaniyaga aylana oladimi?

Barcha savollarga video davomida javob olasiz. Video premyerasi 31-May 19:00 da Kozimxon Turaev YouTube kanalida bo'lib o'tadi.

📲 YouTube kanalimizga obuna bo'ling: https://youtube.com/@kozimxonturaev4354
#қисқа_савол_жавоблар

Судхўрлик бўлиб қолмайдими?


Ассалому алайкум! Ман бир неча йил аввал бир танишимга бўлиб тўлаш шарти билан жиҳоз олиб берганман. Савдони долларда қилганмиз ва манга у долларда тўлаб бериши керак. Тўлов вақти келганда у манга доллар эвазига сўм ташлаб кетти. Ман у берган сўмга доллар сотиб олганимда курс фарқи ҳисобига манда сўм ортиб қолди. Ўша ортиқча сўмни олиш ман учун ножоиз бўлиб, унга қайтариб беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша сўмни нима мақсадда берганига боғлиқ. Агар “шу сўм ўша мен беришим керак бўлган доллар ўрнига” деб ташлаб кетган бўлса, ўша “ортиқчаси” ҳам сизники. Агар “бу сўмни долларга алмаштиринг ва ўша долларни қарзимдан айириб ташланг” деб сизни валюта айирбошлашга вакил қилиб кетган бўлса, ортиқчасини қайтариб беринг, у сизники эмас. Валлоҳу аълам!

@IslomMoliyasi канали
#ҳадис

Қиёмат куни ҳар бир шахс Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўтказган вақти ҳақида сўралади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида марҳамат қилганлар:

"لا تزول قدما عبد يوم القيامة، حتى يُسأل عن أربع خصال: عن عمره: فيمَ أفناه؟ وعن شبابه: فيم أبلاه؟ وعن مالِه: من أين اكتسبه؟ وفيم أنفقه؟ وعَنْ عِلْمِه: ماذا عمل فيه؟"

(رواه الإمام الترمذي عن معاذ بن جبل رضي الله عنه).

яъни: “Қиёмат кунида банда тўрт нарсадан сўралмагунча унинг қадами жойидан жилмайди: умрини нимага сарфлагани, йигитлик даврини қандай ўткизгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва олган илмига қандай амал қилгани” (Имом Темизий ривоятлари).

@IslomMoliyasi канали
Бир тадбиркор итлар учун озуқа ишлаб чиқармоқчи (собачий корм) ва ўша ишни юргазишни қўл остидаги ходимига топширди. Шу ходим бу иш учун хақ олиши мумкинми?
Anonymous Quiz
14%
Мумкин эмас, чунки итларга озуқа ишлаб чиқариш ножоиз
86%
Мумкин, бунда муаммо йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарзи бор инсоннинг сафар қилиши масаласи

Бугунги кунда зиммасида қарзи бор баъзи инсонлар бемалол дам олиб кўнгилҳушлик қилиш учун хорижга сафарга чиқиб юришади. Ваҳоланки, қарзи бор инсон Аллоҳ буюрган фарз ибодатларидан бўлган ҳажга ҳам қарз берган одамларни розилигини олиб бориши мумкин экан (аслида биринчи навбатда қарздан қутулиш керак). Қарз ва унга доир масалалар ҳақида жуда кўп мақола ва маълумотлар қўйганмиз. Лекин бу ҳақда доимий равишда эслатиб боришни тўғри деб биламиз, чунки динимизда қарзни ҳукми оғир. Бу масалада устоз Муҳаммад Аюбхон домла ҳам яхши гапирибдилар. Шу қисқа видеолавҳани сизларнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

@IslomMoliyasi канали
2024/06/01 02:59:21
Back to Top
HTML Embed Code: