Telegram Web Link
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 pinned «🍃Саодат Аллоҳга қайтишдадир 🌱"Ниҳояда зафар топишнинг аломатларидан бири бошланишда Аллоҳ таолога қайтишдир”. 🌿Бир ишни бошлашдан олдин сабабларга суяниб, тахминларни қилиб бошлагандан сўнг кутилган натижа бўлмаса, кейин Аллоҳ таолонинг тадбири билан ҳи…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар тонгда сенга икки эшик очилади:
бири — нолиш эшиги, бири — шукр эшиги.
Қайси биридан кирсанг кунни шундай ўтказасан.”
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
💐СЕШАНБА ТОНГИ💐
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


Алҳамдулиллаҳ! Ўтган кундан ибрат олиб, бугунни яхшилик билан бошлашимиз учун яна бир неъмат берилди.
Ҳар тонг — Аллоҳнинг раҳмати ва синови.

🤲Аллоҳ таоло бугун барчамизни:
🌼Мақсадимизга яқинлаштирувчи сабаблар билан учраштирсин,
🌼Ишларимизда осонлик, фазлу карам берсин,
🌼Қалбимизга хотиржамлик, юрагимизга сабр насиб қилсин,
🌼Ҳар бир ниятимизга эзгу натижа берсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1️⃣. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2️⃣. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
3️⃣. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4️⃣. Секин-секин шошил.
5️⃣. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6️⃣. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7️⃣. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8️⃣. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9️⃣. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
1️⃣0️⃣. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
1️⃣1️⃣. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
1️⃣2️⃣. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
1️⃣3️⃣. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.
1️⃣4️⃣. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
1️⃣5️⃣. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.
1️⃣6️⃣. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
1️⃣7️⃣. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
1️⃣8️⃣. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
1️⃣9️⃣. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу, коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.
Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир.

✍️Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Эй Ёлғиз Роббим, Сен Ўзинг менга яқинсан! Сен менинг Эгамсан! Дуоларимни қабул қилувчи фақат Сенсан! Касал бўлсам шифо берувчи ёлғиз Ўзингсан! Фақатгина Ўзинг менинг қалбимдаги нарсаларни биласан!
🕋
Эй Роббим, заифлигимга раҳим қил! Қалбимни хотиржам ва масрур қил! Ғамларимни кетказ! Мени безовта қиладиган ва покиза ҳаётимни лойқалатадиган нарсалардан мени асра! Хафалигимни ҳурсандчиликка айлантир! Хотимамни гўзал қил!
АМИЙН Я РОББИЛ АЪЛАМИЙН
🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.

✍️Френсис Бекон

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Нурга қадам қўй, соя ўз-ўзидан йўқолади.”
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊ПАЙШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яна бир файзли пайшанба тонгини Роббимиз бизга насиб этди. Бугунги кун ҳам янги имкониятлар, янги баракалар, янги шукроналар кунидир. Қалбингиз нурли, ишларингиз баракали, дуоларингиз ижобатли бўлсин!
🤲Аллоҳ таоло бугунги кунингизни ёруғ ва хотиржам қилсин! Дилларингизга сокинлик, ризқларингизга кенглик, оилангизга тинчлик ва муҳаббат бағишласин. Ҳар бир эзгу ниятларингиз амалга ошсин!🍃

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёлнинг тўққиз нафси, бир ақли, эркакнинг тўққиз ақли, бир нафси бордир. Аёл бир ақли ила тўққиз нафсига соҳиб чиқа оларкан. Аммо эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас!

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕊️Истиғфор ва қалб поклиги ҳақида

“Ҳар бир гуноҳ қалбда қора доғ қолдиради. Агар одам тавба қилса, бу доғ ўчади ва қалб яна порлайди. Агар тавба қилинмаса, бу доғлар кўпайиб, қалбни қорайтиради.”

✍️Имом Ғаззолий
“Иҳё улум ад-дин”
асаридан

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ 🕋
🕊️ВА БАРОКАТУХ! 💐

Бугун — икки улкан маънавий қиммат туташган муборак кун:
🔤🔤🔤🔤 — руҳлар покланадиган, дуолар ижобат бўладиган муборак фурсат,
ва шу билан бирга
9️⃣- 🔤🔤🔤 — Хотира ва Қадрлаш куни, буюк аждодларимизнинг жасорати ва фидокорлигига бош эгадиган муқаддас сана.🌷

Бу тонгда қалбларимизни самимий шукроналик билан тўлдирайлик.
Жума файзи билан ҳаётимизга барака, тинчлик ва меҳр-оқибат яққолроқ намоён бўлсин!
Хотира куни руҳини ҳис этган ҳолда, эл-юртимиз тинчлиги учун жон фидо қилган инсонларни эзгу дуолар билан ёдга олайлик.

🤲🏻Аллоҳим, бугун ёнимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларимизнинг қадрлари ҳамиша баланд бўлсин!
Ўтганларни руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин!
🤲

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР
🕋
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин.
Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа)
Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Муслим)
Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади.
1. Қуръон тиловат қилинган жойда.
2. Илм ўқилган жойда.
3. Масжидул Ҳаромда.
4. Масжидул Ақсода.
5. Каъба ёнида.
6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да.
7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да.
8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да.
9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида.
10. Мақоми Иброҳимда.
11. Замзам булоғи ёнида.
12. Сафо тоғи устида.
13. Марва тоғи устида.
14. Нур тоғи устида.
15. Савр тоғи устида.
16. Масжидун Набий (мадина)да.
17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида.
18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида.
19. Уҳуд тоғида.
20. Қубо масжидида.
21. Икки қиблали масжидда.
22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар:
1. Танҳо жойда қилинган дуо.
2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо.
3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо.
Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий).

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲИМ ИШЛАРНИ МУҚАДДАМ ҚЎЙИНГ!

Ҳакимлардан бири айтган экан: “Мен ҳеч кимни унутиб юборганим йўқ. Лекин ишларимни тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқдим. Афсус, кўпчилик инсонларни бу рўйхатга кирита олмадим”.

Ҳа, агар биз ҳам ишларимизни динимиз кўрсатмасига мувофиқ тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқсак, вақтимизни беҳудага совураётган анчагина кишилар ва ишлардан воз кечишимизга тўғри келади. Афсуски, муҳимлари қолиб, бекорчилари билан машғул бўлиб қолаётганимиз учун ҳатто энг муҳимларига ҳам вақтимиз етмай қоляпти. Вақт ҳам худди пул кабидир. Керак эмас жойга сарфлаб юборсак, керак бўлганида топа олмаймиз.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Ассалому алайкум!
Шанба тонги хайрли
бўлсин!

10.05.2025 +30°+20°
☀️

Ҳаёт – ҳадя этилган неъмат, ҳар бир тонг – янги имконият.🕊️
🌷Шанба — ҳафтанинг охири, аммо янги ниятлар учун бўш саҳифадир.

Бу тонгда қалбларимизда шукроналик, юрагимизда умид, кўзларимизда нур бўлсин!

Инсон бахти — содда ҳаётда, қалбдаги хотиржамликда.
Бугун шошмасдан нафсни тинглайлик, қалбни тозалайлик, яқинларимизни қадрлайлик.
🌼

🌺Ҳар бир соатингиз фойдали, ҳар бир дақиқангиз баракали бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Söz israf,
Kelam ziyan.
Anlagilmayınca
insan…”

🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
Сўз — инсониятнинг энг катта неъматларидан бири, аммо у англамайдиган қулоққа айтилса, сувга ёзилган сатрга ўхшайди.
Шу боис, ҳар бир сўзни айтишдан аввал уни кимга айтаётганингизни ҳам ҳисобга олинг….

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Юракдан чиққан ҳар бир сўз қалбга етади. Забондан чиққани эса қулоқда йўқолади.”
✍️Мавлоно Румий

Тун — бир дафтар. Унга кун давомида ёзилган хатолар ҳам, эзгу ниятлар ҳам қайд этилади.
Тун — юракни тинглашга чақирувчи сукунат.
Қўллар сукунатда, забон оромда, фақат қалб сўзлайди.

🌷Инсон тунда ўзича қолади — ниқоблар кўтарилади, фақат ҳақиқий қалб қолади.
Кимнинг қалби нурли бўлса, унинг тундаги ҳузури ҳам нурли.

Шунинг учун…
Қалбингизда ҳеч кимга айтолмаган сўзлар бўлса, бу тун дуо қилинг —
Раббим эшитишига умид қилинг.
Кечанинг сукути қалбингизни севинчга тўлдирсин.
🌺
Хайрли тун! Унутманг: тинч қалбга осуда тун йўлдошдир.🌛

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кунни яхши ният билан бошланг. Чунки ният ҳақиқатга етаклайди. Ниятингиз кўнглингиз, кўнглингиз тақдирингиздир.”🍃

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌷ЯКШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🕊️


Ҳаёт бизга яна бир саҳифа узатмоқда соф, тоза!
💫
Қалбингизда қандай сўзлар бўлса, бугун ўша сўзларнинг акси
🌺ҳаётингизда юз кўрсатсин.

💔Тонг нафақат куннинг бошланиши, балки юракнинг ҳам уйғонишидир.
Эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин!

@Jaloliddinrymiyy🕊️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊
Илк маротаба арабча алифбони ўргатаётган устоз "бу алифбо бизнинг алифбодек чапдан ўнгга ўқилмайди, аксинча ўнгдан чапга ўқилади!" дея сабоғини бошлайди

Кўпчилик буни тескари ўқиш деб тушунади.

Дунёдаги арабчадан ташқари- қолган барча алифболар чапдан ўнгга ўқилади, соат стрелкаси ҳам илк қадамини чапдан ўнгга томон ташлайди.

Биз эса чапдан ўнгга томон бошланган айланма ҳаракатни- "соат стрелкасига тескари" ҳаракат дея номлаймиз.

Ва ўйлаймиз-ки араб алифбосининг ўқилиши ҳам гўёки биз учун тескари, ва қолган амаллар яъни каъба тавофи ҳам "соат стрелкаси йўналишига тескари"...

Аслида ҳам шундаймикан?!

Демак бугун "тескари" харакат аслида қайсилиги ҳақида бир шингил билиб оламиз!


Каъба тавофи – ислом динининг асосий беш рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати мобайнида бажариладиган асосий амаллардан ҳисобланади. Тавоф соат стрелкасига қарама-қарши тарзда амалга оширилади. Бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволнинг жавобини топишга кўмаклашувчи бир нечта илмий фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

1️⃣.    Инсон танасидаги қон соат стрелкасига тескари тарзда айланади.

2️⃣.    Атом электронлари ҳам ядронинг атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

3️⃣.     Ой ҳам ўз ўқи атрофида соат стрелкасига тескари тарзда айланади.

4️⃣.    Ер ҳам худди шундай, ўз ўқи атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

5️⃣.    Бундан ташқари Ер сайёраси Қуёш атрофида ҳам соат стрелкасига қарама қарши тарзда айланади.

6️⃣.    Қуёш тизимидаги сайёралар ҳам худди шундай тарзда Қуёш теварагида ҳаракатланади.

7️⃣.    Қуёш ҳамда бутун Қуёш тизими Галактикада орбита бўйлаб соат стрелкасига тескари равишда ҳаракатланади.

8️⃣.    Фазодаги барча галактикалар ҳам шу анъанага амал қилади.

Бундан келиб чиқадики, мусулмонлар тавоф мобайнида бутун борлиққа ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг заррадан тортиб то улкан коинотларгача бўлган яратилмишлари Буюк Зотга тасанно айтиш нуқтасида бирлашади. Мусулмонлар  Одам (а.с.)дан тортиб Муҳаммад (с.а.в.) гача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган ерда Каъбани тавоф этадилар.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/02 00:41:19
Back to Top
HTML Embed Code: