Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оз сўзламоқ лозим. Олти ўринда дунёвий калом ила машғул бўлган кишининг, ўттиз йиллик қабул бўлган ибодати рад этилади.
1️⃣. Масжидда
2️⃣. Илм мажлисида
3️⃣. Ўлик олдида
4️⃣. Қабристонда
5️⃣. Азон айтилаётганда
6️⃣. Қур'он ўқилаётганда.
✍️Мавлоно Румий

🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🕊ВА БАРАКАТУҲУ📿


🕊Тонгда қилинган зикрлар кунингизга файз бағишласин.

📿Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.

🔸 Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.

🔹 Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.

🔸 Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.

🔷 Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.

🔸 Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?

🔹Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кишининг кўзаси бор, лекин суви йўқ эди. Сув топгани замон кўзаси синди. Яъни, бу дунёда инсон ҳеч вақт мукаммал бахтга етиша олмайди. Ҳар қандай лаззат бир қийинчилик билан ҳамроҳдир.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! 🍃
Муродбахш чоршанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб қилсин..!!!
🤲

🕊💧🌹Олам ясаниб, гулларга бурканиб, покланиб ва янада файзу-баракотларга тўла сандиқларини туҳфа этиб, гўзал табассум ила пешвоз чиқмоқда.

🕊❄️🌹Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин! Хонадонингизга файз, тинчлик осойишталик, бахт, қувонч ва барака ёмғири тинмай 💧томчилаб турсин...!!!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар сир САБРдадир

✔️ Ачиққа сабр этарсан, номи «Матонат» бўлур.
✔️– Очликка сабр этарсан, номи «Рўза» бўлур.
✔️– Инсонларга сабр этарсан, номи «Тоқат» бўлур.
✔️– Тилакларга сабр этарсан, номи «Дуо» бўлур.
✔️– Туйғуларга сабр этарсан, номи «Кўз ёши» бўлур.
✔️– Соғинчга сабр этарсан, номи «Ҳасрат» бўлур.
– Севгига сабр этарсан, номи «Ишқ» бўлур.

✍️Жалолиддин РУМИЙ.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😔Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

🌷 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

🤝 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

🕊 Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

☝️ Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;

🍃 Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;

🌸 Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.


😊 Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қалбни қотишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1️⃣. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2️⃣. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3️⃣. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4️⃣. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5️⃣. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6️⃣. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш

7️⃣. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

8️⃣. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9️⃣. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

1️⃣0️⃣. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

1️⃣1️⃣. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

1️⃣2️⃣. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

1️⃣3️⃣. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

1️⃣4️⃣. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингда бор бўлган беш туйғу чироғини, кўнгил нури ила ойдинлат. Туйғуларни беш вақт намоз каби бил. Кўнглинг эса етти оятдан иборат бўлган Фотиҳа сурасига ўхшайди. Ҳар тонг кўклардан бир овоз келади, агар кўнглингдан дунё муҳаббатини чиқариб ташлай олсанг ўша овозни эшита оласан. Ҳақиқат йўлининг изини топиб, муборак йўлга тушасан.
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌹ПАЙШАНБА ТОНГИ
🌺ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 🕌

Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур хуш келибсан янги тонг, янги кун...
🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲🏻


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ким уламолар билан ўтирса, виқорли бўлади.

❗️ Ким ақли билан чекланса, адашади.

❗️ Ким одамларга кибр қилса, хор бўлади.

❗️ Ким амалга берилса, қийинчиликка дучор бўлади.

❗️ Ким одамлар устидан фахрланса, синади.

❗️ Ким аҳмоқлик қилса, ҳақоратланади.

❗️ Ким разиллар билан суҳбатдош бўлса, тубанлашади.

❗️ Ким ёмонлик кўчасига кирса, туҳматга йўлиқади.

❗️ Ким дангасалик қилса, ўтириб қолади.

📝Мансур ибн Аммор.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОНА ва БОЛА ёхуд ноўрин РАҲМАТ

Она меҳри ва латофати билан дунёни безаб туради. Онасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Айниқса, бу ёшликда яққол кўзга ташланади. Она қадрини фақат она бўлганлар англаб етади. Унгача “она”ни том маънода тушуниш душвор. Қуйида она ва бола ўртасида учраб турадиган ҳаётий ҳақиқатни эсга олдик:
1️⃣ ёшга кирганингизда она сизни оқ ювиб-оқ таради.
Эвазига туни билан йиғлаб уни ухлатмасдан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣ ёшга кирганингизда сизга юришни ўргатди.
Чақирганда жавоб бермай қочиб “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣ ёшга кирганингизда сизга турли таомлар тайёрлаб берди.
Овқат солинган идишни стол остига ағдариб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣ ёшга кирганингизда болам ёзишни ўргансин деб қўлингизга ранг-баранг қаламлар тутқазди.
Уйнинг деворларини бежаб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣ ёшга тўлганингизда ажойиб кийимлар сотиб олиб берди.
Тупроқ чангитиб, кийган кийимингизни кирга булаб “раҳмат” айтдингиз.
6️⃣ ёшдан ўтганингиздан кейин сизни мактабгача олиб бориб қўйди.
“Мактабга бормайман” деб кўчада хархаша қилдингиз.
7️⃣ ёшга кирганингизда туғилган кунингизга копток совға қилди.
Қўшнининг деразасини синдириб “раҳмат” айтдингиз.
9️⃣ ёшингизда сизни машинада мактабга олиб борар эди.
Машинадан туша солиб, раҳматни ва хайрни насия қилиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣0️⃣ ёшингизда сизни дўстларингиз билан кинога олиб борди.
“Ойижон, сиз биз билан бирга ўтирманг” деб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣1️⃣ ёшга кирганингизда кўп телевизор кўрма, акс ҳолда кўзинга зарар бўлади деди.
У уйда йўқлигида телевизор “тагидан” чиқмай “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣3️⃣ ёшингизда сизни ёзги таътилда лагерга жўнатди.
Бир сатр бўлса ҳам хат ёзмасдан “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда дўстларингизнинг туғилган кунига боришга рухсат берди.
Бир марта телефон қилмасдан саҳарга яқин уйга қайтиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда “болам мактабни тугатди” деб фахр билан битирувчилар даврасида бағрига босди.
Унга совуққонлик билан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣2️⃣ ёшингизда университетнинг битирув маросимида иштирок этиш учун ёнингизга келди ва тантана тугагунча ёнингизда бўлди.
Сиз “Она, уйга кетаверинг, мен дўстларим билан сайр қилиб кейин бораман” деб “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣5️⃣ ёшингизда сизни уйлантириб қўйди.
Тўйдан кейин ойлаб хабар олмасдан “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣0️⃣ ёшингизда бола тарбия қилиш тўғрисида маслаҳатлар берди.
“Ўзим биламан”, деб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда телефон қилиб “бугун фалон қариндошимизнинг тўйи” эканини эслатди.
“Она, ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди” деб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда унинг касал эканини эшитиб кўргани бордингиз ва “Киши кексайган сари ёш боладек нозик бўлиб қолар экан” деб “раҳмат” айтдингиз.
Шундай кунларнинг бирида у вафот этди. Унга ҳаётлигида қилмаган барча яхшиликларингиз бирма-бир кўз олдингиздан ўтди ва ўксиндингиз.
Шундай экан, ҳар онни ғанимат билиб, онажонларимизни кўнгилларини шод этайлик. Улар мудом ҳаёт эканлар, мудом бизни дуо қилар эканлар, бор-будимизни аямайлик. Зеро, жаннатни уларнинг пойи мубораклари остидан топамиз.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ
🕌🕊

🌙ЖУМА МУБОРАК!🌸
БУГУН 13 июнь,+37°+22°☀️

📿🤲🏻Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:

🌹🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲🏻

🕌Гуноҳларимизни мағфират этгин!

🕋 Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲

🕌
🌸🕊Дунёда тинчлик, омонлик, хотиржамлик ҳукм сурсин!🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УЧ МУҲИМ НАРСА

✔️Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
қадамни;
– қаламни;
– қасамни.


✔️Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни;


✔️Уч нарсани ишга солинг:
ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.


☑️Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.


Уч нарсани булғаманг:
қалбни;
– тилни;
– кўзни.


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади:

1️⃣. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

2️⃣. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таoло: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

3️⃣. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди.

4️⃣. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди.

Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган.

📚”Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕌Ассалому алайкум!🕊🕋
Хайрли тонг!
Яратган кунингизни файзу баракотга тўлдирсин!!!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

Яхши инсонларнинг Сиз учун қилган дуолари ижобатдир, иншааллоҳ. Сиз бехабар
🕊ҳаққингизга қилинган
🤲дуолар кўп бўлсин!!!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

Бугунги Шанба кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёллардек фазилатли зотларни кўрмадим!

🌷 Қизалоқлигида отасини жаннатга киритади.

🌷 Бўйга етгач, турмуш ўртоғининг ярим динини мукаммал қилади.

🌷 Она бўлганида эса жаннат унинг оёғи остида бўлади.


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй одам боласи!
Баъзан йиғлайсан, кўзёши тўкасан. Баъзан эса олтин савдосига кўмилиб кетиб, тупроқлар элаб, олтин зарраларини қидирасан!
Фақат бир нарсани тушуниб етмаяпсанки, сен ўзинг олтин маъданисан, бебаҳо кимёсан!
Биз тил ва сўзга боқмаймиз. Балки кўнгил ва ҳолга боқамиз. Одобни билганлар бошқача. Жони, руҳи (ишқ оташида) ёнган ошиқлар бошқача...
Мавлоно Румий
🕌

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...
🥀
Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

📿ХАЙРЛИ ОҚШОМ!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!

Аллоҳим!
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилгин.
🍃🌱🌿🍀☘️🍃🌿🌱🍀☘️🌱🍃
Сен ҳақингда сўзлаган тилларни, Сени англатган холатларни, Сен учун ўтган кунларни, Муҳаббатинг билан тўлган ойдин қалбларни насиб этгин бизларга.
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.

Эҳсон бердинг, қоим айла. Биз ва яқинларимизни жаннату жамолингга мушарраф айла.
🌼🌷🌻🌾🌸🌺🌻🌹🌷🌼
🌸
Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма.
Амийн...🤲🏻


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўп хафа бўлма..!
Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..!
Қанча севсанг шунча севиласан...

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизни танимайдиганлар назарида оддий инсонлармиз.

Бизга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар наздида мағрур кимсалармиз.

Бизга эътибор кўзи билан қарайдиганлар наздида ажойиб кимсалармиз.

Бизни севадиган кимсалар наздида ноёб хусусиятга эга кишилармиз.

Бизга нисбатан адовати бор кимсалар наздида ёвуз кимсалармиз.

Ҳар бир шахснинг ўзига хос нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида кўринишингни яхшилашга уриниб, ўзингни чарчатиб қўйма. Аллоҳнинг сендан рози бўлиши кифоя қилади. Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла!

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ.
🌸🌹☘️🌸🌹🌹🌺☘️🌹

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/27 21:18:13
Back to Top
HTML Embed Code: