Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизни танимайдиганлар назарида оддий инсонлармиз.

Бизга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар наздида мағрур кимсалармиз.

Бизга эътибор кўзи билан қарайдиганлар наздида ажойиб кимсалармиз.

Бизни севадиган кимсалар наздида ноёб хусусиятга эга кишилармиз.

Бизга нисбатан адовати бор кимсалар наздида ёвуз кимсалармиз.

Ҳар бир шахснинг ўзига хос нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида кўринишингни яхшилашга уриниб, ўзингни чарчатиб қўйма. Аллоҳнинг сендан рози бўлиши кифоя қилади. Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла!

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ.
🌸🌹☘️🌸🌹🌹🌺☘️🌹

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
@shomuz - ошиқлар манзили
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу аср қанчалар тараққий топган аср бўлмасин, барибир фақирдир. Чунки ҳали ҳануз бахт-саодат ва вафо изланмоқда. Демак, тараққиёт ва бойликнинг ўзи бахт-саодатни тўлиқ таъминлаб бера олмас экан.

🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш душанба тонги муборак бўлсин!🌹
Бугун 16- июнь, +39°+25°
☀️

Аслида бахт-саодат
ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят
«Ҳикматлар чашмаси"дан

🌸Бошланган янги ҳафта хайрли ўтсин!🤲🏻🌺

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Авваллари…

​​
🔠Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...

Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
🔠— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
🔠— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
🔠— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
🔠— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
🔠— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
🔠— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
🔠— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин... 

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Ота меҳри она меҳридан камроқ эмас, фақат яширинроқ бўлади.

Ўткир Ҳошимов
🍃
Она;
Фарзандларимнинг ўзгариб қолгани мен учун қанчалар аламли бўлмасин, уларни жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлашга мажбур бўламан.
🍃
Ҳазрат Навоий ота-она хизматини фарзи айн дейдилар: “Бири эрур макрумати волидайн, Билки мунунг қилмоғидур фарзи айн”. Ва сўзларининг давомида ота-она фарзанд ҳаётини нурга кўмгувчи, унга ҳарорат ва ҳаёт бахш этгувчи ой ва қуёшга ўхшатилади. Шундай экан: “Сўзларидан чекма қалам ташқари, Хатларидин қўйма қадам ташқари”, дея таъкидлайдилар.
🍃
Ота она учун истиғфор айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир кишини жаннатда даражаси кўтарилиб кетади. У: "Бу нарсалар мен учун қаердан?" Деб айтса, фарзандингни сен учун айтган истиғфори сабабидан, деб айтилади.

Ибн Можа ривояти.
🌹

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1️⃣.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2️⃣.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3️⃣.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4️⃣.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5️⃣.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6️⃣.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
Узр сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7️⃣.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини, кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!

✍️Мавлоно Румий.

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ💐

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🍃🌺Кун давомида яҳши кайфият тарк этмасин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Америка ёзувчиси ва драматурги Теннесси Уильямс ўз вақтида шундай деган эдилар:

“Баъзи шаҳарлар орзу туғиладиган жой, бошқалари эса орзу ёндириладиган.”

🎰 Бугун мен Лас-Вегас кўчаларида бир инсон билан суҳбатлашдим.

Унинг юзида ҳаётнинг оғриғи, кўзларида эса сўнмаган надомат порларди.

Бу инсон бир пайтлар барчасига эга бўлган — уй, оила, иш, пул…

Аммо бир кун келиб, у казино эшигидан кирди.

Ва кейинги эшик — кўчадаги оғир ҳаёт эшиги бўлди.

🃏 “Бир мартагина ютиб оламан”, деб ўйлади у.

Лекин ўйин уни ютди. Аввалига пуллар кетди. Кейин дўстлар. Кейин оила.

Энди эса у шунчаки тирик қолиш учун курашаётган одам.

Унинг ҳар бир сўзи қулоғимда янада баландроқ гўё янграётгандай:

“Менда барчаси бор эди. Энди эса менда фақат пушаймон қолди.”

📍 Лас-Вегас — ёруғлик ва орзулар шаҳри.

Лекин бу ердаги ёруғлик кўзни қамаши ортида қанча кўз ёшлар, қанча сўнган ҳаётлар борлигини англасангиз, қалбингиз титраб кетади.

🎥 Бу суҳбат мен учун шунчаки контент эмас — балки огоҳлантирувчи сигнал.

Шу видео орқали мен бир нарсани айтмоқчиман:

Лас-Вегасга келсангиз — сайр қилинг, ҳайратланинг, аммо казинога қадам қўйманг.

Акс ҳолда, тақдирингиз айнан шу инсонга ўхшаб кетиши мумкин.

Шу лойиҳа орқали Лас-Вегаснинг иккинчи юзини кўрсатишни давом эттираман.

Фикрларимни француз мутафаккири Монтеньнинг сўзлари билан якунламоқчиман:

“Инсонни йўқ қилиши учун ҳар доим уруш керак эмас — етарлиси шунчаки ўзини йўқотиши.”


Мана шунақа гаплар…

✍️Отабек Маҳкамов

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир оз тўхтагинда, ортингга қайт ва унутган нарсаларингни ёдга ол!
Йўқотганларинг бўлса, излаб топ!
Бировни хафа қилган бўлсанг, узр сўра!
Биров сени хафа қилган бўлса, кечир!
Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа.

Шамс Табризий
🌹
Хайрли оқшом, осуда тун ҳамроҳингиз бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»

🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕌🕊
🦋Янги тонг муборак бўлсин!🦋
🌺Бугун 18- июнь, чоршанба! +41°+27°
☀️


🤲🏻🕋Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

🤲🏻🕌Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Истиғфор самараси

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:
🍃
“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга кучли истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.
🍃
Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир.
🍃
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

‎وَمَا كَانَ اللّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

“Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас” (Анфол сураси, 33-оят).

Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мавлоно Румий айтадиларки:
🍃
- Бир кун келиб “Очилмайди” деган гулларинг очилади. “Кетмайди” деган дардларинг арийди. Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди.
- Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр сўнгра ишончдир.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ой, қоп-қоронғу тунга сабр қилгани учун, кечаларни ёритгучи тўлин, ойдин ойга айланди.
Тиканнинг дўстлигига бардош бериб, чиройли сабр қилгани учун, гулга ҳушбўй ифор ва нафис ранг насиб этди.”

“Бир-бирингиздан ўпкалаб, ранжиш учун баҳоналар қидириш ўрнига, севиб, севилиш учун чоралар қидиринг.”

Мавлоно Румий

🌙Оқшомингиз хайрли, тунингиз осуда ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ📿
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
🕋ВА БАРАКАТУҲ🌸
Бугун 19 июнь
пайшанба,
+39° +25°☀️
Янги кунни Аллоҳнинг
туҳфаси деб қабул
қилганларга ҳайрли тонг🕊
Ушбу кунда ҳали қилинган хатоликлар йўқ.
🍃
Бу кун саҳифасига
яхшиликлар битилиши,
сизнинг ихтиёрингизда.
Унутманг...
🌼
Аллоҳим барчамизни қалби пок,самимий инсонларга
ҳамроҳ қилсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Султон Сулаймон Қонуний ўлими олдидан қилган уч васият
Усмонийлар давлатининг энг буюк, ақл-заковатда тенги йўқ сарбони Султон Сулаймон 1494 йил 6 ноябрда дунёга келган. У 1520 йилдан то 1566 йилнинг сентябригача Усмонийлар давлатига ҳукмронлик қилган. Тарихда у ҳақда жуда кўп ижобий маълумотлар ёзиб қолдирилган. Хусусан, Сулаймоннинг ўлими олдидан қилган уч васияти ҳар бир инсонни чуқур мушоҳадага чорлайди.

1️⃣ Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2️⃣ Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3️⃣ Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:
1️⃣ Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.

2️⃣ Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

3️⃣ Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар нарсанинг ўхшаши бор

Жаннатдаги ҳар нарсанинг дунёда бир ўхшаши бор. Масалан, жаннат аҳлининг еб-ичса-да, ҳожат чиқармаслиги она қор­нидаги боланинг ҳолига қиёсдир.

Жаннат аҳлининг хизматчилари бўлиб, улар нимани истаса, амр қилмасларидан аввал нима истаётганини билиб, муҳайё қиладилар. Бунинг дунёдаги ўхшаши эса инсоннинг кўнгли нимани тусаса, тана аъзолари, сезгилари ҳали буйруқ бўлмасдан туриб сезиши ва бажаришга киришишидир.
Жаннатда Тубо номли дарахт бўлиб, илдизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига туташган, шохлари эса жаннатнинг ҳар жойига етган бўлади. Унинг дунёдаги ўхшаши қуёшдир. Унинг нури ҳар уйга, ҳар жойга етиб боради. Ҳар чўққига чиқиб, ҳар тешикка киради. Дунёнинг ҳар томонига ёйилиб кетади.
Жаннатда егуликлар бордир. Улар қанча еб-ичилса ҳам, камаймайди. Унинг дунёдаги қиёси Қуръондир. Кишилар уни ўрганиб, ўргатади. У эса қандай бўлса, шундай қолади. Ҳеч бир шаклда камайиб қолмайди.
Жаннатда узун бир соя бор. Унинг қиёси бу дунёдаги қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги ҳолатга ўхшайди (яъни, ёруғлик бор, кўз қамашиши йўқ). Жаннатнинг ҳар томони шундайдир. Аллоҳ таолонинг: «Раббингиз сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра Қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик» (Фурқон сураси, 45-) ояти ҳам бу ҳақда фикрлашга ундайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ривоят қилинади: “Сизларга жаннат аҳлининг соати (вақти)га энг кўп ўхшайдиган соат (вақт) хабарини берайми? Билингки, у қуёш чиқишидан олдинги соатдир. Сояси ва раҳмати ёйи­либ кетган, баракоти мўлдир. Жаннат ғазначиси (тақсимловчиси)нинг оти Ризвон бўлиб, унга мар­ҳамат ва шафқат либоси кийдирилгандир”.

“Бўстонул орифин” асаридан
📝Абдулатиф Худойберди ўғли таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌺Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар! Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азим
!»

🌹🕋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙ЖУМА айёми муборак!🕌

🤲🏻
🍃Аллоҳим,
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.
🌹🍃

🕋 🕊 Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!
🤲🌸🕊

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотиржамлик сири

Абу Забя, розияллоҳу анҳу, ривоят қиладилар: 
«Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу, вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон, розияллоҳу анҳу, ундан сўрадилар: 
— Сени нима безовта қиляпти?
— Гуноҳларим.
— Кўнглинг нимани тусаётир?
— Раббимнинг раҳматини.
— Сенга бир табиб чақирайми?
— Аслида мени касал қилган Табибдир.
— Сенга бироз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
— Маошга эҳтиёжим йўқ.
— Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга бериладику! 
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу:
— Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон тирикчилик заҳматини чекмайди», деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, — деди».

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧИРИМЛИЛИК – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

Имом Ҳусайн Р. А билан ота бир укаси Муҳаммад ибн Ҳанафий ўртасида бироз келишмовчилик юзага келди. Муҳаммад ибн Ҳанафий акасига хат ёзди:
“Ассалому алайкум. Сизнинг отангиз ҳам, менинг отам ҳам Али ибн Абу Толиб. Демак, бу томондан мен сиздан афзал бўла олмайман, сиз ҳам мендан афзал бўла олмайсиз. Аммо менинг онам Бани Ҳанифадан бўлган бир аёл, сизнинг онангиз эса – Фотимайи Заҳро! Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, менинг ер юзи тўла онам бўлса ҳам, сизнинг онангизга тенг бўла олмайди. Менинг хатим сизга етиб бориши билан мени рози қилиш учун етиб келинг. Чунки сиз фазл соҳиби, бинобарин, шундай олижанобликка лойиқ ва муносибсиз”.
Имом Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳанафийнинг хатини ўқиб, қаттиқ таъсирланди. Унга нисбатан фикри ўзгарди. Бориб укасини рози қилди. Ўзига муносиб олижанобликни адо қилди.

“Расулуллоҳ С. А. В ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Сиз ҳам ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!
🌙Хайрли тун!

@Jaloliddirumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/27 01:58:26
Back to Top
HTML Embed Code: