Telegram Web Link
Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.

@jahon_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди

Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди. Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.

@jahon_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.

@jahon_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;

Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

@jahon_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президентнинг тегишли фармони билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди

✍️ Абдулазиз Камилов — Ташқи сиёсат бўйича Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди;
✍️ Ғофуржон Мирзаев — Кадрлар бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллади;
✍️ Равшан Гулямов — Иқтисодий сиёсат бўйича Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди;
✍️ Сардор Умурзаков — Стратегик ривожланиш бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди;
✍️ Мансурбек Оллоёров — Ижтимоий ҳимоя бўйича Президент маслаҳатчиси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори бўлди;
✍️ Русланбек Давлетов — Президентнинг вакиллик органлари, ННТ, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Тайинловлар муносабати билан айрим амалдорлар аввалги лавозимларидан озод этилди.

@jahon_uzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1🤝1
2025/07/14 15:47:52
Back to Top
HTML Embed Code: