Telegram Web Link
⚡️1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақа миқдорлари, шунингдек, болалар нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга ажратиладиган моддий ёрдам 10% га оширилади. Шу билан бирга қуйидагилар белгиланди:

• ёш бўйича пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 918 минг сўм;
• ногиронлик бўйича пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 1 миллион 12 минг сўм;
• кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ойига: 3 ёшгача бўлган ҳар бир кичик бола учун – 360 минг сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун – 275 минг сўм, иккинчи бола учун қўшимча – 165 минг сўм, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир бола учун – 110 минг сўм
• 3 ёшгача бўлган ҳар бир кичик бола учун – 360 минг сўм
• 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун – 275 минг сўм
• иккинчи бола учун қўшимча – 165 минг сўм,
• учинчи ва ундан кейинги ҳар бир бола учун – 110 минг сўм;
• кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам – ойига 420 минг сўм;
• пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 минг сўм.

⚡️@Jizzax 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари мустаҳкам дўстлик ва шериклик рамзи сифатида дарахт экишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ҳамда уларнинг рафиқалари икки давлат халқлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва шериклик рамзи сифатида “Их тэнгэр” мажмуасида дарахт экдилар.
Ушбу маросимда Мўғулистоннинг “Миллиард дарахт” Миллий ҳаракатини Ўзбекистоннинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси билан мувофиқлаштириш орқали ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Икки лойиҳа ҳам бир мақсад – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чўлланишга қарши курашиш ва иқлим ўзгаришига қарши жипс ҳаракат қилиш каби эзгу ғоялар атрофида муштарак нуқтада учрашди.
Давлат раҳбарларининг ва рафиқаларининг биргаликда дарахт экиши – бу фақатгина сиёсий мулоқот эмас, балки қалблар яқинлиги, халқлар ўртасидаги юксак ишонч ва дўстликнинг тирик рамзидир.
Икки давлатнинг самимий дўстлиги ва шериклиги бардавом бўлсин!


⚡️@Jizzax 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги "парк"да аёлни ҳақорат қилган йигитга чора кўрилди

22 ёшли йигит ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлаган. Оқибатда аёл унга эътироз билдириб, жанжаллашган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 июнь куни соат 22:00 атрофида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида содир бўлган. Унда 2003 йилда туғилган М.Ш. ҳовуздаги балиқни сувдан чиқарган ҳолда қўли билан ушлаб олган. Унинг бу ҳаракатига 2000 йилда туғилган Д.А. эътироз билдирган ва балиқни сувга қўйиб юборишини сўраган. Бироқ М.Ш. жамоат жойида бўла туриб, Д.А га уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.Ш. га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.


⚡️@Jizzax 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пенсия ёши 65 ёш бўлиши кутилмоқда

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистондаги пенсия тизимига ислоҳотлар керак, деб ҳисобламоқда.
⚡️@Jizzax👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчи машинани қулфлаганидан кейин ойнанинг кўтарилиши боланинг бўйнидан қисиб қолди

Маълум бўлишича, ҳолат Фарғона вилояти Бувайда туманида рўй берган. Йўл четига тўхтаган Nexia ҳайдовчиси дўконга кириб-чиқишда машинани қулфлаган. Натижада машина ойналари кўтарила бошлаган, бу вақтда эса ичкаридаги ёш бола бошини ойнадан чиқариб, қисилиб қолган. Шу вақтда келиб қолган ЙПХ инспектори сафдор Азим Халифаев ойнани синдириб, боланинг ҳаётини сақлаб қолди.
⚡️@Jizzax👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'ynashga ishonib xotinsiz qolma

Bobur Mansurovdan yangisi
⚡️@Jizzax 👇😂😂
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
⚡️@Jizzax 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/10 03:51:18
Back to Top
HTML Embed Code: