Telegram Web Link
❗️Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилди

Пойтахт ҳокимининг 27 октябрдаги қарорига мувофиқ, Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифлар тасдиқланди:

Базавий тариф — 711 641 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

Аҳоли учун — 139 860 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

Бюджет ташкилотлари учун — 925 797 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

Бошқа улгуржи ташкилотлар учун — 342 296 сўм/Гкал (ҚҚСсиз)

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
6👎5🔥1😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
Болалар ва катталар ўртасида номалум вирус тарқалмоқда.

▫️Журналист Жобир Асқаров фейсбук саҳифасида хақиқатни ошкор қилди.

Болалар шифохоналарида жой йўқ. Президент тадбирларида ҳам назорат бўлмаган. Вирус эса кенгайиб бормоқда. Оилавий шифокор, патронаж думини бермайди.

П.С: Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимгидек бу борада хавотирга ўрин йўқлигини айтган . Jurnalist24.uz жамоасининг Яшнобод туманидаги текширувига кўра Жобир Асқаров тўғри маълумот бергани аниқланди. Шифохоналарда жой йўқ, болаларнинг иситмаси кўтарилса тушмаётганидан минглаб ҳамюртларимиз азият чекмоқда.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
👍1310👎1
#Ана_ҳолос

⚠️ Мактабда ўқийдиган қизлар тунги клубларда ишлаётгани айтилмоқда.😳

❗️ОДАМЛАРГА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА?!

Ота-оналар, ёш фарзандларингизнинг тарбиясига эътиборсиз бўлманг. Акс ҳолда кейин кеч бўлиши мумкин.

‼️ Ҳолат бўйича Андижон шаҳар мутасаддилари томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда экан.

Ота-оналарни огоҳлантиринг...

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
7👎4😭3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондаги тўй...

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
👍2810👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда 6,1 магнитудали зилзила: 22 киши жароҳатланди

Эрдўған зилзила оқибатларини бартараф этиш жараёнини шахсан назоратга олди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
8😱2😢1
Apple компаниясида ишловчи шотландиялик Сэм Сунг ташриф қоғози интернетда вирусдек тарқалиб кетди.

Оқибатда у ўз исми-шарифини ўзгартиришига тўғри келмоқда.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
😁84🤣3
⚡️Туркияда аэропортда 5 нафар ўзбекистонлик 61 килограмм олтин билан қўлга олинди 😨

Олтин гўшт майдалагичлар ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар сифатида яширилган.

Маълум қилинишича, 3 нафар аёл ва 2 нафар эркакдан иборат гуруҳ Ўзбекистондан Истанбул орқали Каппадокия вилоятининг Невшехир аэропортига учиб келган. Текширув давомида уларнинг бағажларидан 61 килограмм 121 грамм олтин аниқланган. Қимматбаҳо металл гўшт майдалагичлар ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритилиб жойлаштирилгани маълум бўлган.
Терговга кўра, Невшехир вилояти полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари гумондорлар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлган. Аэропортда уларни кутиб олиш учун келган шахс ҳам қўлга олинган.


Қўлга олинган шахслар ва топилган олтинлар мусодара қилиниб, гумондорлар суд органларига топширилган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
9👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Энди правага ўқиш шартмас, уйда яхшилаб мустақил тайёрланиб имтихон топшираверасиз

Яқинларга юбориб қўямиз

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
👏195👍3🥴1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фен ишлатишнинг фойдалари ва зарарлари

Бу видеони кўп фен ишлатадиган танишларга юбориб қўйинг

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
7
#сарказм

Ёлғонларимиз фош бўлганча ҳаммамиз ҳалол одаммиз...

Достоевский

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
🔥9
⛰️ Зоминда туни билан қор ёғибди 🌨

Қорни соғинганларга юбориб қўямиз👇

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
23👍1
#Тезкор

Доллар 11900 сўмга тушмоқда

30 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 990
NBU — 11 960
Trastbank — 11 960
Agrobank — 11 960


@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️💊 Тошкентда 35 млрд сўмлик нарколаборатория "босилди"

Маълумотга кўра, рейд пайтида пойтахтда 8 нафар шахсдан иборат жиноий тўда (закладчиклар) қўлга олинган.

Шундан сўнг тергов давом эттирилиб, улар яшаган хонадонда яширин нарколаборатория борлиги аниқланган.

Текширув давомида 35 млрд сўмлик тайёр моддалар, хом ашёлар ҳамда махсус ускуналар аниқланиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Тафсилотлар видеода

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
👍76
❗️Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация 2025 йил 3 ноябрдан очилади

Автомобилларга контрактация жараёни фақат онлайн тарзда амалга оширилади.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
6🤡1
#Тезкор
Ўзбекистонда олтин нархи кескин тушиб кетди!

АҚШ ва Хитой раҳбарларининг шов-шувли учрашувидан сўнг Ўзбекистонда олтин нархи деярли 800 минг сўмга пасайди. Кеча 5 граммлик стандарт олтин қуймаси 8 687 000 сўм бўлган бўлса, бугун — 7 880 000 сўмга тушди.

Жаҳон бозорида эса икки давлат ўртасидаги муносабатларда «янги барқарорлик даври бошланди» деган баёнотларидан кейин инвесторлар олтинни оммавий сотишни бошлагани айтилаяпти.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
7😁3
❗️Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади

Бу йил иситиш мавсуми давомида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Ўтган йили 120 мингта оила 270 минг сўмдан ёрдам олган бўлса, бу йилги сумма 2,5 баравар кўпайтирилди.

Дастурни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан жами 1,2 триллион сўм ажратилиши белгиланган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
5👏1
📱Apple тарихда бозор қиймати 4 трлн доллардан ошган учинчи компанияга айланди — Bloomberg.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шопинг апокалипсиси! Бизда “чегирма” сўзи баъзан хавфли бўлиши мумкин

«3 та нарса — 30 минг сўм» деган чегирма ҳақида эшитган одамлар бир зумда дўконга оқиб киришди.
Атиги 8 дақиқада дўкон бўшаб қолди — гўё у ердан бўрон ўтиб кетгандек! 😳

Одамлар кийимларни размери ва турига ҳам қарамай талаб ташлашди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
👎73🤪3🥴2👍1
2026-йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси тўлаб борилади.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29-октябр куни ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, энди расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси томонидан тўланиши йўлга қўйилади. 2026-йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026-йил иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади.

Янги тизимнинг асосий мақсади аёллар ва ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан бирга расмий меҳнат муносабатларини рағбатлантириш экани таъкидланди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли
👍487👏4
2025/10/30 03:55:13
Back to Top
HTML Embed Code: