Telegram Web Link
Аллоҳуммағфирли лий занбий куллаҳу: диққаҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва ахироҳу ва аланийятаҳу ва сирроҳу.

Аллоҳим, барча гуноҳимни: кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам мағфират эт.
Аллоҳумма аъинни ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик.

Аллоҳим, зикрингга, шукрингга ва гўзал ибодатингга муяссар қил.
Ассалому алайкум, қадрдоним!
Муборак Рамазон ойини сабр-тоқат, тоат-ибодат ва чиройли амаллар билан ўтказиб, Ҳайит байрамига ҳам етиб келдик.

Барчамизга Ийд айёми қутлуғ бўлсин, азиз диндошим! Рамазон ойида тутган рўзаларимиз, барча ибодатларимиз ва солиҳ амалларимиз Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўлсин!

Илоҳим, келаси Рамазонгача қаторимиздан хато бўлмай етишлик насиб этсин.

@Jurnalistxonim
Бахт инсонни гўзаллаштиради. Муваффақият эса порлатади. Қийинчиликлар кучли, ғам инсонни инсон қилади. Мағлубият эса камтарин…

Ҳеч қачон Худодан “нега айнан мен?!” деб сўраманг. Чунки тақдирда бори содир бўлади.

@Jurnalistxonim
Бу ёруғ дунёда айнан сизга ўхшаган инсон қайта туғилмайди. Сизнинг олам билан баҳам кўришингиз мумкин бўлган айрича иқтидорларингиз бор. Буни амалга оширишингиз ҳам — бетакрор. Сизнинг ҳаётга қарашингиз, истиқболингиз, фикр юритишингиз — ноёб. Сиз беназир талқинсиз.

— Ни Си «Ўзни шакллантириш»

@Jurnalistxonim
Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсалар учун карами ва раҳмати кенг Аллоҳга ҳамд бўлсин...
​​Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди, ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди ва сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.

Пок ният соҳиби — бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.
Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди. Сиҳат-саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.

Фақат пок ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг!


@Jurnalistxonim
Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни ҳеч қачон унутманг! Агар бу ҳаётда кимгадир керак бўлмаганизда, Аллоҳ сизни яратмаган бўларди.

@Jurnalistxonim
Муҳаббатнинг тури кўп: Сенга эътибор беришлари — муҳаббат, Сендан хавфда бўлишлари — муҳаббат, Сенинг бахтинг билан қувонишлари — муҳаббат, Узрингни қабул қилишлари — муҳаббат, Сени соғинишлари — муҳаббат ва баъзан сени ёлғиз ўз ҳолингга қўйишлари ҳам муҳаббатдир...

@Jurnalistxonim
#Алҳамдулиллаҳ...

Бошингга қандай мусибат тушишидан қатъи назар, тушкунликка тушма. Барча эшиклар ёпилса ҳам, У меҳрибон Зот сен учун битта эшикни очиқ қолдиради.

Ҳозир кўра олмаётган бўлсанг ҳам, бу машаққатли синовлар ортида сенга аталган жаннат боғлари бор.

Шукрона айт! Истагинг бажо келтирилганида шукр қилиш яхшидир. Тилагинг амалга ошмаганида ҳам шукр қилиш лозим.


@Jurnalistxonim
Ҳаётингизда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир.

Кимлигингизни ўзингиз биласиз. Аллоҳ сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади.

Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингизни тушириб юрманг! Унутманг, ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири – барчани рози қилишга уринишдир.


@Jurnalistxonim
Қидираётган нарсанг китобларда эмас, қидираётган нарсангни ўқиш билан тополмайсан.

Сенга етишмаётган нарсани кўзларинг билан тамомлай олмайсан. Қидираётган нарсангни дунёдан қидирасан-у, лекин у қидираётган нарсангни қалбингдан топасан.

Дунёдаги барча китоблар, барча ҳисоблар, ақл ўйинлари, саҳифа саҳифа сўзлар Ёрнинг ўрнини асло босолмайди...

Тўғри, ўқиб туриб ўрганасан, аммо севиб туриб англай оласан...
Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ.

Aллоҳ айтади: "У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло ким Aллоҳга қалби салим билан келган бўлса(фойда бўлур)".

Доктор Салоҳиддин Куфтаро

@Jurnalistxonim
Аллоҳ фақат севган бандаларигагина тўсиқлар жўнатади. Билиб қўй: тўсиқлар енгиш учун қўйилади, таслим бўлиш учун эмас!

Бир қийинчилик ортида, бир бахт бордир. Сен қалбингга сафар қил. Фақат шу ердагина ҳақиқий жавоблар яширингандир...

@Jurnalistxonim
​​Дунё ҳамма нарсаларнинг ҳамма нарсаларга боғлиқлиги қонунига бўйсунади. Эзгуликнинг ҳар бир томчиси, ёмонликнинг ҳар бир бўлаги — ҳамма-ҳаммаси ўзаро боғланган. Суиқасдлардан, алданишлардан, айёрликлардар кўрмаслик керак.

Кимдир сенга қопқон қўяётган бўлса, билгинки у Худонинг иродаси билан қиляпти. Энг зўр қопқонни Унинг Ўзи қўяди. Яратганнинг измисиз дарахт япроғи ҳам қилт этмайди. Барчаси ёлғиз Унинг измида...


@Jurnalistxonim
Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламас. Қилган яхши иши фойдасига, қилган ёмон иши зарарига.

«Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак,(иқобга) тутмагин. Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганингга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни авф эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен Хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил».

Қуръони Карим, Бақара сураси, 286-оят.

@Jurnalistxonim
Сабр қиласан ва ғалабага эришасан. Сабр – сенинг қуролингдир. Сен сабрсан. Сабр сенинг жаннатингдир. Сабр сен интизор кутган мақсаднинг айнан ўзидир. Шунга қараб ҳаракат қил ва ўрнингдан тур, қизим. Сени Аллоҳга омонат қолдираман.

— Нуриддин Йилдиз

@Jurnalistxonim
Kabdilmanoff- Таң сыры/ Tan syry (cover)
ALIKHAN KABDILMANOV
Кездескенде ақ жүзіңе шағылған,
Күн нұрына ғайран қалып кетіп ем.
Сезімімді күмән санап жаңылған,
Батылым жоқ болғаныма өкінем.

Кімге барып, кімге айтып,
Кімге барып өтінем.
......
Сағынғанда бір келерсің,
Сарғайғанда бір келерсің,
Алатаудың бауырына....

www.tg-me.com/jurnalistqizN
2024/06/01 06:17:23
Back to Top
HTML Embed Code: