Telegram Web Link
Ҳеч нарса яхши ёки ёмон эмас, барчаси бизнинг қарашимизга боғлиқ. Аксарият одамлар қай даражада бахтли бўлишни истаган бўлсалар, шу даражада бахтлидирлар...

@Jurnalistxonim
Агар жаннатни қўлга киритишни истасанг, ҳар кимга дўстлик кўрсат! Ҳеч кимга нисбатан гина-кудурат сақлама, ҳар кимга нисбатан тавозеълик бўл. Бошқалардан устун бўлишга интилма ва истама! Шам ва малҳам каби юмшоқ табиатли бўл! Игна каби ботувчи бўлма! Сенга ҳеч кимдан ёмонлик келишини истамасанг, ёмон нарсаларни ўйлама ва ўрганма!
Сен истаганинг амалга ошса бир яхшилик, ошмаса, минг яхшилик изла...

— Румий
Шайтонни алоҳида бир маҳлуқот деб ўйлайсанми? Асло ундай эмас. Шайтон бу сен. Сенинг нафсинг Шайтон. Уни енгаман, ўлдираман деб ҳомтама бўлма, нафс ўлмайди, ухлайди. Унинг маккор ёлғонига ишониб ўлдирдим деб хурсанд бўлган онингда сени югансиз елкангга миниб олганини билмай қоласан. Шундай экан, атрофдаги муаммоларга, бировларнинг эътиқодларига аралашма, аввало ўзингни ислоҳ қил. Дунёни ўзгартиришни истасанг, ўзингдан бошла.

— Шамс Табризий
Ҳаёт — қадрингни билганлар билан яшамак қадар гўзал, қадрингга етмаганларга исроф қилмаслик қадар қимматлидир!
Bolaligim
Sayyora Qoziyeva
Болалигимдаги энг катта орзуйим — катта бўлиб қолиш эди. Мана, амалга ошди...
Энди эса бола бўлиб қолгим келяпти...


@Jurnalistxonim
Инсонлар билан орангизга шундай масофа қўйингки, қаерда жим бўлиши, қаерда гапириши ва қаерда туриши кераклигини билсинлар.
....ва билгинки барча ёмонликларга қарамай, унда ёнма ён яхшилик туради. Аллоҳ сени севади... Ҳаёт сени севади... Олам сени севади...

@Jurnalistxonim
Сизга муҳтож бўлган одам, албатта, ёнингизда бўлишнинг йўлини топади.
Инсон бу ҳаётда фақат йўқотишдан қўрқмайдиган нарсасига эгалик қила олади.
Гуллар униб чиқиши, ёруғликка йўл очишига халақит қилиб, уларни босиб ётган тошларга сира таслим бўлмайдилар. Барибир энг гўзал, ифори оламга тараладиган гулзорга айланаверадилар.

Тирик жон, уйғоқ юрак тўсиқ ва қийинчиликка таслим бўлаверса, ер юзида ҳаёт ҳурматига лойиқ бирор нарса бўлармиди?!
Бахтли бўлиш сирлари оддий — сабрли бўл, шукр қил, қаноатли бўл, таваккал қил ва доимо умид билан яша...

@Jurnalistxonim
Дунё — улкан кўзгудир, ўз ҳолидай сенга ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам келтирмайди. Тегрангда рўй бераётган ҳамма нарса аслида ўз фикрларинг, ҳис-туйғуларинг, истак ва тутумларингнинг аксидир.

@Jurnalistxonim
Илоҳий қонун: қандай муомала истасангиз, атрофингиздагиларга шундай муомалада бўлинг!
Ҳар ҳолда менинг рухим танлови — мен яшашни севаман!
Сизни қўполлигим билан хафа қилишим мумкин. Аммо сизга ёқиш учун ёлғондан табассум қилмайман...

@Jurnalistxonim
Ҳеч кимда учрамаган дардларимиз бор бизнинг, нега ҳеч кимда учрамаган бахтларимиз бўлиши мумкин эмас!?…
Сен ўзингга нимани муносиб кўрсанг, ҳаёт сени ўша томонга етаклайди.
2024/06/13 18:05:32
Back to Top
HTML Embed Code: