Telegram Web Link
Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
Муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!...

© Жалолиддин Румий
Имом Ғаззолий насиҳатлари:

- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;

- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;

- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;

- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим», деб айтинг;

- Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг;

- Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;

- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;

- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг;

- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;

- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;

- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;

- Фақат ва фақат рост гапиринг;

- Хар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;

- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;

- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!

- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;

- Хеч кимни алдаманг, масхараламанг;

- Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;

- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;

- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;

- Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;

- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;

- Оғзингизда луқма билан гапирманг;

- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
2024/05/20 03:28:12
Back to Top
HTML Embed Code: