Telegram Web Link
Пропаннинг биржа нархи ой бошидан бери 31 фоизга ошди

30 май куни 1 тонна пропаннинг биржадаги ўртача нархи 5,1 млн сўм бўлган бўлса, 24 июнга келиб ўртача нарх 6,6 млн сўмгача қимматлашиб кетди.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
👎122😁1
Қорақалпоғистон журналистларига байрам табриги!

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси жамоаси барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни билан самимий муборакбод этади!

Сиз, азиз журналистлар, жамиятимиздаги энг муҳим воқеалар, янгиликлар ва ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказишда беқиёс роль ўйнайсиз. Мамлакатимиз тараққиёти йўлида, халқимизнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда ва ошкораликни таъминлашда кўрсатаётган фидокорона меҳнатингиз таҳсинга сазовордир.
Қадрли журналистлар! Бугунги қутлуғ айёмда сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва шарафли касбингизда янгидан-янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Доим қаламингиз ўткир, ғояларингиз теран, ижодингиз бардавом бўлсин!

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси

Каналга уланиш: @Kar24Uz
👏7👍43🔥1🤣1
1 сентябрдан мактаб ва боғча раҳбарларининг маоши ошади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан:

Мактаб директорларининг ойлик маоши 20% га кўтарилади;
Директор ўринбосарлариники 15% га ошади;
Категорияси юқори бўлган боғча директорлари маоши мактаб раҳбарлари ўринбосарлари даражасига тенглаштирилади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
3
Журналистлар байрами билан!

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни билан чин дилдан табриклайди!

Сиз, азиз журналистлар, жамиятнинг кўзгуси сифатида турли соҳалардаги янгиликларни, хусусан, транспорт тизимидаги ислоҳотлар ва ўзгаришларни халқимизга етказишда муҳим ўрин тутасиз. Холис ва ҳаққоний ахборотни тарқатишдаги фидойи меҳнатингиз таҳсинга лойиқ.

Ушбу байрам кунида сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва шарафли касбингизда янгидан-янги ижодий ютуқлар тилаймиз! Қаламингиз доим ўткир, ижодингиз бардавом бўлсин!

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Каналга уланиш: @Kar24Uz
5🤣2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Online

Матбуот куни муносабати билан прокуратурада тадбирлар!

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси 27-июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қуйидаги тадбирларни ташкил этди:

Пресс-тур: Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун прокуратура фаолияти билан танишиш мақсадида пресс-тур ўтказилмоқда

Очиқ эшиклар куни: Прокуратурада барча фуқаролар, хусусан, юридик факультет талабалари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилади. Бунда улар прокуратура фаолияти ҳақида маълумот олиб, мутахассислар билан мулоқот қилмоқда.

Ушбу тадбирлардан мақсад – шаффофликни таъминлаш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтиришдир.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
4👍2🔥1👏1🤣1
Ўзбекистонда энди доллар курси кескин ўсмоқда!

Бир неча кунлик кескин пасайишлардан сўнг, доллар курси яна барқарор ўсишга ўтди:

• Кеча, 25 июнь — +46 сўм
• Бугун, 26 июнь — +75 сўм
• Эртга, 27 июнь — яна +55 сўмга ўсиши кутилмоқда

Мутaxассисларнинг таъкидлашича, бу вақт ичида сўм мустаҳкамланмаган, балки курсга жаҳон миқёсидаги беқарорлик таъсир кўрсатган. Энди эса доллар курси яна 13 минг сўмгача ўсиши мумкин.

Тижорат банкларида долларни сотиш курси 12 645 сўмга етди.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
4🤬1
Ўзбекистон давлат ОТМлари кириш имтиҳонларида қатнашиш учун 732 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

Бу сўнгги 7 йилдаги энг кам кўрсаткич:

▪️2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
▪️2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
▪️2021 йил — 948 минг 211 нафар;
▪️2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
▪️2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
▪️2024 йил — 894 минг 279 нафар;
▪️2025 йил — 732 минг 411 нафар.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
9👍3🤔2😁1🤬1
Нөкистен 3 қалаға жаңа авиақатнаўлар басланады!

2025-жыл 3-июль сәнесинен баслап, CENTRUM AIR авиакомпаниясы тәрепинен Нөкистен Ташкент, Алма Ата ҳәм Ақтаў қалаларына турақлы пәрўазлар жолға қойылады.    

Пәрўазлар ҳәптеде 2 күн әмелге асырылады:

Нөкис - Ташкент - Нөкис авиарейси:

Пийшемби күни:
✓ Ташкент - Нөкис: 🛫11:00 -🛬 12:30
✓ Нөкис - Ташкент: 🛫00:10 -🛬 01:30

Екшемби күни:
✓ Ташкент - Нөкис: 🛫16:50 -🛬 18:10
✓ Нөкис - Ташкент: 🛫06:00 -🛬 07:20

Нөкис - Алма Ата - Нөкис авиарейси:

Пийшемби күни:
✓ Нөкис - Алма Ата: 🛫13:30 -🛬 15:35
✓ Алма Ата - Нөкис: 🛫16:35 -🛬 18:50

Шемби күни:
✓ Нөкис - Алма Ата: 🛫19:00 -🛬 21:10
✓ Алма Ата - Нөкис: 🛫22:10 -🛬 00:20


Нөкис - Ақтаў - Нөкис авиарейси:

Пийшемби күни:
✓ Нөкис - Ақтаў:  🛫19:50 - 🛬 21:00
✓ Ақтаў - Нөкис:  🛫 22:00 - 🛬 23:20

Шембиден екшембиге өтетуғын түн (шемби кешеси):
✓ Нөкис - Ақтаў: 🛫 01:20 - 🛬 02:30
✓ Ақтаў - Нөкис: 🛫 03:30 - 🛬05:00

Авиабилетлерди рәсмий сайтлар ҳәм авиакассалар арқалы сатып алыў мүмкин.

Нукусдан 3 та шаҳарга янги авиақатновлар бошланади!

2025 йил 3 июль санасидан бошлаб, CENTRUM AIR авиакомпанияси томонидан Нукусдан Тошкент, Олма-Ота ва Ақтау шаҳарларига мунтазам парвозлар йўлга қўйилади.

Парвозлар ҳафтада 2 кун амалга оширилади:

Нукус - Тошкент - Нукус авиарейси:

Пайшанба куни:

✓ Тошкент - Нукус: 🛫11:00 - 🛬 12:30
✓ Нукус - Тошкент: 🛫 00:10 - 🛬 01:30

Якшанба куни:
Тошкент - Нукус:      🛫16:50 - 🛬18:10
✓ Нукус - Тошкент: 🛫 06:00 - 🛬 07:20

Нукус - Олма Ота - Нукус авиарейси:

Пайшанба куни:
✓ Нукус - Олма Ота: 🛫13:30 -🛬 15:35
✓ Олма Ота - Нукус: 🛫16:35 -🛬 18:50

Шанба куни:
✓ Нукус - Олма Ота: 🛫19:00 -🛬 21:10
✓ Олма Ота - Нукус: 🛫22:10 -🛬 00:20

Нукус - Ақтау - Нукус авиарейси:

Пайшанба куни:

✓ Нукус - Ақтау: 🛫 19:50 - 🛬 21:00
✓ Ақтау - Нукус: 🛫 22:00 - 🛬 23:20

Шанбадан якшанбага ўтувчи тун (шанба кечаси):
✓ Нукус - Ақтау: 🛫 01:20 - 🛬 02:30
✓ Ақтау - Нукус: 🛫 03:30 - 🛬 05:00

Авиачипталарни расмий сайтлар ва авиакассалар орқали сотиб олиш мумкин.


Каналға ағза болыў: @Kar24Uz
10👍10
#Билесизбе

❗️Суў хожалығына байланыслы ҳуқықбузарлық ҳаққында хабар бергенлер хошаметленеди

Толық инфографикада👆

Каналға ағза болыў: @Kar24Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Өзбекстан Республикасы Президентиниң "Баспасөз ҳәм ғалаба хабар қураллары хызметкерлери күни мүнәсибети менен тараў хызметкерлеринен бир топарын сыйлықлаў ҳаққында"ғы Пәрманы

Каналга уланиш: @Kar24Uz
ҚМУдың және бир хызметкери жынаят үстинде қолға алынды

Коррупция, алдаўшылық, басқалардың исенимине кирип олардың мүлкин алдаў жолы менен өзлестириў сыяқлы жынаятлардың алдын алыў мақсетинде ғалаба хабар қураллары арқалы ҳәм орынларда кең жәмийетшилик арасында өткерилип атырған илажларға қарамастан елеге шекем усындай жынаятқа қол урып атырғанлардың ушырасып атырғаны ашынарлы жағдай.

Департаменттиң Шоманай районлық бөлими, МҚХ ҚРБ ҳәм ҚР ИИМ тәрепинен өткерилген гезектеги оператив илаж даўамында Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик университетиниң офис менеджери А.Н. хызмет лаўазымынан пайдаланған ҳалда пуқара П.Қ.ның исенимине кирип, жоқары лаўазымдағы басшылар арқалы оны бир миллион сум есабынан бир ҳәпте даўамында оқыўға келмегени ушын, сондай-ақ, бир ярым миллион сум есабынан имтиханлардан өткерип бериўди ўәде етип, Нөкис қаласы Ш.Абдиров көшеси бойында жәми еки ярым миллион сум пулды алып атырған ўақтында айғақлы дәлиллер менен жынаят үстинде қолға алынды.



Жағдай бойынша А.Н.ға Жынаят кодексиниң тийисли статьялары менен жынаят иси қозғатылып, ҳәзирги ўақытта дәслепки тергеў, сорастырыў жумыслары алып барылмақта.

Қарақалпақстан хабар агентлиги

Каналға ағза болыў: @Kar24Uz
11😱10
Қадрли ҳамкасблар, ахборот олами фидойилари!

Бугун, 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан барчангизни чин юракдан табриклаймиз!

Сизнинг меҳнатингиз – жамият кўзгуси. Ҳар куни одамларни энг муҳим янгиликлардан бохабар қилиш, ҳаққоний маълумотларни етказиш, турли воқеа-ҳодисаларга холис ёндашув орқали сиз ҳақиқий ахборот кўприги вазифасини бажарасиз. Бу эса катта масъулият ва фидойиликни талаб қилади.

Ушбу байрамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик ва фаровонлик тилаймиз! Қаламингиз доим ўткир, ғояларингиз теран, ижодингиз эса ҳамиша бардавом бўлсин!

💐Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, Kar24.uz жамоаси.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
7👍7🔥2😁1
#Билесизбе

🔖️Нызамшылыққа муўапық, мийнет шәртнамасын дүзиў ўақтында спортшылар дәслепки мәжбүрий медициналық тексериўден өтиўи шәрт. Жумыс бериўши дәслепки ҳәм дәўирлик мәжбүрий медициналық тексериўлердиң өткерилиўин өз есабынан шөлкемлестириўи керек.

✔️Сондай-ақ, жумыс бериўши өз қаржылары есабынан спортшыларды спорт кийим-кеншеклери, спорт үскенелери ҳәм буйымлары, олар мийнет етиўин әмелге асырыўы ушын зәрүр басқа материаллық-техникалық қурылмалар менен тәмийинлеўи, сондай-ақ, оларды пайдаланыўға жарамлы түрде сақлаўы шәрт.

📝 Буннан тысқары, спортшыларға 4 календарь күннен кем болмаған жыллық қосымша мийнет дем алысы бериледи.

Каналға ағза болыў: @Kar24Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
#Bayram_qutlıqlawı

Húrmetli jurnalistler hám ǵalaba xabar quralları xızmetkerleri!

Sizlerdi 27-iyun - Baspasóz hám ǵalaba xabar quralları xızmetkerleri kúni múnásibeti menen Qaraqalpaqstan Respublikası Avtomobil jolları bas basqarması atınan qızǵın qutlıqlayman!

Málimleme maydanında hadallıq, haqqaniylıq hám pidayılıq penen jumıs alıp barıp, jol qurılısı tarawındaǵı jetiskenliklerdi keń jámiyetshilikke jetkeriwdegi úlesińiz maqtawǵa ılayıq.

Ásirese, jol tarawı boyınsha jańalıqlardı jarıtıw, puqaralardıń múrájatların jetkeriw hám sociallıq ortalıqqa unamlı tásir kórsetiwdegi belsendiligińiz ushın minnetdarshılıq bildiremen.

Sizlerge densawlıq, baxıt, kúsh-ǵayrat hám dóretiwshilik tabıslar tileymen. Bayramıńız múbárek bolsın!

Húrmet penen,

Qaraqalpaqstan Respublikası Avtomobil jolları bas basqarması baslıǵı, Umrbek Matnazarov


Каналға ағза болыў: @Kar24Uz
4👍4👏21
Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланиши мумкин

Бу йил ҳам ОТМларга тест синовлари 14–25 июль оралиғида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшид Одилов маълум қилди.

Имтиҳон бинолари рўйхати шакллантирилган. Аниқ саналар ариза топшириш якунланганидан сўнг эълон қилинади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
5
Ўзбекистонда доллар яна ошиб бормоқда. АҚШ доллари тез орада 13 000 сўмдан ошиши кутилмоқда!

Охирги ойда доллар 13 000 сўмдан 12 300 сўмгача тушган эди, аммо ҳозирдан бошлаб у яна қийматини тикламоқда

Бугунги кунда доллар курси 12 650 сўм, эртага эса 12 720 сўмга чиқиши кутилаяпт
и

Каналга уланиш: @Kar24Uz
8🤬1
Нукус шаҳри автовокзали қошида жойлашган тамаддихонада кузатилган Гигиена Саволи?

Бугун Нукус шаҳри Автовокзали қошида жойлашган тамаддихонада бир манзара диққатимизни тортди. Кўриниб турганидек, ҳожатхонадан фойдаланганлик учун пул олиш тизими мавжуд бўлиб, бу жараён айнан ошхона ёки овқат тайёрланадиган жойга очилган ойна орқали амалга оширилмоқда.
Фойдаланиш тўлови олишнинг ўзи табиий ҳол бўлиши мумкин, аммо бу ҳолатда энг катта ташвиш – гигиена. Ҳожатхона ҳудуди ва озиқ-овқат тайёрланадиган жойнинг шунчалик яқин ва очиқ алоқада бўлиши санитария нормаларига мутлақо зид.

Ҳожатхонадан келадиган ҳидлар, микроблар ва ҳаво оқими бевосита овқатланиш масканига кириши мумкин.
Бу нафақат эстетик жиҳатдан ноқулай, балки энг муҳими, истеъмолчиларнинг соғлиғига жиддий таҳдид солади. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва тозалигини таъминлаш ҳар бир овқатланиш масканининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Умид қиламизки, масъул ташкилотлар ушбу ҳолатга зудлик билан эътибор қаратади ва ҳожатхонадан тўлов олиш жараёнини соғлиқ нормаларига зид бўлмаган усулда ташкил этади. Бу каби ҳолатларга бефарқ бўлмайлик, чунки бу барчамизнинг саломатлигимизга дахлдор.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
17👍16🙊5😁3🤬3🤔2👏1
2025/07/10 05:07:33
Back to Top
HTML Embed Code: