Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда бўлсанг, қалбингни эҳтиёт қил!
Одамлар орасида бўлсанг, тилингни эҳтиёт қил!
Бировнинг уйида бўлсанг, кўзингни эҳтиёт қил!
Овқат устида бўлсанг, ошқозонингни эҳтиёт қил!
Икки нарсани ҳеч эслама:
Биринчиси: Одамларни сенга қилган ёмонлигини;
Иккинчиси: Одамларга қилган яхшилигингни.
Икки нарсани асло унутма:
Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллани.
Иккинчиси: Охират диёрини.

📚
@kitobxonuz
Ассаламу алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Тавбаларимизни янгилаб, Ўзининг розилигини топишимиз учун яна бир имкон бериб, тонгда бизларни саломат уйғотган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Хонадонингизга барака, дастурхонингизга тўкин ризқ, амалларингизга хайру хасанот, шифо излаётганларимизга шифо ато этиб, раҳмат истаётганларни илоҳим раҳм-шафқатидан бенасиб қилмасин!

Қалбингиз тўридаги эзгу ниятларингизга доимо етиб юринг, азизлар!


📚
@kitobxonuz
🌷 Ҳаёт йўлимда учраган ҳар бир инсон ўз вазифасини адо этади. Мен улардан миннатдорман. Кимгадир яхши намуна учун, кимгадир савоб учун, кимгадир сабоқ учун. Яхши инсонларга эса бу дунёда борликлари учун ташаккур!

🖋Мухлиса Нурматова

📚
@kitobxonuz
21 май – Кутубхоначилар куни

Халқимиз маънавиятини юксак чўққиларга элтувчи китоб мутолаасини юксалтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган касб эгаларини “Зиё тарқатувчилар” деб алоҳида эътироф этиб келамиз.

Бугун миллатимиз фидойиларининг касб байрамлари юртимизда кенг нишонланмоқда.
Бу қутлуғ сана билан соҳа вакилларини муборакбод этамиз!
Миллий қадриятларимизни юксалтириш ва ёш авлод маънавиятни шакллантиришдаги эзгу ишларингиз ҳамиша бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак, азизлар!

📚
@kitobxonuz
ОХИРАТДА ҚАРШИМИЗГА ЧИҚАДИГАН БИЗ БИЛМАГАН ДУШМАНЛАР

Аллоҳ деди:
"Албатта сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар!"(Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон, ҳамма ҳам ўлади.)
- "Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар."

- Тасаввур қилинг қиёмат қойим бошланди. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида туриб ҳисоб-китоб қилинаяпсиз. Шу пайт сиз билмаган ва сиз ҳаётлик чоғингизда ҳам кўрмаган душманлар пайдо бўла бошлайди. Ҳаттоки улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўрқмасдан сиз билан талашиб мезонда тортиладиган яхшиликларингизни тортиб олиб қўйяётганини кўряпсиз. Тасаввур қилинг, ўша яхшиликлар билан сизнинг оқибатингиз ҳал бўладиган бўлиб турган бир пайтда сиздан уларни юлиб олсалар…

Хўш, савол туғилади. Мен уларни қаердан орттириб олдим?

Мана сизга баъзи бир мисоллар:

Кўчада ёки бошқа ерда қўлингизда бўлган ахлатга ташланиши керак бўлган нарсани бошқани уйини олдига ёки ерига ташлаб кетасиз. У инсон сизни ахлатингизни агарчи майда бўлса ҳам тозалашга мажбур эмас, у учун азиятдир. Қиёматда танимаган душманларингиздан бири шулар бўлиши мумкин!

- Кўча кўйда қанчадан-қанча сиз танимаган шахсларни ёнингиздаги биродарингизга ёки танишингизга унинг кўриниши, кийими ёки ҳатти-ҳаракатларини айтиб мазаҳ қилгансиз ёки ғийбатини қилгансиз. Огоҳ бўлинг, сизнинг бу ғийбатингиз ёзиб олинган ва сиз ғийбатини қилган шахс эса сизга қиёматда «сиз танимаган душман» бўлиб зоҳир бўлади.

- Кимла биландир урушиб ёки тортишиб қолганингизда неча мароталаб унинг ўзини ёки ота-онаси ёки аҳлини ҳақорат қилгандурсиз... мана шулар қиёмат кунида қаршингизга «сиз билмаган душман» бўлиб келадилар. Сиз уларни ўзингиз билмаган холда охиратга тўплаб қўйган бўласиз…

- Ҳа, айнан ўшалар сиз билмаган ва танимаган душманлардир. Уларни қачонлардир ғийбат қилгансиз, ҳақорат қилгансиз ёки қарғагансиз. Сиз уларни танимайсиз, аммо улар сизни таниб келадилар.
Биз учун бу нарсалар дунёда кичик арзимас кўринади, лекин қиёматда энг кичкина ҳатто хаёлимизга ҳам келмаган майда амалларимиз ёзилганини кўриб оламиз…

Аллоҳ айтади:
"Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас."
(Каҳф сураси 49-оят)

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан яна бир ривоят: Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: Муфлис (ўта бечора ва ночор) ким эканлигини биласизларми?
Биз: Эй Росулуллоҳ, бизнинг наздимизда чақаси ҳам матоси ҳам йўқ киши муфлисдир, дея жавоб бердик.
Шунда у зот соллаллоҳу аълайҳи васаллам айтдилар: Менинг умматимдаги муфлис шундай кишики, у қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади. Келади, бироқ кимнидир ҳакорат қилган сўккан, бошқасини бадном этган, бунисини молини еган, бошқасини қонини тўккан ва яна бировни урган бўлади. Кейин унинг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Мабодо бўйнидаги нарсалар битмай туриб, яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб унга юкланади. Сўнг дўзахга улоқтирилади.
(Муслим ривояти).

Аллоҳ хайрингизни берсин, Қиёмат куни сиздан ўч олиш учун келиб яхшиликларингизни тортиб оладиган ва ёмонликларини сизга берадиган қанчадан қанча душман келишини кўраяпсизми?

Шундай экан, ғазабингиз келса тилингизни тийинг, бировни (ёмон сўзлар билан) ҳакорат қилган бўлсангиз ўзинг учун истиғфор айтишга шошилинг сўнгра унга: "Аллоҳум-мағфирли ахи" эй Аллоҳим, биродаримни мағфират эт, деб унинг ҳаккига ва унинг аҳлига ҳам дуо қилинг. Дарҳақиқат, яхшиликлар хатоларни кетқазар. Шундай экан ҳали вақт борида, товба эшиклари очиқ турганида, дуолар қабул бўлиб турганида Аллоҳ таолога товба қилинг, истиғфорингизни кўпайтиринг.

Аллоҳим мени, ота-онамни ва жамиики мусулмонларни афв эт. Аллоҳим, бировга билар билмай озор берган бўлсак бизларни мағфират қил ва холимизга раҳм айла!

Азиз биродарлар, қолганлар билан ҳам улашинг, токи бошқалар ҳам ўқиб ибрат олсалар ин шаа Аллоҳ Қиёмат куни сизга ҳам ажри тегар. Аллоҳ барчамизни яхшиликлари ила мукофотласин, амийн

📚
@kitobxonuz
Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган?

1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.
2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул.
3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий.
5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид.
6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (фалакни кузатиш расадхонаси) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси.
7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий.
9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун.
11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
12. Торпеда ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Инженер Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб.
13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий.
14. Пикнометрни –нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идишини мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний.
15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий.
17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

Kanalga a'zo bulish
👇🏻👇🏻
📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kimlar saxovatli boʻla oladi?

P:S; Yaqinlaringizga ham ulashing!

@KitobxonUz
Ибн Аби Ҳотим ривоят қилишларича, бир аъробий (сахролик араб) келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Роббимиз яқинми муножот қилсак ёки узоқми нидо қилсак?!» деганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сукут сақлаб туриб қолганлар. Шунда Аллоҳ таоло: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар», оятини нозил қилган экан.
Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига яқин эканлигини баён қилмоқда. Ҳадис имомлари Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам шу маъно бор. У киши айтадиларки, «Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан ғазотда эдик. Тепаликка чиксак ҳам, пастликка тушсак ҳам, баланд овоз билан такбир айтиб борар эдик. У зот бизга яқинлашиб келдиларда:
«Эй одамлар, ўзингизга раҳм қилинг. Сиз карга ёки ғойибга дуо қилаётганингиз йўқ, балки эшитувчи, кўрувчи Зотга дуо қиляпсиз. Сиз дуо қилаётган зот сизга минган уловингизнинг бўйнидан ҳам яқин», - дедилар».

📚
@kitobxonuz
2024/05/22 04:13:01
Back to Top
HTML Embed Code: