Telegram Web Link
Хитой жануби-ғарбида тоғнинг қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясининг Лешан шаҳрида юз берган тоғнинг қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди.

Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, қулаш якшанба куни эрталаб Сичуан провинцияси Лешан шаҳридаги давлат ўрмон хўжалиги корхонаси ҳудудида содир бўлган.

Қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш учун воқеа жойига 600 дан ортиқ одам юборилган. Қидирув ишлари маҳаллий вақт билан 20:00 да якунланди.

Айни пайтда тоғнинг қулаши сабабларини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Дунёнинг турли мамлакатларида ишсизлик даражаси — World of Statistics

🇳🇬 Нигерия: 33.3%
🇿🇦 Жанубий Африка: 32.9%
🇪🇸 Испания: 13.26%
🇬🇷 Греция: 11.2%
🇨🇴 Колумбия: 10.7%
🇹🇷 Туркия: 10%
🇮🇷 Эрон: 9.7%
🇺🇾 Уругвай: 8.8%
🇨🇱 Чили: 8.7%
🇧🇷 Бразилия: 8.5%
🇮🇹 Италия: 7.8%
🇮🇳 Ҳиндистон: 7.8%
🇸🇪 Швеция: 7.5%
🇵🇹 Португалия: 7.2%
🇪🇬 Миср: 7.1%

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Жорий ҳафта Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Келтирилишича, жорий йилнинг 5-9 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълум қилди.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузи ҳаво 37-40 даражагача, 5-6 июнда республиканинг шимолида, 6-8 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даража иссиққача кўтарилади.

Бундай ҳарорат июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир. Аммо ушбу даврда бундан ҳам юқори ҳарорат қийматлари кузатилган. Хусусан, 2021 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигида марказий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати 41-43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 44-46 даражагача иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу ҳафтада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун, 5 июнь куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 7-8 июнда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 5-9 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат ҳафта бошида 35-37 даража бўлади, ҳафта охирига келиб, 38-40 даража иссиққача аста-секин кўтарилади.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
👍1
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 9 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади

Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,03 сўмга тушди ва 11 434,98 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 18,45 сўмга ошди, 12 268,59 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси эса 1,35 сўмга камайди, 139,35 сўмни ташкил этди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Ганга дарёсида қурилаётган кўприк иккинчи марта қулаб тушди

Ҳиндистоннинг Бихар шаҳридаги Ганга дарёсида қурилаётган тўрт полосали Султонганж-Агуани Гхат кўприги қурилишдаги хатолик туфайли қулаб тушди, деб хабар бермоқда Times of India.

Маълумотларга кўра, камида 30 та тахта устуни қулаган.

Бу кўприкда содир бўлган иккинчи ҳолат. 2022 йил апрелда кўприкнинг бир қисми вайрон бўлган. Аҳоли бунга сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланишнинг оқибати деб баҳо бермоқда.

Расмийлар кўприк иншоотининг қулаши сабабларини ўрганиш, айбдорларни аниқлаш ва уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича кўрсатма берди. Кўприк қурилиши 2020 йил март ойида якунланиши керак эди, бироқ у уч йилдан кўпроқ вақтга кечиктирилди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Гавайидаги Килауэа вулқони яна отилди

АҚШ Геологик хизмати (USGS) HAWAIIAN VOLCANO OBSERVATORY VOLCANO OBSERVATORY NOTICE FOR AVIATION Wednesday, June 7, 2023, 14:47 UTC | USGS Hazard Notification System (HANS) for Volcanoes маълумотларига кўра, Гавайида уч ойлик танаффусдан сўнг Килауэа вулқонининг отилиши қайта бошланди.

«АҚШ Геологик хизматининг Гавайи вулқонлари обсерваторияси (HVO) маҳаллий вақт билан соат 04:44 да Килауэа чўққисида ёриқлар қайд этди. Бу Гавайи вулқонлари миллий боғидаги Килауэа Халемаумау саммитидаги вулқон кратерида отилиш бошланганини билдиради», - дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 14 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади

Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,67 сўмга ошди ва 11 465,09 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 48,53 сўмга кўтарилди, 12 389,18 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси эса 2,05 сўмга тушди, 136,80 сўмни ташкил этди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
👍1
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 15 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,89 сўмга ошди ва 11 477,98 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 12,78 сўмга кўтарилди ҳамда 12 401,96 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси эса 0,34 сўмга тушди ва 136,46 сўмни ташкил этди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийсиз майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nations Cup 2023” турнирининг Туркманистонга қарши учрашувида қатнаша олмайди.

Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон - Туркманистон жамоалари ўртасидаги ўйинда терма жамоамизни ёрдамчи мураббий Алеш Чеҳ бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун, 14 июнь куни соат 20:30 да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Дональд Трамп махфий материаллар ҳақидаги айбловларни тан олмади

Дональд Трамп Майами федерал судида бўлиб ўтган тарихий суд мажлисида махфий материалларни сақлаганликда айбдор эмаслигини айтди, дея хабар бермоқда BBC News.

Трамп федерал жиноий жавобгарликка тортилган АҚШнинг биринчи президентидир.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари бу йилги иккинчи суд мажлисида сукут сақлади. Суд мажлисида Трампнинг адвокати Тодд Бланш махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ва ҳукуматнинг уларни олиш ҳаракатларига тўсқинлик қилиш бўйича 37 та айблов бўйича айбдор эмаслигини эълон қилди.

76 ёшли собиқ президентга суд залидан ички ёки халқаро саёҳатларга чекловларсиз ва гаров пулисиз чиқиб кетишга рухсат берилди. Прокурорлар айбланувчининг қочишга мойил эмаслигига ишонди. АҚШнинг собиқ президенти тарафдорлари Трампга қўйилган айбловлар сиёсий сабабларга кўра ва унинг асосий рақиби томонидан уюштирилганига амин.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Денвер”нинг НБА чемпионлигини нишонлаш пайтидаги отишмада 9 киши яраланди

Бу Денвер шаҳридаги “Болл-арена” яқинида содир бўлди, дея хабар беради CNN.

Жабрланувчиларнинг 3 нафари оғир аҳволда. Отишмада гумонланувчи ҳам яраланган.

Аммо отишма чемпионларнинг ғалабасини нишонлаш билан боғлиқми, ҳозирча аниқ эмас.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
15 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади

Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда  шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи  36-41 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида  ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида  ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24 даража илиқ,  кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Александр Лукашенко кенжа ўғли Николай ҳозир Хитойда таҳсил олаётганини айтди

“Коля ҳозир Хитойда, Пекин университетида таҳсил олмоқда. У ерда бечора қийналмоқда”, — деди Беларус президенти “Россия-1” телеканалига берган интервюсида.

Аввалроқ Николай Лукашенко Беларус давлат университетининг биология факультетига Хитой дастури бўйича янги “Биотехнология” мутахассислиги бўйича ўқишга киргани ҳақида хабар берилган эди. Видео 2018 йилда тасвирга олинган.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 16 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади

Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,90 сўмга тушди ва 11 460,08 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 29,93 сўмга кўтарилди ҳамда 12 431,89 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси эса 0,20 сўмга кўтарилди ва 136,66 сўмни ташкил этди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
АҚШ жанубида ҳалокатли торнадо бўлди: қурбонлар бор

Пайшанба оқшомида Техас шимолидаги Перритон шаҳрида содир бўлган ҳалокатли торнадо оқибатида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди, деб хабар бермоқда CNN.

Оклахома чегарасига яқин жойлашган Перритон шаҳри мэри торнадо камида уч кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди, бироқ жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.

Торнадо 8 мингга яқин аҳоли яшайдиган шаҳарда алоқа миноралари ва трейлер паркини вайрон қилган. Шунингдек, камида 30 та трейлерларга кичик ҳажмдаги зарар етказган ёки вайрон қилган.

Перритон ёнғин бўлими бошлиғи Пол Дутчернинг сўзларига кўра, шифохонада 50 нафардан 100 нафаргача одам ётибди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Ўзбекистонда 17 июнь куни 43 даражагача иссиқ бўлади

“Ўзгидромет” 17 июнь, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 38-40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсад, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 20 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади

Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,97 сўмга ошди ва 11 477,00 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 29,46 сўмга тушди ҳамда 12 521,41 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси эса 0,37 сўмга пасайди ва 136,78 сўмни ташкил этди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Мусулмонлар идораси: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда мамлакатда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда идоранинг мабуот хизмати ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилди.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
Филиппин қирғоқларида 120 йўловчиси бўлган паром ёниб кетди

Ёнғин эрталаб бошланган. 120 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси қутқариб олинди, деб хабар бермоқда Euronews.

Сув кемаси Филиппиндаги Панглао ороли яқинида ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар хизматининг ҳаракатлари туфайли бортдаги барча 120 киши эвакуация қилинди.

Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум.

Esperanza Star пароми Сикихор оролидаги Лази портидан жўнади, Филиппиннинг марказий қисмидаги Бохол оролига йўл олган. У ерда 65 йўловчи ва 55 экипаж аъзоси бўлган.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
2023 йилда Россиядан ёғоч экспортининг 74 фоизи Хитой ва Ўзбекистонга тўғри келмоқда

Хитой ва Ўзбекистон Россия ёғочининг асосий истеъмолчилари бўлиб, экспортнинг деярли тўртдан уч қисми ушбу мамлакатларга тўғри келади. Хитой ўз улушини энг кўп оширмоқда, деб ёзади“ТАСС”.

“2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, 4,2 миллион куб метр кесилган ёғоч экспорт қилинди. Жорий йилнинг уч ойида экспорт қилинган маҳсулотларнинг 74 фоиздан ортиғи Хитой ва Ўзбекистонга тўғри келди. Ўтган йили уларнинг улуши 56 фоизни ташкил этган. Хитой Россиядан ёғоч импортини энг кўп — 98 минг куб метр ёки 3,5 фоизга ошириб, 2,9 миллион куб метргача етказди. Шу тариқа Хитойга экспорт 49 фоиздан 64 фоизга ошди”, — дейилади ҳисоботда.

Ёғочнинг иккинчи йирик харидори — Ўзбекистон. Республика харидлар ҳажмини 13 фоизга ёки 57 минг куб метрга ошириб, 479 минг куб метрга етказган. Бозор улуши ҳам 11 фоизга ошган. 2023 йилнинг биринчи чорагидаги асосий контрагентлар қаторида Эрон, Тожикистон, Туркия, БАА ва Қирғизистон 2022 йилнинг шу даврига нисбатан харидларини сезиларли даражада оширди.

2022 йилда Россияда ёғоч тайёрлаш 2021 йилга нисбатан 13,5 фоизга камайган эди. Бироқ 2023 йилда вазият барқарорлашиши кутилмоқда.

Каналга уланинг:👉 @korrespondentuzb
2025/10/20 15:52:47
Back to Top
HTML Embed Code: