Telegram Web Link
Кўкдала тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Кўкдала туман Тиббиёт бирлашмаси, Кўкдала тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва Махаллалар уюшмаси Кўкдала тумани бўлими билан ҳамкорликда Кўкдала тумани Политехникуми биносида Олий таълим, ўрта-махсус касб-ҳунар мактаблари (Коллеж, техникум) ва 2025-йилда ўрта мактаб битирувчиларни бандлигини таъминлаш мақсадида БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ташкил қилинди. Ушбу ярмаркага тумандаги 48 та корхона ва ташкилотлар 144 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига жами 84 нафар битирувчилар жалб қилинди. Ушбу ташкил этилган меҳнат ярмаркасида битирувчиларнинг 12 нафари ўз мутухассислиги бўйича доимий ишларга жойлаштирилди, 10 нафари Кўкдала тумани Касбий кўникмалар марказига касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди.

@Kukdala_uz
6👍3🔥2
🐦 Umumiy sovrin jamg‘armasi 1 million dollarni tashkil etuvchi “President Tech Award” tanlovining uzoq kutilgan mavsumi.

Tanlov yana ikki yo‘nalish bo‘yicha o‘tkaziladi: asosiy va maxsus toifalar.

Bu sizning bilim va tajribangizni namoyish etish hamda jamiyatga foyda keltiradigan innovatsion IT-yechimlarni taqdim etish imkoniyatingizdir.

👥 Yo‘nalishlar:
sun’iy intellekt texnologiyalari;
ijtimoiy yo‘nalishlarda raqamli texnologiyalar;
Micro-SaaS va AdTech sohasidagi texnologik yechimlar;
kompyuter va mobil o‘yin dasturlar;
tadbirkorlik va moliyaviy texnologiyalar;
maxsus yo‘nalish: Hakaton.

🎁 Asosiy toifalar bo‘yicha mukofotlar miqdori o‘zgarishsiz qolmoqda:
🔵 1-o‘rin — 100 000 dollar
🔵 2-o‘rin — 50 000 dollar
🔵 3-o‘rin — 30 000 dollar

⭐️ Maxsus toifa mukofoti: 100 000 dollar

Tanlovda ishtirok eting — sizning g‘oyalaringiz texnologiyalar kelajagini belgilab berishi mumkin.

Ro‘yxatdan o‘tish
9🔥1
Forwarded from Ko‘kdala tumani yoshlari. (Davron Rustamovich)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#KOʼKDALA_TUMAN_YOSHLARI
#DOLZARB_90_KUN_LOYIHASI
#HARBIY_SPORT_MUSOBAQASI

Yoshlar ishlari Koʼkdala tuman bo‘limi hamda 86729 va 55418 harbiy qismlar hamkorligida yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida, "Dolzarb 90 kun" loyihasi doirasida sport musobaqasi o‘tkazildi.
Musobaqa qiziqarli va ko‘tarinki ruhda yakunlanib g‘oliblikni qo‘lga kiritgan yoshlarga diplom va esdalik sovg‘alari topshirildi.


Koʻkdala yoshlari
🇺🇿
👍54🔥1
📊Qashqadaryo viloyatining yalpi hududiy mahsuloti tarkibi qanday?

2025- yilning yanvar-mart oylari yakunlariga ko‘ra, Qashqadaryo viloyati yalpi hududiy mahsuloti tarkibida qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligining ulushi 16,2 %, sanoat – 22,2 %, qurilish – 8,2 % va xizmatlar sohasi – 53,4 % ni tashkil etdi.
🔥1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием регионов и ходом осуществления реформ на местах посетит Кашкадарьинскую область.

В рамках поездки запланировано посещение предприятий и объектов в таких сферах, как промышленность, медицина, туризм, энергетика, а также ознакомление с созидательной работой в махаллях. Кроме того, предусматривается проведение совещания по дальнейшим задачам социально-экономического развития области.

Facebook|Instagram|X
👍94
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари ташрифни Қарши шаҳридаги "Alp texno servis" электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади.

👉
@QASHQADARYO_24 телеграм каналига аъзо бўлинг
👍134
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Yoshlar ishlari Koʼkdala tuman bo‘limi tomonidan yoshlarning bo’sh vaqtlarini mazmunli tashkil qilish maqsadida, "Dolzarb 90 kun" loyihasi doirasida "Zakovat" intellektual o‘yini o‘tkazildi.

Musobaqa qiziqarli va ko‘tarinki ruhda yakunlanib g‘oliblikni qo‘lga kiritgan yoshlarga esdalik sovg‘alari topshirildi.


#Dolzarb90kun #KoʼkdalaYoshlari

Bizning sahifamiz:
Koʻkdala yoshlari
🇺🇿
8🔥1👏1
Tashabbusli budjet: Aholining ko'p yillik muammolariga yechim bo'lmoqda!

“Tashabbusli budjet” loyihasi fuqarolarning ijtimoiy faolligini oshirish va joylardagi muammolarni qisqa muddatda hal etishning samarali yechimi sifatida xizmat qilmoqda.

Xususan, bugun Ko'kdala tumani “Xushali” mahallasining 3,3 kmdan ziyod ichki yo'llari "SHAROFAT MAJIDOVNA" MCHJning yo'lsozlari tomonidan asfalt qoplamasi yotqizildi.

"Tashabbusli budjet" 2025 -yil 1-mavsumda budjetdan ajratilgan 1 milliard 500 million so‘m mablag‘ evaziga ichki yo'llarda ta’mirlash-bunyodkorlik ishlari amalga oshirildi. Natijada ichki yo'llar ravon, butkul yangicha va zamonaviy ko‘rinishga ega bo‘lib, ushbu ko'chalarda istiqomat qiluvchi fuqarolar tekis va ravon yo'llarga ega bo'lishdi.

@Kukdala_uz
🏆74👍3👏1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

"Вилоятдаги ўзгаришларни кўриб, одамлар билан гаплашиб, ислоҳотларимиз уларнинг ҳаётига шиддат билан кириб бораётганига яна бир бор амин бўлдим. Олдинлари битта вилоятдаги ўзгаришлар билан танишишга бир кун етарди. Шу кунларга етиб келдик, ҳозир битта туманга бир ҳафта ҳам кам",

- деди давлатимиз раҳбари.

Саккиз йил аввал вилоят саноатининг ярмидан кўпи нефть-газ ва кимё тармоғи корхоналарига тўғри келгани, ўтган даврда электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, мебелчилик соҳаларида катта сакраш бўлиб, ҳозирда бу тармоқларнинг саноатдаги улуши 54 фоизни ташкил этаётгани таъкидланди.

Лекин қилинган ишлар билан чекланмасдан, янада юқори суръат билан ишлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президентимиз жорий ҳафта бошида ҳокимларга юқоридан топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус қилиб, проактив ишлашга ўтиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берганини эслатди. Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор. Бу имкониятларнинг камида учдан бири лойиҳага айлантирилса, вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотини келгуси беш йилда бемалол 10 миллиард доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қашқадарёда вилоят "Ислоҳотлар штаби" тузилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
15🔥2
Давлатимиз раҳбари кеча турли объектларга ташрифдан олган таассуротлари билан бўлишди.

Масалан, уч йил олдин Чироқчидан ажралиб чиққан Кўкдала тумани. Ўтган даврда бу ерда 120 километр сув, 210 километр электр тармоғи қурилди, 605 километр тупроқ йўллар таъмирланди, 19 та мактаб, 22 та боғча, 5 та оилавий поликлиника ишга тушди. Ишлаб чиқариш корхоналари 3 карра ошиб, 220 тага етди.

Қисқа даврда Миракининг ўзида 180 миллион долларлик 200 дан ортиқ лойиҳа ишга тушди, 2 минг иш ўрни яратилди. Яна 150 миллион долларлик лойиҳаларда ишлар кетаяпти.

Яккабоғ туман марказида 1 минг 400 хонадонли 54 та кўп қаватли уйлар, “Эко бозор”, замонавий савдо ва кўнгилочар маркази барпо бўлди.

Тўғриси бу менга жуда маъқул бўлди. Мана туман маркази қандай бўлиши керак! Бундай лойиҳаларни ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада қилсак, ўша ҳудудга маданият киради, ислоҳотларимиз жойларгача етиб борганининг яққол натижаси бўлади”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Шаҳрисабз шаҳрида 10 миллион долларлик кўп тармоқли замонавий клиника ишга туширилди. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан мана шундай хусусий клиника очилишига кўмаклашиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун давлат 140 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

Қисқа қилиб айтганда, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар “Ислоҳотлар штаби”га тайёр андоза. Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин, ўзида ҳам мана шундай янги-янги лойиҳаларни қилсин”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
9🔥1👏1
Йиғилишда вилоятнинг ишга солинмаган энг катта захираси, бу – унинг суғориладиган, яйлов ва ўрмон ерлари экани таъкидланди.

Мисол учун, Қашқадарёдаги суғориладиган қишлоқ ерлари 515 минг гектарни, томорқа ва боғдорчилик ерлари 45 минг гектарни ташкил қилиб, республикада биринчи ўринда. Ёки, вилоятда 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмон ерлари мавжуд. Бунча ер билан бутун республиканинг гўштга эҳтиёжини бемалол қопласа бўлади.

Ўтган йили вилоят қишлоқ хўжалигида 43 триллион сўмлик маҳсулот яратилди.

"Агар илм билан ресурс ва салоҳият тўлиқ ишга солинса, кўчати, уруғи, экин экишга янги агротехнологиялар жорий қилинса, сув ва энергия тежамкор технологиялар кенг қўлланилса, бу рақамни беш йилда бемалол 100 триллион сўмга олиб чиқиш мумкин",

- деди Президент.

Вилоятдаги 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмонлардан самарали фойдаланиш, уларга инвестициялар жалб қилиб, ерларни айланмага киритиш ва лойиҳа қилиш учун алоҳида компания ташкил қилиниб, унга акциядорлик жамияти мақоми берилади.

Унга дастлабки босқичда 100 миллион доллар берилади. Компаниянинг ўзи ҳам 500 миллион доллар инвестиция олиб келади. Бу маблағлар ҳисобига компания икки йилда вилоятдаги камида 200 минг гектар яйлов ва ўрмон ерларига сув чиқариб, лазерли текислаб, сув тежовчи технологиялар жорий қилади.

Миракида 520 гектар қир-адирда янги терраса усулида ташкил қилинган, 4-5 ойда мева берадиган узум, гилос ва олма боғлари компанияга методик база бўлади.

Facebook|Instagram|X
5👏1
Қашқадарёда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури бошланади.

Чорвачилик учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 ойгача 14 фоизли кредитлар ажратилади. Бу орқали вилоятдаги 127 та чорвадор тўлиқ қувватга чиқади.

Ери ҳам, фермаси ҳам мавжуд бўлган 630 та чорвадорга мол сонини 12 минг бошга кўпайтириши учун арзон ресурслар ажратилади.

Мутасаддиларга халқаро молия институтларидан жалб қилинган 150 миллион доллар ҳисобидан ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
👏21
Йил бошидан вилоятда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етди.

Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштиришни йўлга қўйиш орқали тарвузнинг йиллик экспортини 30 миллион долларга, помидорни эса 5 миллион долларга етказиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Помидор, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларининг импорти катталиги, маҳаллий шароитга мос, унумдор ва касалликка чидамли навлар йўқлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Мексикадаги халқаро ғалла ва маккажўхори маркази (CYMMIT) билан ҳамкорлик ўрнатиб, 500 турдаги янги нав олиб келгани маъқулланди.

CYMMIT вакиллари Қашқадарёда ғалла ва озуқа экинлари бўйича марказ очмоқчи. Энг муҳими, мексикалик ҳамкорлар ўзининг тезкор нав яратиш технологиясини олиб келаяпти. Ушбу марказ фаолиятини ривожлантиришга 3 миллион доллар йўналтириш топширилди.

Бундан ташқари, картошкачиликни ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан картошка етиштириш харажатининг ярми учун 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғ харид қилишда ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.

Facebook|Instagram|X
8👍3👏1
Бу йил Қашқадарёда 470 минг одамни банд қилиш, 150 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш, Китоб тумани, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларини “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш мўлжалланган.

Президентимиз бандликда ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб берди.

Масалан, Шаҳрисабз тумани Ҳисорак-Ғелон йўли бўйидаги 16 гектар, Қамашида 65 гектар, Ғузорда 42 гектар ерларни туризм масканига айлантириш мумкинлиги таъкидланди. Шу каби, Қашқадарёнинг Чироқчидан ўтган 103 гектар қирғоғида сайёҳлар учун дам олиш масканларини ташкил қилиш мумкин.

Кўкдаладаги Чиял деҳқон бозори ҳудудида 50 га яқин тадбиркорлар Чиял яхнасини тайёрлаб, сотади. Бу 100 йиллик анъанага айланган. Ҳозир бозор фақат якшанба куни ишлаяпти. Агар шароитни яхшилаб, меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилса, кўп йиллик тарихга эга бу жой кунлик режимга ўтиб, ойига 100 минг одамга хизмат қила олади.

Шаҳрисабз шаҳри маҳаллаларида 100 дан ортиқ аҳоли уй шароитида темирчилик билан шуғулланади. Уларга қулай бўлиши учун Шаҳрисабз шаҳри Қорасув маҳалласидаги 4,5 гектар бўш ерда темирчилик микро-марказини ташкил қилиш топширилди. Бундай микро-марказлар Қарши шаҳри, Деҳқонобод, Касби, Китоб, Косон ва Чироқчида ҳам ташкил қилинади.

Хорижда меҳнат қилаётган қашқадарёликлар юқори даромадли ишлар билан банд бўлиши учун Қарши давлат университетида камида 100 нафар ўқитувчини немис, япон, корейс тили бўйича малакасини ошириш, камида 10 минг одамни хорижий тилга ўқитиш, хорижда кам даромад топаётган фуқароларимизни ўзимизда ишли қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
12👍3👏1
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кўкдаладаги Чиял деҳқон бозори ҳудудида 50 га яқин тадбиркорлар Чиял яхнасини тайёрлаб, сотади. Бу 100 йиллик анъанага айланган. Ҳозир бозор фақат якшанба куни ишлаяпти. Агар шароитни яхшилаб, меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилса, кўп йиллик тарихга эга бу жой кунлик режимга ўтиб, ойига 100 минг одамга хизмат қила олади.
Кўкдаладаги Чиял деҳқон бозори ҳудудида 50 га яқин тадбиркорлар Чиял яхнасини тайёрлаб, сотади. Бу 100 йиллик анъанага айланган. Ҳозир бозор фақат якшанба куни ишлаяпти. Агар шароитни яхшилаб, меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилса, кўп йиллик тарихга эга бу жой кунлик режимга ўтиб, ойига 100 минг одамга хизмат қила олади.

Ш.М.Мирзиёев



📌📌📌@Kukdala_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥31👏1🏆1
Ҳозирнинг ўзида вилоятдаги 20 минг оилада уй-жойга эҳтиёж бор.

Шу муносабат билан жорий йилда 7 минг 700 та хонадон қурилишини якунлаш, аҳоли зич бўлган Шаҳрисабз ва Қарши шаҳри, Китоб, Косон, Чироқчи, Яккабоғда яна 5 минг хонадонли уйлар қуришни бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Хонадонлар энергия самарадор тизимга ўтиши учун Кўкдала ва Нишон туманлари, Қарши шаҳридаги ижтимоий объектлар ва хонадонларга қуёш панели, гелиоколлектор ўрнатишига кўмаклашиш топширилди.

Вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари эса йил якунигача биносига камида 20 киловаттли қуёш панеллари ўрнатиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
5👍1
"Кўриб турганингиздек, Қашқадарёда амалга оширишни режалаштирган ишларимиз кўлами кенг. Лекин бугунги шиддатли ўзгаришлар замони биздан янада кўпроқ изланишни тақозо этаяпти.

Белни маҳкам боғлаб ишга киришсак, биз ололмайдиган марра, биз забт эта олмайдиган довоннинг ўзи йўқ.

Амир Темурдек буюк аждодимиздан жасорат, матонат, бағрикенглик каби фазилатларни мерос қилиб олган меҳнатсевар, самимий ва олийжаноб Қашқадарё аҳли билан олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз. Аминманки, қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади
",

– деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фаолларнинг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
👍43👏2
2025/07/13 13:20:18
Back to Top
HTML Embed Code: