Forwarded from MIB faoliyatidan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнорлик бобо невараларига уй совға қилди !
Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Улуғнор туманида фуқаро ўғлининг алимент қарзи эвазига, невараларига уй берганлиги ҳолати бўйича тайёрланган лавҳа тафсилоти.
“Milliy TV” телеканали "Millar" информацион теледастурида намойиш этилди (21.06.2025 йил, соат 20-15 да).
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Улуғнор туманида фуқаро ўғлининг алимент қарзи эвазига, невараларига уй берганлиги ҳолати бўйича тайёрланган лавҳа тафсилоти.
“Milliy TV” телеканали "Millar" информацион теледастурида намойиш этилди (21.06.2025 йил, соат 20-15 да).
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Forwarded from MIB faoliyatidan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сув ҳақини эътиборсиз қолдирманг !
Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Пахтаобод туманида сув таъминотидан юзага келган қарздорликларни ундириш борасида олиб борилаётган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа.
"Sevimli TV” телеканалининг “Zamon" информацион дастурида намойиш этилди (23.06.2025 йил, соат 12-00 да).
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Пахтаобод туманида сув таъминотидан юзага келган қарздорликларни ундириш борасида олиб борилаётган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа.
"Sevimli TV” телеканалининг “Zamon" информацион дастурида намойиш этилди (23.06.2025 йил, соат 12-00 да).
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Telegram ижтимоий тармоғининг “Komporuz” каналида Избоскан тумани, Қораянтоқ МФЙда яшовчи Жалолова Нигорахон Пахтаобод туманида яшовчи Юлдашев Илғордан алимент пуллари ундириб берилмётгани юзасидан мурожаат қолдирган.
Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 26.01.2015 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Юлдашев Илғорбек Турсунбоевичдан ундирувчи Юлдашева (Жалолова) Нигорахон Махмуджоновна фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор И.Юлдашев алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, унга нисбатан 06.04.2022 йилда жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида 13.02.2025 йилда қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзилига холислар иштирокида борилганда, қарздор И.Юлдашев ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига кетганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Қарздор И.Юлдашев яшаш манзилида эмаслиги ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги сабабли, унга нисбатан 14.02.2025 йилда қидирув эълон қилинган.
Келгусида, қарздор қидириб топилганидан сўнг, алимент қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш ёки унга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши маълум қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сизларни касб байрамингиз — 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Бугунги кунда тезкор, ҳаққоний ва ишончли ахборотни жамоатчиликка етказиш, халқ билан давлат ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашда сизларнинг ўрнингиз беқиёс. Сизлар — жамият ҳаётининг энг долзарб масалаларини ёритаётган, инсонлар қалбига ҳақиқат нурини олиб кираётган фидойи ва элпарвар инсонларсиз.
Сизларга мустаҳкам соғлик, бардавом ижодий парвоз, куч-ғайрат ва ютуқларга бой фаолият тилаймиз. Қаламингиз доимо ўткир, сўзингиз халқ дардига ҳамоҳанг бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги
—
Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

🎙 Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистлар тақдирланди
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўз касбига садоқатли, сўз орқали ҳақиқатни ёритиб келаётган бир гуруҳ журналистлар эътироф этилди.
Қонун устуворлиги, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, аҳолини ҳуқуқий хабардор қилишда матбуотнинг тутган ўрни беқиёс. Айнан шу йўналишда олиб борилган самарали ҳамкорлик, ҳаққоний ёритув ва юксак масъулият учун ОАВ вакилларига бошқарма раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида бошқарма Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори О. Абдурахманова ОАВ вакилларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг меҳнати жамиятдаги адолат, очиқлик ва ишонч муҳитини шакллантиришда муҳим роль ўйнаётганини таъкидлади.
Айниқса, бошқарма фаолиятининг ёритилишида журналистлар билан йўлга қўйилган очиқ ва конструктив мулоқот юксак қадрланиб, бундан кейинги ҳамкорлик янада изчил ва самарали давом этишига ишонч билдирилди.
Бу эътибор – нафақат байрам муносабати, балки ҳаққоний сўз ва пок виждон эгаларига бўлган чуқур ҳурмат ифодасидир.