Telegram Web Link
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
24 апрель, чоршанба куни Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.

Бу ҳақда экология вазирлиги маълум қилди.

«Бу Президентнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармонида кўрсатиб ўтилган.

Акция доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва вилоят ижро ҳокимияти органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади».

Вазирлик жамоатчиликдан «Автомобилсиз кун» лойиҳасига бефарқ бўлмасликни ва экологик тоза транспорт воситасини танлашни сўрамоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
24 APREL OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Toshkent viloyatida va Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kunning ikkinchi yarmida ba‘zi joylarda biroz qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, shimolda va cho‘l hududlarda 15-20 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 25-30°, ba’zi joylarda 32-34° gacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda kunning ikkinchi yarmida ba’zi joylarda biroz qisqa muddatli yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. . Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 28-30° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan qisqa muddatli yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Qor ko‘chishi xavfi (2000 m dan yuqorida) bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 15-20° bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинди.

Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади.

📲 /Telegram/ Facebook/
ДХХ: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71.200 АҚШ долларининг муомалага киритилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки АҚШ долларини 7500 сўмдан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 18.800 АҚШ долларини 141 млн. сўмга сотган вақтларида ушланди.
Шунингдек, улардан қўшимча қалбаки 9.500 АҚШ доллари ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, ҳозирда пробация назоратида бўлган шахс қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидорга қалбаки 12.000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 400 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давомида, воқеа жойига бирга келган унинг шериги – Олтиариқ туманида яшовчи, 2000 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳам қалбаки 10.500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 22.900 АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятида яшовчи, 1980 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 40 АҚШ долларидан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 20.000 АҚШ долларини ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 25 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбек геология қидирув» АЖ .

Мавзу: «Ўзбек геология қидирув» АЖда 2023 йил якунлари, эришилган натижалар ҳамда 2024 йилда режалаштирилган лойиҳалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридори ривожлантирилади

Учрашувда мазкур мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш йўли билан Марказий Осиё ва МДҲга аъзо давлатларни Ўзбекистон орқали Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлаш ва юртимизнинг транзит салоҳиятини янада ошириш масалалари муҳокама этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 25 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбек геология қидирув» АЖ .

Мавзу: «Ўзбек геология қидирув» АЖда 2023 йил якунлари, эришилган натижалар ҳамда 2024 йилда режалаштирилган лойиҳалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.

Бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 % га етган.

❗️Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбек геология қидирув» АЖнинг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  «Ўзбек геология қидирув» АЖда 2023 йил якунлари, эришилган натижалар ҳамда 2024 йилда режалаштирилган лойиҳалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/6L8hJ9fDhJk?si=Dw8RJBMznZQ952gd

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 апрелда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4,8 минг км ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.

Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,1 % ни ташкил этди.

Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 19,4 %;

Қашқадарё вилояти – 16,5 %;

Самарқанд вилояти – 12,6 %;

Наманган вилояти – 10,6 %;

Сурхондарё вилояти – 10,0 %.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 26 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Экология вазирлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Макон» фестиваллар уюшмаси билан ҳамкорликда.

Мавзу: 10-12 май кунлари Tashkent City да ўтказиладиган «Тошкент кофе ва чой фестивали: Gastro 2024» учинчи фестивали олдидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва VIP класс учун 40 фоизга ошди

Тошкент — Бухоро
VIP – 890 000 сўм
Бизнес – 600 000 сўм
Эконом – 403 000 сўм

Тошкент — Қарши
VIP – 747 000 сўм
Бизнес – 507 000 сўм
Эконом – 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд
VIP – 554 000 сўм
Бизнес – 358 000 сўм
Эконом – 244 000 сўм
Forwarded from markaz16
⚡️ 26 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Экология вазирлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Макон» фестиваллар уюшмаси билан ҳамкорликда.

Мавзу: 10-12 май кунлари Tashkent City да ўтказиладиган «Тошкент кофе ва чой фестивали: Gastro 2024» учинчи фестивали олдидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар ташкил этган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган.

Сафарга чиққан юртдошларимизнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

0-18 ёш — 110,4 минг нафар;

19-30 ёш — 148,8 минг нафар;

31-55 ёш — 425 минг нафар;

56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон халқаро имижида янгилик

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (УСТР) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да қолмоқда эди.

Ўзбекистон мазкур ютуқга интеллектуал мулк соҳасидаги ислоҳотлар орқали эришди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/22 00:54:41
Back to Top
HTML Embed Code: