Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройига ташриф буюриб, Ўзбекистон кино санъати музейи ҳамда "Тирик тарих" лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
Forwarded from markaz16
⚡️ 17 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 12:00 да: "Ўзагросуғурта" АЖ.

Мавзу: "Ўзагросуғурта" АЖнинг 2023 йил якунлари ҳамда 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти таҳлили.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Тошкентда таъмирланадиган кўчалар ва чорраҳалар рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳрида май—сентябр ойларида қатор кўча ва чорраҳаларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида хабар берилган эди. Пойтахт ҳокимлиги шаҳардаги 32 та чорраҳа ва 17 та кўчада таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари олиб борилишини маълум қилди.

Таъкидланишича, бундай таъмирлаш ишлари биринчи марта кенг кўламда, янги қоплама (ШМА) турларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, ерости коммуникациялари ҳам текширилади.
Қуйида таъмирлаш, реконструкция ишлари олиб бориладиган чорраҳа ва кўчалар рўйхати:

Чорраҳалар:

Бунёдкор шоҳкўчаси – Қатортол-2;
Шота Руставели – Чўпонота;
Шота Руставели – Бобур;
Чўпонота – Боғибўстон;
Чўпонота – Саъдий Сирожиддинов;
Чўпонота – Арнасой;
Чўпонота – Чилонзор;
Чўпонота – Қатортол;
Амир Темур – Осиё;
Амир Темур – Боғишамол;
Амир Темур – Ифтихор;
Амир Темур – Шаҳристон;
Мирзо Улуғбек – Паркент;
Мирзо Улуғбек – Маҳтумқули;
Муқумий – Қатортол;
Муқумий – Чилонзор;
Муқумий – Арнасой;
Муқумий – Шоҳжаҳон;
Маҳтумқули – КҲАЙ;
Маҳтумқули – Содиқ Азимов;
Маҳтумқули – Яҳё Ғуломов;
Маҳтумқули – Шаҳрисабз;
Нурафшон – Сағбон;
Нурафшон – Фаробий;
Нурафшон – Беруний;
Нурафшон – Қорасарой;
КҲАЙ – Сарикўл;
Янги Сергели – Чоштепа;
Сағбон – Фаробий – Сақчимон;
Гавҳар – Думбиробод;
Мўминов – Дўрмон йўли;
Шифокорлар – Фаробий.
Кўчалар:

Бобур;
Фурқат;
Лутфий;
Шота Руставели;
Бешқайрағоч;
Феруза;
Юзработ;
Сақчимон;
Лайлитўғон;
Зарқайнар;
КҲАЙ;
Осиё;
Қорасарой;
Сағбон;
Шаҳрисабз;
Паркент;
Паҳлавон Маҳмуд кўчасидан Чкалов кўчасигача.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан чин юракдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Кўксаройда тантанали кутиб олинди
⚡️ 20 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилишига оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/06/03 15:06:57
Back to Top
HTML Embed Code: