Telegram Web Link
Ғайридин онамга қандай муомалада бўлишим керак?

Савол: Онам Исломдан бошқа динга эътиқод қилади.
Шундай бўлса ҳам мен уларни ҳурмат қилишга мажбурманми?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, агар сизнинг волидангиз залолатда бўлса ҳам, гарчи ширкда бўлса ҳам сиз у кишига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз лозим бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай буюради: «Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (Аллоҳ асрасин) (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир» (Луқмон сураси, 14-оят).
Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг оналари мушрика бўлган пайтида қизини соғиниб, уни кўриш учун Маккадан Мадинага келади. Шунда Асмо Набий алайҳиссаломдан онасига қандай муомалада бўлиши кераклиги ҳақида сўраганда, у зот силаи раҳм қилишга буюрганлар.
Демак, она залолатда бўлса ҳам, фарзанд унга силаи раҳм қилиши, дунёвий ишларда яхшилик қилиб, моддий ёрдам қилиб, яхши гапириб, ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиши керак экан. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сизни зикр қилишини хоҳласангиз...

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УЙҚУНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИНГ

Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ким бир ўринга ётиб, унда Аллоҳ таолони зикр қилмаса, унга Аллоҳдан бир қасос-азоб бўлади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, ким ўринга ётса, шу ётган бутун вақт ичида бирор марта ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у ҳолда бу ётиш қиёмат куни унинг учун ҳасратга сабаб бўлади, ўша кун мен ётган эдим, лекин унда Аллоҳни зикр қилмадим, деб афсус чекади. Чунки, у на ухлаётганда дуо ўқиди ва на уйғонганда. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ухлашдан олдин ҳам, уйғонганда ҳам зикр қилиб ол, деганлар. Дарҳақиқат, зикр қилиб ухлаш мўминлик белгисидир. Кофир ҳам ухлайди, мўмин ҳам ухлайди. Лекин кофир ғафлатда ухлайди, Аллоҳни зикр қилмайди. Мўмин эса Аллоҳнинг ёди ва зикри билан ухлайди. Шунинг учун унинг бутун уйқуси ибодатга айланиб кетади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

☘️ Хайрли тонг! ☘️

Каналга аъзо бўлинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20. Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди.
Демак, йигитлар қаттиқ таҳдидга учраб, шаҳар аҳолиси уларга, динимизга қайтасизлар ёки сизларни тошбўрон қилиб ўлдирамиз, деганларидан кейингина қочиб ғорга бекинишган экан. Ғорга кириб, ухлаб турганларидан кейин ҳам ўша таҳдидни эсламоқдалар ва пул олиб шаҳарга таом учун борувчини эҳтиёт бўлишга, сездириб қўймасликка чорламоқдалар. Улар ўлимни эмас, шаҳар аҳолисининг жоҳиллигини, ўз миллатлари-динларига қайтишга мажбурлашини ўйлашди.
«Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди».
Ҳақиқий мўмин ҳар доим, ҳар жойда иймон ташвишида бўлади.
@mehrob_uz
Дунё мумин учун нақадар яхши жой!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Дунё мумин учун нақадар яхши жой! Чунки мўмин бу дунёда озгина амал билан ҳам жаннатга захира олиб кетади. Дунё кофиру мунофиқлар учун нақадар ёмон жой! Чунки улар кечалари маза қилиб ухлайди, лекин дунёдан олган захираси жаҳаннам бўлади».

Изоҳ: Мўмин-мусулмонлар бу дунёни экинзор деб билади, бу экинзорга солиҳ амаллар экиб, ҳосилини охиратда олишга ҳаракат қилади.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки нарсани ҳеч қачон эслама

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Узундан-узоқ чўзиб юришдан чиройли рад қилиш гўзалроқдир.

📝 Изоҳ. Агар қилолмайдиган ишини ваъда бериб, фақат вақтдан ютиш учун иккинчи томонни алдаб ва уни бу алдовга ишонтириб юрса, бунинг оқибати ёмон. «Эй мўминлар, нега сизлар ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Оллоҳ наздида ўта манфур (ишдир) (Саф сураси, 2-3-оятлар) Гарчи бу оятлар муайян бир воқелик муносабати билан нозил қилинган бўлса-да, ҳукми ҳамма замонлар учун умумийдир.

Кимнингдир сизга ҳожати тушиб, бир нарса сўраса, «эрта бераман, индин бераман» деб унинг ишончини суъистеъмол қилгандан кўра «ҳозир имконим йўқ эди» деб унга рад жавобини беришингиз яхшироқдир. Бунда ўзингизга ҳам, сўровчига ҳам манфаат бор. Аҳволингизни очиқ айтар экансиз, бу билан ўзингизни ёлғончи бўлиб қолиш гуноҳидан қутқарасиз. Гарчи сўраётган киши яқин дўстингиз бўлиб, ишонганидан, ҳадди сиғганидан сизга мурожаат қилаётган, сиз унга бирданига рад жавобини беришга ийманаётган бўлсангиз-да, бундай ҳолатда дўстингизга очиқ гапиришингиз кўпроқ ёрдам беради. Чунки шундай қилсангиз, унинг вақтини тежаган ва бошқа кишидан тезроқ ҳожатини битказишига имкон туғдирган бўласиз.

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғассолга дам солдириш

Cавол: Айримлар жаноза ёки таъзия маросимидан кейин тоби қочиб қолса, ғассолнинг олдига боради. Баъзи ғассоллар келган кишини пахта билан силаб, кейин уни ёқиб юборади. Ғассол эркак бўлса ҳам келган аёл кишининг елкасига қўли билан қоқиб қўяди. Бундай ишларга динимизнинг муносабати қандай?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, “Жаноза ёки таъзияга борганим учун тобим қочди”, деб шумланмаслик керак. Чунки ёмонлик, бахтсизлик Ислом ва иймон сабабли эмас, балки гуноҳ ва исёнлар сабабли келади. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан. Баъзи кўнгилсизликларни “жанозага қатнашиш”дан деб билмаслик керак. Зеро, жанозага қатнашиш фарзи кифоя ва мусулмоннинг мусулмондаги
ҳаққидир. Жанозага қатнашган кишига Уҳуд тоғичалик савоблар ваъда қилинган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “(Аллоҳнинг изнисиз) касалнинг юқиши йўқ ва шумланиш йўқ. Мени (Аллоҳ ҳақида) яхши гумон – чиройли сўз хурсанд қилади”, деганлар» (Имом Бухорий ривояти).
Агар ғассол шаръий дам солишни билса, тоби қочган одам унинг ҳузурига бориб дам солдиришида зарар йўқ. Лекин ғассол саволда айтилгани каби пахта билан силаш ва бошқа шу каби шариатимизда йўқ бидъат амаллар билан дам соладиган, номаҳрам аёлларни бирор аъзосини ушлайдиган бўлса, уларнинг олдига асло бормаслик керак. Бундай ҳолларда шаръий дам солишни биладиган имом-домлаларга мурожаат қилиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/30 15:58:09
Back to Top
HTML Embed Code: