Telegram Web Link
Намоз вақтлари:
17.06.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
АЙБ КОВЛАШНИНГ ОҚИБАТИ

Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади: Бир куни қироат илмининг икки машҳур имоми Кисоий ва Язидий раҳимаҳумаллоҳлар Ҳорун Ар-Рашиднинг ҳузурида эдилар. Намоз вақти киргач, Кисоий раҳимаҳуллоҳ жамоатга имомликка ўтди ва “Кафирун сураси”ни қироатида адашиб қолди. Намоздан сўнг Язидий раҳимаҳуллоҳ: “Куфанинг машҳур қориси “Кафирун сураси” қироатида адашиши жуда ажабланарли ҳол” деди.
Бу воқеадан бироз вақт ўтиб, Имом Язидий ҳам бир намозда имомликка ўтди ва “Фотиҳа сураси”нинг қироатида тутилиб, адашиб қолди. Намоздан сўнг хато қилганини англаб ушбу шеърни ўқиди:
Тилингни сақла, гапирма асло, қолурсан балога
Абатта, бало, осилган тилга, яъни жафога.

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

🌞🌞🌞🌞

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

Каналга
аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кимки ўлимни кўп эсласа, уч нарсада улуғ бўлади: тавбани тез қилишда, ризқига қаноат қилишда, ибодатда ғайратли бўлишда. Энди кимки ўлимни эсдан чиқарса, уч нарсада орқада қолади: тавбасини орқага суради, кун кўришга етарли нарсага рози бўлмайди, ибодатларида ялқовлик қилади.

Ҳаким Ҳомид Лифофий.

@mehrob_uz
9. Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят-белгиларимиздан деб ўйладингми?!
Яъни, эй Пайғамбар, ўша каҳф (ғор) эгалари ва ундаги уларнинг исмлари битилган битикни Бизнинг энг ажойиб мўъжизаларимиз деб ўйладингми?
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижара тўлов етимнинг ҳаққими?

Савол: Ёлғиз аёлман. Хўжайиним оламдан ўтганларига 14 йил бўлди. 19 ва 14 ёшли ўғил фарзандларим бор. Синглимни уйида ижарада тураман. Шукр, ижара пулини тўлай оляпман. Лекин мени қийнаётган нарса етимнинг ҳаққи синглимнинг оиласига зиён бўлмасмикан?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда балоғат ёшига етган (яъни ўғил болалар эҳтилом бўлгач, қиз болалар ҳайз кўргач) болалар етим дейилмайди. “Етимнинг ҳаққидан эҳтиёт бўлиш” деганда, уларнинг “мулкларини тортиб олиб ейиш” тушунилади. Яъни олди-сотди, ижара, ҳадя каби ўзаро розилик билан бўладиган келишувлар натижасида уларнинг пулларини олиш етимнинг ҳаққини ейиш бўлмайди. Демак, сизнинг синглингизнинг ҳам ижара учун олаётган пули етим ҳаққини ейишга кирмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар азон овозини эшитсангиз, муаззин айтганидек айтинглар. Чунки бу мустаҳабдир. Фақат “Ҳаййа алас солаҳ” ва “Ҳаййа алаа фалаҳ”да “Ла хавла ва ла қуввата илла биллаҳ” дейилади.
“Қод қоматис солаҳ” сўзида “Аллоҳ уни осмонлару ер тургунича қоим ва бардавом этсин” дейилади.
Тасвийб, яъни “Ас солату хойрум минан навм” да “тўғри айтдинг”, “яхши айтдинг” ва “насиҳат қилдинг” дейилади.
@mehrob_uz
📿Зикр қалбни сайқаллайди, унга жило беради, Аллоҳнинг азобидан қутқаради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг сайқалловчиси бўлади. Қалбни сайқалловчи нарса эса Аллоҳни зикр қилишдир. Аллоҳнинг азобидан нажот беришда хеч нарса Аллоҳнинг зикрига тенг кела олмайди», дедилар. «Аллоҳ йўлида жиҳод ҳамми?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳатто қилич билан душманнинг бўйнини узиш ҳам», дедилар» (Имом Ибн Абу Дунё ва Имом Байҳақий ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:👇
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтлари:
18.06.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жаннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлиш омили

Рабиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кундузлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эдим, кечалари ёнларида тунардим, кўзимни уйқу босиб, ухлаб қолгунимча «Субҳаналлоҳ», «Субҳаналлоҳ», «Субҳана Роббий» деганларини эшитиб ётар эдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўра, сўраганингни бераман», дедилар. Мен ўйлаб олиш учун озгина муҳлат сўрадим. Ўйлаб кўрсам, дунё ўткинчи, абадий эмас. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло мени жаҳаннамдан сақлашини, жаҳаннамдан нажот беришини ва жаннатга киргизишини дуо қилиб сўраб беринг», дедим. У зот: «Бундай дейишга сенга ким ўргатди?» дедилар. «Ҳеч ким ўргатгани йўқ. Дунёнинг ўткинчи, абадий эмаслигини билдим. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида буюк мартабадасиз. Шунинг учун Аллоҳ таолодан дуо қилиб беришингизни сўрадим», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен, албатта, дуо қиламан, лекин ўзинг ҳам кўп сажда қилиб, сўраган нарсангга эришишда менга ёрдам бер», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🍃🕊🌷🍃🕊🍃

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Одамларда илм кўриниб, унга амал қилмаса, тил билан айтишни яхши кўришиб, қалблари билан ғазабланишса, қариндошлари билан узилишган бўлса, Аллоҳ уларни ланатлайди, кар қилади ва кўзларини кўрмайдиган қилиб қўяди.

✏️Ҳасан Басрий
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10. Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар.
Каҳф эгалари йигитлар экан. Улар ғордан паноҳ жой топибдилар. Яъни, бировдан қочиб келиб яширинибдилар. Сўнгра Аллоҳга илтижо қилиб:
«Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин...», дебдилар.
Демак, уларнинг ғорга кириб яширинишларидан мақсадлари Аллоҳнинг раҳматига эришиш экан.
«...ва ишимизни Ўзинг тўғрилагин», дедилар.
Демак, ишларидан кўнгиллари тўқ эмас. Уларга бу борада ҳам Аллоҳдан ёрдам керак.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗ НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, намоз мўминларга ўз вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло бандаларига беш вақт намозни фарз қилди. Кимки намозидан бирор нарсасини камайтирмай, унинг ҳаққини енгил санамай охиратга олиб келса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўша бандани жаннатга киритиш ваъдаси ҳақ бўлади. Кимки шундай қилмаса, унинг учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳеч қандай ваъда йўқдир. Хоҳласа, уни азоблайди, хоҳласа жаннатга киритади” (Имом Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аср намозини кечиктирмаслик

Савол: Aср намозни бир дақиқа ҳам ўтказиб бўлмайдими?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аср намози борасида Аллоҳ таоло: «Намозларни, (хусусан), ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг», дея буюрган (Бақара сураси, 238-оят).
Намозни муҳофаза қилиш бу доимо “ўз вақтида адо этиш” деганидир. Кўпчилик уламолар “ояти каримадаги “ўрта намоз”дан мурод – аср намози”, деганлар. Зеро, аср намози кундузининг икки намози бомдод ва пешин ҳамда кечанинг икки намози шом ва хуфтон орасида бўлади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, деганлар. Яъни аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.
Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо юқоридагилардан аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарурлиги келиб чиқади. Чунки бошқа ҳадисда “Аср намозини қазо қилганнинг амаллари ҳабата бўлибди”, дейилган. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/01 00:48:19
Back to Top
HTML Embed Code: