Амир нутқида деди: "Сизларга ҳукмрон бўлганимдан бери бирор киши вабога учрамади". Шунда аъробий ўрнидан туриб деди: "Аллоҳ одил Зот. Бизда икки мусибат; сен ва вабони жамламайди"..
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
😁1.49K👍267🔥102💯54😢37⚡6🤔4
Пайғамбар алайҳиссалом сафар қилмоқчи бўлсалар, Мадинада охири кирадиган уйлари қизлари Фотиманики бўлар ва сафардан қайтсалар, кирадиган биринчи уйлари ҳам Фотиманики бўларди.
Қизларнинг кўнгли нозик, шу сабаб отасига меҳрибон бўлади. Бундай кўнгил эгаларининг ҳаққини биринчи адо қилинг!
@MubashshirAhmad
Қизларнинг кўнгли нозик, шу сабаб отасига меҳрибон бўлади. Бундай кўнгил эгаларининг ҳаққини биринчи адо қилинг!
@MubashshirAhmad
🔥814👍427😢151💯78⚡26😭19👏9🤩9🤝3😁1
Ўғил онасини калтаклагани бир бало бўлса, уларни ажратиш ўрнига ҳолатни тасвирга олиб, интернетга олиб чиқиш шаҳвати эса ўн бало.
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
🤬640😢193👍52🤯31💯27😭12🔥6😨5
С меня требуют: "Напишите про ХАМАС!"
Пишу:
Первая настоящая террористическая организация появилась на территории Палестины в 1931 году.
Её члены нападали на безоружных людей, выбираемых по принципу национальной принадлежности, обстреливали и подрывали общественный транспорт, устраивали взрывы в местах большого скопления людей: на рынках, в гостинице и т.д.
Всё это - по классике терроризма - делалось для достижения политических целей, а также под предлогом мести коллективному врагу.
Это была не просто террористическая, но - по общему мнению Эйнштейна, Муссолини и "Британники" - ещё и фашистская организация.
Кроме множества акций против простых смертных, на счету душегубов было, к примеру, убийство британского министра по делам Ближнего Востока, а самый известный теракт, совершённый ими, - это подрыв гостиницы "Царь Давид", в результате которого погиб 91 человек.
Террористическая организация, о которой я пишу, называлась Иргун Цваи Леуми ("Национальная военная организация") и состояла из сионистов.
В 1948 году члены этой организации влились в ЦАХАЛ - вооружённые силы Израиля, а лидер террористов Менахем Бегин в 1977 году стал премьер-министром Израиля.
Теперь им не было надобности прятать взрывчатку в молочных бидонах, как они сделали это на рынке в Хайфе в 1938 году, или тайком минировать подвалы, как в случае с отелем в Иерусалиме в 1946-м. Они получили безоговорочную поддержку условного Запада и неограниченный военный бюджет.
Теперь, чтобы убить сотню-другую арабов, достаточно стало нажать на кнопку, сидя в кожаном кресле, и никто не назовёт тебя террористом. Хочешь по старинке взорвать какой-нибудь рынок, отель или, может, больницу? Ни в чём себе не отказывай.
Теперь ты не фашист, а единственный демократ на Ближнем Востоке, который "имеет право защищать себя", убивая женщин, детей и стариков.
Возвращаясь к началу, я должен сказать, что ХАМАС - появились лишь через полвека после Иргуна, в 1987 году.
© Мурад Мусаев

👍380💯100🔥32😢21👏9🤬6⚡1
"Умрингни нима билан ўтказганингдан сўраласан". Термизий ривояти.
Эй сен! "Мен умримни ризқ талаби ва Раббим тоатида ўтказдим", деб бемалол айтавер!
@MubashshirAhmad
Эй сен! "Мен умримни ризқ талаби ва Раббим тоатида ўтказдим", деб бемалол айтавер!
@MubashshirAhmad
👍647😢347😭111💯36🔥26👏4🤝4⚡3😱3😁1
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Путиннинг "тил фронти" Ўзбекистонга кўчдими?
"Талқин" кўрсатуви
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/8qkaUM-Jta4
©️Azon Global

🤬218👍39🤔7💯7🔥3⚡1🤯1
Ҳаммаси ўзни ўзгартиришдан бошланади. Бошқа йўл йўқ, уринманг!! Бундай қилмасангиз бошқалар сизни ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Чунки сизда йўғини бошқалар беради.
Ўзи билан машғул ва ўзини ислоҳ қилишга банд инсонни бошқа машғул қила олмайди. Чунки у банд. Бандни банд қилиб бўлмайди.
Қолаверса, ўзини ислоҳ қилолмаган бошқани ислоҳ қилолмайди. Зеро инсон ўзида йўқни бошқага беролмайди. Чўнтагингизда пул бўлмаса, "Менга минг сўм бериб туринг", десам бера оласизми?! Унда нега ўзингизда йўқ хислатларни бошқага беришга уринасиз?!
Ҳаммаси ўзни ўзгартиришдан бошланади. Тўғри йўлнинг бошланғич нуқтаси шу.

👍675🔥158💯112👏17😢17⚡10👌3
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Папалик Тарихи: Исо Масиҳдан Ватикан давлатигача бўлган йўл
Исо Масиҳдан кейин Пётр Қуддусда ваъзлар айтишда давом эттирди, кейин Антакия ва Римга борди. Римда миссионерлик ишларини олиб бораркан, ҳукумат томонидан ушланиб, хочга михлаб ўлдирилди. Шу воқеадан сўнг Римдаги насронийлар уни маънавий етакчи сифатида қабул қилишди. Папалик тушунчаси шу асосда шаклланди. Кейинги барча папалар Пётрнинг вориси деб ҳисобланди.

👍168😁36😱8🔥2
Аъробийга айтишди:
- Ҳеч ўзингга ўзинг жаннатга киришинг ҳақида сўзлаганмисан?
У жавоб қилди:
- Валлоҳи, бу ҳақда мен ҳеч шубҳаланмаганман. Мен яқинда унинг боғларида кезаман, ҳавзларидан ичаман, дарахтларида сояланаман, меваларидан ейман, кўзаларидан симираман ва сарой-қасрларида ҳурларидан роҳатланаман.
- Бу ишонч қилиб қўйган яхшилигинг ёки солиҳ амалинг сабаблими?
- Аллоҳ таолога иймонимдан ва Аллоҳ таборака ва таолодан бўлак барча маъбудларга инкоримдан кўра шарафлироқ яхшилик ва улуғроқ иш борми?
- Гуноҳларингдан қўрқмайсанми?
- Аллоҳ таоло гуноҳлар учун мағфиратни, хатолар учун раҳматни ва жиноятлар учун афвни халқ қилди. У зот Ўз муҳибларини жаҳаннам ўтида азоблашдан юқоридир.
---
Басра масжидларида одамлар: "Аъробий Парвардигорига гўзал гумонда бўлди", дейишарди. Қачонки унинг сўзларини эслашса, улардаги умидсизлик булутлари тарқар ва қалбларида ражо салтанати ғолиб бўларди.

👏501👍321😢188🔥84😭54💯19🤩10⚡4
Кечадан бери Саудия ва Амирлик биз учун қандайдир визаларни бекор қилаётгани, Туркияда ўзбек энага қарамоғидаги болани калтаклагани ва қоракўзларимиз Кореяда пойга ўйнаб, қўлга олингани ҳақидаги хабарларни ўқияпман. Бу ташқаридаги обрўйимиз.
Ичкаридаги ахлоқий вазиятимиз ҳақида гапирмай ҳам қўяқолай. Фейсбукдаги қисқа видеоларни кўриб, қай даражада таназзулга тушганимизни тушунасиз.
Яъни, миллат таназзули (деградацияси) энг тубида. Яна тушадиган жойимиз қолмаган. Кўтарилишимизга эса ҳеч қандай умид ва асос йўқ. Аҳли иймон ва виждон кишанланган, аҳли фасод ва фисқ майдонда эркин.
Наҳот бу давлатда ақли расо бир раҳбар топилмаса, миллатни тушкунлик ва расволик ботқоғидан қутқарадиган? Наҳот ичимиздан қуртлаб, ташқи душманларга чўккалаган кўйи таслим бўлсак ва ватанни биз бой берсак? Ҳа, айнан биз.
Сиз шунга розимисиз? Қўлингиз билан хорлик бўйинтириғини бўйинга илмоққа ҳозирмисиз? Аллоҳ ва авлодлар лаънатини кўтаришга тайёрмисиз?
Фикримни шу саволлар билан тугатай-чи...

😢916👍223💯135😭82🔥34⚡10😱9🤯8🤬5🤔3😁1
Биттаси бокиралик оғир юк деса, бошқаси танасини кўз-кўз қилса. Биттаси монополияни қонунийлаштирса, бошқаси қиморни машруъ эттирса.
Яна биттаси ароқхўрликни қўллаб-қувватласа ва бошқаси, афифалик тимсоли ҳижобга қўл чўзса... Кундан кунга ботилнинг овози баландласа ва бузғунчилик қувват олса.
Билъакс ислоҳ йўли қийинлаштирилиб, насиҳатгўй насиҳати учун маҳкамага тортилса. Фасоднинг панжасига панжа урилмаса, бўлди "Бас!" дейилмаса...
Фасод ана шунда бошланажак. Унинг балоса ҳамманинг бошига ағдарилажак.
Ҳақ таоло айтади: "Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Ер фасодга дучор бўлади".
("Бақара" сураси, 251-оят).
"Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур".
("Ҳаж" сураси, 40-оят).
Демак, Илоҳий қонуният бузғунчиликка қарши туришни тақозо этади, ботилнинг ҳужумини дафъ этишни талаб қилади.
"Замон бузилиб кетяпти", "Биз нима ҳам қила олар эдик", дея қўл қовуштириб ўтиришни тақиқлайди. Ёвузлик, бузуқлик кучларига қарши туришни амр этади.
Агар унга "Бас!" дейилмаса, фасодига қарши турилмаса, унда уммат нусратдан мосуво бўлади ва Аллоҳ бошқаларни ғолиб қилиб қўяди.
Ҳақ таоло айтади:
"Агар қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
("Тавба" сураси, 39-оят).
27.04.2025 й.

2👍621😭228🔥86💯68😢24👏10⚡7😱2😁1🤬1
Франция ўз мустамлакаларидан чиқиб кетгандан кейин, у ўлкаларда тилини, маданиятини қолдириб кетган. Жисмлари озод бўлган француз тилли африкаликлар собиқ хўжаларига маънан-руҳан боғлиқ бўлиб қолмоқдалар. Бу ҳолат мустамлакачиларга ҳали-ҳануз миллиардлаб долларлик бойликларни оқизиб келмоқда...
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
4💯439😢123👍93🤬24🔥19🤔9👌4😁3⚡2😱2
Расул Кушербаевга қарши миллатчилик қилиш, диндорларни давлатга, давлатни эса диндорларга қарши қўйиш ва ўртада миллий ҳамда диний низо қўзғаш фақат давлат ва миллатга хоин кишилар томонидан уюштириляпти. Бу ишлар уюштириляпти. Айнан уюштириляпти. Чунки...
Яқинда масъуллардан бири, радикал мусулмонга (бу унинг ибораси) нисбатан радикал атеистни қарши қўйиб ва бу тўғрида атеистни қўллаб хато қилаётганларига иқрор бўлганди.
Расул видеоси қуйидаги ҳаволада: 👉https://youtu.be/mtWv0xVFr0s?si=0pfy-l1zj5Fkxnw8

YouTube
БУ КЕТИШДА КАТТА ЖАНЖАЛ БЎЛАДИ❗ЭНДИ БИЗНИ СИНДИРА ОЛМАЙСИЗ
Бугун мамлакатни бўлмоқч, миллатлараро жанжал чиқармоқчи бўлаётгандар ҳақида айтдмоқдамиз. Улар нотўғри стратегия қилишмоқда. #trend #ўзбекистон #расулкушербаев
👍433🔥74💯53👏15🤬10🤝5😁3
Убай ибн Каъб ҳолатини ким ҳис қилади?!
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга Аллоҳ сенга Қуръонни ўқиб ўтказишимни амр этди", дедилар.
- "Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?" - деди.
- Ҳа.
Роббул-оламийннинг ҳузурида зикр қилиндимми?!
- Ҳа.
Унинг кўз ёшлари тўкилди.
- У менинг исмимни айтдими?!
У энди ўкраб йиғлаб юборди.
Муттафақун алайҳ
---
Ё Аллоҳ! Жуда бўлмаганда тонгла қиёмат бизни ҳам эсла! Эй фалончи, сен яхшилар томон ўт, дея номимизни айт! Лоақал, эй бандам, дегил!
Биз ҳам Сени ва Каломингни севамиз! Расулингни севамиз! Аммо шу севгимизга лойиқ бўлолмадик. Севгандан кутилмайдиган ишларни қилдик!
Аммо ожиз ва нотавонликдан гуноҳ қилсакда, севгимиз чин! Убайга бўлган бу марҳаматингни ҳис қилдик ва қиёматда ана шундай марҳаматингдан биз ҳам умидвормиз.
Унга дунёда берганингни, биз охиратда умид қиляпмиз. Умидимизни сўндирма, эй меҳрибон Парвардигор!

6😢878😭267👍177🔥47💯24⚡6👏6😁1🤔1🤯1🤬1
Одамлар азиз авлиёларнинг қабрини зиёрат қилади, шу билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилмоқчи бўлади. Аммо ўша авлиёлар тириклигида қадрлаганмикан, жилла қурса уларга озор беришдан тийилганмикан деб ўйлаб қоламан.
Кунимиздаги баъзи устозларни кузатиб замонамиздаги авлиёлар шулармикан деган хаёллар ўтади. Чунки уларнинг илм ва ижод йўлига разм солиб доим қулай жойда қулай пайтда бўлиб қолишига, даврининг энг улуғ устозларидан таҳсил олишига, ёш бўлишига қарамай кўп ишларга улгурганини кўриб Аллоҳнинг тавфиқи ва мададисиз, илоҳий қўлловисиз мутлақо имконсиз бўларди деган хулосага келаман.
Устоз Hasan Al-Muqriy домлани онлайнда кузатишни бошлаганимдан бери ҳайратланишдан тўхтамайман . Кўплаб суҳбатларини, дарсларини тингладим, мақолаларини ўқидим. Бунча илм, бунча ҳикмат, бунча тажриба мендан атиги икки ёш катта одамда йиғилганини кўриб лол қоламан. Ўтмишдаги уламоларни оғиз тўлдириб мақтаймизу, кунимиздаги тирик уламоларни ва фозил кишиларни қадрлашимиз учун албатта қабрга кириши шартмикан дейман.
Ҳасанхон домла ўзига хос даврда ўзига хос муҳитда туғилиб ўсди. Совет иттифоқининг охирги йилларига ва мустақилликнинг бошига тўғри келди унинг болалиги. Эски даврдан янги даврга ўтишни кўрди, баданида ҳис қилди. Уни тирик тарих дейиш мумкин чунки эски даврдаги забардаст уламоларни кўриш насиб қилди унга ёки кўрганлар билан гаплашишга муяссар бўлди.
У болалигидан ўзбек тили ва адабиётига, тарихига ва қадимий маданиятига муҳаббат билан ўсди. У болалигидан Ҳазрат Навоий ва Бобур ғазалларини эшитиб,маъноларини тушуниб катта бўлди. Унда тил ва бадииятга бўлган нозик дид ва баланд савия шаклланди. Унинг ёзувида ва нутқида ўзбек тилининг жозибаси ва ширасини татиш мумкин.
Ундан ташқари мумтоз ва замонавий араб тилини ва адабиётини пухта ўзлаштирди. Форс ва турк тилларини ҳам ўрганди. Шариат фанларини улуғ устозлар қўлида тартиб билан ўрганди. Руҳий тарбия устозлари қарамоғида унинг ахлоқ-одоби ва сийрати сайқалланди.
Унда нафосатга ва назокатга мойилликни, ўткир заковат ва фаросатни сезиш мумкин. Аммо шу билан бирга унда виқор ва шижоат бор. Шу нозик гавдаси билан шунча машаққат ва босимларни кўтариши ундаги руҳий қувватдан дарак беради.
Машааллоҳ, Ҳасанхон домлани Аллоҳ кўп томонлама Ўз фазли билан икром қилган. Ёзувда ва нутқдаги равонлик, ўзини гўзал ва таъсирли ифодалаш, ҳужжатининг кучлилиги, ҳозиржавоблик, ўрнида ҳазл мутойиба билан кайфиятни кўтариш хислатларини кўраман.
Бу кишидаги муомала маданияти ва маҳорати юксак даражада, агар дипломатларга протокол ва муомаладан дарс ўтиш керак бўлса Устоз буни қойиллатишларига аминман, расмий вазиятда ҳам оддий бемалол шароитда ҳам муомалани жойига қўяди, турли инсонлар билан ишлаш қобилияти зўр.
Устозни тинглаб зерикмайман, малолланмайман, ҳар бир суҳбатида янги бир маъноларни топаман. Баъзилар битта нарсани такрорлайверади, ҳамма интервюларидаги мазмун бир хил бўлиб чиққани учун тингламай қўйганман аммо устозда ундаймас.
Зар қадрини заргар билади деганларидек, жаҳон уламоларини тинглаб кузатиб юрадиганлар билади Устоз илмда қай даражада эканини. Бу кишини эътироф этиб қадрлашимиз керак.
Устозни қимматли хазина деб биламан. У хазинадан фойдаланмаслик ўзимиз учун катта маҳрумлик бўлади, у кишига бизнинг бефарқлигимиз зарар қилмайди чунки ажрини олаверади.
Бошқа устозлар қатори Ҳасанхон домлага ҳам хайрихоҳ бўлишимиз, ташаббусларини қўллашимиз, ҳеч бўлмаганда уларга зарар етказмаслигимиз, тўсқинлик қилмаслигимиз лозим.
Агар шундай инсонни ўзингизга руҳий раҳнамо қилиб олиш имкони бўлса бу фурсатни ғанимат билинг. Уларнинг илмидан ва тажрибасидан фойдаланиб қолинг.
Ҳасанхон домла ҳақида узоқ ёзиш мумкин. Уларни ҳаётда кўрганлар ва таниганлар янада яхшироқ билади. Бизга ҳам ҳаётда кўришиб суҳбатларидан баҳраманд бўлиш насиб қилсин.
Шундай устозларни қадрлаб, илмларидан фойдаланиш ва амал қилишга муваффақ қилсин барчамизни. Аллоҳ устозга дунё ва Охиратда саодат офият ва муваффақиятлар берсин, узоқ йиллар халқимизни фойдалантириб юришга муваффақ қилсин.
© Fayzuddin Mumin

4👍745💯138🔥69😢15👏5
📌Ребенок-заключенный Тарик Абу Худайр появился на слушании в израильском оккупационном суде с явными признаками пыток на лице.
📌Если бы это была любая другая страна, его картинка появилась бы на каждом экране телевизора мира, и все правозащитные организации, особенно дети, встали бы и не сели, и ради него собрался бы Совет безопасности.
📌Но он палестинец, и его преступление заключается в том, что он ищет свои узурпированные права в мире, полном лжи и лицемерия.
Где правозащитные организации?
Или надо признать, что жизни мусульман в Палестине не стоят ни чего!
Роберт Адамов
#Сраиль_фашитское_государство
#Газа_геноцид

🤬564😢281😭76👍43💯40🔥7⚡3
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Суриядаги алавийлар қўзғалони – аслида нима бўлган?
Томоша қилинг https://youtu.be/tX3teCSq6Rg
©️Azon Global
Томоша қилинг https://youtu.be/tX3teCSq6Rg
©️Azon Global
🤔77👍61🔥10🤬5⚡3🤝3
"Ким бизни алдаса, биздан эмасдир!". Муслим ривояти.
Дин фақат бир ҳовуч буғдой ёки бир боғ кўкатда алдашдан қайтаряпти, деб ўйлайсизми?
Фикр ё туйғулардаги алдовларчи?! Халқнинг ризқини туя қилишчи?!

💯724👍251🔥88😢66😭21🤔5⚡4👏4
Кимнинг дунёси қиё боқмаган бўлса, охирати унга боқади. Охират икромлироқ. Роббингизни ҳузурида яхшиликлар зое бўлмайди, ҳасанотлар палласидан уриб қолинмайди.
Бир нарсага ишонинг, дунёда Парвардигор бор экан, мусибатлар давомли бўлмайди.
Мустафо Маҳмуд, "Тилсим" китобидан
@MubashshirAhmad
Бир нарсага ишонинг, дунёда Парвардигор бор экан, мусибатлар давомли бўлмайди.
Мустафо Маҳмуд, "Тилсим" китобидан
@MubashshirAhmad
👍763🔥176💯126😢98😭35⚡6🤩6