Telegram Web Link
Ҳар замоннинг муаммоси бўлади. Бу замоннинг муаммоси ахлоқ муҳофазасидир.

Аллома Абдуллоҳ бин Байя

@MubashshirAhmad
👍596💯187🔥114😢50😭1410😱2🤬1
"Жуда қаттиқ ёмон кўришади, аммо диққат билан кузатишади".

@MubashshirAhmad
5👍897💯385🔥120🤩66🤔1714😭14😢10🤝8🤬3
Рабиъ ибн Ҳайсам йўлдаги ахлатларни териб оларди-да, бу онамга ва мана бу отамга, дерди.
Яъни, ишининг савобини уларга бағишлар эди.

@MubashshirAhmad
2👍743😢251🔥85👏2910🤩5😱1
Ғалаба куни дипломатияси: Марказий Осиёнинг мувозанат сиёсати ва Путиннинг нураган шуҳрати

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/cGgcNKzuA7o

©️Azon Global
👍143🔥26🤝7😱1🤬1
Агар одамлар келажаклари ва ҳаётлари ҳақида тафаккур қилганларида эди, ҳаммалари иймон келтиришган бўларди.
Агар дунёлари ва унинг фоний хурсандчиликлари, чекланган лаззатлари, ўлим, хасталиклар, ҳалокат ва оғриқларини ўйлаганларида эди, унга ғарқ бўлмасдилар, матоҳлари олдида таслим бўлмасдилар.

Агар ўлим ҳақида мулоҳаза қилганларида эди, ҳаётлари учун бунчалик ташланишмасди.
Агар охиратни ёдга олишганда эди, жаноби Роббилари томон қочишган бўларди.

Лекин.. бирор киши тўхтаб, булар ҳақида тафаккур қилмайди. Балки бирор нарсалик бўлиб қолиш учун, ҳаёт ғилдираги ортидан чопади. Аммо билмайдики, бу ортидан чопаётгани сароб ва ҳеч нарса эканлигини. Дақиқа, соат ва кунлар ўтяпти, умр ўтяпти. Охир борар жой эса тупроқ..

Тупроқ остига кетганлардан бирортаси, ҳикоя айтгани бизга қайтмайди. Қабр дарчалари кўрлик томон очилган. Бирор киши бирор нарса кўрмайди, бирор нарса билмайди. Кўрлик пардаси ҳамманинг юзига ташланган. Фақат ўша жойга ўзи борган лаҳзадагина кўради.
Ҳар биримизнинг фурсатимиз ҳаётимиз.. бундан ўзга фурсат йўқ!

Доктор Мустафо Маҳмуд
"Ўлим ортида не гаплар?" китобидан

@MubashshirAhmad
😢332👍109🔥101💯40😭17🤬1
Болғадан бошқа нарсага эга бўлмаганингдан кейин, сенга ҳамма муаммо михга алоқадордай туюлаверади.

Абраҳам Маслоу, америкалик руҳшунос

@MubashshirAhmad
2👍524💯114🔥66👏187🤔7😭5🤩2
Бизга дарвешнинг хирқасини кийдириб, бу дин, дейишди.
Бузуқликка ғарқ этиб, бу санъат, дейишди.

Динсизликни ўргатиб, илм мана шу, дейишди.

Табақалар кураши билан бўлиб ташлаб, бу ижтимоий адолат, дейишди.

Мустафо Маҳмуд, "Шайтон уйимизда яшайди" китобидан

16.10.2017

@MubashshirAhmad
3🔥558👍293💯148😭52😢47👏96🤯4🤔2
Табассум қилинглар! Биз Аллоҳнинг фазли билан яшаяпмиз. Бошқаларнинг марҳамати сабабли эмас.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
👍1.06K💯346🔥151🤩47😢24👏129🤝9😭7👌2🤬1
Аёлни хорижда ишлашга мажбур қолдирманг

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/YwX01GfmLBo

©️Azon Global
💯191👍82🔥139😱5
Тавсия!
Ўлимингиз бошқаларнинг орзуси бўлиб қолишидан сақланинг
!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
4👍782😢328🔥124💯99😭17🤔136👌3
Ғарбнинг қўрқинчли туши – Файсал ибн Абдулазиз

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/g46E-gTrkQo

©️Azon Global
👍240🔥45😢14💯7
Айни дамда исломни рад этиш ўзига ўзи суиқасд ва барбод бўлиш йўлидир. Балки бу мустамлакачиликнинг кўз қувончидир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
👍515🔥105😢73💯6410👏4🤬2🤯1
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) 2025 йилнинг 8 май, пайшанба куни тонгда Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Шу куннинг ўзида адвокатлари иштирокида дастлабки суриштирув ўтказилди. Ўша куни адвокатларига билдирилган охирги маълумотга кўра, суриштирувдан сўнг Истанбулдаги Депортация марказига (Geri Gönderme Merkezi – GGM) ўтказилиши, эртасига – 9 май, жума куни у ердан қўйиб юборилиши керак эди.
Аммо орадан 4 кун ўтган бўлса-да, Иммиграция бошқармаси (Göç İdaresi) домланинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида адвокатларига ҳам, яқинларига ҳам ҳеч қандай маълумот бермаяпти. Ваҳоланки, Туркия қонунчилигига кўра, назоратда ушлаб турилган шахснинг оиласига бу ҳақида маълумот берилиши, унинг ўзига ҳам яқинлари билан мулоқот қилишга изн этилиши белгилаб қўйилган. Ҳозиргача ҳатто адвокатлари ҳам домладан бирор хабар ололмаётганидан, ақалли қаерда сақланаётганини ҳам билолмаётганидан оиласи ва яқинлари асосли равишда хавотирга тушишмоқда. Боиси устоз Мубашшир Аҳмад узоқ йиллардан бери қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекиб келади ҳамда мунтазам равишда инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишга мажбур.

Бу борада қандайдир маълумот, янгилик бўлиши билан сизларни хабардор қиламиз. Бу орада урчиши мумкин бўлган ҳар қандай асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз.
Дуоларингиз билан қўллаб туринг.
12😢2.34K🤬409😭206👍128😱75🤔19🤯18👏11🎉9🤩7🔥6
Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинган. Уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишган, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирнега жўнатилган.

«Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида.

Унга кўра, хавфсиз жой истаб, бошпана сўраб келган инсонни мамлакатига қайтариб бериб юбориш ҳам қонуний, ҳам диний ва ҳам виждоний жиҳатдан жоиз эмас.

Батафсил: https://azon.global/3985

©️Azon Global
🤬1.7K😢654👍110😭63😨45🤔16🔥15😱13🎉11👏7🤩5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

@Azon_Global
😢1.14K🤬438😭101👍46🤔29😱18🎉12💯7👌5🤝5🔥4
ҲуДаПар партияси Туркия ҳукуматини Мубашшир Аҳмад масаласида шаффоф баёнот беришга чақирди

Туркиянинг йирик партияларидан бири, Эрдўғон раҳбарлигидаги "Адолат ва тараққиёт" партиясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлмиш ҲуДаПар ("Ҳур даъво") партияси ҳукуматни ўзбекистонлик машҳур олим, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ масала бўйича шаффоф баёнот беришга чақирди.

"Халқаро қонун ва Туркия томонидан тан олинган шартномалар зулм қилиниш хавфи остидаги шахсларнинг бирор талабга кўра топшириб юборилишини тақиқлайди. Инсонпарварлик тамойилларига ва қочқинларнинг бошпана сўраш ҳуқуқига риоя қилиниши нафақат конституциявий, балки виждоний мажбурият ҳамдир", дейилади ҲуДаПарнинг баёнотида.

Батафсил: https://azon.global/3988

©️Azon Global
👏792👍381🔥72💯55😢38😭35🤬199🤩5🤯2🎉1
Forwarded from Abdulvohid Zabihulloh
Twitter фойдаланувчиларининг қўлловига эҳтиёжимиз бор:

https://x.com/AZabihulloh/status/1921987820782076388?t=H-xbkA7q0-xLU2tSV15u2A&s=19
🤝278👍150🔥35😱1
Forwarded from Tohirbek Tojmuhammad
Ушбу пост остидаги улашишлар сонига қаранг. Twitterнинг турк сегментида бундай постлар ярим кун ичида минглардан ошиб кетди.

Турк ватандошлари ҳукуматлари томонидан содир бўлган энг кичик зулмга ҳам кескин жавоб берадилар. Биладилар-ки, бу зулмга ҳозир "тўхта" дейилмаса, кейинги мазлум ўзлари бўлишларини.

Улар ҳатто миллатдоши бўлмаган инсон ҳимояси учун курашишмоқда. Биз эса шу ватан учун, шу халқ учун энг қийин синовларни ҳам бўйнига олган ўз ватандошимиз учун деярли ҳеч нарса қилмаяпмиз.

Туркиянинг нега тобора дунёдаги энг асосий давлатлардан бирига айланаётгани ва бизнинг ҳозирги аҳволимизнинг асосий сабаби ҳам шу аслида.
25😭1.86K💯625👍373😢122🔥3910👏9🤬7🤩6👌3🤔1
Мубашшир Аҳмад домла ҳибсда. Бу билан нимага эришиляпти? Мақсад очиқчасига ўз фикри билан баҳс юрита оладиган рақибни тинчитиб, ҳеч қандай баҳс-мунозарани тан олмайдиганлар сафини кенгайтиришми? Бу жамиятда диндорнинг сўзи, фикри мутлақо ўчирилиши керак деганими?

Нимага эришиляпти? Бу кишини қамашдан мақсад келажакда ёзиладиган "қатағонлар ёдномасини" бойитишми? Бир мунча вақт ўтиб "ёшларимизни биз ўзимиз экстремист қилдик" дейилиш учун қилиняптими бу яна?

Ҳа. Тўғри. Ғарб оғалардан Ўзбекистонда диний эркинликлар бузилиши ҳақида ҳисоботлар энди чиқмаса керак. Демак бемалол ортга чекиниб эски ишлар қайтариладими? Бундан бошқа яна қандай "сиёсий мантиқ" бор? Мўътадил диний фаолларни таъқиб қилиш экстремистлар сонини оширишга олиб келиши борасидаги оддий ҳақиқат наҳотки яна унутилди?

Менинг фикрим: Мубашшир Аҳмаднинг ғайриҳуқуқий қамалиши бу дунёвийликнинг навбатдаги мағлубиятидир. Чунки бундай "дунёвийлик" на мунозара ва муросага очиқ ва на ўз принципларига содиқ.

Tahlilchi Jamshid Muslimov

@MubashshirAhmad
👍1.47K💯581😢169🔥128🤬32👏26😭1910🤔8🎉5🤩2
2025/10/22 09:08:29
Back to Top
HTML Embed Code: