Telegram Web Link
Истанбулда 3-4 кундан бери қор гўзал ёғмоқда. Айтишларича, анчадан бери бунақа ёғмаган.

Тонгдаги оппоқ ва сокин муҳитда сайрнинг гашти ўзгача бўлар экан.

@MubashshirAhmad
2👍845🤩218🔥72👏118🎉8💯8🤬6😁2🤔2
Forwarded from bakiroo
Ўзбекнинг газини "импорт қилинди дея талаш схемаси" статистикада ҳам очилиб қолмоқда

2024 йил январь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонга 35,6 млн.долларлик газ импорт қилинган.

2025 йил январь ойи статистикасидан келиб чиқилса, 2024 йил январь ойида 35,6 млн.долларлик эмас, аслида 5.1 млн.долларлик газ импорт бўлган.

Яъни, 2024 йил январда шимолдан импорт қилинди дейилган 30,5 млн.долларлик газ аслида ўзбекнинг, ўзимизнинг газимиз бўлган. Статистика агентлиги тили билан айтганда, 2024 йил январда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган камида 30,5 млн.долларлик газ импорт бўлиб чиқмаган. Ўтган куни газ импорти ҳисоботидаги улкан фарқлар ҳақида изоҳ беришни сўраган эдик. Статагентликка шарҳ учун раҳмат.

Ëпиқ бассейнга айланган UzGastrade гонконглик ўртамчи Topcon limited'дан аслида ўзимизнинг газни импорт газ дея сотиб олаётгани ва пули офшорларга ҳайдалаётгани тўғрисида ёзган, тепадаги биронта инсофли реакция кўрсатар дея ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашгани ҳақида Lolazor'даям гапирган эдик.

Лекин реакция ноль. Ўқитувчига пул йўқ, пенсионерга пул йўқ, триллионлаб бюджет субсидиялари "газ импорт қилинди дея" офшорга оқмоқда. Тасаввур қилинг, бу схемани жуда кўпчилик, бенефициар шонли энергетиклар тугул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам билади. Ҳаттоки дастёр депутатларга ҳам газга акциз солиғини пасайтириб олиш учун бир учини чиқаришган (моҳиятни тушунадиган биронта депутат бормикан). Биронта инсофлиси, тўхтанглар, бу қип-қизил ўғирлик, ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дегани йўқ.

Шундай экан қайсидир энергохўроз шимолдан фалонча млрд.лик газ импорт қилдик, дея кекирса, ишонманг, бу аслида ўғирланган ва пули офшорларга ҳайдалган ўзбек гази бўлади.
🤬805👍211😢81💯34😁12🤔12😱11🔥9👏65🤯2
​​Суҳбатларда қозониш мумкин бўлган энг енгил ибодат:
"Ким биродарининг обрўсини (тўкилишининг олдини олиб, уни тўкаётганни) қайтарса, Аллоҳ қиёмат куни унинг юзидан оловни қайтаради".

Имом Термизий ривояти

@Mubashshirahmad
5👍1.13K🔥202💯94😢65🤝20👌76😁6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синмаган Ғазо дунёга ким эканини яна кўрсатиб қўймоқда!

@MubashshirAhmad
8🔥731👍302👏73💯39😭39😢34🎉14😁9🤩62🤔2
- Миллат уйғонишининг пароли нимада?
- Эркда, ҳурриятда.
- Мен таълимда, ё ишлаб чиқаришда ёки иқтисодда ёхуд сиёсатда, деб айтасизми дея ўйлаган эдим.
- Эрк сизга таълим имконини, ишлаб чиқариш имконини, иқтисод имконини ва сиёсат имконини беради.
Агар таълим дастури кучли, ўқитувчилар етук бўлса-ю, эрк топилмаса, эркин таълим бўлмаса, профессор-ўқитувчилар диктатордан ё сиёсий ҳокимиятдан қўрқса, бундай таълимнинг нима фойдаси бор, у қандай манфаат беради? Қолганлари ҳам шундай.

Эрк ва ҳуррият ҳар яхшиликнинг асосидир. Ислом эркка тарғиб қилади. Роббул-оламийндан бошқа бирортага итоат этмасликни буюради. Бу эса айни эркдир. Уйғониш ҳам, тараққиёт ҳам айнан шундан бошланади.

@MubashshirAhmad
3👍833💯216🔥116👏26😁1310😢7👌4🤝3🤩1
Forwarded from AU-EDU akademiya
👍👍👍 👍👍👍

1 Oyda Arab Harflarini O‘rganamiz!
📣

🇸🇦 Arab tilini 0 dan boshlab o‘rganishni xohlaysizmi?
📆 1 oy ichida harflarni o'qishni, eshitib tshunishni va to'g'ri talaffuz qilishni o‘rganamiz!

🟡 Har kuni yangi dars
🟡 Oddiy va tushunarli usul
🟡 Matn, audio va video materiallar bilan samarali ta’lim

Murojaat uchun: @aueduacademyadmin

💭 Kim biz bilan birga o‘rganadi? 🖐
🌟Ilm olishingiz, kelajagingiz uchun qilishingiz mumkin bo'lgan eng yaxshi sarmoyadir!

Bizni ijtimoiy tarmoq orqali kuzatib boring!
Следите за нами через социальные сети!

AU-EDU akademiya:

| 🧭 website |

👍 Instagram | 👍 Telegram |

▶️ YouTube | 🌕 UmmaLife

AU-EDU consulting:

👍 Instagram | 👍 Telegram |

▶️ YouTube |🌕 UmmaLife |

🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍167🔥29👏6😨42😁2😱2🤯1
Исломга калта ўй ва чекланган қараш эгалари томонидан қаттиқ зулм қилинган.* Бундайлар билганини тан олиб, билмаганини инкор қилган одамлардир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
---
* Яъни, ҳақиқатларини тўлиқ англамагани учун исломга ҳақиқий баҳони бермаган. Бинобарин, халққа ўзининг тушунчасидаги нотўғри исломни тақдим қилгандир.

@MubashshirAhmad
4👍549💯133🔥58😢266👏6😭6😁3🤔2😱2
Фоний фонийга фоний бўлиш учун боғланса, фоний Боқийга боқий бўлиш учун боғланади.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad
7🔥916👍281😭144💯71🤔24😢98🤩2
Ислом бу ҳаёт!

@MubashshirAhmad
24👍1.28K🔥230💯124😢40🤩16👏14🤔119😁6🤬6🤝3
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг хизматкорлари Нофеъдан сўралди: "Ибн Умар уйда нима қилардилар?"
- "Ҳар бир намоз учун таҳорат ва улар ўртасида Мусҳаф"
, дедилар.

@MubashshirAhmad
6🔥600😢296👍194💯28👏134😁3🤩3
Бир вақтлар Зеленский сиёсатини Русияни Ўзбекистонга ашаддий душман, дея қўллаган эдим. Яъни, душманимнинг душмани мени дўстим қабилида.

Кейин унинг Фаластин қаршисига жуҳудларни ёнини олгани учун ёмон кўриб қолдим. Душманимнинг дўсти сифатида.
Ҳозир унга бефарқман. Фақат уруш бўлмаслиги ва Русиянинг Ўзбекистонга кўз олайтирмаслигини истайман холос.

@MubashshirAhmad
🔥856👍612💯207😁43🤬1312🤔10👏5🤯5
Ўзбек тилида "хонасалот" деган сўз бор. У ҳақорат, айблаш ва масхаралаш маъноларида ишлатилган. Дадам раҳматли: "Қадимда намозга жамоатга чиқмай, уни уйида ўқиганларни "хонасалот" деб камситилган" дея кўп такрорлар эдилар. Демак, аждодларимиз намозларини асосан жамоат билан масжидда ўқишган.

Ҳозир намозини вақтида ўқиш ҳам муаммо бўлган бизнинг авлодимизга бу тушунча ғалати туюлган бўлса керак. Қанчалар ўзгардик.

@MubashshirAhmad
👍790😭704😢269🔥83💯73😁9👏5🤬52😱2🤝2
‼️Диққат! "Azon Global" кенгаймоқда. Биз интернет-журналистика йўналишида тажрибага эга журналистларни ишга таклиф этамиз.

Талаблар:

• ёш ва ғайратли бўлиши;
• профессионал даражада ишлай олиши;
• масъулиятли ва миллий қадриятларга эга бўлиши керак.

Имкониятлар:

• Ётоқхона ва 3 маҳал иссиқ овқат;
• соҳавий ва шахсий ривожланиш.

🇹🇷 Иш жойи Истанбулда. Номзодлар Истанбулда яшаши ёки шу ерга келиб, ишлай олиши керак.

🖇 Azon Global'да ишлашни хоҳловчилар @azonglobal_bot га ўз резюмесини юбориши мумкин.

🤝 Имкониятни қўлдан бой берманг ва сиз ҳам жамоамиз аъзосига айланинг!!!

©️Azon Global
4👍751🔥137🎉39🤩25👏11🤬98😢3💯3👌2
"Бу мусулмон халқ ва исломий юрт менга аждодларимдан ОМОНАТ". Омонатга эса хиёнат қилинмайди.

Менинг тасаввурларим, қарашларим, эътиқодим, ҳаётим ва курашларим ана шу асосда шаклланган. Шу асосга кўра яшайман.

Сизга ҳам бу мусулмон халқ ва исломий юрт* ОМОНАТ эмасми?
---------------------------------------
* Бу "дорул-ислом" тушунчаси бўлиб, мустақилликка эришганимиздан бери юртимиз уламолари диёримизни "дорул-ислом" дея қарор беришган. Ҳукуматимиз ҳам бу қарашни маълум сабабларга кўра қўллаб-қувватлайди. Демак "исломий юрт" дейишимга ҳеч ким қарши эмас.

@MubashshirAhmad
3👍1.01K🔥142💯120👏26🤔20😢12🤬105🤯3🤝2👌1
Ҳақни гапиришдан тўхтаманг! Чунки оғзингизга юган уришаётган пайтда орқангизга эгар ташлаётган бўлишади.

Молик бин Набий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
3👍1K💯238👏67🔥58😢32🤔20😁108🤬3👌3🤝3
Агар олдингиси ёқмаган бўлса, буни кўрингчи..

@MubashshirAhmad
2😁1.37K👍111🤔63🔥33💯33🤬16🤯12👏7🤝32🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитой хавфи: Марказий Осиё ўз мустақиллигини сақлаб қола оладими?

©️Azon Global
🤬276👍118😢61💯26😭12😁9🔥64🤯4🤔3🤩1
Капиталистлар пулни яхши кўради. Озгина зарарга кирса ўзини йўқотиб қўяди ва ғирромлик қилади.

Демак, бойкот таъсир қилар эканми? Унга бепарво бўлмаслигимиз керак.

@MubashshirAhmad
2👍1.2K🔥128😁90💯80👏28🤩11🤬5😭4😱32
Трампнинг Украинага 500 миллиардлик ҳисоб кўрсатиши дунё сиёсатида яширин кетаётган жараённинг ошкора кўриниши холос.

Шундай экан қарз, грант ва яна инвестиция деган жимжимадор нарсалардан эҳтиёт бўлиш керак. Биз бўлса бундай нарсаларни ундиришни уддабуронлик ва мамлакатни ривожлантириш деб ғурурланиб юрибмиз, афсус.

Кейинги пайтларда жамиятимизнинг хоҳиш-иродасига қарши қабул қилинаётган қонунлар ва амалга оширилаётган ёки оширилмаётган ишларнинг замирида ана шундай молиявий муаммолар ётгандек.

@MubashshirAhmad
3👍783💯270😢85😭21🔥16🤔65👏4😨4😁2
2025/07/10 22:23:54
Back to Top
HTML Embed Code: