Telegram Web Link
Онанинг меҳрибонлигини қаранг!

Болалигимизда онам саҳарликда бизга: "Ошдан яхшилаб егин! Ифторгача қорнинг очиб қолади (рўза тутишдан мақсад нима ўзи? - савол меники)", дер эдилар.

@MubashshirAhmad
1👍722😢372😁117🔥62😭32💯29🤔14👏97🤩1
Гоҳида атрофингизда содир бўлаётган ишлардан тушкунликка тушасиз, сиқиласиз.

Мухолифларнинг ҳийла ва найранглари асабингизни бузади. Муаммо ечилмайдигандек, абадий қоладигандек кўнглингиз қоронғу бўлади.

Аммо ҳар муаммода бўлгани каби, бу сиқилиш ва қоронғуликка ҳам Қуръони каримдан малҳам ва ечим топасиз.

وَاصْبِرْ وَمَا صَبْرُكَ إِلَّا بِاللَّهِ ۚ وَلَا تَحْزَنْ عَلَيْهِمْ وَلَا تَكُ فِي ضَيْقٍ مِمَّا يَمْكُرُونَ

Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар(ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма.

إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوْا وَالَّذِينَ هُمْ مُحْسِنُونَ

Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир.
---
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ тафсирларидан олинди.

@MubashshirAhmad
4👍989🔥149😢111💯66😭5110👏8🤝6🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Англияда "Manchester United" ва "Fulham" футбол ўйинида, мусулмон-футболчи Нусайр Мизравий тутган рўзасини очиб олиши учун танаффус берилди.

@MubashshirAhmad
4👍2.31K👏296🔥183🤩2116💯13😢12😁1🤝1
Бу суратнинг ўнг томонидаги бино - Истанбулнинг Фотиҳ район ҳокимлиги, чапдаги каттароғи Фотиҳ район кутубхонаси.

@MubashshirAhmad
3👍1.54K🔥225👏78😢48🤩40😁29🎉14💯125🤔2🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун #хурмо билан ифторлик қилиш керак?

📖Манбаларимизда; “Сизлардан ким рўза тутса хурмо билан ифторлик қилсин. Чунки у – барокатлидур дейилган экан!

14 асрдан кейин айнан хурмо оч қолган организмни бутунлай тез фурсатда қайта тикловчи ягона қуруқ мева эканлигини олимлар ҳам исботлашган.

❗️Ифторлик вақтида меъёридан ортиқ овқатланадиган яқинларимизни огоҳлантириб, Рамазонда организмни ҳам соғлом ҳолга келтиришни йўлган қўяйлик.

◀️ Ажва хурмо маркет — баракали харидлар маскани ▶️

Буюртма бериш учун:

📞 +998712307040
4👍340🔥30👏14😁10💯71🤬1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиям шундай бақувват қоялар бор, алҳамдулиллаҳ. Акс ҳолда уммат душманлари фикрий урушларида ҳам ғолиб бўлишар эди.

@MubashshirAhmad
4👍456🔥87💯56🤔39🤩54🤬3😁1
То мамлакат бошқарувини ўзи учун ишлайдиган, қиличи билан урадиган ва унинг ақли билан тафаккур қиладиган кишиларга топширмагунича, мустамлакачилар бирор мамлакатни тарк этмаган ва қўшинини олиб чиқмаган.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
4👍783💯143🔥111😢29🤔5😁3🤩1
Гапирмайман, деган эдим:

Рамазон-Ўзбекистон 🥺😢

@MubashshirAhmad
2😢717🤔91👍56🔥26💯23😭12🤬5😁3🤯3
Mubaşşir Ahmad
Гапирмайман, деган эдим: Рамазон-Ўзбекистон 🥺😢 @MubashshirAhmad
Олдинги постимга бироз изоҳ.

Нуқул негатив кўряпманми, деб ёзган фикрларимни тафтиш қилдим. Ва энди ҳеч қандай танқидий пост ёзмайман, деб Ўзбекистон-24 ни кўришни бошладим. Аммо Рамазон ойи бошланиб, Ўзбекистондан диний соҳада келаётган хабарларни ўқиб, постни ўша шаклда ёздим.

Гапирмасам тилим...

@MubashshirAhmad
3🔥431😢298👍98💯46😁17🤬6👏5😭3
Ўзбек фоҳишаси ҳақида фильм дунёни забт этиб, "Оскар" олди. Миллат шарманда бўлди.Қимордан ёш авлод қирилмоқда. Оилани барбод қилиш ишлари жадал кетмоқда. Ароқ ишлаб чиқариш ва сотиш соддалаштирилди. Тунги клублар иши гуллаб-яшнамоқда. Рибо кенг қулоч ёйган. Таълим ўлмоқда. Қисқаси қайси томонни қараманг, қон босими ошадиган ишлар.

Энг ёмони - яхшилик элчилари: зиёлилар, журналистлар, ёзувчи-шоирлар, олимлар, диний уламо ва ҳурфикрли кишиларнинг қўли боғланган ва овози ёпилган. Айнан бузуқликлардан поклайдиган Исломга қарши кураш авж олдирилмоқда. Янги "концепция" шарофати билан. Унга қарши худди мустамлакачи ёғийлардек курашилмоқда.

Наҳот соғлом ақл ва пок қалбли масъуллар
қолмаган бу юртда?! Эзгулик саси ва поклик чақириғига қулоқ тутадиган кас борми бу ватанда?! Тўғри Йўлдан оғиш ва йўлсизлик токайгача?!

Аллоҳ огоҳлантиради: "Бас, сизлар (Ҳақ йўлни инкор этиб) қаён кетмоқдасизлар?! У ҳеч шак-шубҳасиз, бутун оламлар учун бир эслатмадир." ("Таквир" сураси, 26-27-оятлар).

Эслатмадан кейин эса азоб ва бало келиши муқаррар!

@MubashshirAhmad
59👍1.5K😢879💯254😭211🔥6816🤬15😁7🤔7🤝4👏3
#Такрор

Хўп, бирданига ўлиб қолмадим. Бошқаларга ўхшаб, 60-70 га кириб вафот этарман. Лекин унга ҳам 10-20 йил қолди холоску. Яъни, ўртача умрнинг камида 4/3 ини яшаб бўлдим, фақат чорак қисми қолди-ку.

Унинг аксар қисмини қандай ўтказдим? Ибодатларим жойида, Раббимнинг айтганини қилиб, гуноҳлардан узоқда яшадимми? Ғийбат қилмадимми, ёлғон гапирмадимми, мунофиқ бўлмадимми, фақат ҳалол едимми, бировни оғринтирмадимми? Шунга ўхшаш саволларга жавобим қандай?

Намозларимни бирорта қолдирмай ўқидимми, одамлар билмайдиган яхшиликларим борми, ота-онам мендан розими, фарзандларимни Аллоҳни танийдиган қилиб тарбияладимми, бирор ночорга ёрдамчи бўлдимми, мазлумни ёнида тура олдимми?

Энг асосий саволимга келай: кўпи кетиб ози қолган умримнинг давоми олдингисидан (шариат мезонига кўра) яхшироқ ўтяптими? Олдинги гуноҳларимга каффорат бўладиган ишлар қиляпманми? Масалан, намоз ва рўзаларнинг қазосини ўқияпманми, ёмонликларни ювадиган яхшиликларни кўпайтиряпманми?

Аслида ўлим бирданига келади. Бу саволларни ўйлаб кўриишга фурсат бўлмаётган, ғафлат пайтида тўсатдан жонни олишади. Аммо фурсат борлигида ҳам шу ва бошқа кўпгина саволларга жавоб топишга ва ҳаётимизни яхшилик томонга ўзгартиряпмизми?

Бугунги 27 ёшли ўзим танимаган ва ишларини кўрмаган вайнернинг тўсатдан вафот этиши менда ушбу саволларни қайта пайдо қилди. Ҳар бир ўлим бизга ибрат бўлиши керак! У йигитни эса Аллоҳ раҳмат қилсин!

05.03.2023

@MubashshirAhmad
👍644😢387💯52👏24🔥229😁3
Кеча ва ниҳоят масжид ходимлари ва орган ходимлари мақсадларига эришишди.

Масжидни ҳамма кириш эшикларига қулф осилибди. Ҳар бир эшик олдида иккитадан милиция ходими турибди. Киришни асосий дарвозадан қилиб қўйишибди. Асосий дарвоза олдида эса элликтага яқин ўқитувчилар турибди. Ҳар бир мактабдан вакил бор.

Ўйлаб қолдим. Сариқ чақага ишлаб, пахта далаларидан бери келмайдиган шу ўқитувчилар учун бечора халқ куйиб пишганмиди? Шунча журналист ва блогерлар шуларни ҳуқуқини кўтариб чиққанмиди? Ўқитувчи, устоз, мураббий деган одам ярим кечаси итга ўхшаб, эшик тагида болаларни қопиб олиши учун шунча йил институт ва университетда ўқиганмиди? Ҳайф устоз деган ном. Давлат қилган зулмларга, сариқ чақага лойиқ одамлар экан.

Хуллас, чалғиб кетдим. Ўттизга яқин орган ходими атрофда турибди. Болаларни киргизмаслик билан эса асосан ўқитувчилар шуғулланяпти. Кўрсангиз жуда кулгули ва ачинарли манзара. Муаммо чиқса кейин орган ходимлари аралашяпти.

Боласини етаклаб келган оталар жойидан қимирламай, озгина ҳаққини талаб қилиб турса, бир дунё оломон йиғилади. Табиийки орган ходимлари буни исташмайди. Истаса истамаса киргизишга мажбур бўлади. Аммо йўқ. Оталар боласини ташлаб кириб кетяпти. Боласи йўқларни эса парвойига келмаяпти.

Орган ходими билан гаплашдим "Беш-олти йил қўйиб бердик Ҳеч қандай босим қилмадик. Ишимиз бўлмади. Буйруқ бўлмаса, совуқни кунида бизга ҳам зарурми?", деди. "Буйруқ экан тушундим. Юзингиздан бир чиройли йигит экансиз. Ота-онангиз, Бобо-бувингиз, қариндош-уруғингиз ичида намоз ўқийдиганлари бордир. Сиз ҳам ёшлигингизда масжидга кириб, таровиҳ ўқигандирсиз. Шу ишларинг тўғрими?", дедим. Ходим индамай юзини бурди.

Гапга ўқитувчи аралашиб:
- "Провокация қилманг. Болалар ўқишини ўқисин, эрталаб мактабга уҳлаб қоляпти", деди.
- Фарзандингиз борми?
- Бор.
- Нечанчи синфда ўқийди?
- Нимайди?
- Сизни болангиздан, мени болам ҳам диний, ҳам дунёвий тарафдан илмли эканлигига баҳс боғлаймиз. Розимисиз?
- .... Бу ишларни нима даҳли бор?

Яна бошқаси аралашди. На орган ходими билан, на ўқитувчи билан баҳсни охирига етказишга йўл қўйишмади. Орган ходимлари ўраб олди. Биттаси четга тортди.
"Бола бир четда ўтириб турсин. Сиз кириб намозни ўқиб чиқинг", деди. "Бир четда ўтирсин, аммо намоз ўқимасин-а?", деган саволимга ҳам жавоб бермади.

Хуллас, тушунтириш ишлари ва чиройли гап билан "угроза" лардан сўнг, хуфтонни ўқимай, бошқа ерга кетишга мажбур бўлдик.

Болаларни масжиддан тўсишга буйруқ берган, унга бўйсунган, ижро этаётган, қўллаётган, минбарда бўладими, кўчада бўладими барчасига ўзинг кифоя қилcин. Шу буйруқ асосида бир калима айтган, бир ишора қилганларни жаннатига киргизмасин.

© Жамшид Бобобеков

@MubashshirAhmad
20👍1.7K😢577🤬188💯148🔥44👏258😁7😱6🤯5🤝5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтдаги ҳолатимиз...

@MubashshirAhmad
12😁1.04K😢190💯53👍42👏7🤔6🤬63🤝3🔥2
Демократиянинг сийқасини чиқариб юборган эдинглар. Энди эса "дунёвийлик"дан ёшларнинг кўнгли айнияпти. "Дунёвийликка қарши чиқяпти" деб, додламасдан олдин қуйидаги мулоҳазани ўқинг:👇

@MubashshirAhmad
3🔥289👍107💯25👏19😁82
Forwarded from Tohirbek Tojmuhammad
«Дунёвийлик» сўзи меъдамга тега бошлади

Нима у «дунёвийлик»? Нега биз кўр-кўрона ғарбдан олиб, устимизга кийдирилган «қолиб»да яшашга мажбур бўлишимиз керак?

Ҳар сафар ҳақ-ҳуқуқларимиз «дунёвийликка зид» тамғаси билан тақиқланаётганини кўрсам, ўзимни ҳудди ўз уйидан ҳайдалаётган одамдек ҳис қиляпман.

Мактабда ҳижобига қаршилик қилинаётган синглимни, кечаси таровеҳга чиқишни хоҳлаган укамни ҳуқуқини таъминлаш учун, кимларнидир - булар дунёвийликка зид эмаслигига ишонтиришга уринишим, нафсониятимга тегяпти.

Таг замири динни ибодатхонага қамаш ва динсизликка тарғиб бўлган тамойил 90 фоиздан ортиқ аҳолиси мусулмон бўлган давлатда самарали ишлаб кетишига ишонмайман ҳам.

Бу тамойил қайта кўриб чиқилиши керак. Йўқса бутун бошли халқ етти ёт-бегоналарнинг қадриятларини қабул қилиб, охири бутунлай ўзлигини йўқотишга мажбур бўлади.

@TohirbekTojmuhammad
12👍974💯282😢92🔥71🤬12👏2😁2
Мен илк бор тахминан 6-7-синфлигимда масжидга қатнашни бошлаганман. 25 йилдир масжидга қатнайман. Ўзбекистон ичида Тошкент шаҳри ва вилоятларида тахминан 40-50 та, водийда 3-4 та, воҳада 3-4 та, Тожикистонда 2 та, Ҳиндистоннинг Деҳлисида 2 та, Дубайда 1 та, Туркиянинг Истанбул ичи ва ташқарисида 50-60 та масжидида намоз ўқидим. Уларнинг баъзисига мутазам, баъзисига бир ёки бир неча марта қатнаганман. Қасам ичиб айтаман, шу масжидларнинг бирортасида ёмонликка, бузуқлик ва бузғунчиликка, фақт ва фақат диний илмларни ўрганишга даъват қилинганини кўрмадим. Масжидлар одоб-ахлоқ борасида ҳатто бетараф ҳам эмас, балки фақат яхшиликка, ўзни ва ўзгаларни ислоҳ қилишга, ҳам дунё, ҳам охират илмлари ва амалига чақирганини кўрдим ва кўряпман.

Биласизми яна нима?
Мен Аллоҳ таолога Ватан, шаҳар, қишлоқ ва барча ватандошлар, мусулмонлар ҳақига хайрли дуо қилишни, жумладан ўқитувчиларимнинг гуноҳини кечишини сўраб дуо қилишни ҳам масжидда ўрганганман. Менга уни биров айтиб ўргатмаган, имом домланинг ҳар намоз кетидан шундай дуо қилганини эшитганман:

ربنا اغفرلنا ولوالدينا ولأساتيذنا وللمؤمنين والمؤمنات والمسلمين والمسلمات، الأحياء منهم والأموات....

«Эй Роббимиз, бизларни гуноҳларимизни, ота-оналаримиз гуноҳини, устозларимиз, барча мўмин ва мўмина, муслим ва муслималарнинг гуноҳларини кечир. Уларнинг тиригини ҳам, вафот этганини ҳам мағфират қил..»

Эл-юртимизни тинч қил, ҳосилларимизни баракали қил, бизга бош бўлиб турганларни хайрли ишларида мададкор бўл, халқимизни офатлардан, турли бало-қазолардан Ўзинг асра…

Менга буларни масжид фақатгина ўргатмаган балки, бир эътиқод сифатида зеҳнимга муҳрлаб қўйган!

Ikrom Sharif

@MubashshirAhmad
15👍1.64K💯229😢123🔥5213👏9🤔4😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳри, "Оқариқ" жоме-масжиди.

@MubashshirAhmad
🤬1.92K😢445😭94🤯64👍25🤔17😨14😱8💯8🤩5👌2
Яккаҳоким (автократ) тирноқлари кесилмаслигига амин бўлса, зўравонликда ҳеч кимдан қўрқмай давом этади. Мустабид (диктатор) кўп ҳолда одамларнинг энг қўрқоғи бўлади. Уни зулм қилишга фақат жазоланишдан қўрқишгина мажбур қилади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Араб ва мусулмон жамиятлардаги сиёсий таназзул" китобидан

@MubashshirAhmad
👍704💯235🔥66😢17👏16😁96🤬4
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарози палласини енги билан тозалаётганини кўриб сўрадилар: "Нега бундай қиляпсан?".
Ўғиллари: "Мусулмонларга йўл чангини ўлчаб қўймаслик учун", дея жавоб қилди.

Фузайл йиғладилар ва шундай дедилар: "Бу ишинг эй ўғлим, менинг наздимда икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалдир!".

"Буюклар уммати" китобидан

@MubashshirAhmad
👍971😢397👏67🔥48😭30💯1915🤔4😱3
2025/07/08 22:27:12
Back to Top
HTML Embed Code: