Telegram Web Link
"Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса (Қиёмат қойим бўлса).

У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам,

Онаси ва отасидан ҳам,

Хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур!


(Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!".

("Абаса" сураси, 33-37-оятлар).

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу отахонни "Ҳаааа" деб гап бошлайдиган амакига (исмини билмайман, лекин кимни назарда тутганимни англадингиз) солиштирсангиз солиҳлик ва фосиқлик ўртасидаги фарқни яққол кўрасиз.

@MubashshirAhmad
Мусулмонлар тарихидаги хато — Файсал-Вайсман келишуви

5:50

Томоша қилиш: https://youtu.be/OfsdmTLDIYg

© Azon Global
Шайх Мутаваллий Шаъровий ҳикоя қиладилар:

Сан-Францискода эканимда шарқшунослардан бири сўради: - Қуръонингиздаги ҳамма нарса саҳиҳ-тўғрими?
- Албатта ҳа!
- дея жавоб қилдим. У яна сўради:

Қуръонда "Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас", деган оят бўла туриб, нега мўминлар устидан кофирларга йўл берди? Яъни, уларни мўминлардан ғолиб қилди?

Мен жавоб қилдим:
- Биз муслим-мусулмонлармиз, мўминлар эмас. У ваъда мўминлар учун.

Яна сўради: Мўминлар билан мусулмонлар ўртасида нима фарқ бор?

Шайх Шаъровий шундай жавоб қилдилар:
Бугунги мусулмонлар исломнинг ҳамма ибодатлари; намоз, закот, рўза ва ҳаж кабиларни адо этишади. Аммо улар том маънода қийинчиликдалар. Илмий, иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий жабҳаларнинг ҳаммасида танг аҳволдалар.
Бу танглик недан?

У ҳам: Ҳақиқатда бу танглик недан? - дея сўради.

Жавоб қилдим:
Буни Қуръон бизга шундай тушунтиради: Чунки мусулмонлар мўминлик даражасига кўтарила олишмади. Қуйидагилар тўғрисида яхшилаб фикр юргизинг:

Агар улар ҳақиқий мўмин бўлганларида Аллоҳ албаттa нусрат берган бўларди.
Чунки Аллоҳ "Рум" сурасининг 47-оятида:
"Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақдир", дейди.

• Агар улар мўмин бўлганларида миллат ва халқлар аро обрў-эътибор ва устунлик қозонган бўлардилар
.

Бу ҳақда Аллоҳ "Оли-Имрон" сураси, 139-оятида бундай дейди: "Бўшашманглар! Хафа-маҳзун бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар", дейди.

• Лекин улар мусулмонлик босқичида қолиб кетишди. Мўминлик даражасигача кўтарила олмадилар. Аллоҳ таоло айтади:
"Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар"
("Шуаро" сураси, 8-оят).

• Ундай бўлса, мўминлар кимлар?

Бунга жавоб ҳам Қуръони каримнинг ўзида.
"Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар беринг!"
("Тавба" сураси, 112-оят).

• Мулоҳаза қилиб кўрайлик, Аллоҳ таоло нусрат, ғалаба, ҳукмронлик ва тараққиёт мавзуларини мўминларга боғлади, мусулмонларга эмас!

Аллоҳ шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийни ўз раҳматига олсин!

Касалимиз, муаммо ва таназзулимиз сабабларини Қуръони карим воситасида очиб бердилар, ҳамда тузалиш, ечим ва тараққиёт йўлини ҳам аниқ кўрсатдилар (Ечим охирги оятда. Қайта ўқинг, биз мўминмизми?).
@MubashshirAhmad
"Ҳасад Аллоҳнинг ризқ тақсимотига эътироз қилмоқдир".

@MubashshirAhmad
Агар Аллоҳ бандани гуноҳ хорлигидан тоат азизлигига кўчирмоқни хоҳласа, уни ёлғизликдан лаззатланадиган, қаноат билан бой бўладиган ва ўз айбини кўрадиган қилиб қўяди. Кимга булар берилган бўлса, унга дунё ва охиратнинг яхшилиги берилибди.

"Рисалатул-қушайрийя"дан

@MubashshirAhmad
Таом танага қувват бўлади. У қувватни шариат доирасида бошқарилмаса, шаҳватга айланиб, сўнг гуноҳга етаклайди.

Раҳматли бувим, дастурхон йиғилганда ўқиладиган маъсур дуоларни қилиб бўлгач, охирида:"Еган ва ичганларимизни ибодатга қувват қилгин!" деяр эдилар.

Дарҳақиқат, ҳозирги таомларимиз гуноҳ ва маъсият учун қувват бўлаётган бир замонда, ўша дуоларнинг нақадар муҳим эканини англаяпмиз.

Таомланишдан олдин ниятимизни тўғирлаб, охирида эса мазкур дуони қилишни унутмайлик. Зеро, ният ва дуонинг амалга таъсири жуда улкандир.

@MubashshirAhmad
Яқиндагина Маданият вазирлигида санъаткорлар дунёвийлик концепциясининг мазмун-моҳияти билан таништирилгани ҳақида хабар тарқалди.

Унда санъаткорлар бирор бир эътиқодни тарғиб қилмаслик бўйича огоҳлантирилди.

Бироқ, бугун ўзбек саҳнасига қарасак, эътиқоддан бошқа ҳамма нарса тарғиб қилинаётганини кўрасиз.

Триллионнинг концерти "баклашка" рекламасига, Мизайнники дачалар ва енгилтабиат ҳаёт тарғиботига тўла.

Бироқ булар жамиятнинг маънавий илдизларига таҳдид деб қаралмайди, негадир.

Ўзи дунё тескари бўлиб қолган: маданият соҳаси вакилларининг аксари негадир фақат маданиятсизликни тарғиб қилади.

Маданият дейилганда нимани тушунишни ҳам билмайсан.

Агар қўлимдан келганида биринчи бўлиб ижтимоий тармоқ, вайнерлар, ва катта саҳнада худди тамаки ва спирт тарғиботи қандай тақиқиланган бўлса, наркотик ва уюштирувчи моддалар билан боғлиқ ҳар қандай саҳнани тақиқлаган бўлардим.

Қизиқ, одамлар орасида бузуқликни тарғиб қилганлар у ёқда ўзларини ҳеч қанақасига оқлолмаслигини билишармикан?

© Саид Комил Муҳаммад Карим

@MubashshirAhmad
- Беш йил олдин ҳам Дилшод деганини одамлар кўчада калтаклар эди. Ҳозир эса Жа...н деганини жамият алқаб, бошига кўтаряпти... (Валлоҳи, шу "эркак"ни аёлча исм билан аташга жирканаман).

- Кўп сиқилманг, қадимда ва доим бундайлар бўлган. Фақат олдин сезилмаган, ҳозир интернет замони бўлгани учун юзага қалқиб чиқмоқда.

- Гапинг тўғри. Лекин битта ёмон жиҳати бор-да. Олдин одамлар ундайларга бетоқат бўлган. Ҳозир эса кўкларга кўтариб, мақтаяпти. Нафрат ўрнини эҳтиром эгаллаган. Жамиятнинг виждони балчиққа ботган. Энг ёмони - шундай бўлишига мақсадли ҳаракат қилаётган нокаслар ва иқтидор бор.

@MubashshirAhmad
Туркиядаги CHP ҳокимиятга яқин брендларни бойкот қилишга чақирмоқда. Мансаб орзуси кўзларни кўр қиляпти. Бу аслида жорий иқтидорга араз ва таъна. Лекин бу билан улар ўзининг миллий брендларини синдирмоқчи, яъни ўз оёғига болта уряпти. Ва хориж брендларининг кунини туғдиряпти.

Мен кейинги кунлар воқеаларини табиий қабул қилаётган эдим, гарчи муносабатим бўлса ҳам. Аммо бунисига қаттиқ ажабландим.

@MubashshirAhmad
#Манзиллар

Гоҳида дунё бировнинг кийган кийимига ўхшаб туюлади. Чунки у ҳам бошқалардан қолган-да. "Second hand" дермиди?

Бировдан қолган кийимдан ирганамиз-ку, аммо ҳаммадан қолган дунёга ошиқмиз.

Дунёдан нафратлантирмоқчимасман. Фақат биздан ҳам қолади, демоқчиман. Кийилган эски кийимдек.

@MubashshirAhmad
Ўзбек-хитой қудачилиги: бой куёв, арзон келин анъанасими?

«Мавзу» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/pcAEhdJ8q3c

©️Azon Global
#Манзиллар

Ким ёшликда захмат чекса, улғайганда роҳат кўради.
Акси бўлса, акси бўлади..


Telegram
🎬 "Azon Global" жамоаси видео монтаж усталарини ишга таклиф этади

Керакли кўникмалар:

• масъулиятли, тартибли ва креатив бўлиши;
• камида 1 йиллик амалий тажриба;

🔘 Имкониятлар:

• Ётоқхона, кунига 3 маҳал овқат;
• Касбий ўсиш ва илмий ривожланиш;
• Ойлик суҳбат давомида келишилади;

🇹🇷 Иш жойи Истанбулда. Номзодлар Истанбулда яшаши ёки шу ерга келиб, ишлай олиши керак.

🖇 Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ҲАВОЛА орқали ўтиб тўлдиришингиз сўралади.

🤝 Имкониятни бой берманг ва сиз ҳам жамоамиз аъзосига айланинг!
Киши олган тирноғи ва тукини ерга кўмиб қўйиши мустаҳаб. Бунга аҳли илм иттифоқ қилишган.

Лекин шофиъийлар бу ҳукмга озгина тафсилот қўшганлар. Яъни, уларга кўра тук ва тирноқлар аврат саналса, уларни кўмиш мустаҳаб эмас, балки вожиб бўлади. Бунга аёлнинг сочи, тирноғи кабилар мисол бўлади.

"Равзут-толиб"нинг муаллифи айтади: "Танада эканида қараш ҳаром бўлган нарсаларга, танадан ажраганда ҳам қараш ҳаром. Аёл қадамининг тирноғи бунга мисол бўлади".

Мақсадим бу ўринда ҳукм айтиш эмас. Лекин бир ҳолатдан ҳайратга тушдим. Қадимда кишилар ўзларидан ажраган нарсаларга номаҳрамлар назари тушишидан сақланишган бўлса, ҳозир яшириш керак бўлган энг нозик жойларгача очишга интилишмоқда.

Ажиб ҳолат.

Telegram
Азон овози нега пасайтирилди ёхуд давлат сиёсатига ким қарши чиқяпти?

«Талқин» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/R1Dpfha8k4c

©️Azon Global
"Espressolab" бош директори: "Биз кейинги кунларда 7,5 миллион финжон қаҳва сотиб, охирги ўн йилликдаги рекорд кўрсаткичимизга эришдик. Бунинг учун биз Özgür Özel'га ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

===
Изоҳ: Özgür Özel - ҳокимиятга яқин бизнес дея жумладан Espressolab'ни ҳам бойкот қилишга чақирган эди. Миллий брендларга қилинган бойкот тескари натижа берди.

@MubashshirAhmad
2025/07/07 02:47:09
Back to Top
HTML Embed Code: