Telegram Web Link
Қалбларга раҳмингиз келсин, ё устоз Миншовий!

Тиловат ҳаволада: 👉 https://m.youtube.com/watch?v=zGUWSgnD7cE&feature=youtu.be

@MubashshirAhmad
Ҳайит ўтган бўлса-да, илм бўлиб қолар деб улашяпман.

••••••••••••••••••••••••••••
#Муфассал_фиқҳ №10

Рамазонни аниқлаш ва ҳилол кўриш ҳукмлари

(1-қисм)

Рамазонни унинг ҳилолини кўриш билан аниқланади. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Уни кўриб рўза тутинг ва уни кўриб рўзани тўхтатинг. Агар у сизларга тўсилиб қолса, шаъбоннинг саноғини ўттизга етказинг”.

Маълумки, қамарий ой ё ўттиз кун бўлади ёки йигирма тўққиз кун. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз оми умматмиз, ёзишни ҳам, ҳисобни ҳам билмаймиз. Ой шунча ва шунча бўлади”, деганлар. Яъни бир марта йигирма тўққиз кун ва бир марта ўттиз кун. Бошқа бир ҳадисда: “Албатта ой йигирма тўққиз кун бўлади”, деганлар.
Шуниям айтиб қўйиш керакки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида Рамазон рўзасини ўттиз кундан кўра кўпроқ йигирма тўққиз кун тутишган.

Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят этишларича, саййида Оиша розияллоҳу анҳодан: “Бу ой йигирма тўққиз кун кўринганми?” деб сўрашди. У зот: “Бундан ажабланяпсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан рўза тутганимда, ўттиз кунга нисбатан кўпроқ йигирма тўққиз кун тутганман”, дея жавоб қилдилар.

Ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида тутган рўзамиз, ўттиз кундан кўра кўпроқ йигирма тўққиз кун бўларди”.

Фалакий олимлар ҳисоб илмига таяниб айтган сўзлари, гарчи одил бўлишса ҳам, эътиборга олинмайди.
Агар ҳилолни кўрганлик бир мамлакатда ўз исботини топса, жаҳоннинг ҳамма томонидаги бошқа мусулмонларга ҳам бу ҳукм лозим бўлади.

Ҳадиси шарифдаги: “Уни кўриб рўза тутинглар” умумий хитоб бўлгани учун, фатво шунгадир. Хусусан ҳозирги замонимизда алоқа ва ахборот воситалари тезкор ва осон бўлиб қолгани сабабли ҳилол кўрилгани ҳақидаги бир нуқтадаги хабар бошқа томонларга яшин тезлигида тарқамоқда. Агар машриқ аҳли ҳилолни жума куни, мағриб аҳли эса шанба куни кўришган бўлса, аҳли мағриб аҳли машриқнинг кўргани билан рўза тутиши вожиб бўлади. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар наздида мўътамад қавл мана шудир.

Жумҳурнинг сўзига кўра, бунда бошқа жойлардаги мусулмонлар билан бирлик ва бирдамликни изҳор этиш мавжуд. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сизнинг бу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг” (Анбиё сураси, 92-оят).

Шунинг учун мусулмонларга шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни қуёш ботар чоғида ҳилолни кузатмоқлари фарзи кифоя бўлади. Эҳтимол шаъбон йигирма тўққиз кун бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек шаъбоннинг ҳилолини унинг ададини билиш учун ҳам кузатиш керак.

Чунки Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Шаъбоннинг ҳилолини Рамазон учун ҳисобланг”, деганлар.

Агар осмонда булут, чанг ва туманга ўхшаш муаммолар бўлса, Рамазон ҳилолини аниқлаш учун қози бир шахснинг хабарини қабул қилаверади. Бу шахс эркак ё аёл бўлишининг фарқи йўқ.

Балоғатга етган, ақлли мусулмон бўлса етарли. Унинг адолатли бўлиши ҳам шарт этилмайди. Лекин фосиқлиги ҳаммага ошкор киши бўлмаслиги шарт. Ҳолати номаълум ёки туҳмат учун жазоланиб, тавба қилган бўлса, бунинг хабари қабул қилинади.

Ҳилолни кўрган киши уни кўрган кечаси ҳоким ҳузурида гувоҳлик бериши керак. Бундай қилиш унга фарзи айн бўлади. Чунки у гувоҳлик бермаса Рамазоннинг биринчи кунини рўзасиз ўтказиб юборишади.

Ҳокими йўқ жойларда ҳилолни кўрган киши масжидда, одамлар олдида уни кўрганига гувоҳлик беради. Агар у адолатли ёки адолати номаълум киши бўлса, одамларга рўза тутиш лозим бўлади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳилолини исбот этиш учун бир кишининг гувоҳлигини қабул этганлар. Сунан эгалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят этишларича, бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Мен ҳилолни кўрдим”, деди. У зотнинг: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берасанми?”, деган саволларига у: “Ҳа”, дея жавоб қилди. “Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик берасанми?”, дегандилар, у яна: “Ҳа”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Билол, одамларга эълон қил, рўза тутишсин”, дедилар

2-қисмга ўтиш 👈

@MubashshirAhmad
Рамазонни аниқлаш ва ҳилол кўриш ҳукмлари (2-Қисм)

(1-қисмга ўтиш 👈)

Фитр ҳилолини, яъни рўза тугаб, шаввол ойи бошланганини, агар осмон муаммолик бўлса, икки мусулмон гувоҳнинг шаҳодати билан аниқланади. Агар ҳокими йўқ жойда бўлишса, икки одил кишининг хабар бериши билан рўзаларини тўхтатишаверади.

Фитр ҳилоли учун Рамазон ҳилолига нисбатан кўпроқ адад шарт қилинган. Чунки фитр инсон манфаатига тааллуқли иш. Инсоннинг бошқа ҳақларига ўхшаб бунга ҳам икки кишининг гувоҳлиги талаб қилинади. Зул-ҳижжа ҳилолини аниқла ҳам фитрникига ўхшаб бўлади.

Агар осмонда кўришни тўсадиган муаммо бўлмаса, Рамазон ҳилолини исботлаш учун, рост эканларига ишониладиган даражада кўпчилик гувоҳлик бериши керак. Исбот учун эллик киши керак, деган қавл бор.

Яна бир қавлда, уларнинг қанча бўлиши кераклигини белгилаш ҳокимнинг ваколатидадир, дейилади. Имом Абу Ҳанифадан ривоят қилинган бир қавлда иккита гувоҳ етарли дейилган.

Одамлар бехафсала бўлиб кетган ҳозирги замонимизда имомнинг мазкур сўзларига амал қилган маъқулроқ.
Заволдан олдин бўладими ё кейин, ҳилолни кундузи кўришнинг аҳамияти йўқ, яъни бу пайтда кўрилганлиги ҳақидаги гувоҳлик қабул қилинмайди.

Пайғамбар соллоаллоҳу алалйҳи ва салламнинг: “Уни кўриб рўза тутинг ва уни кўриб рўзани тўхтатинг”, деган ҳадислари рўза ва рўзасизликдан олдин ой кўрилган бўлишини тақозо қилади. Ҳадисдан илк тушунилаётгани, ойнинг охирги куни қуёш ботар пайтида ҳилол кўрилиши керак, деган маъно бўляпти. Саҳоба, тобиийн ва улардан кейингилар даврида мазкур вақтда ҳилол кўргани тўпланилган.

Киши ёлғиз ўзи Рамазон ёки фитр ҳилолини кўрган бўлиб, гувоҳлиги қабул қилинмаса, унинг рўза тутиши лозим бўлади. Ҳатто бу одам ҳоким ёки ноиби бўлса ҳам. Чунки Аллоҳ таоло: “Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”, деган.

Шавволнинг ҳилолини ёлғиз ўзи кўрган бўлса, гарчи Рамазонни ўттиз кун тутган бўлса ҳам, рўза тутмаслик жоиз бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўзасизлик одамлар рўза тутмайдиган кун бўлади. Қурбонлик эса одамлар қурбонлик қилган кун бўлади”, деганлар.

Агар киши бу икки вақтда рўза тутмаса, унга қазо вожиб бўлади, каффорат эмас. Чунки унинг гувоҳилигини қози шаръий далил билан рад этмоқда. Бу эса унинг гувоҳлигига шубҳа киргизмоқда.

Каффоратлар ҳудди ҳадлардек шубҳа туфайли соқит бўлади. Бу айтганимиз Рамазон ҳилоли тўғрисида каффоратнинг соқит бўлиш сабаби эди. Фитр ҳилолидаги соқит бўлиш сабаби эса унинг наздида ҳайит куни бўлганидандир.

Аммо Рамазон ҳилоли ҳақида гувоҳлиги қабул бўлгандан кейин ҳам рўза тутмаса, бу ҳолда каффорат вожиб бўлади.

Асир олинган киши (унинг атрофида Рамазон ҳақида хабар берадиган одам бўлмагани учун) Рамазон ойида иккиланиб, қасд билан рўза тутса, рўзаси Рамазондан кейин тутилган бўлса ҳам жоиздир.

@MubashshirAhmad
"Муҳибни ҳатто ишора ҳам жароҳатлайди. Бироз табассум эса жонлантиради".

@MubashshirAhmad
"Эр аёлини болаларининг олдида мақтаб қўйиши таҳсинга лойиқ ҳолат ҳисобланади".

@MubashshirAhmad
Ҳижоб фестивалими ёки Ҳоли байрами?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Kp65qcIzGLQ

©️Azon Global
"Сизларга ким яхшилик қилса, уни сиз ҳам мукофотланг (мукофотнинг асл маъноси, бировнинг қилганидек ишни қилмоқдир). Агар мукофотлашга нарса топа олмасангиз, унинг ҳаққига дуо қилинг! Тоинки уларни етарли мукофотладим деб билгунингизча".
Аҳмад ва Абу Довудлар ривояти.

Баъзида топа олмаётган манзилимизга биров бизни йўллаб юборса ёки машинамизни қийин вазиятдан олиб чиқишга ёрдам берса, миннатдорчилик билдирмай, шундай бўлиши керакдай, кетиб юборамиз. Ваҳоланки, бу одамлар бизга яхшилик қилди. Бўлмаганда, раҳмат айтиб ё ҳаққига дуо қилиб, зиммамизда қолиб кетаётган унинг ҳаққини адо этишимиз керак.

Бу айтганларим жуда кичик ишлар. Баъзи одамлар бизга шу қадар катта яхшиликлар қиладики, ё ҳаётимиз ўзгариб кетади, ё устимиздаги катта муаммо ҳал бўлади. Агар уларнинг яхшилиги мислича жавоб қайтаришга бизда имкон бўлмаса, улар ҳаққига шу қадар кўп дуо қилишимиз керак-ки, уни муносиб мукофотладим, деган қаноат кўнглимизга келгунча бунда давом этишимиз керак.

Аллоҳ бизни яхшиликларни таниб, ҳаққини адо этувчилардан қилсин! Энг катта яхшилик қилган - Аллоҳ таоло ҳаққини танийдиган бандаларидан қилсин!

@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар

Дин комиллиги диндорлик комиллигини англатмайди. Диндорлик батамом мукаммал бўлолмайди. Чунки дин илоҳий ваҳий бўлса, диндорлик башарий ишдир.

Шайх Тоҳо Жобир Улваний

@MubashshirAhmad
Гуноҳнинг кўплиги руҳни чарчатади. Шундан у Аллоҳ сари юришга қийналади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Жиноятлар:
"Эр хотинини пичоқлаб қўйди"..., "Аёл эрини бошига уриб ўлдириб қўйди"..., "Адлия бўлими бошлиғи вояга етмаган билан жинсий алоқа қилди"....

Ечимлар:
"Ҳароми...", "Аллоҳнинг лаънати бўлсин!"... "Қаттиқ жазо талаб қиламан!"...

Бу жамиятимиздаги жиноят ва уларга ечимлар. Ечим эса бундай бўлмайди. Бу йўл билан жиноятлар ҳатто камаймайди.

Ечим битта. Жамият аслига - Аллоҳга ва Унинг рисолатига қайтиш керак. Бунинг учун унга имконият берилиши керак. У Аллоҳдан тўсилмаслиги керак. У жазо берувчи Зот ва жазо берилажак Кун борлигига иймон келтириши лозим. Шу иймон тақозосига кўра яшашга имкони берилиши даркор. Шу иймондан ҳам четга чиқиб, ўшандай жиноятга қўл урадиган каслар яна ўша илоҳий қонуниятга кўра энг олий жазоларга рўбарў қилиниши керак.

Ана шунда жамиятда бундай тубан жиноятлар кескин камаяди, қарийб йўқолади. Бунга бепарво қарамаслик керак.

Бўлмаса "ҳароми" деб сўкиб, "лаънат бўлсин" дея қарғаб юраверамиз, то жиноятчилар бизнинг ҳам хонадонларимизга кириб келгунича...

@MubashshirAhmad
Ҳатто Иблиснинг ҳам ўтмиши гўзал бўлган. Менга ҳозиринг ҳақида гапир.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Бу кунларнинг қадрига етайлик!

Қуръони карим, жойнамоз, тасбиҳ, китоблар ва дастурхон.

Кейин излаб ҳам топа олмаймиз!

@MubashshirAhmad
Агар рақибинг арзон бўлса, курашиб ўтирма. Сотиб ола қол!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Ибодат учун:
ёшлигимизда ўйиндан бўшамас эдик..
улғайганимизда ишдан, ташвишдан бўшамадик..
кексайганимизда энди хасталикдан бўшамаяпмиз..

Ҳар вақтнинг ўз синови ва ўз баҳонаси бор. Алданиб қолманг!

@MubashshirAhmad
АҚШ университетидаги тадқиқотчи укамиз, Икромжон, Ўзбекистондаги аҳолининг маҳаллий давлат дастурларига бўлган фикрларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказаётган экан. Вақт ажратиб, шу сўровномада қатнашиб, бу мавзў юзасидан ўз фикрингизни билдиришингиз ва шу орқали илмий ишга ўз ҳиссангизни қўшсангиз хурсанд бўлар эдик:

👉 Ҳавола

@MubashshirAhmad
Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Африкалик етимларга кафил мусулмонни қарамоғидаги етимлар билан муносабатига боқинг.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уммат қани, дейсизлар. Мана уммат қаерда.

Қоҳирада Атлетико устидан ғалаба қозонган Барселона олқишланмоқда. Юзларча километр шарқда исроил Фаластинда қатлиом қилмоқда.

@MubashshirAhmad
Польша бош вазири Туск 500 миллионли европалик 300 миллионли америкаликдан 140 миллионли Россия ҳужумидан ҳимоя қилишни сўраётганидан ажабланаётганини айтди.

Жаноб Туск, бундан ҳам абсурд ишни айтайми? 2 миллиардли ислом дунёси етти миллионли исроилдан қўрқиб, дунёдан ёрдам сўрамоқда.

@MubashshirAhmad
2025/07/06 14:16:55
Back to Top
HTML Embed Code: