Telegram Web Link
Forwarded from Toshkandi
KFC Туркияда барча филиалларини ёпди

Американинг машҳур тез таомлар тармоғи — KFC Туркиядаги 537 та ресторанни ёпди. Бу қарор маҳаллий франчайзи — İş Gıda A.Ş. банкротликка учраганидан сўнг қабул қилинди.

Ёпилган ресторанлар орасида 283 та KFC ва 254 та Pizza Hut нуқталари бор. Бу ҳолат натижасида тахминан 7000 киши иш жойидан айрилди.

İş Gıda 7,7 миллиард турк лираси (тахминан $214 миллион) қарз билан банкротликка мурожаат қилди.

Ҳисоботларга кўра, бу муаммоларнинг асосий сабабларидан бири — Ғазо можароси билан боғлиқ бойкот ҳаракатлари ортидан сотув даражасининг кескин пасайиши бўлган.

Бу воқеа Туркия тез таом бозоридаги муҳим бурилишлардан бири бўлди. KFC Туркияда илк бор 1989 йилда иш бошлаган эди.

@alitoshkandi
Forwarded from Tundalik
Zamonamizning eng katta kasalliklaridan biri — bu iste'molchilik bo‘lsa kerak. Ya'ni ehtiyojingiz bo‘lmasa ham "yanada sifatli", "yanada qulay" bo‘lgani uchun xarid qilish odati. Ehtiyojingiz bo‘lmasa ham, xuddi ehtiyojingiz bordek ko‘rsatishni shunaqa ustalik bilan bajarishadiki, nima sababdan va qanday qilib xarid qilganingizni o‘zingiz ham bilmay qolasiz. Sizga go‘yoki "shuni olmasangiz hayotingiz osonlashmaydi!", "bu narsa juda muhim!" degan signallarni sekin-asta miyangizga joylashadi. Xuddi shayton vasvasasidek...

Internetga faqatgina "parashok" deb yozasiz, bir qarasangiz ming xil turi sizni kutib turibdi! Obbo, endi qaysi birini olasiz? Yuz foiz tabiiyinimi yoki hidi shirininimi? Tez tozalaydiganimi yoki arzonrog‘inimi? Shuni o‘ylab, bir dona narsa uchun soatlaringiz qanday o‘tib ketganini o‘zingiz ham bilmay qolasiz va eng qizig‘i hech birini ololmaysiz! Chunki tanlash imkoni shunchalik ko‘pki, qaysi biri yaxshi bilolmay, boshingiz qotib chiqib ketasiz. Go‘yo barcha brendlar eng zo‘r bo‘lish uchun raqobatlashayotgandek va siz esa ularning orasida o‘zingizni goh u yoqqa, goh bu yoqqa tortilayotgandek his qilasiz.

Aslida o‘ylab ko‘rsak, olmoqchi bo‘lgan narsalarimizning juda ko‘pi ehtiyoj emas. Ko‘p hollarda biz ularni faqat ichimizdagi "baxt gormoni"ni bir lahzaga bo‘lsa-da qondirish uchun olamiz. Xarid qilish orqali o‘zimizni muhimroq, quvonchliroq his qilamiz. Ammo bu tuyg‘u uzoqqa cho‘zilmaydi. Ortidan bo‘m-bo‘sh his, isrofgarchilik va pushaymonlik qoladi.

Shuning uchun har safar "olaymi yo‘qmi?" degan savol oldida turganingizda, o‘zingizga bitta savol bering: bu narsa rostakam ehtiyojimmi yoki shunchaki istakmi?
Агар ислом қонхўрлар дини бўлганда, нега Мисрда масиҳийлар олти аср давомида кўпчиликни ташкил қилган? Ваҳоланки, ўша пайт Андалусдаги тафтиш маҳкамалари юз йилдан кам муддатда, мусулмонларни қириб, қувиб ё насроний қилиб, тугатиб бўлди!

Агар ислом қонхўрлар дини бўлганда, нега ҳозир Андалусда мусулмон топилмайдию, Мисрда миллионлаб насронийлар эмин-эркин яшайдилар?

Ёлғон ахборотларга эмас, тарихий ҳақиқатларга таяниш керак!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Бошқа сафлардан кўра намозхонларнинг сафи тезроқ тартибга келади. Сабаби, бунда ишни ҳамма бошқадан эмас, ўзидан бошлайди.

@MubashshirAhmad
Forwarded from Toshkandi
ДУЁНИ КИМ БОШҚАРАДИ?
(Ва нега бу ҳатто Илон Маск эмас…)

Сиз ҳар куни фойдаланаётган маҳсулотлар, хизматлар, брендлар (Apple, Alphabet (Google, Youtube), Microsoft, Amazon, Meta (Facebook, Instagram, Whatsapp), Tesla, Nvidia, ExxonMobil, JPMorgan Chase & Co., Johnson and Johnson, Berkshire Hathaway, Coca-Cola, Pepsi …

Уларнинг ортида ким туради?

Жавоб: BlackRock

BlackRock — сиз эшитмаган, лекин дунёдаги энг қудратли компания.
Асос солинган йил: 1988
Асосчиси: Ларри Финк
Активлар қиймати: $11 трлн
Сунъий инетеллект тизими: Aladdin
Жами назоратдаги маблағ: $20 трлн

Қандай қилиб бу даражага эришди?

Компания ташкил топган йилдан бошлаб Ларри Финк автоматик савдо роботларидан фойдаланган ва бу молия бозорларининг келажаги эканига ишонган. 1988-йилдан 2008-йилгача BlackRock босқичма-босқич нуфуз орттирди. Кўплаб кичик ва катта компаниялар активларини қайта тартибга солишда ёрдам сўраб BlackRock компаниясига мурожаат қиларди.

Бурилиш нуқтаси

Компания ташкил топган дастлабки йилларида BlackRock инвестиция хавфларини таҳлил қилиш ва бозордаги даромадли имкониятларни аниқлаш учун “Алладин” номли сунъий интеллект яратди.
2008-йил — глобал молиявий инқироз вақтида, АҚШнинг Федерал Резерв Тизими (ФРС) BlackRock’га мурожаат қилади. У билан шартнома тузилади ва энди BlackRock’нинг энг ақлли мутахассислари ФРСни иқтисодий таназзулдан чиқариш бўйича ёрдам беришни бошлашади.

Ҳокимиятга келиш

Шундан сўнг BlackRock катта машҳурликка эга бўлди ва ўзини иқтисодий муаммоларни ҳал қилувчи “санитар” компания сифатида кўрсата бошлади. Ҳар бир мижозни, албатта, Алладин тизимига улайди.

Шу вақт мобайнида компания $11 триллиондан зиёд миқдоридаги активларни бошқара бошлади. Улар дунёдаги деярли ҳар бир йирик компаниянинг акцияларига эгалик қилади. Том маънода — ҳаммасига.

Vanguard ва State Street

BlackRock — ягона йирик гигант инвестицион монополист эмас. Яна икки гигант мавжуд: Vanguard ва State Street. Ушбу учала компания кўпинча бир хил компанияларда акцияларига эга ва биргаликда глобал бозорни бўлиб олган.

Қизиқ факт:

Vanguard — BlackRock ва State Street’нинг 33% акциясига эга

BlackRock — Vanguard ва State Street’нинг 33% акциясига эга

State Street — BlackRock ва Vanguard’нинг 33% акциясига эга


Жаҳон ҳукмронлигини амалга ошириш

— BlackRock’нинг собиқ ва амалдаги ходимлари АҚШ ҳукумат тизимида фаолият олиб боришади.

— 2020 йил, пандемия пайтида, “керакли жойлардаги яхши танишлар” BlackRock’га яна бир бор катта фойда олиш имконини берди.

— ФРСга ҳанузгача маслаҳат бериб келади.

— ОАВга бутунлай таъсир қиладиган компания ҳам BlackRock, чунки барча глобал ОАВларда (CNN, WarnerMedia, Discovery, Washington Post, Comcast, Disney, AT&T, Viacom CBS, News Corp) улушлари ва акциялари мавжуд.

— Вакцина ишлаб чиқарувчи ва йирик фармацевтика компанияларини (Pfizer, Johnson & Johnson, Novartis, AstraZeneca, Roche, Abbie) бошқаради, чунки барча компанияларда улушлари ва акциялари мавжуд.

— Озиқ овқат соҳасини ҳам бошқаришади, чунки йирик озиқ овқат компанияларда (Nestle, Coca-Cola, Pepsi Co, Danon, Walmart) улушлари бор.

Ҳозирги ҳолат

Бугунги кунда BlackRock ва унинг Алладин тизими назоратида $20 триллион маблағ мавжуд. Бу қанчалик улкан рақам эканини тушуниб олишингиз учун:
дунёдаги энг бой одам Илон Маскнинг бойлиги — $200 миллиард. Бу BlackRock назоратидаги маблағнинг атиги 1 фоизи.

@alitoshkandi
Ўзбек хонликлари Россия босқинига айтарли жиддий қаршилик кўрсатмаган, халқ ҳам ўрисга қарши чиқмаган.
Биринчидан, ўзаро урушлар, ислоҳ қилинмаган ночор армия хонликларни заифлаштирган. Хонларнинг жабру зулми халқни жондан тўйдирган, шу боис улар хонни ҳимоя қилмаган.
Халқнинг фалсафаси шундай: мамлакатни хон бошқарадими, ўрисми, фарқи йўқ, муҳими адолат бўлсин. Халқ адолат истайди.

***
Ночор давлатларнинг армияси ўз халқининг норозиликларини бостиришга мослашган бўлади, ташқаридан келган душманни бартараф қилиш учун эмас.

***
Ночор давлат бошлиқлари ўз халқини биринчи душман деб ҳисоблайди.

© Раҳимжон Раҳмат

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Классик таълим дастурларининг аввалида албатта Илм олиш одоби деган мавзу бўлади.

Агар ўқувчида муаллим олдида одобни сақлаш деган тушунча бўлмаса, у бераётган билимга нисбатан ҳам ҳурмат бўлмайди.

Ёки аксинча, агар илмга нисбатан ҳурмат бўлмаса, унда ўқитувчига нисбатан ҳам ҳурмат бўлмайди.

Ҳар икки ҳолатда ҳам таълимда самара бўлмайди.

Энди шундай ҳолат бутун ўлка ва тизимда кундалик ҳолатга айланиб қолган бўлса-чи?! Яъни мактабларда ўқувчилар ўқитувчиларни менсишмаса, улар берган таълимни қандай менсишади?!

Агар таълим тизимининг ўзи ўқитувчини ҳурматсиз қилиш, шу билан ўқувчиларни таълимдан бездиришга қаратилган бўлса-чи, ундан қандай самара кутиш керак?!

Албатта самара бўлмайди. Шунинг учун таълимдек муқаддас вазифа муқаддаслигича қолиши, унга сиёсат аралашмаслиги керак.

Юқоридаги видео қайси мамлакатда олинганини билмадим, лекин бизда "Педагог мақоми тўғрисида" қонун қабул қилинган ва ушбу қонун барча қонунлар сингари амалда ҳаётда акс этиб келмоқда. Бизда "Нажот— таълимда" деган рост шиор билан таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Фақат таълим туфайли бизнинг келгуси авлод Россияда яланғоч ерда эмаклатилмайди, балки Кипр оролларида ноутбукини қўйиб, денгизга қараб, дастурлар тузиб ўтиради.

Бироқ, видеодаги ҳолат қайси мамлакатда бўлган бўлса ҳам, агар мен ўша мамлакатда яшаганимда ва бирор иш қилиш қўлимдан келганида, албатта, таълим даргоҳининг стратегик аҳамиятини англаган ҳолда, унга сиёсатни бир қадам ҳам йўлатмаган бўлардим.

Ўзингиз ўйланг, мана шу нарсаларни кўрган-билган ўқувчида қандай қилиб таълимга иштиёқ пайдо бўлади?!

Ким мактаб ўқитувчиларини шу фойдасиз ва бесамара иш билан машғул қилиб, миллатни таълимдан совитяпти, ўша мамлакатда?!

Яхшиям биз бундай мамлакатда яшамаймиз. Акс ҳолда учинчи дунё мамлакатлари қаторидан ҳали бери чиқа олмайдиган, тўйларда ток ургандек ўйнаб, миллионни концертида на(та)ша ҳақидаги ҳазилларга кулиб, билетдан ортган пулга Иксбет ўйнаб, қарзига ўзимизни осадиган миллатга айланиб қолган бўлар эдик.

© Саид Комил Муҳаммад Карим

@MubashshirAhmad
Мусулмонман деганларга..

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом тилларидан ҳикоя қилиб: "Ким менга эргашса, у мендандир"*, дейди. Бу ким менга эргашмаса, менданмас, деганидир. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломдан: "Албатта ўғлим аҳлимданку?!"** деганларини ҳикоя қилиб, бунга: "Эй Нуҳ, албатта у (ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир", *** дея жавоб қилади.

Демак, эргашиш гарчи бегона бўлсада, эргашувчини эргашилганнинг бир бўлагига айлантиради. Бунга Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мисол бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Салмон биздан-аҳли байтдан" деганлар. Ҳаммамиз Салмонни форслик эканларини биламиз. Лекин ўзларига эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай таълим бердилар. Демак, эргашиш алоқадорликни исбот этса, эргашмаслик алоқа узилишини қарор топтиради.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий, "Тожул-арусул ҳовий" китобидан
---
*Иброҳим сураси, 36-оят.
**Ҳуд сураси, 45-оят
*
**Ҳуд сураси, 46-оят.
---

@Mubashshirahmad
Forwarded from Toshkandi
Ўзбекистонда коррупция: бу тизимми ёки тасодифми?
(Мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган иллат таҳлили)

Коррупция — бу шунчаки конвертдаги пора эмас. Бу — қарорлар қонунга асосланмайдиган, балки таниш-билиш, шахсий манфаатларга боғлиқ бўлган тизим. Ўзбекистонда коррупция — ора чора учраб турадиган эпизод эмас, балки бошқарув моделига айланган иллат. У нафақат иқтисоднинг ривожланишига тўсқинлик қилади, балки давлат билан халқ ўртасидаги ишончни йўқолишига олиб келади.

Ўзбекистонда коррупция қандай ишлайди?

Ўзбекистондаги коррупция вертикал тизимли иллатдир. У бутун тузилмани қамраб олган:

– маҳалла инспекторидан тортиб юқори мансабдорларгача,
– давлат харидларидан ер ва субсидиялар тақсимотигача,
– олий таълим муассасалари ва ҳуқуқ-тартибот органларигача.

Бизда ҳалигача қонунлар эмас, таниш-билиш, уруғ-аймоқчилик ва телефон орқали ишни ҳал қилиш тизими устун туради.
Бу тасодифий ҳодиса эмас — бу параллел бошқарув тизими.

Нега бизда коррупция ҳалигача мустаҳкам? Бунинг сабаблари қуйида келтирилади:

1. Институтлар заифлиги.
Суд, полиция, парламент — булар ё ижро ҳокимиятига боғлиқ, ёки ўз вазифасини тўлиқ бажармайди. Назорат ва жавобгарлик бўлмаса — коррупция ривожланади.

2. Сиёсий рақобатнинг йўқлиги.
Эркин матбуот, мустақил партиялар ва ҳақиқий сайловлар бўлмаса, ҳокимиятдаги тизим ўзини хатар остида ҳис қилмайди. Шу боис, ўзгаришга эҳтиёж сезилмайди.

3. Ижтимоий одат.
Одамлар: “пули ёки таниш-билиши бўлмаса, иш битмайди” - деб ўйлайди. Бу одатга айланган. Болани боғчага жойлаш, иш топиш, маълумотнома олиш — деярли ҳаммаси учун пул талаб қилинади.

4. Юқори даражадаги ҳимоя.
Агар юқорида сидқидилдан ислоҳ қилиш истаги бўлмаса, ҳар қандай “коррупцияга қарши кураш” шунчаки кўзбўямачилик ва селектив бўлиб қолади.

Коррупция нима билан мамлакат равнақи учун хатарли ҳисобланади?

Иқтисодиёт секинлашади: инвесторлар “таниш-билиш” орқали иш юритиладиган мамлакатга келмайди.

Ёшлар адолатга ишонмай қўяди: ақл билан эмас, таниш билан масала ҳал бўладиган жойда — таълимдан мақсад қолмайди.

Ижтимоий тенглик йўқолади: бойлар “қонунни” сотиб олади, камбағаллар умидсизликка тушади.

Давлатнинг обрўси тушади: халқ ҳокимиятни ҳалқ манфаати учун хизмат қиладан аппарат эмас, балки фақат бойиш воситаси сифатида кўради.

Коррупцияни енгиш мумкинми?

Тубдан йўқотиш — жуда қийин,
аммо камайтириш мумкин. Бу учун қуйидигилар зарур:

Мустақил судлар ва ҳақиқий қонун устуворлиги.

Эркин оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ҳимояси.

Давлат хизматларини рақамлаштириш (инсон омилини камайтириш).

– Салоҳиятли кадрлар учун йўл очиш.

– Жамоатчилик назоратини таъминлаш ва фаол фуқаролик жамиятини қуриш

@alitoshkandi
Алоқани узиш адоватнинг бошланиши дегани эмас!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дин фақатгина диний билимларни олишга тарғиб қилмайди, балки жамиятдаги ҳар соҳада мусулмоннинг олди бўлишлигини талаб қилади

@MubashshirAhmad
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтадилар: "Олдингдаги нон бурдаси сенга етиб келгунча уч юз олтмиш ҳунарманд қўлидан ўтиб келади. Уларнинг боши Микоил алайҳиссалом бўлиб, Раҳмат хазинасидан сувни тортиб олади, сўнг фаришталар булутларни ҳайдаб келади, қуёш, ой, фалаклар, ҳаво фаришталари, ер ҳайвонлари... охирида новвой бўлади".

"Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар."
("Наҳл" сураси, 18-оят).

@MubashshirAhmad
Марокаш арслони: Муҳаммад Ибн Абдулкарим ал-Хаттобий

Риф тоғлари бағридан эсаётган шамолнинг узоқдаги шивирлашини ҳисобга олмаганда, тун сукунатга чўмган эди. Порох ва қатъият ҳиди еру кўкни тутган. Муҳаммад Ибн Абдулкарим ал-Хаттобий қояли тепалик четида туриб, мустамлакачи қўшинлар тўпланаётган пастдаги водийни кузатарди. У душман кучларининг сон ва қурол-яроғ жиҳатидан ундан устун эканини билса-да, бир нарсага шаксиз амин эди: у ҳеч қачон таслим бўлмайди. Унинг ватани сотиладиган ёки музокара қилинадиган матох эмас, у қон ва пўлат билан ҳимоя қилинажак!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/nP1FyZSGlqE

©️Azon Global
Араб дунёсида давлат раҳбари уч ҳолда ҳокимиятдан кетади:

1. Инқилоб бўлса.
2. Жанозаси ўқилса.
3. Жаҳон Банки фатво берса.

Интернетдан

@MubashshirAhmad
Кишилар халифа Муовиянинг олдида гапиришарди, Аҳнаф ибн Қайс эса сукутда эди.

- "Сенга нима бўлди, эй Абу Баҳр, гапирмаяпсан? - дейишди.

Аҳнаф жавоб қилдилар: - "Ёлғон гапиришга Аллоҳдан қўрқаман. Рост гапиришга эса сизлардан".

Имом Абул-Фараж ибн Жавзий, "Сифатус-софва, 607-бет.

@MubashshirAhmad
Трамп ҳозиргача бекор қилган қарорларини бекор қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилишни батамом бекор қилишни бекор қилди.

@MubashshirAhmad
Биз илмни Аллоҳдан бошқа учун олгандик. У эса Аллоҳ учун бўлишдан ўзгасига кўнмади.

Ҳужжатул-ислом имом Абу Ҳомид Ғаззолий

@MubashshirAhmad
🔹Жонли эфир | Azon Global`да янги лойиҳа!

"Истанбул суҳбатлари"

🔺 19-апрел, соат 18:00 да Azon Global YouTube каналида

Мавзу: "Биз билган ва билмаган Европа"

Суҳбатдош: Нуриддин Низомиддин

©️Azon Global
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 06:43:11
Back to Top
HTML Embed Code: