Telegram Web Link
Бугун энг кўзга кўринган олимлардан бирини қамаб, бирламчи ҳуқуқларини поймол қилаётганлар эртага:
- энг йирик тадбиркор - бойларни;
- кўзга кўринган депутат ва вазирларни;
- халққа хизмат қилаётган хокимбуваларни;
- мадх билан машғул бўлиб ётган машшоқларни;
- ҳар қандай либерал-у демократларни ҳам қамаб, билган ишларини қилишлари мумкин. Қамайман деса фантазиялари жуда кучли...

Ҳеч ким танимайдиган оддий инсонларга нималар қилиши мумкинлигини эса тасаввур қилиш қийин эмас.

#MUBASHSHIRAHMAD_QAYERDA
#WHEREISMUBASHSHIRAHMAD

Жамшид Усмaнов, адвокат

@MubashshirAhmad
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Мубашшир Аҳмад домла (Алишер Турсунов)
8 май куни Туркияда ушланиб, 10 май куни Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида Ички ишлар вазирлиги 13 май куни хабар берган эди.

Бироқ ўша 10 майдан бери ҳам, 13 майдан кейин ҳам Мубашшир домла билан унинг қариндошлари ҳам, адвокатлари ҳам кўриша олмай келмоқда. Бошида “икки соатдан кейин кўришасизлар” деган тергов муассаси ходимлари “бошқа одам билан адаштириб юборган”ликларини айтишган. Домлани қидирувга берганда Жиноят кодекси моддасида ҳам адашиб кетишганди…

Ўтган куни домланинг ҳаётий таҳликаси билан боғлиқ нохуш хабарлар тарқалди. Адвокатлар сўраб-суриштириб, ўша гаплар ёлғонлигини, 15 май куни домла билан кўришишга бор кучлари билан ҳаракат қилишларини айтишди. Аммо кеча ҳам учраша олмай қайтишди. Бугун ҳам вазият ўзгаргани йўқ.

Ўтган куни тарқаган миш-мишлардан сўнг масъуллар ўзлари ташаббус кўрсатган ҳолда домлани яқинлари билан кўриштиришармикан деб ўйлагандик. Йўқ, ҳеч қандай ижобий ўзгариш йўқ.

Мавҳумлик ҳамон давом этмоқда. Ҳолбуки, ҳар қандай жиноятда гумонланаётган шахс тергов давомида ўз адвокатлари билан тўсиқсиз кўришиш ҳуқуқига эга, унинг қаердалигини яқинлари билишга ҳақли.

Мубашшир домла қандли диабет ва қон босими кўтарилишидан доимий равишда даволаниб келадилар.

Домла инсулин қабул қиляптиларми? Қон босимини меъёрда ушлаш учун дори-дармонлар етарлими? Яқинлар учрашмас экан, биз бу саволларга жавоб тополмаймиз.

Лекин айни пайтда жавоби энг муҳим бўлган савол мавжуд:

#Mubashshir_Ahmad_Qayerda

#WHEREISMUBASHSHIRAHMAD
Туркия Мубашшир Аҳмадга адолатсизлик қилдими?

15 май куни Туркияда “MazlumDer” – “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ фаоллари ва жамоат фаоллари иштирок этди.

Томошақ қилинг 👉 https://youtu.be/Mc511LZYl4U

©️Azon Global
#такрор

Ҳукуматга таклиф ёзилган пост ёки давлат ишлари ҳақида чиққан мақолалар остидаги комментларга эътибор беринг. 99% негатив. Ҳеч ким ҳокимиятга ё яхши келажакка ишонмайди. Қарийб ҳамма аламзада.

Биз давлатимиз ва ҳукуматимизга дўстмиз, душман эмасмиз. Бу даражада салбий фикрларнинг кўпайиши яхшилик аломати эмас. Бу ҳодиса ё жараёнга бефарқ бўлмасликни масъуллардан сўрар эдим. Вазиятни куч билан ушлаб туриш зулм ёки унга бепарво бўлиш хатар ва охири аянчли.

Фикр, виждон ва иймон аҳлининг чақириқ ва огоҳлантиришига қулоқ тутинг. Уларнинг овозини бўғиш ўрнига, маслаҳатини олинг ва жонкуярлигини қадрланг! Сизга дўст айнан улардир! Виждонсиз, ахлоқсиз, динсиз ва фикрсиз каслар эмас.

16.04.25

@MubashshirAhmad
Уялиб кетаман. Мубашшир Аҳмад жиноятчими?

Биз бандамиз хато қиламиз билиб-билмай гуноҳ қиламиз, тавба қиламиз,гоҳо Аллоҳ таолонинг ўзи, малоикалар кўриб турганини билиб уялмасдан турли гуноҳ,хато қиламиз.

Аллоҳ таолодан кечиришини сўраймиз. Аллоҳ таоло кечиради,аммо биз кечирмаймиз.Гуноҳ ва хатонинг ёмони, туҳмат айниқса илм аҳлига қилинган туҳмат асрлар давомида лаънатланишимизга сабабчи бўлади.

Мубашшир Аҳмадни яқиндан яхши танимайман,салом-алик қилиб турардик. Аммо оталари Аҳмад Муҳаммадни яхши танирдим. Китобларимни таҳрир қилиб берган,ажойиб инсон эди.

Тафсири Ирфонни тайёрлашда катта хизматлари бор,имони соф киши эдилар. Аллоҳ раҳмат қилсин. Эшитишим бўйича Мубашшир Аҳмад жуда кўп талабаларга таълим берған,халқ кўнглидан жой олган.

Буни муфтий Нуриддин Холиқназаров каналлар да кўрсатиб Мубашшир Аҳмад олим инсон деб айтиб чиққанини кўрдим. Нима сабабдан қамади? Тушунмадим .Нима айби бор?. Бу тўғрисида бир нарса демайману,қонун ва шариатга зид қамашишган бўлса,албатта норозиман.

Ўзим ҳам бир неча бор нохақликка учраб,сиёсат, мансабга қизиқмай қўйдим,ундан узоқлашиб, аралашмаябман.
Нохақлик асрлар аро халқ лаънатига учрашига барча мўминлар гувоҳ.

1974-йил дунёнинг барча мамлакатидан Имом ал-Бухорийнинг тавалоуди муносабати билан барча давлатлардан мехмонлар келганини кўрганман.

Москва,Тошкент ва Самарқандда Имом ал-Бухорийнинг бир минг икки юз йиллик тўйида сўзга чиққанлар Имом ал-Бухорийни мақтаб,илмига қойил қолиб гапиришиб, бадбахт Бухоро ҳокими Аҳмад ибн Холид, Бухорийни Бухородан қувиб солди деб маъруза устига маъруза қилишди. Барча тилда уни мусулмон ҳам ғайри мусулмон ҳам эшитди ва лаънатлади.

Етти йил Имом ал-Бухорий масжидида ишладим,ҳар йили миллионлаб сайёҳларга Имом ал-Бухорийни Бухоро хокими ҳайдаб солди деб айтиларди. Улар ҳокимлар қанақа ОДАМ бўлган деб ачинишарди.

Бухорийни дуо қилишарди,Холид ибн Аҳмадга лаънат айтишарди.Миллиардлаб ҳа миллиардлаб китобларда аввал ҳам ҳозир ҳам Бухорий мақталиб, ҳокимнинг разил иши ёзилгани,лаънатланганига гувоҳмиз.

Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни бир вақтлар ҳайдаб,ватан хоини, миллат душмани деб ОАВ ва ТВда ёмонлаб чиқишди. Халқ ишонмади. У инсон ҳақ бўлиб,ватанга қайтиб,халқ муҳаббатини қозонди. Бугун ўша ҳайдаганларни биров эсламайди.

Ҳазратнинг асарлари барча ўзбек хонадони тўридан жой олди.Вафотидан сўнг жаҳон бўйича нечталаб масжид мадрасалар у инсон номига қўйилиб,халқ қаҳрамони даражасига кўтарилди.

Айнан президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бош бўлиб у инсон номига масжид қурди.Ҳайдаганлар лаънатлар остида эсланмоқда. Мана бизга дарс.

Мен бу мақолани ёзганимдан мақсад бугун мансабдор баъзи ғайридин амалдорлар гапига ишониб, Мубашшир Аҳмад домлани қамасак ёки вафот этса,вақти келиб сирлар очилади,баъзи жоҳил амалдорлар лаънатланади.Уларга қўшилиб биз ҳам олимини ҳимоя қилолмаган қўрқоқ халқ деб эсланишимиз аниқ.

Ўттиз йилдан кейин ҳозирги амалдорларнинг тўқсон фоизи ишдан бўшайди, ҳа айнан ишдан бўшайди. Ўрниларига бошқалар келади. Шу боис домланинг айби бўлмаса ёки арзимас хатоси учун жазолаш оқилларнинг иши эмас.

Бу менинг ҳаётий тажрибамдан, кўрганларимдан мисол келтирдим. Бугун жаҳонда табиий офатлар кўпаймоқда. Муҳтож,мазлумлар йиғласа,зўрларга ҳеч кимнинг кучи етмаса Аллоҳ таолонинг ёрдами келади. Исроилни қаранг ўт ичида қолди. Американинг Голливуд шахри ёниб битди.

Аллоҳ юртимизни турли балолардан асрасин. Одамлар оғзида амалдорларни мақтасада,қалбида лаънатлайди. Шуни эсдан чиқармайлик.
Ал қасосу минал Ҳаққ.

Шермурод Тоғай домла

@MubashshirAhmad
Оламда юз бераётган адолатсизликларни кўрганда, "21 асрда ҳам шундай бўлиши мумкинми" дея ажабланишади.

30 асрда ҳам шундай бўлиши мумкин, агар ислом бўлмаса. Бизга кўра дунёда икки тизим бор: исломий ва жоҳилий. Мудом исломга амал бўлмас экан, давр исломдан олдинги жоҳилий даврнинг ўзи ҳисобланаверади. Адолатсизлик, зулм, зўравонлик, бузуқлик, қароқчилик, қўйингчи ҳамма ёмонликлар айнан жоҳилиятда бўлади.

Жоҳилиятга замоннинг аҳамияти йўқ. Ўттизинчи асрда ҳам, эллигинчи асрда ҳам инсон жоҳилларча тубан ишларни қилаверади. Шундай экан, инсоният минг тараққиётга эришмасин, ислом бўлмаса, юқорида зикр қилганим ҳайратли саволлар тугамайди.

15.12.2024

@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад иши: зиёлилар нима дейди?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Lwqkwg0MwUA

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мубашшир Аҳмад иши: зиёлилар нима дейди?

©️Azon Global
Forwarded from Abdulvohid Zabihulloh
Мубашшир Аҳмад домла қамоққа олиниб, Ички ишлар вазирлигимиз у кишининг ишини ўз зимммасига олганини очиқлаганига 8 кун бўлди.
Биз давлатимиз томонидан давлатимиз, мустақиллигимиз ва динимиз учун қайғурувчи ватандош тўғрисида қонунан бериладиган эътироз ва баёнотларни кутяпмиз.

Мана шундай вазиятлардан Мубашшир Аҳмад домладек умрини миллат келажаги учун қайғуриш билан ўтказиб, амалиётда бир қадам ҳам ортда қолмаган закий инсон яхшилик билан чиқмаса, биздан "кимсан?" деб сўралган пайтда "ўзбекман" дея оламизми? Бугунги хавотир мана шунинг хавотири эмасми?

Ҳар томонлама давлатимга узр қидираман деб юракларим эзилиб кетди. Бизга ҳам у томондан бирор муносиб жавоб бўладими?

#MUBASHSHIRAHMAD_QAYERDA

#WHEREISMUBASHSHIRAHMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Расул Кушербаев: Мубашшир Аҳмад қандай инсон ва қонунан қандай муносабат кўриши керак?

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Муҳаммад Шакур: бундай инсонлар давлатимиз учун керак.

@MubashshirAhmad
Жиноят кодексининг 159- ҳамда 244-моддалари Ислом Каримов даврида ялпи қатағонга олиб келган эди. Халқимизнинг бир қисми эски иқтидорни агар золим деяётган бўлса, айни шу моддалар орқали қилинган зулм учун эди. Қанчадан-қанча айбсиз-гуноҳсиз йигит-қизимиз мана шу икки модданинг шафқатсиз қиличи қурбони бўлиб кетди.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганида биринчилардан бўлиб қилган хайрли иши -- "қора рўйхат"ларни йўқотди ва 159-моддани амалдан тўхтатди!
Аммо... нимагадир 244-модда ҳамон фаол қўллаб келинмоқда. Интернет асрида, ижтимоий тармоқлар тобора ривож топаётган замонда бу ёвуз модданинг амалда қолиши кўп ёшлар жувонмарг бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бўлар-бўлмас ишларни, арзир-арзимас ҳолатларни бу моддалар билан айблаш имкони бор. Кимдир билмай нашид эшитиб қўйса ҳам, кимдир кимгадир бирон нарсани юборса ҳам дарров шу модда улар устига қилич яланғочлаб келяпти.

Энди ватанимизнинг етук Ислом олими Мубашшир Аҳмад бўйнига ҳам шу 244-модда илинди! Яхшимас! Яхшимас! Яхшимас!
Ким-ким, Мубашшир Аҳмад бу моддага лойиқ иш қилмаганини бутун фикрли инсонлар билади.
Эй ҳуқуқ идоралари! Нима ишга қўл урганларингни билинглар! Ҳозир ҳам, келажак ҳам сизларни кечирмайди! Ҳали ҳам бўлса, ниятларингдан қайтинглар! Қарорни ўзгартиринглар!
Олий ҳокимият ва шахсан Президентдан илтимосим: Мубашшир Аҳмаддай олим йигит миллатнинг бойлигидир, уни қамаш эмас кўзимизнинг қорачўғини асрагандек асрашимиз, илмидан, тажрибаларидан насиҳатларидан фойдаланишимиз керак. Агар кимлардир қанақадир ғаразлар билан уни жамиятдан узишни ихтиёр қилган бўлса, Сиз аралашиб бу ёмон ниятнинг олдини олишингиз сиёсий ва инсоний мавқеингизга ярашиқли иш бўлган бўларди. Бугун халқимиз Сиздан шуни кутмоқда.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,
ёзувчи.
2025 йил майининг 18-куни.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Ҳидаятулла Ҳабибов: Мубашшир Аҳмадга озодлик!


@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Журналист Муҳаммад Темур Аъзам ва ижтимоий фаол Умид Жўра: Мубашшир Аҳмад домла мўътадил фаолият эгаси.

@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Ҳуқуқшунос Жамшид Усманов: гумонланувчи сифатида Мубашшир Аҳмад домланинг ижтимоий мақомини ва саломатлигини асраш учун қамоқдан бошқа эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин.

@MubashshirAhmad
Channel photo updated
#жамоатчилик_фикри

#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик

Мубашшир Аҳмаднинг қўлга олиниши жамиятимизда энг камида уч хил муносабатни туғдирди:
1. Мубашшир Аҳмад тақдирига бефарқ бўлмасдан уни ҳимоя қилиб чиқаётганлар.
2. Тўғри қилди деб давлатнинг ёнини олаётганлар.
3. Ҳар доимгидек, можарони бир четда томоша қилиб турганлар.
Ҳозир 2-тоифа ҳақида гапирмоқчиман.

Кечаги мақоламга бир обуначим муносабат билдириб:
"Бу ишда давлатни тўлиқ қўллаб қувватлайман. Қонунлар ҳаммага баробар... домла ҳақли тарзда ушланди", дебдилар.
Бу ва шунга ўхшаш гапларга умумлашма бир ойдинлик киритиб қўймасак бўлмайди.

Биринчидан, давлат ҳақсиз бир иш содир этган бўлиб туюлса, уни айтиш давлатга қарши чиқиш эмас, балки уни ҳушёрликка чақиришдир.
Иккинчидан, давлат бошимиз устидаги тождир. Аммо унинг ҳамма иши ҳам тўғри бўлавермайди.
Учинчидан, давлат халқдан устун эмас, халқдан ваколат олиб унга ётиб олиб хизмат қиладиган муассасадир! Бинобарин, вазифасида ҳақдан оғса, уни ўнглаш ва насиҳат қилиш, ҳатто талаб этиш халқнинг ҳаққи ва бурчидир. Индамаслик қинғирлигига шерик бўлиш билан тенг. Халқ тергаб турмаса, ҳар қандай давлат тепасидаги одамлар ҳаддидан ошади ва қонун чегараларидан чиқиб, зулм йўлига тушиб олиши мумкин.
Қолаверса... кичик бир эслатма:

Бундан юз йил бурун 22 - 37-йиллар давлат миллат гулларини қатағон қилди -- қамади, отди, осди, сургун қилди. Қалб кўзи кўр тоифа кўчада митинглар қилиб: "Давлат тўғри қиляпти! Булар халқ душмани!" деб оғзини йиртиб бақирди. Орадан бор-йўғи 18 йил ўтиб, 1956 йили у зиёлилар бари оқланди! Давлат қотил, улар қаҳрамон бўлиб чиқди! Яъни, айбини давлатнинг ўзи тан олди!
Шунақа -- давлат деганимиз чопонини тез-тез ўзгартириб туради, ҳақиқат эса ўзгармасдир!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,
ёзувчи.
2025 йил майининг 19-куни.


@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Домла нафақат дин олими эдилар, балки дунёвий олим ҳам эрдилар. Презилент академиясида ўтказилган Ўзбекистон буюк келажак форумида у кишини кўрганман. Ҳеч бир дунёвий муҳим тадбирлар у кишини назаридан четда қолмас эди

Равшан Ашир

@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Мубашшир Аҳмад домлани ушлаб келиб, қамабсилар. Хўп, унга ўзи истаган адвокатни ёллаш имкони берилдими?

Қаерда сақланаётгани нега оиласидан сир сақланмоқда?

Қонунчилик бўйича гумонланувчи суд хукми билан айбдор деб топилмагунча айбсиз ҳисобланади.

Айбсизлик презумпсиясига амал қилинаяпдими?

Сиёсий диний таъқиблар борган сари давлатнинг ташқи имижига соя солаётганини маъсуллар ўйлашаяпдими?

Олимжон Акрам

#Мубашшир_Аҳмадга_Озодлик!!!

@MubashshirAhmad
2025/06/30 06:15:27
Back to Top
HTML Embed Code: