Тоат Аллоҳга Ўзи хоҳлаганидек ибодат қилмоғингдир, ўзинг хоҳлаганингдек эмас.
Шайх Али Жумъа
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad

Ҳамма ислоҳот истайди. Аммо жамият ислоҳи учун энг катта ёрдам, ўзингизни ислоҳ этишингиз бўлади. Ислоҳ этилган шахсият эса катта ислоҳотларга асос бўлади. Шуни ёдда тутинг!
©️ Мубашшир Аҳмад
Маҳбусликнинг 19-куни
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
©️Azon Global

Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам мустабид ҳукмдорларни ўзларига алоқаси йўқ илмий(-диний) ихтилофлар хурсанд қилиб келган.
Масалан, таҳоратда шак қилиш уни бузадими ё йўқми, Аллоҳ таолони Охиратда кўриш мумкинми ё мумкинмасми, имомнинг қироати эргашганлар учун етарлими ё йўқми, "омин"ни ошкор айтиш керакми ё махфийми, каби.
Золим ҳукмдорлар халқ шундай муаммолар гирдобида чўкиб, чиқолмай қолишини орзу қилишади.
Аммо: "Давлат шахсга хизмат қилиши керакми ё ғоягами, нега катта капитал бир неча киши ўртасида айланади ва ёки одамлар туғилган пайтларидек озод яшашлари керакми ё бир он фиръавнлар қамчиси ва бошқа пайт бир бурда нон орзуси уларни қул қилиши керакми?", деган саволлардан юраклари сиқилади.
Илк фатҳ кунларида бадавий араб форс томонга хитоб қилади: "Биз сизларни бандаларга бандалик (қуллик)дан ягона Аллоҳга бандаликка чиқариш учун келдик".
Бу бадавий ўзининг рост фитрати билан ислом манҳажининг асосий ҳақиқатини сезган. Ислом ҳақиқати шудир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@Mubashshirahmad

Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.
("Муҳаммад" сураси, 7-оят)
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
("Муҳаммад" сураси, 7-оят)
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри
Эй Юнус алайҳиссаломни балиқ қорнидан қутқарган роббим, устозимиз Мубашшир Аҳмад домлага ўзинг нажот бер.
«لا اله إلا أنت سبحانك اني كنت من الظالمين »
Икромжон Маккий

#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик
Қўқонга меҳмонга айтилдим. Чойхонада ўтирдик. Жуда сўлим ер экан. Кўриниши отига лойиқ: Ўрмонбоғ (Лесопарк)!
Одам гавжум. Бўш сўри, бўш устол йўқ.
Сўрилар бир-бирига яқинлиги учун қўшниларнинг гап-сўзи деярли эшитилиб турибди.
Ёнимизда саксон ёшнинг нари-берисидаги чоллар ўтирган экан. Бир пайт қулоғимга таниш исм чалинди: Мубашшир Аҳмад!
Сергак тортдим. Чоллар Мубашшир Аҳмад бошига тушган мусибат ҳақида гаплашишаётган эди. Истасам-истамасам, гаплари узуқ-юлуқ эшитилиб турар, чоллар чин юракларидан домланинг тақдирига қайғураётган эди.
Ошни еб бўлганларидан кейин битталари:
-- Мубашшир домла ҳақларига дуо қилайлик, -- деб таклиф этди.
Кексалари узоқ дуо қилди, ўн беш чоғли чол сидқидилдан "Омин!" деб турди.
Кўнглим ёришди. Демак, халқимизнинг катта бўлдаги воқеадан хабардор бу ишда бир ҳақсизлик бўлаётганини билади! Энг қувонарлиси, етти ёт бегоналар ҳам Мубашшир Аҳмад ҳаққига хайрли дуолар қиляпти!
Эй Оллоҳ! Кўпнинг дуосини қабул эт! Мубашшир домлага Ўзинг нажот бер!
Устоз, адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилиш-рисолатларининг муҳим нуқталарини баён қилиб:
"У зот омилар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди".
("Жума" сураси, 2-оят) деди.
Демак бу муҳим нуқталар тўртта:
1. Оятларни ўқиб бериш.
2. Уларни поклаш-тазкия қилиш.
3. Китобни (Қуръонни) ўргатиш.
4. Ҳикмат (ҳадисни) ўргатиш.
Бу ишлар бутун дунёни яралиши ва Пайғамбарларни юборилиши боиси бўлган энг буюк ва энг муҳим ишлар ҳисобланади.
Бу ишларни тарк этишни таклиф этишганда Пайғамбар алайҳиссалом: "Эй амаки, Аллоҳга қасамки, агар (Қурайш) ўнг елкамга қуёшни, чап елкамга ойни қўйиб, бу ишдан қайтармоқчи бўлса, Аллоҳнинг ўзи бу динни изҳор этмагунча, тарк этмайман", деган эдилар.
Мубашшир Аҳмад

Қурбонлик кимларга вожиб?
Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт.
1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас (Бадоеъус саноеъ).
2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди (Ал баҳрур роиқ).
3. Нисоб эгаси бўлиш.
4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас.
----------
Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олим ва талабаларни далолат қиламиз.
Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.
☎️ Мурожаат учун:
Tелеграм: @AzonVaqf_admin
Tелефон: +905517151974

Мен жуда осон кечираман. Адоват ё зулм қилганни ҳам дарров кечираман. Ортидан ҳаққига дуо қилиб ҳам қўяман.
Буни миннат ё риё учун айтаётганим йўқ. Раббим менга шунақа муомала қилишидан умидворман холос!
Мубашшир Аҳмад
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
Буни миннат ё риё учун айтаётганим йўқ. Раббим менга шунақа муомала қилишидан умидворман холос!
Мубашшир Аҳмад
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
Мамлакат тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётига гаров бўладиган ишларни таълим бериб, Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди:
"Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик". (Аъроф сураси, 96-оят)
"Яъни, агар диёр аҳли пайғамбарлар келтирган рисолатга иймон келтирган ва Аллоҳ ҳаром этган ишлардан тақво қилганларида эди, биз уларга ҳар томондан яхшиликлар келтирган, ризқларини кенг қилиб қўйган ва хавфу хатардан йироқ осуда ҳаёт ато этган бўлардик"
("Васит" тафсиридан).
Демак коррупцияга қарши кураш, халққа яқин бўлиш ва адолатни қарор топтириш каби эзгу ишларнинг бошида мазкур таълимот турса, мамлакат олдига қўйган мақсадларга осонлик билан эришади. Зеро, Аллоҳ берадиган баракотда гап кўп..
Маҳбусликнинг 21-куни

Ёшинг улғайиб фикринг тўлгани сари, олдин ҳаётингда муҳим деб билган кўпгина нарсаларинг қадрини йўқотар экан.
Ана шунда қарашларинг тиниқлаша бошлайди.
Мубашшир Аҳмад
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
Ана шунда қарашларинг тиниқлаша бошлайди.
Мубашшир Аҳмад
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
Абу Сулаймон Ибн Абу Ҳаворийга айтадилар:
Эй Аҳмад, озгина очлик, озгина юпунлик ва озгина сабр. Дунё кунлари сендан ўтиб кетади...
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
Эй Аҳмад, озгина очлик, озгина юпунлик ва озгина сабр. Дунё кунлари сендан ўтиб кетади...
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
#жонли_эфир
Расмий мурожаат: Мубашшир Аҳмадга нима бўлди?
Томоша қилиш: 👉 https://youtube.com/live/bBU8GbhkZi8?feature=share
@Azon_Global

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳбусликнинг 23-куни
Ғазодан Мубашшир Ахмад учун видео мурожаат
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
Ғазодан Мубашшир Ахмад учун видео мурожаат
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad
Аҳмад ибн Ҳанбал ҳикоя қиладилар:
Ўн ёшлигимда онам менга Қуръонни ёдлатиб бўлди. Ўшанда у мени бомдоддан олдин уйғотарди. Агар ҳаво совуқ бўлса таҳоратимга сувни иситиб берарди.
Сўнг мен ва у Аллоҳ хоҳлаганича намоз ўқирдик. Сўнг масжидга борардик. Мен билан намоз ўқиш учун онам паранжи ёпиниб чиқарди.
Ёшим ўн олтига етганда у: "Болам, энди ҳадис талабида йўлга чиқ. Чунки уни талаб қилиш Аллоҳнинг йўлидаги ҳижратдир", деди.

Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларнинг олдида диний-ахлоқий ислоҳот туради. Агар бунга эътибор қилинмаса, ҳамма иш чала бўлади ва охирига етмайди.
Чунки миллатлар юксалган бўлса ахлоқ билан юксалган. Таназзули ҳам ахлоққа боғлиқ бўлган. Буни фақат қорин ғамида бўлган одамгина тан олмайди.
Маҳбусликнинг 25-куни
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
©️Azon Global
Чунки миллатлар юксалган бўлса ахлоқ билан юксалган. Таназзули ҳам ахлоққа боғлиқ бўлган. Буни фақат қорин ғамида бўлган одамгина тан олмайди.
Маҳбусликнинг 25-куни
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
©️Azon Global
Мубашшир Аҳмад иши турк ҳуқуқшунослари нигоҳида
Ўзбекистоннинг таниқли олимларидан бири Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад) 2025 йилнинг 7 май куни ҳибсга олинган. Гарчи полиция томонидан қўйиб юборилган бўлсада, у ноқонуний равишда Репатриация марказига қайтарилган.
Ўша кундан бери ундан ҳеч қандай хабар олинолмаган ва расмийларнинг зиддиятли баёнотлари Турсуновнинг Ўзбекистонга жўнатилгани борасида жиддий хавотирларга сабаб бўлган.
Афсуски, бу хавотирлар ҳақиқат бўлиб чиқди; Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 10 май, шанба куни Турсунов “диний материалларни тарқатиш” ва “жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш”да айбланиб, мамлакатга олиб келингани ва ҳибсга олинганини маълум қилди.
Алишер домла 2023 йил 28 декабрь куни Ўзбекистондан келган жиноят айбловига биноан уйидан олиб кетилган эди. Жиноий жавобгарликка тортмаслик қарори берилганига қарамай, Истанбул вилоят Иммиграция бошқармаси ушбу даъвога асосланиб, депортация ва маъмурий қамоққа олиш қарорини чиқарди.
2023 йил 31 декабрда ушбу амалиётга қарши даъво қўзғатилди ва тахминан икки ой давомида ГГМда ушлаб турилганидан сўнг, Истанбул 2- жиноий ишлар бўйича осойишталик судининг қарори билан озод қилинган эди.
Иммиграция бошқармаси Турсуновга нисбатан “жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солганлик”ни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда депортация қилиш қарори қабул қилинганини айтди.
Бироқ, бу иддао на Туркия Жумҳурияти ваколатли муассасалари ва на халқаро ҳамжамият назарида ҳеч қандай қонуний ва аниқ асосга эга эмас.
Турсуновдан Туркияда, Ўзбекистонда ёки бошқа бир давлатда жамоат тартибини бузадиган ҳеч қандай ҳаракати йўқ ва у ҳеч қанақасига жиноий жавобгарликка тортилмаган.
Маълумки, жараён Ўзбекистон расмийлари томонидан берилган, суд назоратидан ўтмаган разведка маълумотлари асосида бошлатилган.
Шу билан бирга, мафкуравий жиноят, сиёсий жиноят ёки бунга ўхшаш жиноятлар билан боғлиқ ҳаракатлар бўйича экстрадиция қилиш 6706-сонли "Жиноят ишлари бўйича халқаро суд ҳамкорлиги тўғрисидаги қонун"нинг 11-моддасига кўра қатъиян ман этилади.
Шунингдек, Женева конвенциясининг 33-моддаси ва Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисидаги 6458-сонли қонуннинг 4-моддасига кўра, хавф туғдирувчи мамлакатларга қайтариб юбориш ёки депортация қилиш қонунан мумкин эмас.
Турсуновнинг иши бу ҳолатнинг депортациядан кўра кўпроқ ноқонуний экстрадициядан иборат эканини кўрсатади.
Иммиграция маъмурияти ва хавфсизлик бюрократияси жиноят ишлари бўйича олий суд қарори билан амалга оширилиши керак бўлган экстрадиция жараёнини четлаб ўтиб, «депортация» номи остида ҳақиқий экстрадиция жараёнини амалга оширди.
Ваҳоланки, экстрадиция қилиш учун суд қарори талаб қилинади ва бу қарор Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликларининг хулосаси, Адлия вазирининг таклифи ва Президентнинг тасдиғи билан кучга кириши мумкин.
Бундан фарқли ўлароқ, депортация амалиёти фақат маъмурий қарор билан амалга оширилиши мумкин бўлган ва шунинг учун ҳам амалга ошириш анча осон усулдир. Бироқ, маъмурий тартиб-қоидалар орқали амалга оширилган бундай экстрадициялар қонунга зиддир.
Қолаверса, Истанбул 15-маъмурий суди 2025 йил 27 февралда (2023/146 Э., 2025/1045 К.) Турсуновга нисбатан чиқарилган депортация қарорини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган.
Шунга қарамай, Миграция бошқармаси бошқа бир санада чиқарилган (эътирозни) рад этиш қарорига асосланиб депортация жараёнини амалга оширганини баён қилган. Суд томонидан бекор қилинган қарорнинг ўрнига бошқа бир рад қарорига таянган ҳолда ҳаракат қилиш мумкин эмас.
Қолаверса, мазкур рад қарорини кўриш имкони бўлмаган бўлсада, у 2023 йилдаги бекор қилиш қарори ортидан 2024 йилда эътироз даъвоси очилганлиги ва бу даъво ҳали давом этаётгани сабабли эътиборга молик бўлмаган бир қарор экани аён бўлган.
Миграция бошқармасининг яна бошқа бир қўл урган иши – судлар томонидан бекор қилинган депортация қарорларидан кейин шахсга яна «таҳдид» коди қўшиш ва янги депортация қарорини чиқариш бўлган.
Шу тариқа хоҳланган натижани берадиган суд қарори олинмагунча жараён давом эттирилмоқда ва Туркиядан бошпана истаган шахслар амалда яшай олмайдиган ҳолатга келтирилмоқда.

Депортация қарори бекор қилинган, кодлари олиб ташланган ва озод қилинган қочқинлар яшаш учун рухсатнома олишлари керак бўлган ҳолда, идора бу рухсатни бермаяпти.
Шахсларни қайта “ноқонуний муҳожир” статусига ўтказиб, Репатриация Марказларига қамамоқда.
Миграция бошқармаси ҳаттоки Конституциявий суд томонидан чиқарилган ҳуқуқбузарлик қарорларини ҳам эътиборга олмаяпти.
Кая Картал – “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмаси (MAZLUMDER) раҳбари, ҳуқуқшунос.

Ғанимат дамлар
Бугун Арафа! Бу кунда дуо мустажоб бўлади.. Эҳтиёжманд, ғам-ғуссага ботган ва орзу-умид эгалари учун умидбахш бир кундир .. Бу сония ва дақиқалар олтинга тенг.. Дуо қилишга шошилайлик..
Салаф солиҳ уламоларимиз айтишади: "Эҳтиёжларимизни Арафа кунига жамлаб қўяр эдик. Чунки, биз бу кунда дуолар ижобат бўлишига қаттиқ ишонар эдик"..
Маълумингизким, Аллоҳ таолонинг ижобат раҳмати ҳар кеча туннинг охирги учдан бирида ер юзига нозил бўлади.
Аммо, Арафа кунида куннинг аввалидан нозил бўлиб, мазлумларнинг шикояти, ночорларнинг ҳолатларини эшитади ва ҳожатманд ҳар бир мўминнинг дуосини ижобат қилади. Ғамга ботган инсоннинг ғамини аритади. Синиқ қалбларни тузатиб, касалларга шифо беради..
Бу соатларда ҳаётимизда катта ўзгаришга қўл уриб, дуоларимиз сабабли ўз қадримизни белгилай оламиз.. Фақат бир шарти бор — қалбдан дуо қилайлик.. Ростгўй қалб ила.. Дуо қилиш асносидан гуноҳлар кирлигидан покланган қалб ила.. Қалб Аллоҳга боғланган ҳолда, дуоимиз ижобат бўлишига ишонган ҳолда дуо қилайлик..
Умидларимизни ҳозирлаб, эҳтиёжларимизни жамлаб Аллоҳ таборака ва таолонинг раҳмати нозил бўлган пайтда изҳор қилсак, У Зотни Ўз улуғлигига яраша улуғласак, ижобат қилади..
Бугун аср намозидан сўнг қиблага юзланиб, қўлларимизни дуога кўтариб, қалбдан чиққан йиғи ила, тазарруъ ила ва гўёки дунёдаги охирги кунимиздек дуо қилайлик!
Ҳадиси шарифда келадики: "Дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз "Лаа илааҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, луҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду, ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр" дир". (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У Зотнинг шериги йўқ. Мулк У Зотгадир, Ҳамд У Зотгадир. У Зот барча нарсага қодирдир).
Савоб тарозисига оғир, аммо, тилларимиз учун енгил бўлган зикр бор: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил Азийм" (Аллоҳ Ўз зотига яраша ҳамдга лойиқ ва покдир. Улуғ Аллоҳ барча нарсадан покдир).
Ушбу дуоларни кўп-кўп такрор қилайлик.
Шу ўринда бир илтимосимиз бор: дуоларингизда Устозимиз Мубашшир Аҳмад домлани ҳам унутманг, бугундек қутлуғ дамлар ҳурмати, дуоси мақбул инсонлар ҳурмати, кўпчиликнинг дуоси ҳурмати устозимизни тез орада озод бўлишларини, яна кўп йиллар динимиз ва миллатимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таолодан ёлвориб сўранг!..
Numon Abdulmajid