Telegram Web Link
🔺Мезана академиясига имтиҳонларсиз кириш имконияти!

Мезана халқаро илмлар академиясига ўқишга кирмоқчисиз, лекин араб тилидан билимингиз етарли эмас. Унда сиз учун ажойиб имконият – академия 3 ойлик тайёрлов курсларини таклиф қилади.

📌 Дарслар 3 ой – 16 июндан 15 сентябргача ташкиллаштирилади;

📌 талабаларга тажрибали устозлар томонидан Қуръон, Ақийда, Муҳовара, Сарф, Наҳв, Фиқҳ, Ҳадис ва Сийрат илмлари ўргатилади;

📌 битирувчилар эса имтиҳонсиз Мезана халқаро илмлар академиясига ўқишга қабул қилинади.

🔖 Рўйхатдан ўтиш учун: @mezana_murojaat
📞 +90 (538) 895 97 57

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кейинги пайтларда "Одамлар бу сериални кўрмоқда, хоҳламоқда сен хоҳламасанг кўрма, бошқаларни эса қайтарма", ёки "Ароқ ичаётган бўлса, ўзининг пулига ичяпти, санга нима?" қабилида фикрлаш кучайди.

Йўқ! Биз ўзимизни тўғирлаганимиздан сўнг жамият ислоҳи учун албатта ҳаракат қиламиз. "Ўзингни бил, ўзгани қўй" бизнинг шиор эмас!

Бу умматнинг асосий хислатларидан бири Қуръон ҳукмига кўра амри маъруф ва наҳий мункардир. Мункарга розилик, Аллоҳнинг балоси ҳаммага баробар келишига сабаб бўлиши ҳақида Набавий ҳадислар мавжуд. Қисқаси, ҳақиқатни айтмай сукут қилиш соқов шайтоннинг ишидир.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Болалар ва аёллар қони билан суғорилаётган Ғазода қатлом бошланганига ҳадемай 2 йил тўлади. Бу хунрезликлар бошланган кундан бошлаб, Мубашшир домла то ҳибсга олингунга қадар деярли ҳар куни нимадир ёзиб турди. Чунки чин мўминлар бир тананинг аъзолари кабидир. Бир аъзо оғриса, бошқалари ҳам паришон бўлади, азоб чекади, туни билан оғриб чиқади.

Албатта, бу “оғриқ”нинг нима эканини чин мусулмон бўлмагунча ҳис қилиш маҳол.
Мубашшир Аҳмад домла шу хунрезлик бошланган кундан бошлаб “оғриди”. Дунёда ягона ва идеал яшаш тутуми деб таништирилаётган демократиянинг нақадар мунофиқ эканини ҳар чиқишида очиқлашга ҳаракат қилди.

Таҳдидлар кучайиб бораётган бу дунёда мусулмон умматини уйғонишга, душманига қарши илм билан мужодала қилишга чақириб келди. Миллий таълим масаласида ўнлаб мақолалар эълон қилди. Диний таълим борасида бир неча таклифларни ўртага ташлади.

Ваҳоланки, август яқинлашса тиззасига титроқ кириб, “бу йил бирон нарса тегиб қолармикан”, деб тунлари уйқуси қочадиган “зиёлилар”имиздан бу масалаларда бирон оғиз гап эшитмадик, эшитмаймиз ҳам.
Дунёнинг тентаклигини қаранг, миллатнинг дини, тили, таълими йўлида жонини беришга тайёр ўша одам бугун ҳибсхонади. Август эса яқинлашиб келяпти...

Алишер Назар

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
- Она, майли ўйламанг! Ҳаммаси ўтиб кетади.
- Ўғлим, сен ўйлама. Ўтса менинг устимдан ўтсин!

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Сезмаган ҳолингизда ҳам савоб эга бўласиз!
Ҳамма савоблар ҳам тоат-ибодат роҳатидан пайдо бўлавермайди.

Кўпгина ажрлар касаллик тўшаги, укол нинаси, иситма титратиши, зулм қаҳри, йўл машаққати, ғам бедорлиги, ёлғизлик оғриғи, йўқотиш хафалиги, фироқ аччиғи, тил заҳрига чидаш, қадарга рози бўлиш ва кутиш гўзаллиги ҳамда нафсга ғолиб бўлиш қийинчилигидан ҳам келади.

Сабр қилинг ва сабр ила эга бўлинг!

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм қаерда бўлса, мен ўша жойдаман.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойкот ва дуодан ташқари Ғазо ҳалқига яна қандай ёрдам бера оламиз?

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Бизни Аллоҳ яратган. Ҳаммамиз гувоҳмиз, дунёга келгунимизча ва унда яшагунимизча қанчалар яхшилик ва меҳрибончиликлар қилди ва қиляпти. Неъматларига ғарқ этмоқда.

Энди ўтганимизда ҳам дунё ҳаётимизга Унинг ўзи баҳо беради, ўзга илоҳ эмас! Шундай экан, умидсизликка сабаб йўқ.

Илоҳо, Ўзинг Ғофурур-роҳиймсан! Синов дунёсида шунча сийладинг, мукофот дунёсида ҳам бандам дегин!

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Ходим керак | Видео оператор

🏛 Компания: Azon Global
💵 Маош:  Иш тажрибасига ва суҳбат натижасига кўра келишилади
📍 Манзил: Истанбул, Туркия

— Иш ҳолати - #aktiv

Талаблар:
• Камида 1 йиллик тажриба
• Масъулият ва жамоада ишлаш қобилияти

Таклифлар:
• Ётоқхона ва 3 маҳал иссиқ овқат
• Барқарор иш жойи ва доимий ривожланиш имкониятлари.
• Дўстона жамоа ва қулай иш шароитлари.
• Янги илмлар олиш имконияти

☎️ Боғланиш: @azonglobal_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусибатлар -инсонни Аллоҳга яқин қилиб қўйгувчи энг яхши омил саналади. Кўп ҳоллларда бандалар ўзларига зулм ҳамда кўп гуноҳ ишлар билан машғул бўлгам вақтда Аллоҳ уша бандаларига мусибатлар юборади. Натижада банда Роббисига зорланади, илтижо ҳамда умид қилади. Айнан шу мусибатла бошланган иш бориб-бориб тақвони, иймонни, илмни ва ҳаёни ҳосил қилади.

Видеодаги сўзлар Алий Жобир Файфийнинг "Чунки сен Аллоҳсан" китобидан олинди.

Аллоҳ устозимиз бўлмиш Мубашшир Аҳмаднинг мушкулини осон қилсин. Тез фурсатда оиласи, ўқувчилари ҳамда халқи бағрида яна узоқ йиллар яхши ишларга бошчилик қилишни насиб қилсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ...

©Shams Solih

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
"Ўтганингиздан кейин намозга уйғотган кишиларингиз, ширинсўзингиз билан юпанч бўлганларингиз, яширин насиҳат қилганларингиз ёки самимийлик билан боққанларингиз сизни излашади.

Шундай экан, дунёда мусофир каби бўлинг. Ортингизда чиройли излар қолсин!".

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
ЎТМИШ НОЛАСИ

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Нияти бўлакча, амали мавҳум --
Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин,
Лекин ғарибликда яшашга маҳкум.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди асрорларини --
Машрабни осади ва орқасидан
Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Ботини сирлилик, зоҳири содда --
Ўткан кунларини ёзган ўғлини
Билмай отиб қўяр Юнусободда.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати.
Ибни Синонию Улуғбегини
Ўзи туғади ва ўзи буғади.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам.
Бир жарлик кўраман йўл охирида,
Олдинга юр дейди орқага қайтсам.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг.
Тағин, дардларини эшитайин деб
Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!!!

Хайрулла ҲАМИДОВ

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Мунтазам қийноқлар – фаластинликлар одам ўрнида кўрилмаяпти

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/ZdSt06NC4ok

©️Azon Global
БИЗНИ КЎР ҚИЛИБ ҚЎЙИБСИЗ, ДЕБ АЙТ!

Раҳматли опоқдадам дин даъватида дангал киши эдилар. Бизга тарбия бериш ва насиҳат қилишдан ортиб, қўни-қўшнилар болаларига ҳам турли кўринишда панд-насиҳат қилиб турардилар.

Бир марта масжиддан қайтаётганларида кўчада ўйнаб юрган, 6-7 ёшли болалардан шаҳодат калимасини бирма-бир сўраб чиқдилар. Улардан бири иймон тасдиқи бўлган калимани айтиб беролмади.

Шунда опоқдадам : "Бизни кўр қилиб қўйибсиз экан", деб отангга айт! Ким "Ла илаҳа иллаллоҳу"ни билмаса, дунёдан кўр ўтади!! Эртадан уйга чиқ, кўзингни очаман", дедилар. Шу тарзда болаларни "Муаллими соний" ҳамда дин асосларидан саводини чиқарардилар.

Раҳматли опоқдадам асримиз илк ўнйиллигининг хатарли кунларида, Наманганнинг яёв ва велосипедда ҳовлимизга келиш мумкин бўлган ҳудудларидаги болаларнинг аксарини мана шу равишда саводини чиқарганлар.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
Босқинчи исроил спорт вазири Мики Зоҳар: "Ер юзидаги энг пасткаш одамларгина шифохонада ётган тинч аҳолига ракета отиши мумкин".

📌Эслатиб ўтамиз, исроил 7-октябрдан буён:

• Ал-Аҳли араб шифохонаси
• Шифо шифохонаси
• Индонезия шифохонаси
• Турк-Фаластин дўстлик шифохонаси
• Наср Рантиси болалар шифохонаси
• Қуддус шифохонаси
• Ал-Авда - Ал Яман - Ал Саид шифохоналари
• Камол Адван шифохонасини бомбалаган.

©️Azon Global
Навбат қайси томонга? – Тунги клублар, ўзбек қизлари ва жамият юзидаги ойна

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/uV2PcFVi9Vc

©️Azon Global
2025/06/27 16:30:24
Back to Top
HTML Embed Code: