Қонялоқ тусига киради уфқ,
Тоғларнинг қуёшга санчган тиғидан.
Дарахт панасида мизғиган соя,
Ҳуркиб туриб кетар ўрнидан.
Чингиз лашкаридай ёғилар оқшом,
Таслимман - аммо йўқ менда оқ байроқ.
Кўнглим ўғирланган, таланган руҳим,
Эгасиз кулбадай туришимга боқ.
Осмонга қадагач оппоқ туғини,
Зулматга юлдузлар ёғдиради шон.
Кўзлари кўр бўлган умидлар ҳамда
Фонуслар кўтарар кучсиз бир исён.
Барча кишанларни ечади кеча,
Барча кишангарга эшикбон уйқу.
Кунли қувончларни бўғизлаб бунда,
Оч қолган қашқирдай изғийди қайғу.
Одамлик сиёҳи ўтирмас танга,
Одамлик қолипи бу лаҳза жимдай.
Вахший жондор каби ўкираман ва
Мунис оҳу янглиғ йиғлайман тинмай.
10.08.2018
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Тоғларнинг қуёшга санчган тиғидан.
Дарахт панасида мизғиган соя,
Ҳуркиб туриб кетар ўрнидан.
Чингиз лашкаридай ёғилар оқшом,
Таслимман - аммо йўқ менда оқ байроқ.
Кўнглим ўғирланган, таланган руҳим,
Эгасиз кулбадай туришимга боқ.
Осмонга қадагач оппоқ туғини,
Зулматга юлдузлар ёғдиради шон.
Кўзлари кўр бўлган умидлар ҳамда
Фонуслар кўтарар кучсиз бир исён.
Барча кишанларни ечади кеча,
Барча кишангарга эшикбон уйқу.
Кунли қувончларни бўғизлаб бунда,
Оч қолган қашқирдай изғийди қайғу.
Одамлик сиёҳи ўтирмас танга,
Одамлик қолипи бу лаҳза жимдай.
Вахший жондор каби ўкираман ва
Мунис оҳу янглиғ йиғлайман тинмай.
10.08.2018
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Dindoshim, eshiting azon ovozin,
Undan kelib turar Tangrim unlari.
Poyingiz yetmasa Kabatulloga,
Yuragimga keling Hayit kunlari.
(Nargiza Yunusova)
Qutlug‘ ayyom muborak bo‘lsin barchangizga!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Undan kelib turar Tangrim unlari.
Poyingiz yetmasa Kabatulloga,
Yuragimga keling Hayit kunlari.
(Nargiza Yunusova)
Qutlug‘ ayyom muborak bo‘lsin barchangizga!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Telegram
Najmiddin Ermatov
Dilda darding bo‘lmasa,
Dardisarimni kovlama.
Mashrab
Dardisarimni kovlama.
Mashrab
Бугун катта шоир, жўрам Бек Алининг тувилди куни!
БИЛМАЙ ТУРИБМАН
Тушимми-ўнгимми, билмай турибман,
Ҳаёт бўлсам керак, ўлмай турибман.
Соғинмай турибман муштоқлигимни,
Во ажаб, йиғига тўлмай турибман.
Баҳор нафасидан симирганим йўқ,
Дунё ҳавасидан семирганим йўқ,
Ҳижрон қафасидан ситилганим йўқ,
Во дариғ, озод қуш бўлмай турибман.
Шамолга эргашиб кетгим келарди,
Осмонга тенглашиб кетгим келарди,
Одам-ла кенгашиб кетгим келарди,
Издиҳом ичинда тулдай турибман.
Меҳр кўрмадилар мендан одамзод,
Бемеҳр кўрмадим сендан, одамзод.
Зулматда Яқубдек чекиб изтироб
Сўқирдай турибман, кўрдай турибман.
Қақраб ётибман мен висол онига,
Ташна бўлган каби одам қонига.
Кўкламда дон сепиб тўрт томонига
Ёмғир кутаётган чўлдай турибман.
Мурувват кўрсатсин менга ҳам олам,
Бу тилсиз дардимни аритсин ором.
Соқиё, майдан қуй, эй яхши одам,
Пиёла узатган қўлдай турибман.
Ҳаммадан чўққилар қадар дард қолди,
Ёмондан кўнглимга юққан гард қолди.
Рўёбга чиқмаган битта шарт қолди –
Майит қўйилмаган гўрдай турибман.
Тушимми-ўнгимми, билмай турибман,
Ҳаёт бўлсам керак, ўлмай турибман.
Балки ўлгандирман, балки ёронлар,
Тирилиб кетар деб кўммай турибман.
Тушимми-ўнгимми, билмай турибман...
Бек АЛИ
БИЛМАЙ ТУРИБМАН
Тушимми-ўнгимми, билмай турибман,
Ҳаёт бўлсам керак, ўлмай турибман.
Соғинмай турибман муштоқлигимни,
Во ажаб, йиғига тўлмай турибман.
Баҳор нафасидан симирганим йўқ,
Дунё ҳавасидан семирганим йўқ,
Ҳижрон қафасидан ситилганим йўқ,
Во дариғ, озод қуш бўлмай турибман.
Шамолга эргашиб кетгим келарди,
Осмонга тенглашиб кетгим келарди,
Одам-ла кенгашиб кетгим келарди,
Издиҳом ичинда тулдай турибман.
Меҳр кўрмадилар мендан одамзод,
Бемеҳр кўрмадим сендан, одамзод.
Зулматда Яқубдек чекиб изтироб
Сўқирдай турибман, кўрдай турибман.
Қақраб ётибман мен висол онига,
Ташна бўлган каби одам қонига.
Кўкламда дон сепиб тўрт томонига
Ёмғир кутаётган чўлдай турибман.
Мурувват кўрсатсин менга ҳам олам,
Бу тилсиз дардимни аритсин ором.
Соқиё, майдан қуй, эй яхши одам,
Пиёла узатган қўлдай турибман.
Ҳаммадан чўққилар қадар дард қолди,
Ёмондан кўнглимга юққан гард қолди.
Рўёбга чиқмаган битта шарт қолди –
Майит қўйилмаган гўрдай турибман.
Тушимми-ўнгимми, билмай турибман,
Ҳаёт бўлсам керак, ўлмай турибман.
Балки ўлгандирман, балки ёронлар,
Тирилиб кетар деб кўммай турибман.
Тушимми-ўнгимми, билмай турибман...
Бек АЛИ
Telegram
Бек АЛИ ижоди
Хуш эди сенга бул ишратсарода,
Ўлим гар бўлмаса эрди арода.
почта: @shoirgamaktubbot
Ўлим гар бўлмаса эрди арода.
почта: @shoirgamaktubbot
Товатош мисоли қизимоқда ер,
Соя жон сақлайди дарахт пинжида.
Қуриган майсани топтаганча ел
Саросар кезмоқда гул илинжида.
Ховучимда сув йўқ тутайин десам...
Кўнгил куяверар кунга қасдма-қасд,
Кўкка ўрлаб борар куйинди ҳиди.
Кутган мен эдиму келган у эмас,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?..
Белги ҳам бермабди борайин десам...
Замин манглайимдек ўлчовли ҳудуд,
Эрким бўйнимдаги арқонимга тенг.
Куйган тулуп каби сиққанда вужуд,
Қузғун мисол ҳижрон юрагимни ер.
Ўзга бир манзил йўқ кетайин десам...
Кечам—саҳифаси нам бўлган китоб,
Бугун—дўконига ўт кетган тужжор.
Эртам—мавжудлигин этолмай ҳитоб
Молининг қийматин билмаган даллол.
Бисотим ҳам бўм-бўш олайин десам...
Қуриган сойларда тарс ёрилар ер,
Соянинг оқшомдан бордир умиди.
Гулнинг сўлганидан хабар берар ел,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?
Дунё йўл бермади ўтайин десам...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Соя жон сақлайди дарахт пинжида.
Қуриган майсани топтаганча ел
Саросар кезмоқда гул илинжида.
Ховучимда сув йўқ тутайин десам...
Кўнгил куяверар кунга қасдма-қасд,
Кўкка ўрлаб борар куйинди ҳиди.
Кутган мен эдиму келган у эмас,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?..
Белги ҳам бермабди борайин десам...
Замин манглайимдек ўлчовли ҳудуд,
Эрким бўйнимдаги арқонимга тенг.
Куйган тулуп каби сиққанда вужуд,
Қузғун мисол ҳижрон юрагимни ер.
Ўзга бир манзил йўқ кетайин десам...
Кечам—саҳифаси нам бўлган китоб,
Бугун—дўконига ўт кетган тужжор.
Эртам—мавжудлигин этолмай ҳитоб
Молининг қийматин билмаган даллол.
Бисотим ҳам бўм-бўш олайин десам...
Қуриган сойларда тарс ёрилар ер,
Соянинг оқшомдан бордир умиди.
Гулнинг сўлганидан хабар берар ел,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?
Дунё йўл бермади ўтайин десам...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Осмон, ҳолинг недур?
Юлдузга талош...
Турон, ҳолинг недур?
Минглаб айри бош...
Ҳурлик, келсанг-чи?
Топ ўзинг имкон...
Миллат, турсанг-чи?
Қўймайди замон...
Юрак урмайму?
Қўрқувга эшдур...
Шундай яшайму?
Ўлганинг пешдур.
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Юлдузга талош...
Турон, ҳолинг недур?
Минглаб айри бош...
Ҳурлик, келсанг-чи?
Топ ўзинг имкон...
Миллат, турсанг-чи?
Қўймайди замон...
Юрак урмайму?
Қўрқувга эшдур...
Шундай яшайму?
Ўлганинг пешдур.
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Олтой туркумидан
– Олтойнинг ой қизи, куйлагин қўшиқ,
– Тошлардан сўрагин, тили бор.
– Ҳаттоки, қайинзор шовуллар жўшиб,
– Уларнинг миллионлаб эли бор.
– Не учун кўнглингни очмассан менга?
– Қўлимда кишан бор, кўрмассан.
– Йўл кўрсат, то абад эргашай сенга,
– Тўнғизнинг изи бор, юрмассан.
– Тоғларда борми ҳур кийиклар, кўрсат?
– Уларни ҳуркитдик, қайтмаслар.
– Бобонгдан қолгандир битиклар, ўргат?
– Мозори қаерда, айтмаслар.
– Қўшиқ бор тилингда Тангрига етгай,
– Оҳида ёғийнинг тиғи бор.
– Дарёдай куйласанг оғриғинг кетгай,
– Бўғзимда музлаган йиғи бор.
– Жон берай, ёноғинг оллансин бир бор,
– Кун туғса, тонгдайин отгайман!
– Мен сенинг қошингга қайтгайман такрор,
– Олтойда ой чиқса кутгайман!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
– Олтойнинг ой қизи, куйлагин қўшиқ,
– Тошлардан сўрагин, тили бор.
– Ҳаттоки, қайинзор шовуллар жўшиб,
– Уларнинг миллионлаб эли бор.
– Не учун кўнглингни очмассан менга?
– Қўлимда кишан бор, кўрмассан.
– Йўл кўрсат, то абад эргашай сенга,
– Тўнғизнинг изи бор, юрмассан.
– Тоғларда борми ҳур кийиклар, кўрсат?
– Уларни ҳуркитдик, қайтмаслар.
– Бобонгдан қолгандир битиклар, ўргат?
– Мозори қаерда, айтмаслар.
– Қўшиқ бор тилингда Тангрига етгай,
– Оҳида ёғийнинг тиғи бор.
– Дарёдай куйласанг оғриғинг кетгай,
– Бўғзимда музлаган йиғи бор.
– Жон берай, ёноғинг оллансин бир бор,
– Кун туғса, тонгдайин отгайман!
– Мен сенинг қошингга қайтгайман такрор,
– Олтойда ой чиқса кутгайман!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Соялар кирмоқда зулмат қўйнига,
Милтиқ қўндоғини тарк этар ари.
Айбларин илишиб мазлум бўйнига,
Яна оппоқ бўлиб чиқишар бари.
Ўқларнинг шовури—мотамий оҳанг
Қашқирлар рақсига чалинар уйғун.
Гўрларнинг сатхида минг йилдирки жанг,
Минг йилки очидан ўлмайди қузғун.
Илонтус йўлларда ёйилар раста—
Турфа хил ўликлар, ҳаммаси текин:
(Савдо гуллаб кетар ҳар дам бир паста)
Бизларнинг ғояга эргашинг лекин.
Катта минбарларда кўкимтир чорлов,
“Ўргимчак тўри”да миллионлаб ўлжа.
Кичик ҳужраларда тўхтовсиз йўқлов,
Кичик ҳужраларнинг каттаси ўлган.
Ой совуқ боқади иблис тиғидай,
Сулувлар тушда ҳам ечмас совутин.
Эрлар уввос солар, уввос—йиғидай,
"Худолар" қайтадан бошлар овутиб.
Қайтадан бўлинар бўлинган дунё,
Тўпдай туға бошлар бева кампирлар.
Лак лашкар тилига қайтади урҳо,
Ер қари қалтирар, само қалтирар.
Бир ёқда енгилган, бир ёқда енгган,
Ўртада бўлинган, ўлинган ҳаёт.
Турналар сув излаб саҳрога энган,
Майсалар қувраган тополмай қанот...
Бу мунглар узундир, ҳасратинг узун,
Ўзича яшайдир руҳсиз жасадинг.
Бу қора ўпқонга тушмасдан бурун,
Ўлган болаларга келар ҳавасинг.
Ўлган болаларга келар ҳавасинг...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Милтиқ қўндоғини тарк этар ари.
Айбларин илишиб мазлум бўйнига,
Яна оппоқ бўлиб чиқишар бари.
Ўқларнинг шовури—мотамий оҳанг
Қашқирлар рақсига чалинар уйғун.
Гўрларнинг сатхида минг йилдирки жанг,
Минг йилки очидан ўлмайди қузғун.
Илонтус йўлларда ёйилар раста—
Турфа хил ўликлар, ҳаммаси текин:
(Савдо гуллаб кетар ҳар дам бир паста)
Бизларнинг ғояга эргашинг лекин.
Катта минбарларда кўкимтир чорлов,
“Ўргимчак тўри”да миллионлаб ўлжа.
Кичик ҳужраларда тўхтовсиз йўқлов,
Кичик ҳужраларнинг каттаси ўлган.
Ой совуқ боқади иблис тиғидай,
Сулувлар тушда ҳам ечмас совутин.
Эрлар уввос солар, уввос—йиғидай,
"Худолар" қайтадан бошлар овутиб.
Қайтадан бўлинар бўлинган дунё,
Тўпдай туға бошлар бева кампирлар.
Лак лашкар тилига қайтади урҳо,
Ер қари қалтирар, само қалтирар.
Бир ёқда енгилган, бир ёқда енгган,
Ўртада бўлинган, ўлинган ҳаёт.
Турналар сув излаб саҳрога энган,
Майсалар қувраган тополмай қанот...
Бу мунглар узундир, ҳасратинг узун,
Ўзича яшайдир руҳсиз жасадинг.
Бу қора ўпқонга тушмасдан бурун,
Ўлган болаларга келар ҳавасинг.
Ўлган болаларга келар ҳавасинг...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Telegram
Najmiddin Ermatov
#yangi_nashr
📘 Najmiddin Ermatov, “Turon sog'inchi”
she’rlar
📖 Fragment va mundarija
Muqova: yumshoq
Hajmi: 144 bet
Narxi: 31 000 so‘m
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo
#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.
📚 @akademnashr
Youtube | Instagram |…
📘 Najmiddin Ermatov, “Turon sog'inchi”
she’rlar
📖 Fragment va mundarija
Muqova: yumshoq
Hajmi: 144 bet
Narxi: 31 000 so‘m
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo
#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.
📚 @akademnashr
Youtube | Instagram |…
Бугун кўзёшини оҳида қайната оладиган, феълан 29 феврал, шеъран 31 ноябрь тасаввурини берадиган шоира - Феруза Хайруллаеванинг тувилди куни!
Болалик чоғимда
раҳматли бобом
ҳовлимиз ортида турган қирларни
кўрсатиб дер эди:
"Мана шу қирлар
бир кун тоғ бўлар!
Агар одамлар
устига чиққанча тепкилашмаса!"
Қўлтиқ таёғида қийналмай юриб
(мен шундай ўйлардим ҳарҳолда),
қирнинг этагига элтарди мени.
"Қара", дерди, жимирлаб турган
жимитдай булоққа ниқтаб бармоғин.
-Мана шу булоқ,
ҳаммага етар,
агар одамлар,
Бўғиб қўймасалар ёшли кўзини...
Бу гапларга анча вақт бўлган.
Булоқ қуриб битди,
Бобом ҳам...
Қирлар нима бўлди дерсиз,
Қирла-ар!
Қирларни соғинаман!
Бироқ,
боргим келмайди
қишлоққа сира.
Борсам йиғлатар
Ўз бўйидан ошмаган қирлар!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Болалик чоғимда
раҳматли бобом
ҳовлимиз ортида турган қирларни
кўрсатиб дер эди:
"Мана шу қирлар
бир кун тоғ бўлар!
Агар одамлар
устига чиққанча тепкилашмаса!"
Қўлтиқ таёғида қийналмай юриб
(мен шундай ўйлардим ҳарҳолда),
қирнинг этагига элтарди мени.
"Қара", дерди, жимирлаб турган
жимитдай булоққа ниқтаб бармоғин.
-Мана шу булоқ,
ҳаммага етар,
агар одамлар,
Бўғиб қўймасалар ёшли кўзини...
Бу гапларга анча вақт бўлган.
Булоқ қуриб битди,
Бобом ҳам...
Қирлар нима бўлди дерсиз,
Қирла-ар!
Қирларни соғинаман!
Бироқ,
боргим келмайди
қишлоққа сира.
Борсам йиғлатар
Ўз бўйидан ошмаган қирлар!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Forwarded from Duel
Bir roʻyxat tuzdik:
Shoir-u sheʼr-u shuur!
Eh-he, bu roʻyxatga kirmagani hali qancha...
https://www.tg-me.com/addlist/iEzAQACZwD8zZWU6
Shoir-u sheʼr-u shuur!
Eh-he, bu roʻyxatga kirmagani hali qancha...
https://www.tg-me.com/addlist/iEzAQACZwD8zZWU6
Telegram
Shoirlar
Nurmuhammad invites you to add the folder “Shoirlar”, which includes 43 chats.
Ҳали кечилмаган кечувдай мубҳам,
Ҳали шўнғилмаган уммондай сирли,
Ҳали ёзилмаган шеърдайин бекам,
Бир йўлга тушардим яралар битса.
Ҳамда кўрилётган тушдайин эркин,
Ҳамда сурилётган хаёлдай озод,
Ҳамда айтилмаган сирдайин ичкин,
Шамолга дўнардим
қўйворса ҳаёт.
Бироқ артилмаган мужгондай интиқ,
Бироқ учолмаган қушдайин дилгир,
Бироқ ўлолмаган дардчилдай тирик,
Бандиман,
Тушовим маҳкамлар кимдир...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Ҳали шўнғилмаган уммондай сирли,
Ҳали ёзилмаган шеърдайин бекам,
Бир йўлга тушардим яралар битса.
Ҳамда кўрилётган тушдайин эркин,
Ҳамда сурилётган хаёлдай озод,
Ҳамда айтилмаган сирдайин ичкин,
Шамолга дўнардим
қўйворса ҳаёт.
Бироқ артилмаган мужгондай интиқ,
Бироқ учолмаган қушдайин дилгир,
Бироқ ўлолмаган дардчилдай тирик,
Бандиман,
Тушовим маҳкамлар кимдир...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Бугун мен бир вақтлар энг кўп таъсирига берилган, ўзбекнинг бетакрор шоири - Абдували Қутбиддин туғилган кун!
* * *
Чарх, ўткир қилиб қўй болтангни,
Чуғурчуқ, йигиргин сим, арқон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Хазонинг тўпла, кўм мени, боғ,
Терингни кафан эт, эй илон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Дарё, сен мурувват қил бир бор,
Йўлингга қўшиб ол лахта қон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Кеча, ўғирликка чиққил, кел,
Бошимни синдиргин, уз, армон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Лахча сеп, тонггинам, тўяйин.
Юракда қолмасин пушаймон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
* * *
Чарх, ўткир қилиб қўй болтангни,
Чуғурчуқ, йигиргин сим, арқон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Хазонинг тўпла, кўм мени, боғ,
Терингни кафан эт, эй илон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Дарё, сен мурувват қил бир бор,
Йўлингга қўшиб ол лахта қон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Кеча, ўғирликка чиққил, кел,
Бошимни синдиргин, уз, армон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Лахча сеп, тонггинам, тўяйин.
Юракда қолмасин пушаймон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
«Давлат қўнса бир чивиннинг бошига…»
“Алпомиш” достонида Бойсари тилидан: «Давлат қўнса бир чибиннинг бошига, Семурғ қушлар салом берар қошига», – деб айтилган шоҳбайтнинг маъно кўлами кенг. Бу чивинда бир “ёввойи” қувват, ғужур, қобилият борки, Давлат бошига қўнди... Айтадилар: «Яратганнинг назари тушмаса, эшак бозорга даллол ҳам бўлолмайсан». Аммо чивин – чивин-да. Қолаверса. Фуқаронинг феъли, аъмоли шунга муносиб. яна ҳикмат келади: «Эшагига яраша тушови..» Энди у – чивин эмас – куч, давлат.
Фуқаро – чивин, ақл қонун-қоидаларига мутеъ. Токи халқ ўз-ўзини ислоҳ қилмас экан, ҳар бири ўз ўрнида ўйи, сўзига, сўзи амалига, амали ўйига мос мақомга ўтмас экан, тепасидан чивинлар галаси кетмайди. Семурғ чивиннигина кўради. Чивингагина салом беради.
Чивинбий салтанатидаги фуқаронинг ҳолига вой:
Ўйлайдилар, айтишмайди,
Айтадилар амал қилишмайди.
Амал, ўй, сўз бир-бирига терс юради – учюзламачилик!
Бу ҳолат чивинлар ҳукмронлигидагина рўй беради.
Бу юртда қадриятлар қадрсизланиб, қадр топди, дейилади.
Ҳалолнинг устидан ҳаром кулади.
Увол оёқ остида эзилади.
Хуну ноҳақ оқади.
Савобнинг таги тешик бўлади.
Эр уйда, хотин бозорга чиқади,
Ор-номус пулланади. Уят бадарға қилинади.
Бола отани теграйди.
Одамлар тили билан югуради.
Ҳашамат одамийлик мезонига эврилади.
Ҳақиқатни айтиш айб саналади.
Нор сичқон олдида тиз чўкади.
Филу шер, йўлбарсу айиқ чивинбийчиликдан улуш илинжида ялтоқланади.
Ўғрилик ибодат ўрнига ўтади.
Хутбада чивин алқанади. Маддоҳлик бозори қайнайди. Мажнунга Лайлини унит, дейдилар.
«Ахлат» улуғ неъмат ҳисобланади. Ахир чивин «ахлатхўрку!»
«Эй, эгам бизни ўйимиз, сўзимиз, амалимиз бир замонга қайтар. Чивинларга қирон солувчи ҳаққушларини юбор», – деб илтижо қилувчи солиҳ ғорда, кўзлари боғлиқ ўлтиради...
Шомирза ТУРДИМОВнинг “Эпос ва этнос” китобидан
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
“Алпомиш” достонида Бойсари тилидан: «Давлат қўнса бир чибиннинг бошига, Семурғ қушлар салом берар қошига», – деб айтилган шоҳбайтнинг маъно кўлами кенг. Бу чивинда бир “ёввойи” қувват, ғужур, қобилият борки, Давлат бошига қўнди... Айтадилар: «Яратганнинг назари тушмаса, эшак бозорга даллол ҳам бўлолмайсан». Аммо чивин – чивин-да. Қолаверса. Фуқаронинг феъли, аъмоли шунга муносиб. яна ҳикмат келади: «Эшагига яраша тушови..» Энди у – чивин эмас – куч, давлат.
Фуқаро – чивин, ақл қонун-қоидаларига мутеъ. Токи халқ ўз-ўзини ислоҳ қилмас экан, ҳар бири ўз ўрнида ўйи, сўзига, сўзи амалига, амали ўйига мос мақомга ўтмас экан, тепасидан чивинлар галаси кетмайди. Семурғ чивиннигина кўради. Чивингагина салом беради.
Чивинбий салтанатидаги фуқаронинг ҳолига вой:
Ўйлайдилар, айтишмайди,
Айтадилар амал қилишмайди.
Амал, ўй, сўз бир-бирига терс юради – учюзламачилик!
Бу ҳолат чивинлар ҳукмронлигидагина рўй беради.
Бу юртда қадриятлар қадрсизланиб, қадр топди, дейилади.
Ҳалолнинг устидан ҳаром кулади.
Увол оёқ остида эзилади.
Хуну ноҳақ оқади.
Савобнинг таги тешик бўлади.
Эр уйда, хотин бозорга чиқади,
Ор-номус пулланади. Уят бадарға қилинади.
Бола отани теграйди.
Одамлар тили билан югуради.
Ҳашамат одамийлик мезонига эврилади.
Ҳақиқатни айтиш айб саналади.
Нор сичқон олдида тиз чўкади.
Филу шер, йўлбарсу айиқ чивинбийчиликдан улуш илинжида ялтоқланади.
Ўғрилик ибодат ўрнига ўтади.
Хутбада чивин алқанади. Маддоҳлик бозори қайнайди. Мажнунга Лайлини унит, дейдилар.
«Ахлат» улуғ неъмат ҳисобланади. Ахир чивин «ахлатхўрку!»
«Эй, эгам бизни ўйимиз, сўзимиз, амалимиз бир замонга қайтар. Чивинларга қирон солувчи ҳаққушларини юбор», – деб илтижо қилувчи солиҳ ғорда, кўзлари боғлиқ ўлтиради...
Шомирза ТУРДИМОВнинг “Эпос ва этнос” китобидан
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov/1089
Telegram
Najmiddin Ermatov
#yangi_nashr
📘 Najmiddin Ermatov, “Turon sog'inchi”
she’rlar
📖 Fragment va mundarija
Muqova: yumshoq
Hajmi: 144 bet
Narxi: 31 000 so‘m
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo
#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.
📚 @akademnashr
Youtube | Instagram |…
📘 Najmiddin Ermatov, “Turon sog'inchi”
she’rlar
📖 Fragment va mundarija
Muqova: yumshoq
Hajmi: 144 bet
Narxi: 31 000 so‘m
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo
#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.
📚 @akademnashr
Youtube | Instagram |…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жим кетинг.
Тегинманг.
Қараманг, қўйинг,
Кўзига мунг экиб қўйгандир уйқу.
Қулочи кенг-ку деб беҳад севинманг,
Йиғи довушига ўйнаяпти у...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Тегинманг.
Қараманг, қўйинг,
Кўзига мунг экиб қўйгандир уйқу.
Қулочи кенг-ку деб беҳад севинманг,
Йиғи довушига ўйнаяпти у...
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Унинг қайтар вақти бўлди, ёронлар
Э. Шукур
Намхуш ноябрнинг ниҳоясида,
Кўлмаклар изингни санашга тушди.
Мотамда сочини юлган кампирдай,
Мажнунтол бошидан рўмоли учди.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Ҳилолнинг юзини тўсди булутлар,
Маёғин ёқотган хаёлим дайдир—
Кимсасиз боғларнинг қўйнида шамол,
Изғийди қадимий бир сирни айтиб.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Тун ярми, бемаҳал қичқирди хўроз,
Худойим, чироғим қолмасин ўчиб—
Минг йиллик мусаллас топган майхўрдай,
Дарчадан тамшаниб боқмоқда кеча.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Ғамбода тунларда сени кутяпман,
Эй, ғамнок ватаннинг ғамгузор қизи.
Қўрқиб мўралайман, туман тушибди,
Топа олармисан қайтишга изни?..
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Сен кетгандан бери шундайдир ҳаёт,
Сен йўқ кунларимда шунга қаст қилдим.
Не бўлса бўлар деб, чироқ ўчириб,
Қанча кечаларни минг бор маст қилдим.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Намхуш ноябрдай тугаб боряпман,
Қаҳратон келса гар ниҳоя тайин.
Сенинг кетганингни кўрганман, етар,
Сенинг келмаслигинг кўриб қолмайин.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Э. Шукур
Намхуш ноябрнинг ниҳоясида,
Кўлмаклар изингни санашга тушди.
Мотамда сочини юлган кампирдай,
Мажнунтол бошидан рўмоли учди.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Ҳилолнинг юзини тўсди булутлар,
Маёғин ёқотган хаёлим дайдир—
Кимсасиз боғларнинг қўйнида шамол,
Изғийди қадимий бир сирни айтиб.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Тун ярми, бемаҳал қичқирди хўроз,
Худойим, чироғим қолмасин ўчиб—
Минг йиллик мусаллас топган майхўрдай,
Дарчадан тамшаниб боқмоқда кеча.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Ғамбода тунларда сени кутяпман,
Эй, ғамнок ватаннинг ғамгузор қизи.
Қўрқиб мўралайман, туман тушибди,
Топа олармисан қайтишга изни?..
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Сен кетгандан бери шундайдир ҳаёт,
Сен йўқ кунларимда шунга қаст қилдим.
Не бўлса бўлар деб, чироқ ўчириб,
Қанча кечаларни минг бор маст қилдим.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
Намхуш ноябрдай тугаб боряпман,
Қаҳратон келса гар ниҳоя тайин.
Сенинг кетганингни кўрганман, етар,
Сенинг келмаслигинг кўриб қолмайин.
Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон.
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
Telegram
Najmiddin Ermatov
Dilda darding bo‘lmasa,
Dardisarimni kovlama.
Mashrab
Dardisarimni kovlama.
Mashrab