Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муротжон Азимов Тожикистонда "Ўзбек-Тожик" бизнес форумида иштирок этмоқда

Хабар берилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида бугун Душанбе шаҳрида ўтказилаётган “Ўзбек-Тожик” бизнес форумида Қашқадарё вилояти ҳокими ва бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишмоқда.

Форумда Муротжон Азимов воҳамизнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича чиқиш қилди.

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️IT бўйича таҳсил олишни бошламоқчиман. Бу учун эса Қарши шаҳрида ташкил этилган OWA'ни танладим. Хўш, сизнингча қайси йўналишни танлашим керак?

Фикрларингизни ёзиб қолдиринг👇
https://www.instagram.com/reel/C5204t-Mj4A/?igsh=ZjY1aXR1dGI4Zzg3
Қашқадарёда матбуот котиблари болалар омбудсманидан норози

Кўкдала тумани ҳокимининг матбуот котиби Болалар омбудсманига тайёр ёзилган манбадан олиб, ўрганиш ишларида иштирок этган одамдек хабар беришни тўхтатишини сўраган. Шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Болалар омбудсмани ёлғон маълумот тарқатганини маълум қилган.

👉 nasafnews.uz/1710-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этди

Ш.С. бошқарувида бўлган “Ласетти-2” машинаси Яккабоғ тумани “Оқтош” МФЙ ҳудудидан 4Р-84 Чироқчи – Яккабоғ – Шўрбозор автомобил йўли ва Яккабоғ – Сандал автомобил йўли кесишган чорраҳада фуқаро Э.О.га тегишли “Нексия-2” билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

👉 nasafnews.uz/1711-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки мамлакат санъат усталари ижросидаги концерт дастурини томоша қилдилар

Nasafnews расмий саҳифаси
Ёшлар ишлари агентлиги Нишон тумани бўлимига янги раҳбар тайинланди

Ёшлар ишлари Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Қаноатов Шахзод Ғайратович Ёшлар ишлари агентлиги Нишон тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Қаноатов Нишон тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Айтишларича, бугун Сенат раиси Қашқадарёга ташриф буюради.

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сенат раиси Қашқадарёга келди

Танзила Норбоева поезддан тушибоқ вилоят ҳокими Муротжон Азимов билан маҳаллаларни ўрганиш учун йўлга чиқди.

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️“HALOL PUL KOPAYTIRISH” номли хабарларга ишониб қолманг

Ижтимоий тармоқларида фуқароларга ўз маблағлари кўпайтиришга ишонтириб ёлғон ваъда мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз!

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенат раиси Косон тумани “Ёшлик” кўчасидаги аҳоли билан учрашди

Шахси сир қолишини сўраган косонлик тадбиркор Косон тумани “Юқори оброн” маҳалласида 14 та замонавий уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширган.

Аҳамиятлиси, бу уйлар 14 та эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга бепул берилган.

Маълум бўлишича, турар-жойларнинг ҳар бири қиймати 1 млрд сўмдан ошади. Уйлар барча жиҳозлар билан ҳам таъминланган.

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Хар доим тикувчиликка олиб боришади", - Сенат раиси электрон платалар йиғаётган аёллар билан учрашди

Айни дамда Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёда бўлиб турибди. Маҳаллалардаги ўрганишлардан сўнг, сенаторлар Қарши шаҳридаги "S-Smart" бренди остида телевизор ишлаб чиқариш учун мўлжалланган корхона фаолияти билан танишди.

Шунингдек, Сенат раиси электрон платаларни йиғаётган аёлларни кўриб "Хар доим тикувчиликка олиб боришади", - деб уларнинг меҳнатини эътироф этди.

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Daga-daga" лойиҳасида иштирок этиш учун Instagram саҳифамизга ўтиб ушбу видео тагига + белгисини қолдиринг.
👇
https://www.instagram.com/reel/C6AszGkoABM/?igsh=MXFtanlybmdocnRvZw==
Хорижий давлатларига ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия давлати орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Nasafnews расмий саҳифаси
Қаршида дзюдо бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-19-апрел кунлари Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” Маданий ва спорт-соғломлаштириш мажмуасида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти Кураш федерацияси ташаббуси билан 2010-2011 ва 2012-2014 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича марҳум Исматулло Турақулов хотирасига бағишланган халқаро хотира турнири ўтказилди.

👉 nasafnews.uz/1713-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Шаҳрисабзда 1-синф ўқувчиси ЙТҲ натижасида вафот этди

Шаҳардаги 11-мактабнинг 1-«Б» синф ўқувчиси О.И. жорий йил 19 апрел куни мактабга келган ҳамда дарсларга тўлиқ қатнашган. Соат 12:35 атрофида ўқувчи уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганда, юқори тезликда келаётган «Damas» автомашинаси ҳайдовчиси ўқувчини уриб юборган.

👉 nasafnews.uz/1715-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қаршида бир гуруҳ ёшлар бирлашиб, ёш йигитни дўппослашди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг  21 апрель куни тахминан соат 16-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А.  танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи  Х. Д.ни Қарши шаҳар “Ватанпарварлар боғи” олдидан “Матиз” русумли автомашинага миндириб,  шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.

"Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган", - дейилади расмий муносабатда.

Nasafnews расмий саҳифаси
2024/05/29 11:49:11
Back to Top
HTML Embed Code: