#ШГКМ #Пресс_тур
"Шўртан Газ Кимё Мажмуаси"да ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида пресс-тур, семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди
Дастлаб, ШГКМ матбуот хизмати, мажмуа масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Мажмуа ОАВ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Шаҳзод Нормуродов томонидан Корхонада ахборот очиқлиги сиёсатини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Семинардан сўнг иштирокчилар учун махсус экскурсия ташкил этилиб, амалдаги технологик жараёнлар, бошқарув маркази, лабаратория, ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчилар учун яратилган шароитлар, Муҳандислик мактаби ва Мажмуа мезейи билан бевосита танишиш имконияти яратилди.
Куннинг иккинчи ярмида ШГКМ Бош директори Шуҳрат Асланов ва ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани давомида Мажмуа Бош директори корхона томонидан ижтимоий, экологик ва янги лойиҳалар бўйича амалга иширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда маълумотларни кенг жамоатчиликка тезкор, аниқ ва шаффоф тарзда етказиб беришда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларнинг ўрни беқиёс эканлигини қайд этди. Матбуот анжумани сўнггида корхона Бош директори Ш. Асланов 27-июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан барчани самимий муборакбод этиб, Шўртан Газ Кимё Мажмуаси улар учун доимо очиқ ва ҳамкорликка шай эканлигини таъкидлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz

👍12❤6⚡4👏2🔥1🏆1🆒1
Ҳукуматдаги масъуллар, вазирлар тартиб-интизомга вақтида эътибор бермагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётгани танқид қилинди.
Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.
- деди Президентимиз.
Яна бир масала – ёзнинг бошланиши нисбатан салқин келди. Лекин буёғига кунлар анча исиб, электр истеъмоли ошади. Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилди.
Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради. Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.
Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.
“Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”,
- деди Президентимиз.
Яна бир масала – ёзнинг бошланиши нисбатан салқин келди. Лекин буёғига кунлар анча исиб, электр истеъмоли ошади. Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилди.
Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради. Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.
Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
👍11❤10⚡2👏1
Ota (monolog) | www.zamonaviy.uz
Alisher Uzoqov
ОТА
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!
Отасиз кунларим бошланди...
Жума куни отажоним, Жалилов Аслиддин Худоёрович 56 ёшда дийдорни қиёматга қолдириб, бизни бевақт тарк этдилар. Ишона олмаяпман... Гўё уйга кириб борсам, “Келдингми, ўғлим!” деб кутиб оладигандек.
Отажоним. Оиламизнинг таянчи, барчамизнинг суянч тоғимиз эдингиз. “Отам бор-ку” деб ҳеч нарсани ўйламас эдим.
Сезмадик. Отажоним, сиз эса гўё барчасини сезгандексиз.
Йўқса, синфдошларингиз учун қилиб берадиган йиғилиш навбатингиз 3 ойдан кейин бўлса ҳам, “Мен навбатимни ўтказиб олишим керак”, деб шошиб ўтказмас эдингиз.
Бир кун олдин соч-соқолларингизни олдириб, эрталабдан эса гўё меҳмонга кетадигандек тайёргарлик кўрдингиз...
Ота, қайтмаслигингизни биламиз. Энди йўқлигингиз ва қиёматда юзлашишни ҳам биламиз. Мангу сиздан айрилганимиз ҳам ҳақиқат. Қанчалик оғир бўлмасин, қабрингиз устига ўз қўлларим билан тупроқ тортиб келдим. Аммо сизни кутаверамиз, Ота! Сизни соғинаверамиз, Ота!
Отажоним, сиз биз учун барчасини қилдингиз.
Мен-чи? Ўйлаб қўйган орзуларим, сиз учун қилмоқчи бўлган яхшиликларим бор эди. Лекин кечикдим. Сизни абадий яшайди деб ўйлабман. Ҳаётнинг ўткинчи ташвишларига берилиб, ғафлатда қолибман.
Азизлар! Ота-онамиз учун нима қилишимиз керак бўлса, вақтида қилиб улгуришимиз керак экан. Бўлмаса, бир кун кеч бўлганини билмай қоларканмиз. Энди фақат дуо қила оламиз, сиз ҳам отам ҳақларига дуо қилиб қўйинг, илтимос.
Отажоним, мен сиздан мингдан-минг розиман. Сизга яхшиликлар қилишга улгурмаган ўғлингизни кечиринг, мендан рози бўлинг.
Отажоним! Илоҳим, жойларингиз жаннатларда бўлсин! Омин!

🙏264😭65
Neft va Gaz Ishi
Alisher Uzoqov – Ota (monolog) | www.zamonaviy.uz
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун, ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин, илоҳим жойлари жаннатларда бўлсин!
Ким бор, ким йўқ ҳаёт давом этаверар экан, гарчи Отангиз ҳаётлигидагидек бўлмаса ҳам.
Ота онангизни, яқинларингизни доимо эҳтиёт қилинг, борлигида қадрланг, саломат бўлинг!
Ҳамдардлик билдирганлар барчангизга катта раҳмат.

🙏29🤝10👍2
#Вакансия
Ҳурматли обуначилар!
Биласизки, доимо @Ngi_Uz телеграм каналимда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида эълонларини қўйиб бораман. (Бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар бепул жойлаштирилади, бу бўйича бемалол боғланишингиз мумкин).
Баъзан эса, турли соҳаларда фаолият юритаётган иш берувчилар қисқа вақт ичида турли йўналишлардаги мутахассисларни зудлик билан тавсия этишимни сўрашади.
Шундай ҳолатларда, Сизни йўналишингизга мос иш берувчига тавсия эта олишим учун резюмеларингиз бўлиши керак.
Агар шахсий маълумотларингизни учинчи томон (иш берувчи)га тақдим этишимга рози бўлсангиз, ўз резюменгизни @neftvagazbot га юборинг.
📌 Эслатма:
– Зудлик билан талаб қилинган ҳолларда, фақат резюме топширганлар орасидан тавсия бера оламан.
– Резюме юборишингиз иш билан таъминланишингизни кафолатламайди.
- Резюме Word ёки PDF форматда, сифатли бўлиши шарт
– Ишлайдиган телефон рақамингиз кўрсатилган бўлиши лозим
– Расм туширилган, қўлда ёзилган ёки сканер қилинган резюмелар қабул қилинмайди
– Маълумотларингизнинг аниқ ва тўлиқ тарзда ёзилганлиги сизга манфаатли.
📩 Резюме юбориш: @neftvagazbot
Маълумот ўрнида: Резюменгиз ботга келса, жавоб сифатида ✅ белгисини юбораман.
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz

Telegram
Neft va Gaz Ishi
Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Реклама ва таклифлар учун: @Kh0107
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵️Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Реклама ва таклифлар учун: @Kh0107
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵️Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads
👍33🤝8⚡2
«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида соғлом ва коррупциясиз иш муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида «Коррупцияга қарши бирлашайлик» дастурига расман старт берилди.
Агар сиз коррупцияга оид ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик ёки бошқа шубҳали фаолиятларга дуч келсангиз, қуйидаги алоқа каналлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз:
Ишонч телефони: +998 (71) 233-28-88
Қисқа рақам: 1810
Электрон почта: kans@ung.uz
Молиявий ва комплаенс назорати департаменти: compliance@ung.uz
Telegram бот: @ung_anticorBot

👍7💯1🤝1
#Вакансия
🇺🇿 Ўзбекистонда фаолиятини олиб борувчи хорижий бурғилаш компаниясига қуйидаги мутахассислар таклиф қилинади:
🔩🔧 2 нафар механик
💡⚡ 2 нафар электрик
🔹 Фақат бурғилаш соҳасида тажрибага эга, малакали мутахассислар талаб этилади.
📤 Резюмеларни юбориш учун: @MultiVisas
❗Илтимос, сўралган мутахассисликлар бўйича мурожаат қилинг. Ҳеч кимнинг вақтини зое қилманг.
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
🇺🇿 Ўзбекистонда фаолиятини олиб борувчи хорижий бурғилаш компаниясига қуйидаги мутахассислар таклиф қилинади:
🔩🔧 2 нафар механик
💡⚡ 2 нафар электрик
❗Илтимос, сўралган мутахассисликлар бўйича мурожаат қилинг. Ҳеч кимнинг вақтини зое қилманг.
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
Neft va Gaz Ishi
Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Реклама ва таклифлар учун: @Kh0107
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵️Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Реклама ва таклифлар учун: @Kh0107
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵️Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads
👍11💯1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хавфсиз_меҳнат
Юқори ҳароратли кунларда иссиқ уриши одамлар орасида жиддий қабул қилинмайди, аммо катта хато қилинади. Танадаги термоназорат тизимининг бузилиши тезлик билан сув-туз меъёрини бузилишига, қон айланишининг секинлашишига ва юрак аритмиясига олиб келади. Иссиқ уриши натижасида кўп ҳолларда юрак уриши тўхтаб қолади ва мияга қон қуйилади. Бу ўлим билан якунланиши мумкин. Ҳамкасбимиз Мейлиев Шоҳрух томонидан тайёрланган видеороликни кўринг ва аномал юқори ҳароратли кунларда иссиқдан ҳимояланишнинг 7 та қоидасини билиб олинг
❗Унутманг хавфсизлик биринчи ўринда. Кунингиз хавфсиз ва хайрли ўтсин.

👍5🤝1🫡1
Хато қилганлар бир четда қолиб...
Кеча Самарқандда Насаф ва Динамо ўртасида Ўзбекистон чемпионати доирасида 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўйинда ҳакамнинг ўта қўпол хатоси туфайли (ҳакам билан келишилган дея олмаймиз, чунки биринчидан исбот йўқ, иккинчидан ростдан хато қилган бўлиши ҳам мумкин) Насафнинг 2 очкоси тортиб олиниб, Динамога 1 очко берилди. Расмдаги ҳолат учун пеналти берилган)))
Энг қизиғи, на ҳакамлар, на МТРК, на ПФЛ масъуллари қолиб, барча Насаф футбол клуби матбуоти ходими Сарвар Ўктамзодага бирдек ташланиб қолди.
Ахир, инсонларнинг ўз шахсий тармоқларида ёзган фикрлари компания позициясини акс эттирмайди.
Хуллас, қисқа вақт ишлаган бўлса ҳам Сарвар Ўктамзода Насаф медиасига янги руҳ олиб кирди, стадиондаги шарҳлар ҳам анча ўзгарган эди. Бугун эса ишдан олинибди.
Нима ҳам деймиз, ҳаммани омадини берсин!

👍28💯6⚡3👌1
2023-йилда "Uzbekistan GTL" МЧЖ ходими Баратов Нурбек Умарали ўғли Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICE) томонидан молиялаштириладиган нуфузли JDS (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship) грантини қўлга киритган эди.
Мазкур грант доирасида ҳамкасбимиз 2023–2025-йилларда Япония Халқаро Университетида таълим олиб, Бизнес бошқаруви магистри (MBA) даражасини муваффақиятли якунлади.
Ушбу ютуқлари билан Баратов Нурбек Умарали ўғлини самимий табриклаймиз ва келгуси фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилаймиз!

👏56👍24⚡7🤝1
#Ютуқ #Муваффақият
⚡ “Ўзкимёсаноат” АЖ – The Bizz Awards халқаро мукофоти совриндори!
“Ўзкимёсаноат” АЖ Бутунжаҳон бизнес конфедерацияси (WORLDCOB - World Confederation of Businesses) томонидан таъсис этилган The Bizz Awards халқаро мукофоти доирасида “Инновацион, малака ва тизимли ишловчи етакчи” номинациясида ғолиб деб топилди.
Мазкур мукофот 2005-йилдан буён ўтказилиб, бугунги кунда 130 дан ортиқ давлатлардан иштирокчиларни қамраб олган ҳолда, дунёдаги энг нуфузли бизнес мукофотларидан бири ҳисобланади.
———
“Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда унинг кўп минг сонли меҳнат жамоасини ушбу ютуқ билан табриклайман!

👏9⚡1👍1💯1🤝1
#Ютуқ #Муваффақият
🇪🇺 Европа бозорига чиқиш учун мажбурий бўлган REACH сертификати — энди Uzbekistan GTLда!
😎 Европа Иттифоқида кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ёки сотиш учун махсус REACH (Registration, Evaluation, Authorisation and Restriction of Chemicals) регламенти талаб қилинади.
📌 Ушбу сертификат маҳсулотнинг хавфсизлиги, экологик тозалиги ва инсон саломатлигига зарарсизлигини тасдиқлайди. Шу сабабли, у қуйидаги маҳсулотлар учун мажбурий ҳисобланади:
🔹 Ёқилғи турлари (дизель, бензин, парафинлар)
🔹 Саноат кимёвий моддалари
🔹 Техника мойлари ва ёғлар
🔹 Бўёқлар, лаклар ва эритмалар
🔹 Парфюмерия ва косметикадаги кимёвий қўшимчалар.
🇺🇿 “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган GTL дизель ёқилғиси Европа Иттифоқининг кимёвий моддаларни назорат қилувчи расмий органи — Европа кимё агентлиги (ECHA) томонидан REACH регламентига мувофиқ расмий рўйхатдан ўтказилди.
🛢 Энди “Uzbekistan GTL” томонидан ишлаб чиқарилаётган GTL дизель ёқилғиси Европа бозорига экспорт қилинишга тўлиқ тайёр.
📈 Ушбу ютуқ нафақат маҳаллий саноатнинг халқаро бозорларга чиқиши, балки Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий маҳсулотларга бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
———
Ушбу ютуқ билан "Uzbekistan GTL" МЧЖ жамоасининг барча аъзоларини табриклайман. Ютуқлар бардавом бўлсин!

👍23👏3⚡2👌1💯1🤝1